Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.02.2022 й. 82-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг давлат ғазначилик мажбуриятлари ва облигацияларини муомалага чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 14 декабрдаги 1016-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш хақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.02.2022 й.

N 82



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ДАВЛАТ ҒАЗНАЧИЛИК МАЖБУРИЯТЛАРИ ВА

ОБЛИГАЦИЯЛАРИНИ МУОМАЛАГА ЧИҚАРИШНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"

2018 ЙИЛ 14 ДЕКАБРДАГИ 1016-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ХАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 13 апрелдаги ПФ-6207-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда давлат қимматли қоғозлари бозорини янада ривожлантириш, Ўзбекистон Республикасининг резидентлари ва норезидентлари томонидан давлат қимматли қоғозларини сотиб олиш имкониятини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг давлат ғазначилик мажбуриятлари ва облигацияларини муомалага чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 14 декабрдаги 1016-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;

Марказий банк билан биргаликда давлат қимматли қоғозлари иккиламчи бозорини ривожлантиришни назарда тутувчи давлат қимматли қоғозлари билан иккиламчи бозор нархлари асосида репо битимларини тузиш амалиётини кенгайтириш чораларини кўрсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 21 февралдаги

82-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг

давлат ғазначилик мажбуриятлари ва облигацияларини

муомалага чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2018 йил 14 декабрдаги 1016-сон қарорига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-банднинг бешинчи ва олтинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"давлат қимматли қоғозлари (Марказий банк облигациялари бундан мустасно) Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари ўртасида жойлаштирилиши мумкин. Норезидентлар ўртасида жойлаштириладиган давлат қимматли қоғозларининг йиллик миқдорлари Молия вазирлиги томонидан Марказий банк билан келишилган ҳолда белгиланади;

давлат қимматли қоғозлари купон ставкали (қатъий белгиланган фоиз даромадли), ноль купон ставкали (дисконт облигациялар), инфляцияга боғланган ва бошқа турларда чиқарилади;".


2. 3-бандда:


а) иккинчи ва учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"молия йилида чиқариладиган давлат қимматли қоғозларининг чекланган миқдорларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган лимитлар доирасида чиқариш;

молия бозори конъюнктураси ва Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, бозор иштирокчиларини (Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари) танлаш, давлат қимматли қоғозларининг ҳар бир чиқарилиши миқдори ва муддатларини, улар бўйича тўловларнинг даврийлиги ва фоизли даромад миқдорини белгилаш;


б) тўртинчи хатбошидаги "олишни, шунингдек, уларни" сўзлари "олиш, шунингдек, уларни сотиб олиш орқали" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда молия йилида чиқарилиб, шу молия йилининг ўзида сўндириладиган давлат қимматли қоғозларини чиқариш ва Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг даромад қисмидан тўлиқ сўндириш;

муомалага чиқарилган давлат қимматли қоғозларини Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан муддатида сўндириш ва уларни сотиб олиш орқали муддатидан олдин сўндириш ва фоиз тўловларини фискал агентга топшириқ бериш орқали амалга ошириш.".


3. иловада:


a) 2-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"дилер - инвестиция воситачиси сифатида қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолият юритиш ҳуқуқини олган ва ЎзРВБ аъзоси ҳисобланган тижорат банки ёки бошқа юридик шахс;

инвестор - дилер билан тузилган шартнома асосида ДҚҚни сотиб олувчи юридик ёки жисмоний шахс - Ўзбекистон Республикаси резиденти ёки норезиденти";


б) 3-бандга "сўндириш" сўзидан кейин "ҳамда фоизли даромад тўловларини амалга ошириш" сўзлари қўшилсин;


в) 4-бандда:

биринчи хатбошидаги "тижорат банклари ҳамда Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахслар ўртасида жойлаштирилади" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахслар ўртасида жойлаштирилиши мумкин" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошига "белгиланган" сўзидан кейин "ва ўзгарувчан" сўзлари қўшилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

ҚҚ бўйича даромадлилик ва фоизларни ҳисоблашда Халқаро капитал бозорлари халқаро ассоциацияси (ICMA) томонидан қўлланиладиган формулалардан фойдаланилиши мумкин.";


г) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Дилер ўз номидан ва ҳисобидан, шунингдек, инвестор топшириғига асосан ва унинг маблағи эвазига битимлар тузиши мумкин. Инвесторнинг ДҚҚни сотиш ёки сотиб олиш бўйича буюртманомалари тегишли шартнома тузилган дилер томонидан тақдим этилади.

Дилерлар икки тоифага, яъни бирламчи ва иккиламчи дилер тоифаларига бўлиниши мумкин.

Бирламчи дилер:

ўз номидан (дилер аризаси) ва ўз ҳисобидан, шунингдек, инвестор топшириғи билан ва унинг ҳисобидан (инвестор аризаси) аукционда ДҚҚни сотиб олиш ҳуқуқига эга;

ДҚҚни бирламчи жойлаштириш бўйича ўтказиладиган аукционда Марказий банк томонидан бирламчи дилер учун ДҚҚни сотиб олиш юзасидан ўрнатилган энг кам ҳажм доирасида рақобатли буюртманома тақдим этишга мажбур;

маркет-мейкерлик функциясини бажариши, ДҚҚни сотиб олиш ва сотиш бўйича котировкалар ташкил этиш йўли билан иккиламчи бозорда ДҚҚни қўллаб-қувватлашга мажбур;

ДҚҚ бозори ҳолатидан келиб чиқиб, бирламчи дилерга бошқа талаб ва шартлар дилер билан тузиладиган шартномада кўзда тутилиши мумкин;

Молия вазирлиги бирламчи дилерни молиявий рағбатлантириш мақсадида дилер билан тузиладиган шартномада барча учун ягона ва шаффоф мезонлар асосида комиссион тўлов чора-тадбирларини амалга оширишни кўзда тутиши мумкин;

Молия вазирлиги ва Марказий банк билан бирламчи дилер функцияларини бажариш бўйича тегишли шартномаларни тузади;

иккиламчи дилер бирламчи дилер орқали бирламчи бозордан ДҚҚни сотиб олиш, иккиламчи бозорда иштирок этиш ҳамда ўз номи ва ўз ҳисобидан, шунингдек, инвестор топшириғи билан ва унинг ҳисобидан иккиламчи бозорда ДҚҚни сотиб олиш ҳуқуқига эга.";


д) 7-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси ҳудудида норезидентлар иштирокида ДҚҚ олди-сотдисини амалга оширишдаги ўзаро ҳисоб-китоблар ушбу Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари орқали амалга оширилиши мумкин.";


е) 10-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


ж) 11-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Муомалага чиқариладиган ДҚҚ идентификация рақами (ёки қимматли қоғозларнинг халқаро коди) кўрсатилган глобал сертификат билан расмийлаштирилади.";


з) 14-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар қўшилсин:

"Аукцион ўтказиладиган кун Молия вазирлиги томонидан ҳар йили эълон қилинадиган ДҚҚни чиқариш графиги асосида белгиланади.

Бунда аукцион ўтказиладиган кун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ дам олиш, байрам ва (ёки) иш куни бўлмаган кун деб эътироф этиладиган кунга тўғри келса, аукционни ўтказиш иш куни бўлмаган кундан бошқа иш кунига кўчирилади.";

иккинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

тўртинчи хатбошидаги "етти кундан кечикмай" сўзлари "камида бир кун олдин" сўзлари билан алмаштирилсин;


и) 16-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Бунда савдо тизими дастлаб нархи чегара нархига тенг ёки ундан юқори бўлган рақобатли буюртманомаларни, сўнгра рақобатсиз буюртманомаларни қаноатлантиради.

Рақобатсиз буюртманомалар бўйича аукционда дилер томонидан ДҚҚни сотиб олишга йўналтириладиган пул маблағларининг мумкин бўлган энг кўп миқдорига чекловлар белгиланиши мумкин.";


к) 31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"31. Дилерлар ҳисоб-китоб куни ЎзРВБ махсус ҳисобварақларига комиссия тўловларини ҳисобга олган ҳолда, тузилган битимлар бўйича маблағларни тўлиқ тўлашлари шарт.

Шу билан бирга, аукцион бошланишидан олдин дилерлар маблағларининг ЎзРВБ ҳисобварақларида бўлишига йўл қўйилади.

ДҚҚ бўйича аукцион натижалари ҳисоб-китоблари T+0, T+1 ва Т+2 халқаро стандартлари асосида амалга оширилади.

Бунда ҳисоб-китоб санаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ дам олиш, байрам ва (ёки) иш куни бўлмаган кун деб эътироф этиладиган кунга тўғри келса, ҳисоб-китоблар дам олиш, байрам ва (ёки) иш куни бўлмаган кундан кейинги иш кунида амалга оширилади.

ЎзРВБ ҳисобварағига тушган пул маблағлари дилерларнинг савдо тизимдаги шахсий ҳисобварақларига ўтказилади.

ҲККМдан олинган ЎзРВБ ҳисобварағидан кўчирма пул маблағларининг дилерлар шахсий ҳисобварақларига ўтказиб берилишига асос ҳисобланади.

Марказий банк савдоларда ЎзРВБ комиссион мукофотини тўламаган ҳолда иштирок этади.";


л) 34-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


м) 35-бандда:

иккинчи хатбошидаги "(тўланиши лозим бўлган)" сўзлари "(ёки аукционда аниқланадиган)" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Қимматли қоғозларга эгалик қилишнинг бутун муддати мобайнида қатъий белгиланган ва ўзгарувчан фоизли даромад олиш ҳуқуқини берадиган ДҚҚ бўйича фоиз тўловлари ҳар олти ойда амалга оширилади. ДҚҚ бозори талабидан келиб чиқиб, янги чиқариладиган ДҚҚ бўйича фоиз тўловининг муддатлари ўзгартирилиши мумкин.";


н) 40-банднинг биринчи хатбошидаги "етти кун аввал" сўзлари "камида бир кун олдин" сўзлари билан алмаштирилсин;


о) 45-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"45. Молия вазирлиги ДҚҚ эмитенти функцияларини бажариш жараёнида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

а) Ўзбекистон Республикасининг номидан молия йилида чиқариладиган ДҚҚнинг чекланган миқдорларини қонунчиликда белгиланган лимитлар доирасида чиқариш;

б) молия бозори конъюнктураси ва Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, ДҚҚ ҳар бир чиқарилишининг миқдори ва муддатларини, улар бўйича тўловларнинг даврийлиги ва фоизли даромад миқдорини белгилаш;

в) норезидентлар ўртасида жойлаштириладиган ДҚҚнинг йиллик миқдорларини Марказий банк билан келишилган ҳолда белгилаш;

г) рақобатсиз буюртманомалар бўйича аукционда дилер томонидан ДҚҚни сотиб олишга йўналтириладиган пул маблағларининг мумкин бўлган энг кўп миқдорига чекловлар белгилаш;

д) чиқаришнинг белгиланган миқдори доирасида ДҚҚни сотишнинг чекланган нархини белгилаш;

е) иккиламчи бозорда ДҚҚни сотиб олиш, жойлаштириш жараёнида сотилмаган ДҚҚни иккиламчи бозорда қўшимча жойлаштириш, шунингдек, уларни сотиб олиш орқали муддатидан олдин сўндириш операцияларини амалга ошириш;

ж) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда молия йилида чиқарилиб, шу молия йилининг ўзида сўндириладиган ДҚҚни чиқариш ва Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг даромад қисмидан тўлиқ сўндирилишини амалга ошириш;

з) ДҚҚ бозорида фискаль агент сифатида тегишли операцияларни амалга ошириш учун Марказий банкка топшириқлар бериш;

и) Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан ДҚҚ чиқарилишини фискал агентга топшириқ бериш орқали сўндириш ва фоизли даромад тўловларини амалга ошириш;

к) муомалада бўлиб турган ДҚҚ бўйича қўшимча бирламчи жойлаштиришни амалга ошириш;

л) ДҚҚ билан операцияларда дилерлар учун талабларни белгилаш ва дилер функцияларини бажариш бўйича шартномалар тузиш.";


п) 46-бандда:


а) биринчи хатбошидаги "ва дилер функцияларини" сўзлари "функциясини" сўзи билан алмаштирилсин;


б) "б" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) ДҚҚ билан операцияларда дилерлар учун талабларни белгилаш ва дилер функцияларини бажариш бўйича шартномалар тузиш;"


в) "г" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"г) Молия вазирлигининг топшириғига асосан муомалада бўлиб турган ДҚҚ бўйича қўшимча бирламчи жойлаштиришни амалга ошириш;".


р) 47-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"47. ДҚҚ бозоридаги операциялар тўғрисидаги ахборотлар (аукцион ўтказиш бўйича эълонлар, аукцион натижалари ва инвесторлар учун зарур маълумотлар) мунтазам равишда Молия вазирлиги, Марказий банк ва ЎзРВБнинг расмий веб-сайтларида эълон қилиниб борилади.";



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 22 февраль