Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.02.2022 й. Ф-22-сон "Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармойиши

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

03.02.2022 й.

N Ф-22



ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИНИ

ИСЛОҲ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Халқ таълими тизимини янада ривожлантириш, соҳага доир янги ташаббусларни илгари суриш ва уларни қўллаб-қувватлаш, таълим ва тарбия сифатига бевосита ва билвосита таъсир қилиши мумкин бўлган масалаларни ҳал қилиш, масъул вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг бу борадаги фаолиятини мувофиқлаштириб бориш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича миллий кенгаш (кейинги ўринларда - Миллий кенгаш) 1-иловага мувофиқ таркибда;

Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари (кейинги ўринларда - ҳудудий кенгашлар) 2-иловага мувофиқ намунавий таркибда;

Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича туман (шаҳар) кенгашлари (кейинги ўринларда - туман (шаҳар) кенгашлари) 3-иловага мувофиқ намунавий таркибда ташкил этилсин.


2. Миллий кенгашнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

миллий таълим тизимини йўлга қўйиш, дарслик ва ўқув қўлланмаларини замон талаблари асосида такомиллаштириш ҳамда уларнинг янги авлодини яратиш, ўқув дастурларини илғор хорижий тажриба асосида оптималлаштириш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;

ўқитувчи касбининг мақоми ва обрўсини кўтариш, уларнинг моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватланишини таъминлаш, самарали меҳнат фаолияти учун муносиб шароитлар яратиш;

Янги Ўзбекистон тараққиёти, бой маданий-тарихий мерос, миллий урф-одат, ватанпарварлик ва умуминсоний қадриятлар ғоялари асосида маънавий етук авлодни тарбиялашнинг самарали педагогик шакл ва методлари татбиқ этилишини ташкиллаштириш;

умумий ўрта таълим муассасалари бино ва иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш, жорий ва мукаммал таъмирлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш ва мониторингини олиб бориш, мазкур ишларда замонавий технологиялар ва энергия тежамкор материаллар қўлланилишини таъминлаш;

халқ таълими соҳасидаги ишларнинг аҳволини тизимли таҳлил ва мониторинг қилиш, масъул вазирлик, идора ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг бу борада қилинган ишлар бўйича ҳисоботларини тинглаш, шу асосда уларни рағбатлантириш ёки жавобгарликка тортиш бўйича чоралар кўриш;

халқ таълими тизимида ислоҳотларни амалга оширишда вазирлик, идора ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолияти ўзаро келишилган тарзда, самарали олиб борилишини, сусткашликлар ва масъулиятсизликка йўл қўймаслигини таъминлаш, шунингдек, ҳудудий ҳамда туман (шаҳар) кенгашлари ишини сифатли ташкил қилиш, мазкур фармойишда белгиланган чора-тадбирлар билан бир қаторда уларнинг қўшимча вазифа ва функцияларини белгилаш;

халқ таълими соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкиллаштириш, мазкур соҳадаги қонунчилик ҳужжатларини ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш;

халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича туман (шаҳар) кесимида ишлаб чиқилган йиллик ҳудудий дастурларнинг вазирлик, идора ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан тўлиқ ҳамда ўз вақтида бажарилишини назорат қилиш.


3. Миллий кенгашнинг жорий фаолиятини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов ва халқ таълими вазири Б.О. Саидов бошчилигида Республика штаби ташкил қилинсин.


4. Республика штаби томонидан жойларда амалга ошириладиган ишлар режаси (кейинги ўринларда - иш режа) ва ҳудудларни ўрганиш режа жадвали 4 ва 5-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

Қуйидагиларга:

вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар ҳокимликларига - иш режада назарда тутилган тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажариш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитовга - иш режада назарда тутилган тадбирларни тўлиқ ҳажмда амалга ошириш бўйича вазирлик, идора ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали ташкил этиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ўз вақтида ва пухта ишлаб чиқиш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.


5. Ҳудудий кенгашлар туман (шаҳар) кенгашлари билан биргаликда:

2022 йил 15 февралга қадар умумий ўрта таълим муассасалари директорлари, педагог кадрлар, ўқувчиларнинг ота-оналари, малакали мутахассислар ва хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича туман (шаҳар) кесимида йиллик ҳудудий дастурларни ишлаб чиқсин ва кенг муҳокама қилиш учун расмий веб-сайтлар, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда жойлаштирсин;

2022 йил 1 мартга қадар муҳокама доирасида келиб тушган таклифлардан келиб чиқиб қайта ишланган ҳудудий дастурларни тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашларида тақдимот қилсин;

2022 йил 5 мартга қадар ҳудудий дастурларни тасдиқласин ва Миллий кенгашга киритсин;

ҳар ойнинг 20-санасига қадар ҳудудий дастурлар ижроси бўйича ҳисоботини ҳамда халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича таклиф ва ташаббусларини Республика штабига киритсин.

Бунда, ташаббуслар ва таклифлар Республика штабига тақдимот кўринишида киритилади ҳамда уларга таҳлилий маълумотнома ва жадваллар, ривожланган мамлакатларнинг тажрибасини ўрганиш бўйича маълумотнома ва бошқа материаллар, шунингдек, зарур ҳолларда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари илова қилинади.

Республика штаби (Абдувахитов, Саидов) ҳар ойнинг 25-санасигача ҳудудий кенгашлар томонидан тақдим этилган ҳисоботлар, ташаббуслар ва таклифларни умумлаштириб Миллий кенгашга киритсин.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар ҳокимлари:

уч кун муддатда кенгашларнинг ташкилий йиғилишларини ўтказиб, тегишли йўналиш доирасида белгиланган вазифалар сифатли ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш бўйича саволнома, тармоқ графиги ва тақдимот материаллари намуналарини тасдиқласин ҳамда кенгаш аъзоларининг вазифалар тақсимотини белгиласин;

кенгашлар ишини самарали ташкил қилиш учун барча зарур чораларни амалга оширсин, уларнинг фаолиятига илмий ва таълим муассасалари, халқаро ташкилотлар мутахассислари, шунингдек, маҳаллий ҳамда хорижий эксперт ва маслаҳатчиларни жалб қилсин;

ҳар куни тегишли кенгашлар томонидан тайёрланаётган таклифларнинг, шу жумладан жойига чиққан ҳолда муҳокамасини ташкил этиб борсин;

таклифларни тайёрлаш жараёнида кенгаш аъзолари ўртасида самарали ва доимий коммуникация ҳамда ҳамкорликни йўлга қўйсин;

кенгашлар томонидан ҳар томонлама асослантирилган таклифлар ишлаб чиқилишини ва уларнинг ўз вақтида Республика штабига киритилишини таъминласин.


7. Белгилансинки, 2022 йил 1 мартдан бошлаб ҳар ойда иккита ҳудудий кенгашлар халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича тайёрлаган таклиф ва ташаббусларини Миллий кенгашга тақдимот қилади.

Республика штаби (Абдувахитов, Саидов) ҳудудий кенгашларга тақдимот материалларини тайёрлашда кўмаклашсин.


8. Ташқи ишлар вазирлиги (Камилов):

Республика штаби сўровига асосан Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналарини жалб қилган ҳолда халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш юзасидан ривожланган давлатларнинг тажрибасини чуқур ўрганиб, улар бўйича маълумотларнинг тезкор тақдим этилишини таъминласин;

ушбу маълумотларни тайёрлашда хорижий давлатларнинг нуфузли экспертлари, олимлари ва мутахассислари билан учрашувлар ва муҳокамалар ўтказиш (шу жумладан, видеоконференцалоқа шаклида), улардаги асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таржима қилиш чораларини кўрсин;

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда халқаро ташкилотлар ва халқаро молия институтларидан халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш юзасидан тайёрланган таҳлилий ахборотлар ва ҳисоботлар, шунингдек, тавсия ва таклифларни Республика штабига тақдим этсин;

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, "Эл-юрт умиди" жамғармаси билан биргаликда зарур ҳолларда кенгаш аъзоларини ривожланган хорижий давлатларга қисқа муддатли хизмат сафарига юборишни ташкил этсин.


9. Мазкур фармойишнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                            Ш. Мирзиёев




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 3 февралдаги

Ф-22-сон фармойишига

1-ИЛОВА



Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш

бўйича миллий кенгаш

ТАРКИБИ

1. Ш.М. Мирзиёев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Миллий кенгаш раиси


2. А.Н. Арипов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Миллий кенгаш раиси ўринбосари


3. А.А. Абдувахитов

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, Миллий кенгаш раиси ўринбосари


Миллий кенгаш аъзолари

4. Т.К. Нарбаева

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси

5. Н.М. Исмоилов

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери

6. У.И. Иноятов

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари - Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси раҳбари

7. А.К. Қодиров

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари - "Миллий тикланиш" демократик партияси фракцияси раҳбари

8. Б.А. Абдуҳалимов

-

Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси

9. Ж.А. Қўчқоров

-

Бош вазир ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири

10. С.Ў. Умурзоқов

-

Бош вазир ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири

11. А.А. Абдухакимов

-

Бош вазир ўринбосари - туризм ва спорт вазири

12. А.А. Азизов

-

Давлат хавфсизлик хизмати раиси

13. Н.Т. Йўлдошев

-

Бош прокурор

14. Р.М. Джураев

-

Миллий гвардия қўмондони

15. Д.М. Кенжаев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари

16. Р.Қ. Давлетов

-

адлия вазири

17. П.Р. Бобожонов

-

ички ишлар вазири

18. Б.Н. Қурбонов

-

мудофаа вазири

19. Т.А. Ишметов

-

молия вазири

20. Ш.Х. Шерматов

-

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири

21. Н.Б. Хусанов

-

бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири

22. А.В. Шин

-

мактабгача таълим вазири

23. А.Ҳ. Тошқулов

-

олий ва ўрта махсус таълим вазири

24. И.Ю. Абдурахмонов

-

инновацион ривожланиш вазири

25. Б.А. Мусаев

-

соғлиқни сақлаш вазири

26. О.А. Назарбеков

-

маданият вазири

27. Р.Т. Маматов

-

маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири

28. А.Х. Қулдашев

-

фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари

29. А.А. Ходжаев

-

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори

30. А.З. Саъдуллаев

-

Ёшлар ишлари агентлиги директори

31. У.Н. Ташкенбаев

-

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи

32. С.Д. Тошбоев

-

Дин ишлари бўйича қўмита раиси

33. Х.Ў. Умарова

-

Президент таълим муассасалари агентлиги директори

34. М.М. Вахобов

-

Вазирлар Маҳкамаси Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти мудири

35. А.Ж. Хаджаев

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси

36. М.М. Ходжиматов

-

Республика маънавият ва маърифат маркази раҳбари

37. Б.О. Саидов

-

халқ таълими вазири, Миллий кенгаш котиби

  

Изоҳ: Миллий кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 3 февралдаги

Ф-22-сон фармойишига

2-ИЛОВА



Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва

Тошкент шаҳар кенгашларининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

1. Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимлари, ҳудудий кенгаш раиси

2. Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари бошлиқлари, ҳудудий кенгаш раиси ўринбосари

3. Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари

4. Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича Миллий гвардиянинг бошқарма бошлиқлари

5. Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари

6. Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқлари

7. Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармалари бошлиқлари

8. Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармалари бошлиқлари

9. Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар туризм ва спорт бош бошқармалари бошлиқлари

10. Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси молия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармалари бошлиқлари

11. Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири, вилоятлар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармалари бошлиқлари

12. Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар инновацион ривожланиш бошқармалари бошлиқлари

13. Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш бошқармалари бошлиқлари

14. Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари бошлиқлари

15. Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача таълим вазири, Тошкент шаҳар Мактабгача таълим бош бошқармаси, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари бошлиқлари

16. Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари бошлиқлари

17. Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиқлари

18. Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари бошлиқлари

19. Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари бошлиқлари

20. Лавозимига кўра

-

Таълим сифатини назорат қилиш бўйича ҳудудий бўлим бошлиғи

21. Лавозимига кўра

-

Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари

22. Лавозимига кўра

-

Педагогика таълим йўналиши бўйича кадрлар тайёрлайдиган давлат олий таълим муассасалари ректори

23. Лавозимига кўра

-

Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий ишлар бўйича ҳоким ўринбосари, ҳудудий кенгаш котиби




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 3 февралдаги

Ф-22-сон фармойишига

3-ИЛОВА



Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш

бўйича туман (шаҳар) кенгашларининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ


1. Лавозимига кўра

-

туман (шаҳар) ҳокимлари, туман (шаҳар) кенгаши раиси

2. Лавозимига кўра

-

туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари мудирлари, туман (шаҳар) кенгаши раисининг ўринбосари

3. Лавозимига кўра

-

туман (шаҳар) прокурори

4. Лавозимига кўра

-

қурилиш бўлими бошлиғи

5. Лавозимига кўра

-

туризм ва спорт бўлими бошлиғи

6. Лавозимига кўра

-

адлия бўлими бошлиғи

7. Лавозимига кўра

-

ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими (бошқармаси) бошлиғи

8. Лавозимига кўра

-

мудофаа ишлари бўлими бошлиғи

9. Лавозимига кўра

-

фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи

10. Лавозимига кўра

-

молия бўлими бошлиғи

11. Лавозимига кўра

-

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантиришни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи

12. Лавозимига кўра

-

аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари бошлиғи

13. Лавозимига кўра

-

мактабгача таълим бўлими бошлиғи

14. Лавозимига кўра

-

тиббиёт бирлашмаси бошлиғи

15. Лавозимига кўра

-

маданият бўлими бошлиғи

16. Лавозимига кўра

-

маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи

17. Лавозимига кўра

-

Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи

18. Лавозимига кўра

-

Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий ишлар бўйича ҳоким ўринбосари, туман (шаҳар) кенгаши котиби




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 3 февралдаги

Ф-22-сон фармойишига

4-ИЛОВА



Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича

миллий кенгашнинг жорий фаолиятини таъминлаш

учун ташкил этилган республика штаби томонидан

жойларда амалга ошириладиган

ИШЛАР РЕЖАСИ


Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул вазирлик ва идоралар

I. ҲУДУД РАҲБАРЛАРИНИНГ МАКТАБЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

БЎЙИЧА МАСЪУЛИЯТИНИ ОШИРИШ

1.

Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман ва шаҳарлар кенгашларини (кейинги ўринларда - ҳудудий кенгашлар) ташкил этиш.

1. Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман ва шаҳарлар кенгашларини ташкил этиш.


2. Кенгашларнинг биринчи йиғилишини ўтказиш ҳамда кенгаш вазифаларини белгилаш.

2022 йил 15 февраль

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар ҳокимликлари

2.

Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича туман (шаҳар) кесимида йиллик ҳудудий дастурни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

1. Умумий ўрта таълим муассасалари директорлари, педагог кадрлар, ўқувчиларнинг ота-оналари, малакали мутахассислар ва хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича туман (шаҳар) кесимида йиллик ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш, уларни кенг муҳокама қилиш учун Интернет ва ижтимоий тармоқларда жойлаштириш ҳамда оммавий ахборот воситаларида ёритиш.

2022 йил 20 февраль

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар ҳокимликлари

2. Муҳокама доирасида келиб тушган таклифлардан келиб чиқиб, ҳудудий дастурларнинг тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашларида тақдимотини ўтказиш.

2022 йил 1 март

3. Ҳудудий дастурларни тасдиқлаш ва Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича миллий кенгашга (Кейинги ўринларда - Миллий кенгаш) киритиш.

2022 йил 5 март

4. Ҳудудий дастурлар ижроси бўйича ҳисоботни ҳамда халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича таклиф ва ташаббусларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов ва халқ таълими вазири Б.О. Саидов бошчилигида ташкил этилган штабга киритиш.

Ҳар ойнинг 20 санасига қадар

3.

Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ва умумий ўрта таълим муассасаларини малакали раҳбар кадрлар билан таъминлаш.

1. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ва умумий ўрта таълим муассасаларига малакали раҳбар кадрларни жалб қилиш, уларнинг малакасини доимий ошириш ҳамда билимларини баҳолаб бориш тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

Бунда:

туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ва умумий ўрта таълим муассасалари раҳбар кадрларининг билим ва кўникмаларини баҳолаш;

баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ва умумий ўрта таълим муассасалари раҳбар кадрлари учун малака ошириш курсларини ташкил этиш;

туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ва умумий ўрта таълим муассасаларига малакали раҳбар кадрларни, шу жумладан хорижий мутахассисларни жалб қилишни назарда тутиш.

2022 йил 1 апрель

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар ҳокимликлари, Халқ таълими вазирлиги (Саидов), Молия вазирлиги (Ишметов)

2. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ва умумий ўрта таълим муассасаларининг раҳбар кадрларини маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қўшимча рағбатлантириш тизимини яратиш.

2022 йил 1 сентябрь

II. МАКТАБЛАРНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ

ВА ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

4.

Умумий ўрта таълим муассасаларининг моддий-техника базасини ва инфратузилмасини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

1. Ҳудуддаги умумий ўрта таълим муассасаларининг моддий-техника базасини, жиҳозланишини ва инфратузилмасини таҳлил қилиш.

2022 йил 15 февраль

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар ҳокимликлари, Қурилиш вазирлиги (Зокиров)

2. Таъмирталаб, инфратузилмаси ночор бўлган умумий ўрта таълим муассасаларини аниқлаш.

2022 йил 1 март

3. Маҳаллий бюджет маблағларини таъмирталаб, инфратузилмаси ночор бўлган умумий ўрта таълим муассасаларига йўналтириш.

2022 йил июлдан бошлаб

5.

Умумий ўрта таълим муассасаларида қурилиш-таъмирлаш ишларини самарали ташкил этиш.

1. Мактабларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларини ташкил этиш.

Бунда, мактабларнинг янги биноларини қуриш ва уларни бевосита маҳалла фаоллари, ота-оналар ва жамоатчилик назорати остида фойдаланишга қабул қилиш механизмини жорий этиш.

2022 йил 1 августдан бошлаб

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар ҳокимликлари, Қурилиш вазирлиги (Зокиров), Халқ таълими вазирлиги

(Саидов), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Маматов), Бош прокуратура (Э.Юлдашев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев)

2. Умумий ўрта таълим муассасаларининг лаборатория жиҳозлари билан таъминланганлик ҳолатини ва ҳожатхоналар санитария-гигиена талабларига жавоб беришини ўрганиш.

2022 йил 1 март

3. Умумий ўрта таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ҳамда жиҳозлашга халқаро молия институтларининг грантларини жалб қилиш.

2022 йил 1 ноябрь

6.

"Баркамол авлод" болалар мактаблари ҳамда "Болалар кутубхоналари"нинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.

1. "Баркамол авлод" болалар мактаблари ҳамда "Болалар кутубхоналари" моддий-техника базаси ҳолатини таҳлил қилиш.

2022 йил 1 апрель

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар ҳокимликлари, Қурилиш вазирлиги (Зокиров), Халқ таълими вазирлиги (Саидов)

2. Таҳлил асосида ушбу муассасаларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш бўйича маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган дастур ишлаб чиқиш.

2022 йил 1 май

3. Дастур асосида "Баркамол авлод" болалар мактаблари ва "Болалар кутубхоналари"нинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.

Дастурда кўрсатилган муддатларда

7.

"Намунавий мактаб" лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

"Намунавий мактаб" лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

Бунда:

мактабларнинг ер майдони ва биноларидан самарали фойдаланиш;

қўшимча биноларни барпо этиш орқали мактабларнинг қувватларни ошириш;

мактабларнинг бинолари, иншоотлари, синф хоналари ва жиҳозларининг (парта, доска, лаборатория жиҳозлари) фойдаланиш учун қулайлигини таъминлаш;

мактабларга қуёш панели ва иссиқ сув коллектори ўрнатишга эътибор қаратишни назарда тутиш.

2022 йил 1 март

Қурилиш вазирлиги (Зокиров), Халқ таълими вазирлиги (Саидов), Кадастр агентлиги (Умаров), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар ҳокимликлари

8.

Халқ таълими вазирлигининг умумий ўрта таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларига буюртмачи бўлиш ваколатини тугатиш.

Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги "Халқ таълими соҳасида лойиҳа ҳужжатларига техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва қурилиш объектлари сифатини мониторинг қилиш бўйича инжиниринг компанияси" ДУКнинг умумий ўрта таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларига буюртмачи бўлиш ваколатини тугатишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил 15 март

Халқ таълими вазирлиги (Саидов), Қурилиш вазирлиги (Зокиров)

9.

Тошкент шаҳридаги мактаблар инфратузилмасини яхшилаш ва таълим сифатини оширишга қаратилган дастурни ишлаб чиқиш.

Тошкент шаҳридаги мактаблар инфратузилмасини яхшилаш ва таълим сифатини оширишга қаратилган дастурни ишлаб чиқиш.

Бунда, дастурларни ишлаб чиқиш учун финляндиялик мутахассисларни жалб этиш.

2022 йил 15 март

Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Ортиқҳўжаев), Сергели тумани ҳокимлиги (Шукуров), Халқ таълими вазирлиги (Саидов)

10.

Умумий ўрта таълим муассасалари учун электрон доскалар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.

Умумий ўрта таълим муассасалари учун электрон доскалар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича таклиф ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил 1 март

"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси (Юнусов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Қудратов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Шерматов)

11.

Мактабгача ва мактаб таълими тизимини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш.


1. Жаҳон банки, ЮНИСЕФ, Осиё тараққиёт банки каби нуфузли ташкилотлар ва молия институтлари билан ҳамкорликда Мактабгача ва мактаб таълими тизимини ривожлантириш стратегиясини (National Compact) ишлаб чиқиш ва халқаро ҳамкорлар билан бирга тасдиқлаш.

2023 йил

июнь


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умаров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш. Кудбиев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман ва шаҳар ҳокимликлари


2. Стратегияни (National Compact) мактабгача ва мактаб таълими тизимига жорий этиб бориш бўйича асосий кўрсаткичларни мактабгача ва мактаб таълими вазири буйруғи билан белгилаш.

2023/2024

ўқув йилидан бошлаб ҳар йили сентябрь ойида


III. УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ТАЪЛИМ

СИФАТИ ВА ПЕДАГОГЛАР САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШ

12.

Халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда фанларни ўқитиш методикасини такомиллаштириш.

1. Чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш.

Бунда, чора-тадбирлар дастурида қуйидагиларни назарда тутиш:

ўқитувчилар учун замонавий методик қўлланмалар яратиш;

ўқувчиларда мантиқий фикрлаш, хусусий хулосалардан умумий хулосалар чиқариш ва умумий хулосаларни хусусий ҳолларга татбиқ қилиш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган медиаресурслар яратиш;

аниқ ва табиий фанларни амалиёт билан боғлаш;

малакали хорижий мутахассисларни умумтаълим мактабларида дарс беришга жалб қилиш.

2022 йил 1 июнь

Халқ таълими вазирлиги (Саидов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар ҳокимликлари

13.

Хорижий нашриётларнинг дарсликларини амалиётга жорий этиш.

Халқаро миқёсда кенг фойдаланиладиган дарсликларни таълим жараёнига татбиқ этиш.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб

Халқ таълими вазирлиги (Саидов)

14.

Индивидуал дастурлар орқали мактаб ўқитувчиларининг малакасини ошириш.

Мактаб ўқитувчиларини "Узлуксиз касбий таълим" электрон платформаси орқали педагогларнинг билим ва педагогик маҳоратини ривожлантиришга қаратилган малака ошириш курсига жалб қилиш.

2022 йил 1 майдан бошлаб

Халқ таълими вазирлиги (Саидов), А. Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти (Раджиев), Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (Ташкенбаев)

15.

Мактаб ўқитувчиларига методик ёрдам берувчи мобил методик гуруҳларни ташкил этиш.

1. Ҳар бир ҳудудда етакчи олий таълим муассасаси ҳузурида профессор-ўқитувчилар, академик лицей ҳамда умумтаълим мактабларининг малакали ва тажрибали ўқитувчиларидан ташкил топган мобил методик гуруҳларни ташкил этиш.

2022 йил 1 март

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов), Халқ таълими вазирлиги (Саидов), олий таълим муассасалари ректорлари, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (Ташкенбаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар ҳокимликлари


2. Ҳар ойда мобил методик гуруҳлар томонидан ҳудудлардаги камида иккитадан таълим сифати паст, муҳити оғир бўлган мактабларга бориб, педагогларга илғор ўқитиш методикалари ва инновацияларга ўргатиш тизимини йўлга қўйиш.

2022 йил 1 апрелдан бошлаб

16.

Таълим сифатини ошириш учун хорижий мутахассисларни жалб қилиш.

1. Ҳар бир туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан аниқ ва табиий фанлар ҳамда чет тиллари бўйича хорижий мутахассис (методист, ўқитувчи)ни маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан жалб қилиш ва уларга барча шарт-шароитларни таъминлаш.

Бунда:

хорижий мутахассис томонидан ўқитувчиларга методик ёрдам кўрсатишни ташкил этиш;

халқаро стандартларга мос бўлган дарсликларни Миллий ўқув дастури билан мослаштириш;

жалб қилинадиган мутахассислар томонидан ҳудуддаги мактабларда таълим сифатини таъминлаш мақсадида мактаблар рўйхатини Халқ таълими вазирлиги билан келишиш.


2. Туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан физика ва математика фанлари ўқитувчилари билан учрашувлар ўтказиш.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар ҳокимликлари, Халқ таълими вазирлиги (Саидов), Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (Ташкенбаев)

17.

Малакали ва тажрибали ўқитувчиларни рағбатлантириш.

1. Халқ таълими вазири жамғармасини ташкил этишга оид Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Қарор лойиҳасида жамғарма маблағлари ҳисобидан илғор педагогик технологияларни жорий этаётган, таълим сифатини оширишга ўз ҳиссасини қўшаётган, ўқувчилари юқори билим кўрсаткичларига эришган ўқитувчиларни рағбатлантириш тартиби белгиланади.

2022 йил 15 февраль

Халқ таълими вазирлиги (Саидов), Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (Ташкенбаев), Молия вазирлиги (Ишметов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар ҳокимликлари


2. Қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил 15 март

18.

Мактабларни ривожлантириш бўйича жаҳондаги (глобал) ижобий тенденцияларни амалиётга жорий этиш.

1. Мактаблар бошқарувида замонавий ва самарали моделларни жорий этиш бўйича халқаро тажрибадан келиб чиқиб таклифларни тайёрлаш.

2022 йил 1 сентябрь

Халқ таълими вазирлиги (Саидов)

2. Фанларнинг хусусиятидан келиб чиқиб, ўқув жараёнига амалий кўникмага йўналтирилган машғулотларни кенг жорий этиш.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб

3. Фан дастурларига рақамли саводхонликни ривожлантиришга қаратилган мавзуларни киритиш.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб

19.

Халқаро тажрибаларни инобатга олган ҳолда, педагогика йўналишидаги олий таълим муассасалари фаолиятини тубдан ислоҳ қилишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш.

Педагогика йўналишидаги олий таълим муассасалари фаолиятини тубдан ислоҳ қилишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Бунда:

педагогика таълим йўналишларининг ўқув режа ва амалиёт жадвалларига тегишли ўзгартиришлар киритиш;

Тошкент шаҳридаги 5 та ҳамда ҳудудлардаги 17 та педагог кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасаларининг факультетларини мактабларга бириктириш;

педагогика йўналишидаги талабалар учун 1-курсдан бошлаб дарсларнинг 4 кунини олий таълим муассасасида, 2 кунини мактабда бевосита амалиёт ўташ тартибида ташкил этишни белгилаш.

2022 йил 1 апрель

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов), Халқ таълими вазирлиги (Саидов), Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (Ташкенбаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар ҳокимликлари


IV. МАКТАБДАН ТАШҚАРИ ТАЪЛИМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ВА ЎҚУВЧИЛАРНИ ВАТАНПАРВАРЛИК РУҲИДА ТАРБИЯЛАШ

20.

Маҳаллаларда маданий, спорт ва китобхонлик тадбирларини ташкил этиш.

Маҳалладаги ёшлар учун ёшлар етакчилари томонидан мактабларда дарсдан ташқари вақтда мусобақа, концерт, китобхонлик, "Заковат" ва бошқа интеллектуал ўйинлар ташкил этиш.

Йил давомида

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Маматов), Халқ таълими вазирлиги (Саидов), Маданият вазирлиги (Назарбеков), Ёшлар ишлари агентлиги (Саъдуллаев)

21.

Мактабларда беш ташаббус доирасида тўгараклар ташкил этиш.

1. Мавжуд болалар-ўсмирлар спорт мактабларини улар жойлашган ҳудуддаги мактабларга бириктириш ҳамда камида 1 та спорт тўгараги фаолиятини йўлга қўйиш.

2022 йил 1 март

Спортни ривожлантириш вазирлиги (Икрамов), Маданият вазирлиги (Назарбеков), Халқ таълими вазирлиги (Саидов), Ёшлар ишлари агентлиги (Саъдуллаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар ҳокимликлари

2. Умумий ўрта таълим тизимида спорт ва жисмоний тарбияни янада ривожлантиришга доир Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2022 йил 1 март

Бунда:

болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари методистлари томонидан умумий ўрта таълим мактабларининг жисмоний тарбия ўқитувчиларига методик ёрдам кўрсатиш;

ҳар бир мактабда футбол, баскетбол, волейбол, гандбол ва бошқа жамоавий ўйин турлари бўйича жамоалар тузиш ҳамда мунтазам равишда мактаб жамоалари ўртасида мусобақалар ўтказиш;

спорт мусобақалари бўйича туман ва вилоят босқичи ғолиблари учун ҳоким совринини таъсис этиш;

мактабларни зарур спорт анжомлари билан таъминлашни назарда тутиш.

3. Мактабларда, уларнинг жойлашган ҳудуди ҳамда ўқувчиларнинг қизиқишларига қараб бахшичилик, мақом, эстрада, театр, рассомчилик йўналишларида тўгараклар ва бадиий ҳаваскорлик жамоаларини ташкил этиш.

2022 йил 1 июнь

22.

Мактаб ўқувчиларини ватанпарварлик руҳида тарбиялаш.

1. Ҳар бир ҳарбий округнинг 2022 йилга мўлжалланган мактаб ўқувчиларини ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича "йўл харитаси"ни ишлаб чиқиш.


2. Мактаб ўқувчилари учун полигонларда ҳарбий дала машғулотларини ўтказиш ҳамда уларни чавандозлар мактабига жалб қилиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

3. Ижтимоий-маънавий муҳити соғлом бўлмаган, тарбияси оғир ўқувчиларга ҳарбий таълим муассасалари, "Темурбеклар мактаблари", ҳарбий қисм офицер ва сержантларини якка тартибда бириктириш.

2022 йил 1 март

Мудофаа вазирлиги (Қаршиев), Миллий гвардия (Жўраев), Халқ таълими вазирлиги (Саидов), Ички ишлар вазирлиги (Бобожонов), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Қўлдошев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар ҳокимликлари





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 3 февралдаги

Ф-22-сон фармойишига

5-ИЛОВА



Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича

белгиланган вазифалар ижросини самарали ташкил

этиш ва уларни мувофиқлаштириб бориш юзасидан

республика штаби аъзоларининг ҳудудларни ўрганиш

РЕЖА ЖАДВАЛИ

Т/р

Ҳудуд номи

Мактаблар сони

Ўрганиш санаси

Штаб аъзолари

1.

Бухоро вилояти

534

2022 йил 1 - 5 февраль

1.

А. Абдувахитов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси

2.

Б. Саидов

-

халқ таълими вазири

3.

С. Сейткамалов

-

Президент Администрацияси ходими

4.

Р. Хакимов

-

Олий ва ўрта махсус таълими вазири ўринбосари

5.

О. Қўйсинов

-

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи ўринбосари

2.

Навоий вилояти

367

2022 йил 6 - 11 февраль

6.

Ф. Эсонбобоев

-

Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи

7.

Э. Муродов

-

Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи

8.

А. Киргизбаев

-

Тошкент давлат педагогика университети ректори

9.

Д. Набиев

-

Қарши давлат университети ректори

10.

Б. Собиров

-

Навоий давлат педагогика институти ректори

11.

А. Насуллаев

-

Бухоро давлат тиббиёт институти проректори

3.

Қашқадарё вилояти

1 217

2022 йил 14 - 16 февраль

12.

М. Даминов

-

Бухоро давлат университетининг педагогика институти директори

13.

Ф. Махамматқулов

-

Навоий давлат педагогика институти академик лицейи ижрочи директори

14.

А. Ғаниев

-

Қарши давлат университетининг педагогика институти директори

15.

Ғ. Жумақулов

-

Бухоро давлат университети Қоракўл академик лицейи ижрочи директори

16.

И. Хушмуродова

-

Қарши давлат университети академик лицейи ижрочи директори

4.

Самарқанд вилояти

1 266

2022 йил 17 - 20 февраль

1.

А. Абдувахитов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси

2.

Б. Саидов

-

халқ таълими вазири

3.

С. Сейткамалов

-

Президент Администрацияси ходими

4.

С. Бузрукханов

-

Олий ва ўрта махсус таълими вазири ўринбосари

5.

Х. Кетмонов

-

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи ўринбосари

5.

Жиззах вилояти

367

2022 йил 21 - 23 февраль

6.

Ш. Расулов

-

Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги ходими

7.

Э. Муродов

-

Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи

8.

А. Насуллаев

-

Бухоро давлат тиббиёт институти проректори

9.

А. Бегматов

-

Самарқанд давлат университетининг Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти директори в.б.

10.

Ш. Шарипов

-

Жиззах давлат педагогика институти ректори

6.

Сирдарё вилояти

534

2022 йил 24 - 26 февраль

11.

Ф. Саидаматов

-

Тошкент давлат педагогика университети катта ўқитувчиси

12.

М. Хаджиев

-

Гулистон давлат университети ректори

13.

А. Умаров

-

Самарқанд давлат университети қошидаги академик лицей ижрочи директори

14.

Ж. Юсупов

-

Жиззах вилояти педагогика институти қошидаги академик лицей ижрочи директори

7.

Андижон вилояти

767

2022 йил 28 февраль - 2 март

1.

А. Абдувахитов

-

Президент маслаҳатчиси

2.

Б. Саидов

-

Халқ таълими вазири

3.

С. Сейткамалов

-

Президент Администрацияси ходими

4.

Р. Хакимов

-

Олий ва ўрта махсус таълими вазири ўринбосари

5.

О. Қўйсинов

-

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи ўринбосари

8.

Фарғона вилояти

959

2022 йил 3-4 март

6.

О. Тошпўлатов

-

Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги бўлим бошлиғи

7.

Э. Муродов

-

Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи

8.

И. Рахимов

-

Тошкент давлат педагогика университети ўқув бўлим бошлиғи ўринбосари

9.

Д. Ходжаева

-

Қўқон давлат педагогика институти ректори

10.

Б. Расулов

-

Андижон давлат университетининг педагогика институти директори

9.

Наманган вилояти

712

2022 йил 5 - 7 март

11.

С. Турғунов

-

Наманган давлат университети ректори

12.

А. Насуллаев

-

Бухоро давлат тиббиёт институти проректори

13.

У. Валиев

-

Андижон давлат университети академик лицейи ижрочи директори

14.

Х. Давронов

-

Наманган давлат университети академик лицейи ижрочи директори

15.

А. Маҳкамов

-

Қўқон давлат педагогика институти академик лицейи ижрочи директори в.б.

10.

Сурхондарё вилояти

929

2022 йил 9 - 12 март

1.

А. Абдувахитов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси

2.

Б. Саидов

-

халқ таълими вазири

3.

С. Сейткамалов

-

Президент Администрацияси ходими

4.

С. Бузрукханов

-

Олий ва ўрта махсус таълими вазири ўринбосари

5.

Х. Кетмонов

-

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи ўринбосари

11.

Қорақалпоғистон Республикаси

726

2022 йил 14 - 16 март

6.

Б. Тўрақулов

-

Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги ходими

7.

Э. Муродов

-

Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи

8.

Б. Ходжаев

-

Тошкент давлат педагогика университети кафедра мудири

9.

Ғ. Рахимов

-

Самарқанд давлат университети Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ректори

10.

Ш. Саидахматов

-

Термиз давлат университети академик лицейи ижрочи директори

12.

Хоразм вилояти

549

2022 йил 17 - 19 март

11.

Б. Отемуратов

-

Нукус давлат педагогика институти ректори

12.

Б. Абдуллаев

-

Урганч давлат университети ректори

13.

А. Насуллаев

-

Бухоро давлат тиббиёт институти проректори

14.

Қ. Калхорозов

-

Нукус давлат педагогика институти академик лицейи ижрочи директори

15.

А. Кутлимуратов

-

Урганч давлат университети академик лицейи ижрочи директори

13.

Тошкент вилояти

886

2022 йил 24 - 26 март

1.

А. Абдувахитов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси

2.

Б. Саидов

-

халқ таълими вазири

3.

С. Сейткамалов

-

Президент Администрацияси ходими

4.

Р. Хакимов

-

Олий ва ўрта махсус таълими вазири ўринбосари

5.

О. Қўйсинов

-

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи ўринбосари

6.

Ф. Эсонбобоев

-

Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи

14.

Тошкент шаҳар

340

2022 йил 28 - 30 март

7.

Э. Муродов

-

Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи

8.

А. Киргизбаев

-

Тошкент давлат педагогика университети ректори

9.

Г. Мухамедов

-

Чирчиқ давлат педагогика институти ректори

10.

А. Насуллаев

-

Бухоро давлат тиббиёт институти проректори

11.

Қ. Рузиев

-

Чирчиқ давлат педагогика институти академик лицейи ижрочи директори

12.

Ф. Назарова

-

Тошкент давлат педагогика университети академик лицейи ижрочи директори

     

Изоҳ: Республика штаби таркибига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари, Ички ишлар, Мудофаа, Халқ таълими, Туризм ва спорт ҳамда Молия вазирликлари, Миллий гвардия, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари жалб қилинади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 3 февраль