Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Пилла етиштирувчи жисмоний шахсларга улар томонидан етиштирилган пилла (ҳўл пилла) ҳосили учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 24.12.2021 й. 773-сон қарорига илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 24 декабрдаги

773-сон қарорига

ИЛОВА



Пилла етиштирувчи жисмоний шахсларга улар

томонидан етиштирилган пилла (ҳўл пилла) ҳосили

учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом пилла етиштирувчи жисмоний шахсларга улар томонидан етиштирилган пилла (ҳўл пилла) ҳосили учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан субсидия ажратиш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ипак қурти уруғчилик ташкилотлари - уруғлик пиллаларни қабул қилиб, ундан ипак қурти уруғларини тайёрловчи ташкилотлар;


пилла (ҳўл пилла) - ипак қуртларини парваришлаш натижасида олинадиган маҳсулот (дастлабки ишлов берилмаган, ғумбаги ҳўл ҳолдаги пилла хомашёси);


пиллачилик кластерлари - пилла хомашёсини қабул қилиб олувчи ва уни қайта ишловчи ташкилотлар;


субсидия олувчилар - ипак қуртини парваришлаб етиштирилган пиллани (ҳўл пилла) пиллачилик кластерлари ва ипак қурти уруғчилик ташкилотларига етказиб берувчи жисмоний шахслар (ўн саккиз ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари);


субсидия - ипак қуртларини парваришлаб етиштирилган пилланинг ҳар бир килограмми учун қурт боқувчиларга қайтармаслик шарти билан Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан бериладиган пул маблағлари.


3. 2022 йил 1 январдан бошлаб 2025 йил 1 январга қадар ҳар йили хонадонларда пилла етиштирувчи жисмоний шахсларга ипак қуртларини парваришлаб етиштириладиган пилла (ҳўл пилла) ҳосилининг бир килограмми учун 5 минг сўм миқдорида Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан субсидия ажратилади.


4. Субсидия олувчиларга улар томонидан етиштирилган пилла (ҳўл пилла) ҳосили учун субсидия ажратиш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. СУБСИДИЯ АЖРАТИШ ШАРТЛАРИ ВА ТАРТИБИ


5. Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси (кейинги ўринларда - Қўмита) "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси билан биргаликда пиллачилик кластерлари ва ипак қурти уруғчилик ташкилотлари таклифларига асосан келгуси йилда пилла етиштириш ҳажми бўйича прогноз параметрларини ишлаб чиқади ҳамда ҳар календарь йилнинг 20 июлига қадар келгуси йилда етиштириладиган пилла (ҳўл пилла) ҳосили учун субсидия ажратиш мақсадида бюджет параметрларини шакллантиришда инобатга олиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим қилади.

Етиштириладиган пилла (ҳўл пилла) хомашёси етиштиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари доирасида субсидия маблағлари ҳар бир вилоят бўйича ажратилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасининг таклифларига асосан келгуси йил учун бюджет параметрларини шакллантиришда зарур маблағлар Қўмитага ажратилишини кўзда тутади ва ҳар календарь йилнинг 1 февралига қадар мазкур йил учун бюджет параметрларида кўзда тутилган маблағларни Қўмитага ажратиб боради.


6. Пиллачилик кластерлари ва ипак қурти уруғчилик ташкилотлари туман (шаҳар) "Агропилла" МЧЖлар билан биргаликда субсидия олувчиларнинг туман (шаҳар) манзилли рўйхатини ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакллантиради, қурт боқувчилар билан шартнома тузади, таҳлил қилади ва умумлаштиради.

Субсидия олувчиларнинг туман (шаҳар) манзилли рўйхати пиллачилик кластерлари, ипак қурти уруғчилик ташкилотлари ва туман (шаҳар) "Агропилла" МЧЖлар раҳбарлари томонидан имзоланган ҳолда ҳар календарь йилнинг 25 февралига қадар Қўмитанинг ҳудудий бошқармасига тақдим қилинади.

Субсидия олувчиларнинг туман (шаҳар) манзилли рўйхати тўғри тузилишига пиллачилик кластерлари, ипак қурти уруғчилик ташкилотлари ва туман (шаҳар) "Агропилла" МЧЖлар раҳбарлари масъул ҳисобланади.


7. Қўмитанинг ҳудудий бошқармаси бошлиғи "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси тизимидаги вилоят ҳудудий "Агропилла" МЧЖ раҳбари билан биргаликда туманлар (шаҳарлар) манзилли рўйхатларини таҳлил қилади ҳамда умумлаштирган ҳолда субсидия олувчиларнинг ташкилотлар ва туманлар (шаҳарлар) бўйича ҳудудий манзилли рўйхатини ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ (кейинги ўринларда - ҳудудий манзилли рўйхат) шакллантиради.

Ҳудудий манзилли рўйхат Қўмитанинг ҳудудий бошқармаси бошлиғи томонидан тасдиқланади ва ҳар календарь йилнинг 1 мартига қадар Қўмитага тақдим қилинади.

Ҳудудий манзилли рўйхатнинг тўғрилиги ва асосланганлиги учун Қўмитанинг ҳудудий бошқармаси бошлиғи ва "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси тизимидаги вилоят ҳудудий "Агропилла" МЧЖ раҳбари шахсан жавобгар ҳисобланади.


8. Қўмита ҳар календарь йилнинг 10 апрелига қадар шакллантирилган рўйхат бўйича пиллачилик кластерлари ва ипак қурти уруғчилик ташкилотлари ҳисобварағига зарур маблағларни субсидия олувчиларга улардан сотиб олинган пилла учун ҳисоб-китобларни амалга ошириш вақтида тўлаб бериш мақсадида ўтказиб беради.

9. Пиллачилик кластерлари ва ипак қурти уруғчилик ташкилотлари ўзларининг ҳисобварақларидаги субсидия учун тушган маблағларни субсидия олувчиларнинг фақат банк карталарига, агар банк картаси очилмаган бўлса, банкда уларнинг номларига очилган банк ҳисобварақларига ажратиб беради.

10. Қўмита рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ва маълумотлар шаффофлигини таъминлаш мақсадида етиштирилган пилла (ҳўл пилла) ҳосили ва ажратилган субсидия миқдори бўйича тегишли маълумотларни расмий веб-сайтида очиқ маълумотлар бўлимида доимий равишда тақдим этиб боради.


11. Пиллачилик кластерлари ва ипак қурти уруғчилик ташкилотлари субсидия олувчилардан қабул қилинган пилла хомашёсининг ҳажмлари ва уларга ажратилган субсидиялар тўғрисидаги маълумотларни ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда Қўмитага тақдим этади.

Бунда маълумотлар пилла етиштиришнинг:

биринчи ва иккинчи мавсумлари учун - ҳар календарь йилнинг 1 июлига қадар;

учинчи ва тўртинчи мавсумлари учун - ҳар календарь йилнинг 1 октябрига қадар тақдим этишлари зарур.


12. Қўмита маълумотларни таҳлил қилади ва умумлаштиради. Таҳлил натижасига кўра, субсидия бериш мақсадида ўтказиб берилган маблағнинг фойдаланилмаган қисмини қайтариш юзасидан пиллачилик кластерлари ва ипак қурти уруғчилик ташкилотларига ёзма талабнома юборади.


13. Пиллачилик кластерлари ва ипак қурти уруғчилик ташкилотлари талабнома тушган кундан бошлаб 10 иш кун и ичида кўрсатилган маблағларни Қўмитанинг алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағига қайтаради.


14. Қўмита ҳар календарь йилнинг 1 ноябрига қадар пилла етиштириш мавсумларига жалб қилинган субсидия олувчилар ҳамда уларга ажратилган субсидия тўғрисидаги маълумотларни Вазирлар Маҳкамасига киритиб боради.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


15. Субсидия бериш бўйича юзага келадиган низолар томонлар ўртасида музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилинади.

Низоларни музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилиш имкони бўлмаса, низолар суд тартибида ҳал қилинади.


16. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Пилла етиштирувчи жисмоний шахсларга улар

томонидан етиштирилган пилла (ҳўл пилла)

ҳосили учун субсидия ажратиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Чора-тадбирлар


Муддатлар



1-босқич

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси


"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси билан биргаликда пиллачилик кластерлари ва ипак қурти уруғчилик ташкилотларининг таклифларига асосан келгуси йилда пилла етиштириш ҳажми бўйича прогноз параметрларини ишлаб чиқиб, келгуси йилда етиштириладиган пилла (ҳўл пилла) ҳосили учун субсидия ажратиш мақсадида бюджет параметрларини шакллантиришда инобатга олиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим қилади.


Ҳар календарь йилнинг 20 июлига қадар









2-босқич

Молия вазирлиги


1. Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасининг (кейинги ўринларда - Қўмита) таклифларига кўра келгуси йил учун бюджет параметрларини шакллантиришда тегишли маблағлар Қўмитага ажратилишини кўзда тутади.


2. Ҳар календарь йили бюджет параметрларида кўзда тутилган маблағларни Қўмитага ажратиб боради.


Ҳар календарь йилнинг 1 февралига қадар









3-босқич

Пиллачилик кластерлари, ипак қурти уруғчилик ташкилотлари


1. Субсидия олувчиларнинг туман (шаҳар) манзилли рўйхатини шакллантиради ва қурт боқувчилар билан шартнома тузади.


2. Субсидия олувчиларнинг туман (шаҳар) манзилли рўйхатини имзоланган ҳолда Қўмитанинг ҳудудий бошқармасига тақдим қилади.


Ҳар календарь йилнинг 25 февралига қадар









4-босқич

Қўмитанинг ҳудудий бошқармаси


1. "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси тизимидаги вилоят ҳудудий "Агропилла" МЧЖ раҳбари билан биргаликда туман (шаҳар) манзилли рўйхатларини таҳлил қилади ҳамда умумлаштирган ҳолда субсидия олувчиларнинг ташкилотлар ва туманлар (шаҳарлар) бўйича ҳудудий манзилли рўйхатини шакллантиради.


2. Ҳудудий манзилли рўйхат Қўмитанинг ҳудудий бошқармаси бошлиғи томонидан тасдиқланиб, Қўмитага тақдим қилинади.


Ҳар календарь йилнинг 1 мартига қадар









5-босқич

Қўмита


Шакллантирилган рўйхат бўйича пиллачилик кластерлари ва ипак қурти уруғчилик ташкилотлари ҳисобварағига маблағларни субсидия олувчиларга улардан сотиб олинган пилла учун ҳисоб-китобларни амалга ошириш вақтида тўлаб бериш мақсадида ўтказиб беради.


Ҳар календарь йилнинг 10 апрелига қадар









6-босқич

Пиллачилик кластерлари, ипак қурти уруғчилик ташкилотлари


Ўз ҳисобварақларидаги субсидия учун тушган маблағларни субсидия олувчиларнинг фақат банк карталарига, агар банк картаси очилмаган бўлса, банкда уларнинг номларига очилган банк ҳисобварақларига ажратиб беради.


Ўн иш кунида









7-босқич

Қўмита


Етиштирилган пилла (ҳўл пилла) ҳосили ва ажратилган субсидия миқдори бўйича маълумотларни расмий веб-сайтида, очиқ маълумотлар бўлимида доимий равишда тақдим этиб боради.


Доимий равишда









8-босқич

Пиллачилик кластерлари, ипак қурти уруғчилик ташкилотлари


Субсидия олувчилардан қабул қилинган пилла хомашёси ҳажмлари ва уларга ажратилган субсидиялар бўйича маълумотларни Қўмитага тақдим этади.


Биринчи ва иккинчи мавсумлар учун - 1 июлига қадар


Учинчи ва тўртинчи мавсумлар учун - 1 октябрига қадар









9-босқич

Қўмита


Пиллачилик кластерлари ва ипак қурти уруғчилик ташкилотлари


Субсидия бериш мақсадида ўтказиб берилган маблағнинг фойдаланилмаган қисмини қайтариш юзасидан пиллачилик кластерлари ва ипак қурти уруғчилик ташкилотларига ёзма талабнома юборади.

Кўрсатилган маблағларни Қўмитанинг алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағига қайтаради.


Талабнома тушган кундан бошлаб 10 иш куни ичида









10-босқич

Қўмита


Пилла етиштириш мавсумларига жалб қилинган субсидия олувчилар ҳамда уларга ажратилган субсидия маблағлари миқдори тўғрисидаги маълумотларни Вазирлар Маҳкамасига киритиб боради.


Ҳар календарь йилнинг 1 ноябрига қадар



         





Низомга

2-ИЛОВА



Субсидия олувчилар рўйхати ва ажратилиши

кутилаётган субсидия миқдори бўйича жадвал

НАМУНАСИ

T/p

Корхонанинг

номи


Туманнинг

номи


Қурт боқувчилар

Шартнома бўйича


Талаб

қилинадиган

субсидия миқдори,

минг сўм


Ф.И.О.

Паспорт

маълумотлари

(серияси рақами,

ким томонидан

берилган)


Жисмоний

шахснинг шахсий

индентификацион

рақами (ЖШШИР)

тут ипак

қурти парва-

ришлаш, қути


тирик

пилла етиш-

тириш, кг


1










2










3

























         

         

Пиллачилик кластери раҳбари

имзо/муҳр

Ф.И.О.

Ипак қурти уруғчилик ташкилоти раҳбари

имзо/муҳр

Ф.И.О.

Туман (шаҳар) "Агропилла" МЧЖ

имзо/муҳр

Ф.И.О.

       





Низомга

3-ИЛОВА

"ТАСДИҚЛАЙМАН"

Ипакчилик ва жун саноатини

ривожлантириш қўмитасининг

ҳудудий бошқармаси бошлиғи

____________________Ф.И.О.

202__ йил "___"____________


________ вилоятида 202_ йилда етиштириладиган

пилла (ҳўл пилла) учун талаб қилинадиган

субсидия миқдори тўғрисида жадвал

НАМУНАСИ

Т/р

Корхонанинг номи

Туманнинг номи

Шартнома бўйича


Талаб қилинадиган

субсидия миқдори,

минг сўм

тут ипак қурти

парваришлаш,

қути


қўл пилла

етиштириш,

кг

1







2







3























Вилоят ҳудудий "Агропилла" МЧЖ раҳбари

имзо/муҳр

Ф.И.О.

       





Низомга

4-ИЛОВА

"ТАСДИҚЛАЙМАН"

Ипакчилик ва жун саноатини

ривожлантириш қўмитасининг

ҳудудий бошқармаси бошлиғи

____________________Ф.И.О.

202__ йил "___"____________


Пиллачилик кластерлари ва тут ипак қурти уруғчилик

корхоналари томонидан ҳўл пилла қабул қилиб олинган

субсидия олувчилар рўйхати ва уларга амалда ажратилган

субсидиялар тўғрисидаги маълумотлар

НАМУНАСИ

T/p

Корхонанинг номи

Туманнинг номи

Тут ипак қурти

боқувчиларнинг

Ф.И.О.

Жисмоний

шахснинг шахсий

идентификацион

рақами (ЖШШИР)


Ҳақиқатда

етиштирилган

хўл пилла, кг


Ажратилган

субсидия миқдори,

минг сўм

1








2








3



















Вилоят ҳудудий "Агропилла" МЧЖ раҳбари

имзо/муҳр

Ф.И.О.

Пиллачилик кластери раҳбари

имзо/муҳр

Ф.И.О.

Тут ипак қурти уруғчилик ташкилоти раҳбари

имзо/муҳр

Ф.И.О.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 24 декабрь