Ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларининг хавфсизлик ҳолатига оид ахборотни хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органларга тақдим этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 17.02.2022 й. 76-сон қарорига илова)
Вазирлар Маҳкамасининг
2022 йил 17 февралдаги
ИЛОВА
Ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларининг
хавфсизлик ҳолатига оид ахборотни хавфсизликни
давлат томонидан тартибга солувчи органларга
тақдим этиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1. Мазкур Низом атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи органларга ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларининг хавфсизлик ҳолатига оид ахборот тақдим этишининг тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
атом энергияси - атом ядроларида мавжуд бўлган ва ядровий реакциялар ҳамда радиоактив парчаланиш чоғида ажралиб чиқадиган энергия;
атом энергиясидан фойдаланиш объектлари - ядровий қурилмалар, сақлаш пунктлари, ядровий материаллар, радиациявий манбалар, радиоактив моддалар, ядровий ёқилғи, ядровий реакторларнинг иссиқлик ажратувчи тўпламлари, ишлатиб бўлинган ядровий ёқилғи, радиоактив чиқиндилар;
атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидалар (кейинги ўринларда - норма ва қоидалар) - атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг ва мазкур соҳадаги фаолиятнинг хавфсизлик талабларини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар;
махсус ваколатли орган - Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси;
атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи органлар - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Гидрометеорология хизмати маркази, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия;
ахборот тақдим этиш - ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларининг хавфсизлик ҳолати, норма ва қоидалардан четга чиқиш ва режадан ташқари тўхташ тўғрисида ахборот тақдим этиш;
кузатув зонаси - ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пункти ушбу зонада яшовчи аҳолига радиациявий таъсир кўрсатиши эҳтимоли мавжуд бўлган ҳудуд;
радиоактив моддалар - ионлаштирувчи нурланишни тарқатадиган, ядровий материаллар жумласига кирмайдиган моддалар;
радиоактив чиқиндилар - фойдаланиш учун мўлжалланмаган, йўл қўйилиши мумкин бўлган энг кўп миқдордан ошадиган фаоллик даражасига эга радионуклидларни ўз ичига олган ҳар қандай агрегат ҳолатидаги материаллар ва моддалар;
сақлаш пунктлари - ядровий қурилмалар жумласига кирмайдиган ҳамда ядровий материалларни ва радиоактив моддаларни сақлаш, радиоактив чиқиндиларни сақлаш ёки кўмиб ташлаш учун мўлжалланган стационар объектлар ҳамда иншоотлар;
санитария-муҳофаза зонаси - алоҳида фойдаланиш режимига эга махсус ҳудуд;
эксплуатация қилувчи ташкилот - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этилган ҳамда ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пункти учун масъул этиб тайинланган ҳамда ўз кучлари билан ёки бошқа юридик шахсларни жалб этган ҳолда уларни эксплуатация қилишга қодир бўлган юридик шахс;
ядровий материаллар - таркибида бўлинадиган (парчаланадиган) ядровий моддалар бўлган ёки уларни ҳосил қилишга қодир бўлган материаллар;
ядровий қурилмалар - атом электр станциялари, тадқиқот ядро реакторлари, критик ва субкритик ядровий стендлари бўлган иншоотлар ҳамда мажмуалар, ядровий ёқилғидан ва ядровий материаллардан фойдаланиш ҳамда уларни ташиш учун мўлжалланган қурилмалар.
3. Эксплуатация қилувчи ташкилот томонидан махсус ваколатли орган ва атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи органларга (кейинги ўринларда - хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар) электрон шаклда мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ:
ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларининг хавфсизлик ҳолатига оид йиллик ахборот (кейинги ўринларда - ахборот) ҳисобот йилидан кейинги ойнинг 10 санасигача бўлган муддатда;
санитария-муҳофаза ва кузатув зоналаридаги радиациявий хавфсизлик ҳолати ҳамда атроф муҳитга таъсири бўйича ахборот ҳар чоракдан кейинги ойнинг 10 санасигача бўлган муддатда тақдим этилади.
4. Хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар эксплуатация қилувчи ташкилотдан ҳисобот ойидан бошқа даврда ҳам қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пунктининг ишга тушириш, эксплуатация қилиш хамда фойдаланишдан чиқариш босқичларида уларнинг хавфсизлик ҳолатига оид ахборот ва ҳужжатларни сўраш ҳамда олиш ҳуқуқига эгадирлар.
5. Давлат сирлари ва махфий ахборот тоифаларига киритилган ахборот қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдим этилади.
6. Ахборот учинчи шахсларга эксплуатация қилувчи ташкилотлар билан келишилгандан сўнг берилади.
7. Эксплуатация қилувчи ташкилот томонидан ахборотни баҳолаш ва унинг норма ва қоидаларга мувофиқлиги таҳлили қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар бузилишининг олдини олишга, уларни аниқлаш ва бартараф этишга қаратилади.
8. Хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар эксплуатация қилувчи ташкилот томонидан ахборот тақдим этилгандан сўнг қуйидагиларни амалга оширади:
ахборотни тўплаш ва ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларининг хавфсизлик ҳолатига оид маълумотлар базасини шакллантириш;
ахборотни таҳлил қилиш ва баҳолаш (зарур ҳолларда мазкур мақсадларда атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги хорижий ихтисослаштирилган институтлар ва компаниялар, шунингдек, хорижий мутахассис ва экспертларни жалб қилган ҳолда);
ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларининг хавфсизлик тизими самарадорлигини, унинг пасайишига олиб келиши мумкин бўлган омиллар аниқланган тақдирда, ёзма кўрсатма бериш, шунингдек, ёзма кўрсатма ижроси ва камчиликлар бартараф этилишини назорат қилиш;
ахборот тақдим этилгандан сўнг 30 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда эксплуатация қилувчи ташкилот томонидан тақдим этилган ахборот тўлиқлигини кўриб чиқиш;
аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан қарор қабул қилиш, камчиликларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;
тақдим этилган ахборотда камчиликлар, номувофиқликлар, хатолар ҳамда қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда, иш фаолиятини тўхтатиб туриш тўғрисида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор қабул қилиш.
9. Хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органларга ахборот эксплуатация қилувчи ташкилот раҳбари томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда электрон шаклда ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ тақдим этилади.
10. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликга тортилади.
1-ИЛОВА
Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида
хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи
органларга тақдим этиладиган ядровий қурилмалар
ва (ёки) сақлаш пунктларининг хавфсизлик
ҳолатига оид маълумотлар
РЎЙХАТИ
Изоҳ.
Иловада қуйидаги тушунчалар қўлланилган:
ишлатиб бўлинган ядровий ёқилғи - ядровий реакторнинг фаол зонасидан бутунлай чиқариб ташланган ва техник хусусиятларига кўра ядровий қурилмада фойдаланиш учун мўлжалланмаган ядровий материал;
радиациявий авария - ускуна носозлиги, ходимларнинг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги), табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар туфайли келиб чиққан, фуқароларнинг белгиланган нормалардан кўпроқ нурланиш олишига ёки атроф муҳитнинг радиоактив ифлосланишига олиб келиши мумкин бўлган ёхуд олиб келган ионлаштирувчи нурланиш манбаини бошқаришнинг издан чиқиши;
радиациявий манбалар - таркибида радиоактив моддалар мавжуд бўлган ёки ионлаштирувчи нурланиш чиқарадиган, ядровий қурилмалар жумласига кирмайдиган мажмуалар, қурилмалар, аппаратлар, ускуналар ва буюмлар;
ядровий авария - реактор фаол зонасида ядровий занжир реакциясини бошқариш ва назорат қилишнинг бузилиши, ядровий ёқилғини қайта юклаш, ташиш ва сақлаш вақтида критик массани хосил бўлиши, ядровий ёқилғида иссиқлик алмашинувининг бузилиши оқибатида, иссиқлик ажратувчи элементларнинг шикастланиши, улардан хавфсиз фойдаланиш чегаралари ва шартларининг бузилиши;
ядровий ёқилғи - назорат қилинадиган ядровий бўлиниш реакциясини амалга ошириш ҳисобига ядровий қурилмада иссиқлик энергияси ва (ёки) нурланиш оқимларини олиш учун мўлжалланган ядровий материал;
ядровий хавфли ишлар - хавфсизлик учун муҳим бўлган тизимлар ва (ёки) элементларни текшириш, ишга тушириш ва таъмирлаш.
2-ИЛОВА
Ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларининг
хавфсизлик ҳолатига оид ахборотни хавфсизликни давлат
томонидан тартибга солувчи органларга тақдим этиш
СХЕМАСИ
Босқичлар |
|
Субъектлар |
Тадбирлар |
Бажариш муддатлари |
|||
|
|||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
1-босқич |
|
Эксплуатация қилувчи ташкилот |
Эксплуатация қилувчи ташкилот томонидан хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органларга ядровий қурилмаларни ва (ёки) сақлаш пунктларини ишга тушириш, эксплуатация қилиш ва эксплуатациядан чиқариш босқичларида: |
||||
|
хавфсизлик ҳолатига оид ахборотни; |
Ҳисобот йилидан кейинги ойнинг 10 санасигача. |
|||||
|
радиациявий хавфсизлик ҳолати ва атроф мухитга таъсири бўйича зарур бўлган ахборотни электрон шаклда тақдим этади.
|
Ҳар чоракдан кейинги ойнинг 10 санасигача. |
|||||
|
|||||||
2-босқич |
|
Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар
|
Эксплуатация қилувчи ташкилотлар томонидан тақдим қилинган ахборотнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини кўриб чиқади.
|
Ахборотни қабул қилгандан сўнг 30 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда.
|
|||
|
|||||||
|
|||||||
3-босқич |
|
Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар |
1. Ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларида хавфсизлик талабларининг таъминланиш мониторингини олиб боради, шу жумладан, ушбу объектлар бўйича хавфсизлик тўғрисида тизимли ахборотни тўплайди, маълумотлар базасини яратади, таҳлил қилиб боради. |
1. Ҳар чоракдан кейинги ойнинг 10 санасигача. |
|||
|
2. Камчиликлар аниқланганда, ёзма кўрсатма беради. |
2. 1 иш кунида. |
|||||
|
3. Ёзма кўрсатма ижроси ва камчиликлар бартараф этилишини назорат қилади. |
3. Ёзма кўрсатмада белгиланган муддатларда.
|
|||||
|
|||||||
4-босқич |
|
Эксплуатация қилувчи ташкилот |
Хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органларга ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларининг хавфсизлик тизимидаги камчиликлар бартараф қилингани тўғрисидаги ахборотни электрон шаклда тақдим этади.
|
Камчиликлар бартараф қилингандан сўнг 3 иш кунида. |
|||
|
|||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2022 йил 18 февраль