Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.01.2022 й. 13-сон "Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолият олиб борадиган эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахслар ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда уларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.01.2022 й.

N 13




АТОМ ЭНЕРГИЯСИДАН ФОЙДАЛАНИШ СОҲАСИДА ФАОЛИЯТ

ОЛИБ БОРАДИГАН ЭКСПЛУАТАЦИЯ ҚИЛУВЧИ ТАШКИЛОТЛАР

ВА БОШҚА ЮРИДИК ШАХСЛАР ХОДИМЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ,

ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ, УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

ҲАМДА УЛАРНИ АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



"Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг ядро-энергетика дастури учун кадрлар салоҳиятини ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 16 октябрдаги ПҚ-4492-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, атом энергиясидан фойдаланиш объектлари хавфсизлигини таъминлаш, атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолият олиб борадиган эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахслар ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда уларни аттестациядан ўтказиш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолият олиб борадиган эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахслар ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда уларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахслар ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш муддатлари, тартиби ва уларни амалга оширувчи ташкилотлар;

эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахслар ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби, муддатлари, аттестация турлари ҳамда аттестациядан ўтказиладиган ходимлар тоифалари;

аттестация комиссиясининг таркибини шакллантириш ва фаолиятини ташкил этиш;

аттестация натижалари бўйича апелляция бериш ва уни кўриб чиқиш қоидалари.


2. Вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа тегишли давлат ташкилотлари атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолият олиб борадиган эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахслар ходимларини аттестациядан ўтказиш ҳамда уларнинг малакасини оширишнинг ушбу қарор билан тасдиқланган тартибига қатъий амал қилинишини таъминласинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси:

атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолият олиб борадиган эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахслар ходимларини аттестациядан ўтказиш ҳамда уларнинг малакасини ошириш тўғрисидаги маълумотлар базасининг марказлаштирилган тартибда шакллантирилиши ва юритилишини;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 10 январь