Соғлиқни сақлаш вазирининг 17.01.2022 й. 3-сон "Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни электрон ахборот тизими орқали ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллаш тизимига ўтказилган давлат тиббиёт муассасаларида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан даволанадиган касалликлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 09.02.2022 й. 3348-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
09.02.2022 й.
N 3348
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ
17.01.2022 й.
N 3
БУЙРУҒИ
Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни электрон ахборот
тизими орқали ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга
йўллаш тизимига ўтказилган давлат тиббиёт муассасаларида
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан даволанадиган
касалликлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5199-сон "Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни электрон ахборот тизими орқали ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллаш тизимига ўтказилган давлат тиббиёт муассасаларида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан даволанадиган касалликлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б.А. Мусаев
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2022 йил 9 февраль