Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Туман (шаҳар)лар маҳаллий бюджетлари параметрларида ҳудудий ички хўжалик йўлларни таъмирлаш учун ажратилган маблағларни жамоатчилик фикри асосида аниқланган ички хўжалик йўлларни таъмирлашга йўналтириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 02.02.2022 й. 49-сон қарорига 2-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 2 февралдаги

49-сон қарорига

2-ИЛОВА



Туман (шаҳар)лар маҳаллий бюджетлари

параметрларида ҳудудий ички хўжалик йўлларни

таъмирлаш учун ажратилган маблағларни жамоатчилик

фикри асосида аниқланган ички хўжалик йўлларни

таъмирлашга йўналтириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом туман (шаҳар)лар маҳаллий бюджетлари параметрларида ҳудудий ички хўжалик йўлларни таъмирлаш учун ажратилган маблағларни жамоатчилик фикри асосида аниқланган ички хўжалик йўлларни таъмирлашга йўналтириш тартибини белгилайди.


2.Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ички хўжалик йўллар реестри - республика бўйича барча шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчалари, хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўллари, хўжалик автомобил йўлларини (кейинги ўринларда - ички йўллар) тўлиқ рўйхатини ўз ичига олган маълумотлар базаси;


ўртача нарх - бир квадрат метрлик ички йўлни таъмирлаш учун талаб этиладиган харажатларнинг ўртача қиймати.


3. Туман (шаҳар) маҳаллий бюджети параметрларида ҳудудий ички йўлларни таъмирлаш учун ажратилган маблағларнинг камида 50 фоизи "Очиқ бюджет" ахборот портали (кейинги ўринларда - ахборот портали) орқали билдирилган жамоатчилик фикри асосида аниқланган ички йўлларни таъмирлаш тадбирларини молиялаштиришга йўналтирилади.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги молия бош бошқармалари томонидан ҳар йили 15 декабрь санасига қадар ҳисобот йили давомида амалга оширилган ички йўлларни таъмирлаш учун сарфланган маблағлар асосида ўртача нарх шакллантирилади ва ахборот порталига киритилади.


5. Ҳар бир туман (шаҳар)да туман (шаҳар) маҳаллий бюджетлари параметрларида ҳудудий ички йўлларни таъмирлаш учун ажратилган маблағлар миқдори ҳамда ҳудудлар бўйича аниқланган ўртача нарх туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан ахборот порталида эълон қилинади.


6. Ахборот портали автоматик равишда ўртача нарх ва туман (шаҳар) маҳаллий бюджети параметрларидан келиб чиқиб, ҳар бир туман (шаҳар) бўйича таъмирланадиган ички йўлларнинг умумий ҳажмини аниқлайди.



2-БОБ. АХБОРОТ ПОРТАЛИ ОРҚАЛИ БИЛДИРИЛГАН

ЖАМОАТЧИЛИК ФИКРИ АСОСИДА ИЧКИ ЙЎЛЛАРНИ

ТАЪМИРЛАШГА ДОИР ТАКЛИФЛАРНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


7. Ички йўлларини таъмирлашга доир таклифлар ахборот портали орқали кенг жамоатчилик ва бевосита фуқаролар томонидан билдирилган фикрлар асосида шакллантирилади.


8. Жамоатчилик фикри асосида ички йўлларни таъмирлашда таклифларни қабул қилиб олиш ҳар йили 10 январга қадар, билдирилган таклифлар орасидан ғолиб таклифларни овоз бериш йўли билан аниқлаб олиш жорий йилнинг 31 январга қадар амалга оширилади.


9. Ахборот портали орқали таклифларни юбориш ҳамда овоз бериш жараёнида вояга етган фуқаролар иштирок этишлари мумкин.


10. Жамоатчилик фикри асосида ички йўлларни таъмирлаш учун туман (шаҳар) маҳаллий бюджети маблағларини йўналтириш ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


11. Фуқаролар ҳар йили ички йўлларни таъмирлашга доир фақат битта таклифни киритиши ҳамда битта таклифга овоз бериши мумкин. Фуқаролар ўзлари томонидан киритилган таклифга овоз бериши тақиқланади.


12. Ички йўлларни таъмирлашга доир таклифлар киритиш фуқаролар томонидан ахборот порталида тақдим этилган Ички йўллар реестридаги тегишли ички йўллардан бирини танлаш орқали амалга оширилади.


13. Ахборот портали орқали таклиф киритиш бевосита порталда рўйхатдан ўтиш орқали амалга оширилади.


14. Фуқаролар томонидан танланган ички йўллар ахборот порталида автоматик равишда таклиф сифатида шаклланади ва бошқа фуқароларнинг овоз бериши учун имконият яратилади.


15. Ҳар бир туман ва шаҳарларда билдирилган таклифлар бўйича берилган энг кўп овозлар сонидан келиб чиқиб, юқоридан пастга қараб сараланади.


16. Ғолиб таклифлар туман (шаҳар) маҳаллий бюджетлари параметрларида ҳудудий ички йўлларни таъмирлаш учун ажратилган маблағларнинг камида 50 фоизи доирасида таклифларни амалга ошириш қийматини ҳисобга олган ҳолда автоматик тарзда кетма-кетлик бўйича аниқланади.


17. Агар кетма-кетлик бўйича ғолиб деб топилган таклифларнинг амалга ошириш қиймати тегишли туман (шаҳар) маҳаллий бюджети параметрларида ҳудудий ички йўлларни таъмирлашга ажратилган маблағларнинг 50 фоизидан кам бўлса, тегишли туман (шаҳар) маҳаллий бюджети параметрларида ҳудудий ички йўлларни таъмирлашга ажратилган маблағлар қийматидан ортиқ бўлмаган кетма-кетлик бўйича навбатдаги таклиф ҳам ғолиб деб топилади.


18. Ҳар бир ғолиб деб топилган таклиф учун алоҳида ғазна ҳисобварағи очилади ва тегишли маблағлар ўтказиб берилади.


19. Ғолиб деб топилган таклифлар учун ажратиладиган маблағларнинг қиймати ҳисоб-китобига лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида аниқлик киритилади. Бунда, лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида аниқлик киритилган қиймат ғолиб деб топилган таклиф дастлабки қийматининг 5 фоизидан ошиб кетишига йўл қўйилмайди. Аниқлик киритилган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан таклифни амалга ошириш қиймати дастлабки таклиф қийматининг 5 фоиздан ошиб кетган ҳолларда лойиҳа-смета ҳужжатлари қайта кўриб чиқилади.


20. Агар ғолиб деб топилган таклифда кўрсатилган ички йўлларни таъмирлаш жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ҳукуматнинг тегишли қарорлари ёки ривожлантириш дастурлари доирасида бошқа манбалар ҳисобидан таъмирланиши назарда тутилган бўлса, ахборот порталига Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги молия бош бошқармалари томонидан ушбу таклифни бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилиши учун асос бўлувчи ҳужжатлар юкланади ҳамда ушбу таклиф автоматик равишда ахборот порталидаги ғолиблар рўйхатидан чиқаради.

Бундай ҳолларда ахборот порталида кетма-кетлик бўйича ғолиблар рўйхатини қайта шакллантирилади.


21. Ғолиб деб топилган таклифлар Ички йўллар реестрида қайд этиб борилиб, келгуси уч йил давомида қайта таклиф бериш имконияти берилмайди.


22. Ғолиб деб топилган таклифлар бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ушбу таклифларни илгари сурган фуқаролар жалб қилинган ҳолда ишлаб чиқилади, фуқаролар томонидан иштирок этиш рад этилган ҳолатлар бундан мустасно.



3-БОБ. АХБОРОТ ПОРТАЛИ ОРҚАЛИ БИЛДИРИЛГАН

ЖАМОАТЧИЛИК ФИКРИ АСОСИДА ИЧКИ ЙЎЛЛАРНИ

ТАЪМИРЛАШНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


23. Ғолиб деб топилган таклифлар бўйича ички йўлларни лойиҳалаштириш, таъмирлашда туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари буюртмачи вазифасини бажаради.


24. Туман (шаҳар)лар маҳаллий бюджетлари параметрларида ҳудудий ички йўлларни таъмирлаш учун ажратилган маблағлар тегишли тартибда туман (шаҳар) молия бўлимлари томонидан туман ва шаҳар ободонлаштириш бошқармалари томонидан ички йўлларни таъмирлашга масъул ваколатли органга ўтказиб берилади.



4-БОБ. АХБОРОТ ПОРТАЛИ ОРҚАЛИ БИЛДИРИЛГАН

ЖАМОАТЧИЛИК ФИКРИ АСОСИДА ИЧКИ ЙЎЛЛАРНИ

ТАЪМИРЛАШНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

БЎЙИЧА ҲИСОБДОРЛИК


25. Туман (шаҳар)лар маҳаллий бюджетлари параметрларида ҳудудий ички йўлларни таъмирлаш учун ажратилган маблағлардан самарали фойдаланишни таъминлаш ҳамда жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида ғолиб деб топилган таклифларни молиялаштириш учун очилган ғазна ҳисобварақлар ахборот порталига бириктирилади ва фойдаланувчиларга ажратилган маблағлар ва уларнинг сарфланиши юзасидан реал вақт шароитида маълумотлар билан танишиб бориш имконияти яратилади.


26. Ахборот портали орқали билдирилган жамоатчилик фикри асосида таъмирланган ички йўлларда амалга оширилган ишлар юзасидан туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари томонидан мажбурий равишда кўргазма планшетлари ўрнатилади.

Планшетларда ахборот портали орқали тегишли ички йўлни таъмирлашга доир келиб тушган таклифга йўналтирувчи "QR" штрих-код билан тасвирланган веб-манзил акс эттирилади.


27. Ахборот портали орқали жамоатчилик назоратини ўрнатиш ва маблағлардан самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни амалга ошириш босқичлари бўйича ташаббускорлар қуйидаги ҳолларда СМС-хизмати орқали хабардор этиб борилади:

таклиф ғолиб деб топилганда;

ғолиб деб топилган таклифни молиялаштириш учун маблағ ҳисобвараққа келиб тушганда;

ғолиб деб топилган таклифни амалга ошириш мақсадида шартнома имзоланганда (пудрат ташкилоти номи, шартнома суммаси ва давлат харидлари порталидаги махсус рақами);

молиялаштириш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан харажатлар амалга оширилганда (қайси ташкилотга маблағ ўтказилганлиги, маблағ миқдори ва тўлов мақсади).


28. Ғолиб деб топилган таклифлар асосида манзилли рўйхатга киритилган ички йўллари бўйича лойиҳа ҳужжатларини, ишлар рўйхатини тасдиқланиши тўғрилигини, бюджет маблағларини мақсадли сарфланганлиги, тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари асосида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари ҳажми ва сифати устидан жамоатчилик назорат ўрнатиш мақсадида ушбу таклифларни илгари сурган фуқаролар жалб қилинади фуқаролар томонидан иштирок этиш рад этилган ҳолатлар бундан мустасно.

Бунда, ахборот порталида ҳар бир лойиҳалар бўйича жамоатчилик назорати натижалари жойлаштирилади ва ҳар бир таклиф ва эътирозларга маҳаллий органлар ва буюртмачилар томонидан асослантирилган жавоблар қолдирилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


29. Ушбу Низомга асосан ички йўлларни таъмирлаш тадбирлари учун ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши, кейинчалик ушбу йўллардан фойдаланиш бўйича ички йўлларни таъмирлаш учун масъул ваколатли орган шахсан жавобгар ҳисобланади.


30. Туман (шаҳар)лар маҳаллий бюджетлари параметрларида ҳудудий ички йўлларни таъмирлаш учун ажратилган маблағлардан белгиланган мақсадларда ва самарали фойдаланилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.

31. Ушбу Низомга мувофиқ таъмирланган йўлларнинг давлат стандартларига мувофиқ эканлиги ва техник талабларга мослиги устидан доимий назорат Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади.

32. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.




Низомга

ИЛОВА



Жамоатчилик фикри асосида ички хўжалик

йўлларни таъмирлаш учун туман (шаҳар)

бюджети маблағларини йўналтириш

СХЕМАСИ

  

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар

1-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимликлари




Туман (шаҳар) ҳокимликлари


1. Туман (шаҳар) маҳаллий бюджетлари параметрларида ҳудудий ички хўжалик йўлларини таъмирлаш учун ажратилган маблағлар миқдори ҳамда ҳудудлар бўйича аниқланган ўртача нарх суммаси ахборот порталида эълон қилинади.


2. Расмий веб-сайтлар, ҳудудий ОАВ орқали таклиф билдириш жараёни бошланиши ҳақида эълон беради.


Ҳар йили

15 декабрга қадар





Ҳар йили

15 декабрга қадар




2-босқич


Ташаббускор фуқаролар


Фуқаролар томонидан Ички хўжалик йўлларини таъмирлаш юзасидан "Очиқ бюджет" ахборот порталида тақдим этилган Ички хўжалик йўллари реестридан тегишли ички хўжалик йўлларидан бирини танлаш орқали таклиф қолдирилади.


Ҳар йили январь ойининг 10 санасига қадар





3-босқич


Овоз бериш истагини билдирувчи фуқаролар


Билдирилган таклифлар орасидан таклифларга овоз беради.


Молия йилининг

10-31 январь кунлари давомида

 




4-босқич


"Очиқ бюджет" ахборот портали


Туман (шаҳар) маҳаллий бюджетлари параметрларида ҳудудий ички хўжалик йўлларини таъмирлаш учун ажратилган маблағларнинг камида 50 фоизи доирасида таклифларни амалга ошириш қийматини ҳисобга олган ҳолда автоматик равишда кетма-кетлик бўйича ғолиб таклифлар аниқланади.


Февраль ойида





5-босқич


Туман (шаҳар) молия бўлимлари


Ҳар бир ғолиб деб топилган таклиф учун алоҳида ғазна ҳисоб-варағи очилади ва тегишли маблағлар ўтказиб берилади.


Апрель ойида




6-босқич


Туман (шаҳар) ободонлаш-тириш бошқармалари


Ғолиб деб топилган таклифлар учун ажратиладиган маблағларнинг қиймати ҳисоб-китобига лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида аниқлик киритилади.


Апрель ойида




7-босқич


Ободонлаш-тириш бошқармалари


Ажратилган маблағлар доирасида ички хўжалик йўлларини таъмирлаш учун пудратчи ташкилот билан шартномалар расмийлаштирилиб, ишлар бажарилади.


Йил давомида




8-босқич


Туман (шаҳар) ободонлаш-тириш бошқармалари


Таъмирланган йўлларга махсус "QR" штрих-код туширилган кўргазма планшетлар ўрнатилади.


Таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг




Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 3 февраль