Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Чет эллик шахсга даромадлар тўланганлиги юзасидан солиқ органини хабардор қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.03.2022 й. 111-сон қарорига 1-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 10 мартдаги

111-сон қарорига

1-ИЛОВА



Чет эллик шахсга даромадлар тўланганлиги юзасидан

солиқ органини хабардор қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (кейинги ўринларда - Солиқ кодекси) 6-моддасига мувофиқ солиқ агенти - тўлов манбаи (кейинги ўринларда - тўлов манбаи) томонидан Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинган даромадларга (уларнинг бир қисмига) нисбатан ҳақиқий ҳуқуққа эга бўлмаган чет эллик шахсга мазкур даромадлар (уларнинг бир қисми) тўланганлиги ҳамда мазкур даромадларга (унинг бир қисмига) нисбатан ҳақиқий ҳуқуққа эга бўлган шахснинг тўлов манбаи маълум бўлганда, ушбу шахс Ўзбекистон Республикаси солиқ резиденти эканлиги юзасидан солиқ органини хабардор қилиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


даромадларга нисбатан хақиқий ҳуқуққа эга бўлган шахс - юридик шахс томонидан тўланадиган даромадлардан мустақил равишда фойдаланиш ва (ёки) уларни тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ёхуд унинг манфаатларини кўзлаб бундай даромадларни тасарруф этишга ваколатли бўлган ҳамда ушбу даромадларга нисбатан ҳақиқий ҳуқуққа эга бўлган шахс;


даромадларга нисбатан ҳақиқий ҳуқуққа эга бўлмаган шахс - даромадларни тасарруф этишга нисбатан чекланган ваколатларга эга бўлган, даромадларга нисбатан ҳеч қандай бошқа вазифаларни бажармайдиган ва таваккалчиликни ўз зиммасига олмаган, бундай даромадларни бевосита ёки билвосита бошқа шахсга тўлаган (тўлиқ ёки қисман), ушбу бошқа шахснинг манфаатларини кўзлаб мазкур даромадларга нисбатан воситачилик вазифаларини амалга оширадиган шахс;


тўлов манбаи - Ўзбекистон Республикаси солиқ резиденти бўлган, юридик ва жисмоний шахсларга даромадларни (уларнинг бир қисмини) тўлаб берувчи юридик шахс;


Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинадиган даромадлар - Ўзбекистон Республикасидаги иқтисодий фаолиятдан олинган даромадлар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг юрисдикцияси, ҳуқуқ лаёқати ва (ёки) унинг давлат органлари, шунингдек, бошқа субъектлар билан иқтисодий муносабатларга бевосита боғлиқ бўлган даромадлар.


3. Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан даромадларни бундай даромадларга нисбатан ҳақиқий ҳуқуққа эга бўлмаган чет эллик шахсга тўлаш вақтида, агар тўлов манбаига бундай даромадларга (уларнинг бир қисмига) нисбатан ҳақиқий ҳуқуққа эга бўлган шахс Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти эканлиги маълум бўлса, тўланаётган даромадга (унинг бир қисмига) солиқ солиш Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентларига нисбатан Солиқ кодекси қоидаларига мувофиқ амалга оширилади. Бунда тўланаётган даромадларга (уларнинг бир қисмига) тааллуқли солиқ, агар тўлов манбаи ўзи ҳисобга қўйилган жойдаги солиқ органини хабардор қилган бўлса, тўлов манбаи томонидан ушлаб қолинмайди.


4. Даромадларни олиш учун ҳақиқий ҳуқуққа эга бўлган чет эллик шахсга даромад тўланганлиги тўғрисида солиқ органини хабардор этиш мазкур Низомга иловада келтирилган шаклдаги хабарномани (кейинги ўринларда - хабарнома) жўнатиш орқали амалга оширилади.



2-БОБ. ХАБАРНОМАНИ ТАҚДИМ ЭТИШ

ТАРТИБИ ВА МУДДАТИ


5. Хабарнома тўлов манбаи томонидан ҳақиқатда даромадлар тўлангандан сўнг шакллантирилади.


6. Хабарнома тўлов манбаи томонидан ўзи ҳисобда қўйилган жойдаги солиқ органига даромад тўланган ойдан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай тақдим этилади.


7. Хабарнома телекоммуникация каналлари орқали ҳисобга қўйилган жойидаги солиқ органига электрон шаклда тақдим этилади.


8. Хабарнома билан биргаликда қуйидаги ҳужжатлар ҳам электрон шаклда юборилади:

тўлов манбаи вакили ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар ёки уларнинг нусхалари (хабарнома тўлов манбаи вакили томонидан тақдим этилган ҳолатда);

даромадларни тўлаш учун асос бўладиган ҳужжатлар (шартномалар, ҳисоб-китоблар, акциядорлар (иштирокчилар)нинг йиғилиш баённомалари, аризалар ва бошқалар);

Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти деб тан олинувчи шахс хабарномада акс эттирилган даромадларга (уларнинг бир қисмига) нисбатан ҳақиқий ҳуқуққа эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

хабарномада акс эттирилган даромадларнинг (уларнинг бир қисмининг) тўловини амалга ошираётган чет эллик шахсда бундай даромадларга (уларнинг бир қисмига) нисбатан ҳақиқий ҳуқуқ мавжуд эмаслигини тасдиқловчи ҳужжатлар (тўлов манбаида мазкур ҳужжатлар мавжуд бўлган ҳолларда);

хабарномада акс эттирилган даромадларнинг (уларнинг бир қисмининг) чет эллик шахсга тўлаб берилганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатлари;

тўлов манбаининг фикрига кўра зарур деб ҳисобланган ахборотлар акс эттирилган бошқа ҳужжатлар (маълумотлар, тушунтиришлар).


9. Тўлов манбаи қайта ташкил этилиб, унинг ҳуқуқий вориси бўлган солиқ тўловчи томонидан хабарнома ҳамда қайта ташкил этилган тўлов манбаи учун аниқлаштирувчи хабарнома тақдим этилганда, бундай хабарнома солиқ тўловчи - ҳуқуқий ворис ҳисобга қўйилган жойдаги солиқ органига тақдим этилади. Бунда хабарноманинг титул варағида солиқ тўловчи - қайта ташкил этилган шахс тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилиши лозим.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


10. Солиқ тўловчи (тўлов манбаи) қонунчилик ҳужжатларига асосан хабарномани тўлдиришда маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлиги учун жавобгардир.


11. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА

Варақ


0

1

Даромадларга нисбатан ҳақиқий ҳуқуққа эга бўлган шахс

Ўзбекистон Республикаси солиқ резиденти бўлиб, мазкур

даромадлар чет эллик шахсга тўланганлиги тўғрисида

ХАБАРНОМА

Тўлов манбаи бўлган юридик шахснинг тўлиқ номи

СТИР











Телефон рақами



-




-



-




Хабарнома




варақда


Илова қилинган тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари





варақда










1 - солиқ тўловчи - тўлов манбаи



2 - солиқ тўловчининг вакили - тўлов манбаи

(вакил жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми тўлиқ кўрсатилиши лозим)



















-




-



-



(вакил жисмоний шахснинг ЖШШИРи)



(вакилнинг жисмоний шахснинг телефон рақами)

(вакил юридик шахснинг тўлик номи)



















-




-



-



(вакил юридик шахснинг СТИРи)



(вакил юридик шахснинг телефон рақами)

Вакилнинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатнинг номи ва реквизитлари

Варақ


0

2

Тўлов манбаининг СТИРи










I бўлим. Даромад олувчи чет эллик шахс тўғрисида маълумотлар

101. Чет эллик шахснинг мавкеи



1 - хорижий корхона; 2 - юридик шахс ташкил этмаган хорижий тузилма; 3 - жисмоний шахс.


102. Рўйхатдан ўтган давлатнинг коди*




















103. Чет эллик шахснинг номи (жисмоний шахс учун фамилияси, исми, отасининг исми (мавжуд бўлса))

104. Рўйхатда турган мамлакатда чет эллик шахснинг рўйхатдан ўтиш рақами

105. Шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисида маълумот (чет эллик жисмоний шахслар учун)

Шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг номи











Шахсни тасдиқловчи ҳужжат рақами































106. Рўйхатда турган мамлакатда жойлашган манзили (яшаш жойи)

II бўлим. Даромадларга нисбатан ҳақиқий ҳуқуққа

эга бўлган шахс тўғрисида маълумот

201. Ташкилот номи (жисмоний шахс учун фамилия, исми, отасининг исми (мавжуд бўлса))

202. СТИР (ЖШШИР)











203. Шахсий маълумотлар (жисмоний шахслар учун)

Шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг номи











Шахсни тасдиқловчи ҳужжат рақами































204. Бўлиб турган мамлакатдаги манзили (яшаш жойи)

Почта индекси









Вилоят








Туман (шаҳар)

Аҳоли пункти (қишлоқ, маҳалла ва бошқалар)








Кўчаси (шоҳкўчаси, муюлиш)

































Уй рақами







Бино рақами







Хонадон рақами

































205. Телефон рақами



-




-



-




206. Электрон почтаси манзили














Варақ


0

3

Тўлов манбаининг СТИРи










3. Тўланган даромадлар тўғрисида маълумот

301. Даромад тури (дивидендлар, фоиз кўринишидаги даромадлар, роялти, бошқалар)

010
















302. Даромад тўлови валютасининг харфли коди*

020
















303. Даромадни тўлаш санаси

030




-



-









304. Тўлов валютасидаги даромад миқдори

040













-



305. Даромаднинг сўмдаги миқдори**

050













-



306. Солиқ ставкаси

060




%












307. Ҳисобланган солиқ миқдори

070
















308. Ушлаб қолинган солиқ миқдори

080
















309. Маълумотларни қўшиш:



Ушбу хабарномада кўрсатилган маълумотларнинг аниқлиги ва тўлиқлигини тасдиқлайман:


(имзо)


(сана)


*) Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан тасдиқланган дунё мамлакатларининг таснифлагичига мувофиқ тўлдирилади.


**) Тўланган даромаднинг сўмдаги миқдори Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тўлов амалга оширилган санада хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан ўрнатилган курсларига мувофиқ аниқланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 11 март