Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.12.2021 й. 773-сон "Пилла етиштирувчи жисмоний шахсларга улар томонидан етиштирилган пилла (ҳўл пилла) ҳосили учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.12.2021 й.

N 773




ПИЛЛА ЕТИШТИРУВЧИ ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА

УЛАР ТОМОНИДАН ЕТИШТИРИЛГАН ПИЛЛА (ҲЎЛ

ПИЛЛА) ҲОСИЛИ УЧУН СУБСИДИЯ АЖРАТИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республикада мавжуд яйловлардан унумли фойдаланиш, ипак ва жунни қайта ишлашни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 8 июлдаги ПҚ-5178-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, пилла етиштирувчи жисмоний шахсларга улар томонидан етиштирилган пилла (ҳўл пилла) ҳосили учун субсидия ажратиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республикада мавжуд яйловлардан унумли фойдаланиш, ипак ва жунни қайта ишлашни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 8 июлдаги ПҚ-5178-сон қарорига мувофиқ 2022 йил 1 январдан бошлаб:

2025 йил 1 яиварга қадар ҳар йили хонадонларда пилла етиштирувчи жисмоний шахсларга етиштириладиган пилла (ҳўл пилла) ҳосилининг бир килограмми учун 5 минг сўм миқдорида Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан субсидия ажратилиши;

етиштириладиган пилла (ҳўл пилла) ҳосилининг бир килограмми учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан ажратиладиган субсидия Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси томонидан берилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Пилла етиштирувчи жисмоний шахсларга улар томонидан етиштирилган пилла (ҳўл пилла) ҳосили учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

пилла (ҳўл пилла) ҳосили учун хонадонларда пилла етиштирувчи жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан субсидия ажратиш;

Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасининг таклифларига асосан келгуси йил учун бюджет параметрларини шакллантиришда тегишли маблағларни ажратиш;

пиллачилик кластерлари ва ипак қурти уруғчилик ташкилотлари туман (шаҳар) "Агропилла" МЧЖлар билан биргаликда субсидия олувчиларнинг туман (шаҳар) манзилли рўйхатини шакллантириш;

пиллачилик кластерлари ва ипак қурти уруғчилик ташкилотлари ўз махсус ҳисобварақларидаги субсидия учун тушган маблағларни субсидия олувчиларнинг фақат банк карталарига, агар банк картаси очилмаган бўлса, банкда уларнинг номларига очилган банк ҳисобварақларига ажратиши;

пиллачилик кластерлари ва ипак қурти уруғчилик ташкилотлари субсидия бериш мақсадида ўтказиб берилган маблағнинг фойдаланилмаган қисмини Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасининг алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағига қайтариши тартиби.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2022 йилдан бошлаб бюджет параметрларини шакллантиришда мазкур қарорни амалга ошириш билан боғлиқ зарур маблағларни Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасига ажратиб борилишини таъминласин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                         А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 24 декабрь