Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги бош директорининг 14.02.2022 й. 1-сон "Карантин остидаги маҳсулотни олиб қўйиш, қайтариб юбориш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 02.03.2022 й. 3191-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

02.03.2022 й.

N 3191-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЎСИМЛИКЛАР КАРАНТИНИ

ВА ҲИМОЯСИ АГЕНТЛИГИ

БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

14.02.2022 й.

N 1


БУЙРУҒИ



Карантин остидаги маҳсулотни олиб қўйиш,

қайтариб юбориш ва йўқ қилиш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 январдаги ЎРҚ-743-сон "Ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 июлдаги ПФ-6035-сон "Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2021 йил 15 июлдаги ПФ-6262-сон "Республикада ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 июлдаги ПҚ-5185-сон "Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бошлиғининг 2019 йил 14 октябрдаги 8-сон буйруғи (рўйхат рақами 3191, 2019 йил 31 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2019 й., 10/19/3191/3985-сон) билан тасдиқланган Карантин остидаги маҳсулотни олиб қўйиш, қайтариб юбориш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ иловасининг 1-банди 2022 йил 12 апрелдан эътиборан кучга киради.



Бош директор                                                                      И.К. Эргашев






Буйруққа

ИЛОВА



Карантин остидаги маҳсулотни олиб қўйиш,

қайтариб юбориш ва йўқ қилиш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 1-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ўсимликлар карантини объекти (карантин аҳамиятига эга бўлган зарарли организм) - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мавжуд бўлмаган ёки чекланган тарзда мавжуд бўлган, тарқалиши катта иқтисодий зарар келтириши мумкин бўлган ва карантин аҳамиятига эга бўлган зарарли организмларга қарши курашиш объекти ҳисобланган зарарли организм;".


2. 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Карантин остидаги маҳсулотни йўқ қилиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари (кейинги ўринларда ҳудудий бошқармалар деб юритилади) бошлиқлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилигш давлат қўмитаси ҳудудий органларининг ва Ўзбекистон Республикаси Санитария - эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳудудий бўлинмаларининг вакилларини жалб қилган ҳолда, таркибида камида 5 кишидан иборат комиссия тузилади (кейинги ўринларда - Комиссия деб юритилади).".


3. 16-банддаги "инспекцияга" деган сўз "бошқармага" деган сўз билан алмаштирилсин.


4. 20-банддаги ва 21-банднинг иккинчи хатбошисидаги "инспекция" деган сўзлар "бошқарма" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 24-банддаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекциясининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 1 ва 2-иловалар матнидаги "давлат инспекцияси" деган сўзлар "ва ҳимояси агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 2 март