Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.03.2022 й. 137-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.03.2022 й.

N 137




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Балиқчилик

тармоғини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари

тўғрисида" 2022 йил 13 январдаги ПҚ-83-сон ҳамда "Паррандачилик

тармоғини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга доир қўшимча

чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 24 январдаги

ПҚ-100-сон қарорлари)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Балиқчилик тармоғини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 13 январдаги ПҚ-83-сон ҳамда "Паррандачилик тармоғини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 24 январдаги ПҚ-100-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ва Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Б.Т. Норқобилов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 26 мартдаги

137-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 июлдаги 434-сон қарори билан тасдиқланган Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида низомнинг 4-банди иккинчи хатбошисидаги "1 000 сўм" сўзлари "2022 йил 1 январдан бошлаб 2024 йил 1 январга қадар 2 500 сўм (бунда, субсидия қўшилган қиймат солиғидан вақтинчалик озод қилиш бўйича имтиёз амалда бўлган давр учун ҳам тўланади), 2024 йил 1 январдан 1 000 сўм;" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 августдаги 593-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмасининг Балиқчиликни ривожлантириш жамғармасини шакллантириш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомнинг 6-бандида:

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбошиси билан тўлдирилсин:

"аъзо корхоналар томонидан хорижий мамлакатлардан балиқчилик соҳаси эксперт ва мутахассисларини жалб қилиш харажатлари ҳамда уларнинг бир йиллик иш ҳақи миқдорининг 50 фоизигача, бироқ ойига 1 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган қисми;";

олтинчи - саккизинчи хатбошилар тегишинча еттинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 26 март