Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.03.2022 й. ПҚ-146-сон "Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

01.03.2022 й.

N ПҚ-146



ОИЛА ВА ХОТИН-ҚИЗЛАР

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги "Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-81-сон Фармонига мувофиқ:


1. Олий Мажлис палаталари, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда маҳаллий вакиллик органларининг Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссиясини, маҳаллий халқ депутатлари Кенгашларида эса Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича ҳудудий комиссияларни ташкил этиш ҳақидаги таклифи  қўллаб-қувватлансин.


2. Қуйидагилар:

а) Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг ташкилий тузилмаси  1-иловага мувофиқ;

б) Давлат бюджетидан молиялаштириладиган бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони:

49 нафар штат бирлигидан иборат Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси марказий аппаратининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

168 нафар штат бирлигидан иборат Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармаларининг намунавий тузилмаси 3-иловага мувофиқ;

621 нафар штат бирлигидан иборат туман (шаҳар) оила  ва хотин-қизлар бўлимларининг намунавий тузилмаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Бош вазир ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисига:

ўзининг ўринбосарлари ўртасида аниқ вазифалар ва функцияларни тақсимлаш;

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда -Қўмита) марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалари тузилмаларига бошқарув ходимларининг белгиланган умумий штатлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, етакчи лойиҳа институтлари, илмий ва таълим муассасалари, халқаро ташкилотлар, хорижий компанияларнинг юқори малакали мутахассисларини, шунингдек, экспертларни маслаҳатчи сифатида жалб қилиш ҳуқуқи берилсин.


4. Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида ходимларнинг умумий чекланган сони доирасида 5 нафар бошқарув ходимлари штат бирлигидан иборат бўлган Бош вазир ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг котибияти ташкил этилсин.


5. Белгилаб қўйилсинки:

Бош вазир ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси ҳар йили Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш,  гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссиясига Қўмита фаолияти юзасидан ҳамда соҳадаги тизимли муаммолар  ва уларнинг ечими тўғрисида ахборот бериб боради;

маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари лавозимларига номзодлар туман (шаҳар) ҳокимлари ўринбосарлари - оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари бошчилигидаги танлов комиссияларини шакллантириш орқали очиқ танловлар асосида ишга қабул қилинади;

маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари лавозимларига оила  ва хотин-қизлар билан ишлаш тажрибасига эга, шахсий фазилатлари билан намуна кўрсатган, фидойи ва садоқатли номзодлар тайинланади;

Қўмита марказий аппарати ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига кўра Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги марказий аппарати ходимларига, унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари ходимларига тенглаштирилади.


6. Қўмита ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Давлат бюджети маблағлари;

Қўмитанинг бюджетдан ташқари маблағлари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


7. Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқласин.


8. Бош прокуратуранинг ташкилий-штат тузилмасида штат бирликларини мақбуллаштириш ҳисобидан 18 нафар штат бирлигидан (шундан, 14 нафар ҳудудий вакиллар штат бирлиги) иборат Хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда уларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳаларида қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими ташкил этилсин.

Бош прокуратура хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда уларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳаларидаги қонунчилик ҳужжатлари ижроси устидан тизимли назорат ўрнатсин.


9. Қўмита:

а) икки ой муддатда:

марказий аппарат ва ҳудудий бўлинмаларнинг Қўмитага юкланган вазифаларни профессионал даражада бажаришга қодир бўлган,  зарур назарий билим ва амалий кўникмаларга эга юқори малакали кадрлар билан танлов асосида тўлдирилишини;

таркибий ва бўйсунувидаги бўлинмалар, шу жумладан маҳалладаги хотин-қизлар фаоли тўғрисидаги низомлар, шунингдек, ходимларнинг лавозим йўриқномалари тасдиқланишини таъминласин;

б) уч ой муддатда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда Қўмита ва унинг ҳудудий бўлинмаларини юқори тезликдаги Интернет тармоғига уланишини ҳамда зарур алоқа, жумладан, Қўмитани ҳукумат алоқаси билан таъминласин.


10. Белгилансинки, Қўмита ва унинг ҳудудий бўлинмалари ўзларига юклатилган функцияларга мувофиқ белгиланган тартибда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Қўмитага тегишли вазифаларни амалга ошириш учун, зарур ҳолларда, давлат органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ҳамда мутахассисларини жалб қилиш,  ишчи гуруҳлар тузиш;

Қўмита ваколатига кирувчи масалалар юзасидан давлат органлари ва ташкилотларидан статистик, таҳлилий материаллар, хулосалар  ва бошқа маълумотларни сўраш ва олиш;

давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларига хотин-қизлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда оилани мустаҳкамлаш борасидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши, уларни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;

хотин-қизлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини кўзлаб судларга ариза (шикоят) ва даъволарни киритиш;

хотин-қизлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда оилани мустаҳкамлашга доир ташаббуслар билан чиқиш ҳамда таклифлар киритиш.


11. 2022 йил 1 майдан бошлаб маҳалладаги хотин-қизлар фаолининг ойлик иш ҳақи миқдори у бириктирилган маҳалладаги хонадонлар сонига мутаносиб равишда қуйидагича белгилансин:

хонадонлар сони 500 тагача бўлган маҳаллада - меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3,5 баравари миқдорида;

хонадонлар сони 501 тадан 1 000 тагача бўлган маҳаллада - меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4 баравари миқдорида;

хонадонлар сони 1 000 тадан ортиқ бўлган маҳаллада - меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4,5 баравари миқдорида.

Белгилансинки, фаолият самарадорлиги кўрсаткичларидан келиб чиқиб, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларини қўллаб-қувватлаш мақсадида меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг 15 фоизи миқдорида моддий рағбатлантириш жамғармаси шакллантирилади.


12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар  ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2022 йил 1 августга қадар маҳаллий бюджет маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларини "Аёллар дафтари"ни юритиш, масофадан туриб ҳисоботлар тақдим этиш ҳамда видеоконференцалоқа шаклида йиғилишларда иштирок этиш имконини берувчи планшетлар билан таъминласин.

Қўмита ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги икки ой муддатда планшетларда фойдаланиладиган дастурий таъминотни ишлаб чиқсин ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларига тақдим этсин.


13. Қўмита Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Исмоилий кўчаси, 1 Г-уй манзили бўйича оператив бошқарув ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар  ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Қўмита билан биргаликда 2022 йил  1 апрелга қадар Қўмитанинг ҳудудий бўлинмаларини зарур бино  ва иншоотлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.


14. Молия вазирлиги:

2022 йилда ушбу қарорни амалга ошириш доирасида Қўмитанинг харажатлари учун "2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг  Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

"2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонунга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгунга қадар Қўмита фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар учун маблағ ажратиш чораларини кўрсин;

2023 йилдан бошлаб ҳар йили Давлат бюджети параметрларида зарур маблағларни кўзда тутсин.


15. Қўмита манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


16. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 1 мартдаги

ПҚ-146-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Оила

ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

        




  

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси

  




























     

"Оила ва хотин-қизлар" илмий-тадқиқот институти

   



Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси





















     

Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси

   



Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари













    

Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари

      















Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари











      

Республика ва ҳудудий "Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари"

     













Маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари











       

"Оила ва жамият" газетаси, "Саодат" журнали, "Марказий Осиёда жамият, гендер ва оила" халқаро илмий журнали

    













Хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлар



       

         



Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 1 мартдаги

ПҚ-146-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Оила

ва хотин-қизлар давлат қўмитаси

МАРКАЗИЙ АППАРАТИНИНГ

ТУЗИЛМАСИ

         





Ҳайъат


    

Бош вазир ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси*

   



























































































   

Раиснинг биринчи ўринбосари

  



Раис ўринбосари



Раис ўринбосари



Раис котибияти

3








































Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлар билан ишлаш бошқармаси

5



Оилавий, маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бошқармаси

4



Гендер тенгликни таъминлаш ва хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий

фаоллигини ошириш

бўлими

3



Ташкилий назорат ва таҳлил бошқармаси

5


































Инсон ресурслари ва комплаенс назорат бўлими

3










Фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлик қилиш, бошланғич ташкилотлар билан ишлаш бўлими

2












Тадбиркорликни ривожлантириш, бандликни таъминлашга кўмаклашиш, касб-ҳунарга ўқитишни ташкил этиш бошқармаси

4





Хотин-қизларга нисбатан зўравонликни олдини олиш ва ижтимоий реабилитация қилиш ишларини мувофиқлаштириш бўлими

3
















Юридик бўлим

2




































Хотин-қизлар ўртасида илм-фан ва инновацияларни ривожлантириш бўлими

2











Хизматлар кўрсатиш ва молиявий таъминот бўлими

3


Маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ишини мувофиқлаштириш бўлими

3





Ахборот технологиялари ва рақамлаштириш бўлими

2



































Биринчи бўлим

1


















































































Халқаро алоқалар бўйича бош мутахассис

1


























       

Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 49 нафар штат бирлиги.


*) Қўмитанинг умумий штат бирлигига кирмайди.

      

      




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 1 мартдаги

ПҚ-146-сон қарорига

3-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила

ва хотин-қизлар бошқармаларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

      






     

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари - оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқлари*

     























































     

Раис (бошлиқ) ўринбосари

   



























































































































Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлар билан ишлаш бўлими

2



Оилавий, маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўлими

2



Ташкилий назорат, таҳлил ва мурожаатлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис

1













































Бош юрисконсульт

1


Тадбиркорликни ривожлантириш, бандликни таъминлашга кўмаклашиш, касб-ҳунарга ўқитишни ташкил этиш бўйича бош мутахассис

1



Гендер тенгликни таъминлаш ва хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича бош мутахассис*

1





















Инсон ресурслари бўйича бош мутахассис

1




































Маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ишини мувофиқлаштириш ва бошланғич ташкилотлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис

1



Хотин-қизларга нисбатан зўравонликни олдини олиш ва ижтимоий реабилитация қилиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассис

1



Бош ҳисобчи

1
























      

Хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлар

    






















        

Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 12 нафар штат бирлиги, жами - 168 нафар штат бирлиги.


*) Қўмитанинг (бошқарманинг) умумий штат бирлигига кирмайди.

    

      




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 1 мартдаги

ПҚ-146-сон қарорига

4-ИЛОВА



Туман (шаҳар) оила

ва хотин-қизлар бўлимларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

     












       

Туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи*

    



































































































Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассис




1


Тадбиркорликни ривожлантириш, бандликни таъминлашга кўмаклашиш, касб-ҳунарга ўқитишни ташкил этиш ва ташкилий назорат бўйича етакчи мутахассис



1


Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ишини мувофиқлаштириш ва бошланғич ташкилотлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассис

1


Оилавий, маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий реабилитация қилиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича етакчи мутахассис*




1

























































































Маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари**


















    

Хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлар

       





















       

Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 3 нафар штат бирлиги, жами - 621 нафар штат бирлиги.


*) Бўлимнинг умумий штат бирлигига кирмайди.


**) Маҳалладаги хотин-қизлар фаоли лавозими ҳар бир маҳаллада 1 нафардан назарда тутилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 2 март