Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.2022 й. 133-сон "Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.03.2022 й.

N 133



ЕР ҚАЪРИ УЧАСТКАЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИ УЧУН РУХСАТНОМАЛАР

БЕРИШ ТАРТИБИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш, бу борадаги барча жараёнларни тўлиқ электронлаштириш ҳамда мавжуд бюрократик тўсиқларни бартараф этиш орқали тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун янада қулай ва кенг шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон Фармонига мувофиқ:

ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия олишда талабгордан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг кафолат хатларини олишни талаб қилиш тартиби бекор қилинганлиги;

ер қаъри бўйича геологик материалларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини тасдиқлаш ҳақида қарор ҳамда геология қидирув ишлари лойиҳасини келишиш бўйича рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ер қаъри бўйича геологик материалларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизаси хулосасига бирлаштириш орқали бекор қилинганлиги;

фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ ер остини ўрганиш ишлари бўйича ҳисобни юритиш ҳамда ер ости бойликларини қазиб олиш жараёнида қазиб олинган ва йўқотилган фойдали қазилмалар захираларини ер қаъридан фойдаланувчининг ҳисобидан чиқаришни келишиш бўйича рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ ер остини ўрганиш ишлари бўйича ҳисобни юритишга бирлаштириш орқали бекор қилинганлиги;

кон ажратиш далолатномаси, кончилик ва қайта ишлаш корхонасининг техник лойиҳаси ҳамда корхонанинг фойдали қазилмаларни қазиб олиш лойиҳаси, шу жумладан коннинг тажриба синовини мувофиқлаштиришни келишиш кон ажратиш далолатномасига бирлаштирилган ҳолда бекор қилинганлиги;

руда ва норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия "рухсатнома"га ўзгартирилиб, барча жараёнларни, жумладан тўғридан-тўғри музокаралар асосида рухсатномани беришни тўлиқ электронлаштириш назарда тутилганлиги;

б) "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Қонуннинг 8-1 ва 14-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (кейинги ўринларда - Давлат геология қўмитаси) томонидан ер ости бойликлари давлат фонди тасарруф этилиши, шунингдек фойдали қазилма конлари, фойдали қазилма белгилари ва техноген минерал ҳосилалар давлат кадастри юритилиши;

в) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Геология-қидирув ишларини янада рағбатлантириш ва ер қаъридан фойдаланувчиларга солиқ солиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 6 октябрдаги ПФ-6319-сон Фармонига мувофиқ 2022 йил 1 январдан бошлаб:

муҳим тижорат салоҳиятига эга бўлган углеводородлар, қимматбаҳо, рангли, нодир ва радиоактив металлар ва бошқа турдаги рудали фойдали қазилмалар объектлари бўйича геологик ўрганиш ёки аввал ўрганилган ер қаъри участкасида қазиш ишлари учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини танлов савдоларига чиқаришнинг махсус тартиби ўрнатилганлиги;

танлов савдолари ташкилотчиси ёки танлов савдолари иштирокчилари қонунчиликда белгиланган тартибда фойдали қазилмаларни қазиб олишда (ажратиб олишда) айрим солиқ турлари бўйича солиқ ставкаларини оширилган миқдорда таклиф қилиш ҳуқуқига эгалиги;

ажратилган майдон ва фойдали қазилма турларидан келиб чиқиб, қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган миқдорда ҳисоблаб чиқиладиган, геологик ўрганишлар учун ер қаъридан фойдаланганлик учун ҳар йиллик лицензия тўлови жорий қилиниши;

фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳуқуқи учун ундириладиган тижоратбоп топилма бонусини ҳамда фойдали қазилмаларни аниқлаш ва разведка қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун ундириладиган имзоли бонусни бекор қилишга розилик берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

ер қаъри давлат фондининг кадастрига киритилган ер участкалари ер қаъри участкаларидан фойдаланиш соҳасида ваколатли орган - тегишлилигича Давлат геология қўмитасига ёки Давлат экология қўмитасига уларнинг мурожаатларига асосан жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ажратиб берилади;

ер қаъридан фойдаланиш мақсадлари учун зарур бўлганда ер участкалари қонунда белгиланган тартибда жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилади (сотиб олинади);

ер қаъридан фойдаланиш мақсадлари учун олиб қўйилган (сотиб олингандан) ер участкаларининг ер фонди тоифаси ўзгартирилади ва давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилади;

ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома ер қаъридан фойдаланувчига қонунчиликка мувофиқ тегишли ер участкасини ижара ҳуқуқи асосида тақдим этиш учун асос ҳисобланади;

ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома бериш билан бир вақтда ер қаъри участкаларидан фойдаланиш соҳасида ваколатли орган ва ер қаъридан фойдаланувчи ўртасида ер участкасининг ижара шартномаси тузилади ва у рухсатномага илова қилинадиган ер қаъридан фойдаланиш шартларининг ажралмас қисми ҳисобланади;

ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш тегишли ер қаъри участкаси Давлат геология қўмитасига ёки Давлат экология қўмитасига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилганидан кейингина амалга оширилади;

ер қаъридан фойдаланиш мақсадлари учун ер участкасини белгиланган тартибда олиб қўйиш (сотиб олиш) билан боғлиқ харажатлар кейинчалик ер қаъридан фойдаланувчи томонидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика мақсадли жамғармасига рухсатнома расмийлаштирилгунга қадар қоплаб берилади (амалга оширилади);

ер қаъри участкаларидан фойдаланиш соҳасида ваколатли органга доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган ер қаъри участкалари ер қаъридан фойдаланувчига ижарага берилгунга қадар ер солиғи объекти ҳисобланмайди;

ер қаъридан фойдаланувчи ижарага берилган ер участкаси ва юритадиган фаолияти бўйича Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган ва қонунчиликда назарда тутилган солиқлар ва тўловларни амалга оширади, шу жумладан ер солиғининг субъекти ҳисобланади;

ер участкаси ер қаъридан фойдаланиш учун ижарага берилганда ижара тўлови ундирилмайди.


3. Қуйидагилар:

Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Ер қаъри бўйича геологик материалларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизаси хулосасини беришнинг маъмурий регламенти 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилансинки:

юридик шахсларга ер қаъри бўйича геологик материалларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизаси хулосаси "Лицензия" ахборот тизими орқали берилади;

ер қаъридан фойдаланувчиларга илгари расмийлаштирилган эски намунадаги лицензиялар янги намунанадаги рухсатномага алмаштирилган ҳолда 2023 йилнинг 1 январидан ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.

Геологик жиҳатдан ўрганиш мақсадида ер қаъридан фойдаланганлик учун рухсатномада кўрсатилган муддатга мувофиқ ҳар йиллик лицензия тўлови геологик ўрганиладиган ер қаърининг ҳар бир гектари учун қуйидаги миқдорларда тўланади:

асосий - углеводород, қимматбаҳо, рангли ва ноёб металлар ҳамда бошқа рудали фойдали қазилмаларга қонунчиликда белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн фоизи;

норуда, жумладан кенг тарқалган фойдали қазилмаларга қонунчиликда белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш фоизи.


5. Давлат геология қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ахборот ва технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги ер қаъридан фойдаланувчиларга расмийлаштирилган эски намунадаги лицензияларни янги намунанадаги рухсатномага 2022 йил 1 декабрга қадар "Лицензия" ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали бепул алмаштириш чораларини кўрсин.

Бунда, ер қаъридан фойдаланувчиларга илгари расмийлаштирилган лицензияларнинг амал қилиш муддати:

янги намунанадаги рухсатномаларда сақланиб қолинади;

якунланишига бир ярим йилдан кам вақт қолган тақдирда, уларни янги намунанадаги рухсатномага алмаштириш талаб этилмайди.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаментига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б.Ф. Исламов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 25 мартдаги

133-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 146-сон қарорига 2-иловага мувофиқ тасдиқланган Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 18-бандида:

қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши қўшилсин:

"ер қаъри участкаларида геологик қидирув ишларини амалга ошириш";

ўнинчи-ўн иккинчи хатбошилар тегишинча ўн биринчи-ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 206-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилмалари захираларининг давлат балансини юритиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 7-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошлар қўшилсин:

"Фойдали қазилмалар захираларининг давлат балансини юритиш ва Давлат геология фондига тақдим этиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ амалга оширилади.

Фойдали қазилмалар захираларининг давлат балансини юритиш тартиби ва Давлат геология фондига тақдим этиш паспорти 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин";


б) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Қазиб олинадиган конлар бўйича ҳисобот баланслари геодезия ва картография фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензияси мавжуд бўлганда, ер қаъридан фойдаланувчиларнинг геология-маркшейдерлик хизматлари томонидан тасдиқланиши керак ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда Инспекция деб юритилади) билан "Лицензия" ахборот тизими ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб юритилади) орқали беш кун муддатда келишилади. Углеводородлар конлари ва ер ости сувлари бўйича ҳисобот балансларини ер қаъридан фойдаланувчиларнинг тегишли функциялар юкланган бошқа хизматлари томонидан тасдиқлашга рухсат берилади.

Ер қаъридан фойдаланувчиларда геодезия ва картография фаолиятини бошлаганлик ҳақида хабарнома қабул қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқнома мавжуд бўлмаганда, ҳисобот балансларини мазкур хабарнома қабул қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқномага эга жалб этилган корхоналар томонидан тасдиқланишига рухсат берилади";


в) 16-бандда:

биринчи хатбошидаги "уч нусхада тузилади ва ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан" сўзлари чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


г) 19-банддаги "Низомга иловага" сўзлари "Низомга 3-иловага" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) қуйидаги мазмундаги 1-илова қўшилсин:


"Ўзбекистон Республикаси фойдали

қазилмалари захираларининг давлат балансини

юритиш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА



Фойдали қазилмалар захираларининг

давлат балансини юритиш ва Давлат геология

фондига тақдим этиш

СХЕМАСИ

        

     

Субъектлар

      


      

Тадбирлар

     


      

Бажариш

муддатлари

     


Ер қаъридан

фойдаланувчилар


       

1. Геологик ўрганиш натижасида фойдали қазилмалар захираларини тезкор кўпайтириш юзасидан идоравий комиссияларнинг тезкор ҳисоблаб чиқилган захираларни синовдан ўтказиш бўйича баённомаларини расмийлаштиради.


2. Геологик ўрганиш натижалари юзасидан Давлат комиссиясининг фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш (қайта тасдиқлаш, ҳисобдан чиқариш) бўйича қарорини расмийлаштиради.


3. Фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш натижасида чегириш (қазиб чиқариш, йўқотиш) ва фойдали қазилмаларнинг тезкор ўзгартирилган захираларининг ҳисобот балансларини тайёрлайди.

    


Ҳар йили

1 февралга қадар






Ер қаъридан

фойдаланувчилар


       

Ҳисоботларни Давлат комиссиясининг фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш (ёки қайта тасдиқлаш) бўйича тегишли қарорларининг нусхалари ва идоравий комиссияларнинг тезкор ҳисоблаб чиқилган захираларни синовдан ўтказиш бўйича баённомалари билан биргаликда "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали Давлат геология фондига тақдим этади.

     


Ҳар йили

1 февралга қадар





   

Фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш натижасида чегириш (қазиб чиқариш, йўқотиш) ва фойдали қазилмаларнинг тезкор ўзгартирилган захираларининг ҳисобот балансларини "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали келишиш учун Инспекцияга тақдим этади.

        







Инспекция


      

Фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш натижасида чегириш (қазиб чиқариш, йўқотиш) ва фойдали қазилмаларнинг тезкор ўзгартирилган захираларининг ҳисобот балансларини келишади ва Давлат геология фондига юборади. Ҳисобот балансларининг келишилганлиги ҳақида "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали ер қаъридан фойдаланувчиларни хабардор қилади.

       


5 кунда






Давлат геология фонди


      

Ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан тақдим этилган ҳисобот балансларини умумлаштиради, фойдали қазилмалар турлари бўйича давлат балансини тайёрлайди ва ўрганиб чиқиш учун Давлат геология қўмитасига тақдим этади.

     


Ҳар йили

15 апрелгача






Давлат геология

қўмитаси


   

Давлат балансини ўрганишни якунлайди ва нашр қилишга рухсат беради.

Давлат баланси тарқатиладиган давлат органлари ва корхоналар рўйхатини тасдиқлайди.

       


Ҳар йили

1 майгача

       

";


е) қуйидаги мазмундаги 2-илова қўшилсин:


"Ўзбекистон Республикаси фойдали

қазилмалари захираларининг давлат балансини

юритиш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА



Фойдали қазилмалар

захираларининг давлат балансини юритиш тартиби

ва Давлат геология фондига тақдим этиш

ПАСПОРТИ

       

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:


Фойдали қазилмалар захираларининг давлат балансини юритиш тартиби ва Давлат геология фондига тақдим этиш.


2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):


Геологик ўрганиш натижасида фойдали қазилмалар захираларининг ҳисобот балансларини юритиш.


3.

Ариза берувчилар тоифаси:


Юридик шахс.

4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:


Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги "Геология ахборот маркази" ДУК тасарруфидаги Давлат геология фонди.


5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:


1. Геологик ўрганиш натижасида фойдали қазилмалар захираларини тезкор кўпайтириш юзасидан идоравий комиссияларнинг тезкор ҳисоблаб чиқилган захираларни синовдан ўтказиш бўйича баённомаси.


2. Геологик ўрганиш натижалари юзасидан Давлат комиссиясининг фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш (қайта тасдиқлаш, ҳисобдан чиқариш) тўғрисидаги қарори.


3. Фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш натижасида чегириш (қазиб чиқариш, йўқотиш) ва фойдали қазилмаларнинг тезкор ўзгартирилган захираларининг ҳисобот баланслари.


6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:


Йиғим ундирилмайди

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори:


Йиғим ундирилмайди

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:


5 иш куни

9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:

Ҳисобот балансларига қуйидагилар акс эттириладиган тушунтириш хати илова қилинади:

биринчи марта давлат балансига киритилаётган конлар учун - фойдали қазилмалар захираларининг жойлашган жойи, миқдори, сифати, ўрганилганлик ва саноат йўсинида ўзлаштирилиш даражаси, рудаларнинг технологик хусусиятлари, конларда қазиб олишнинг кончилик-геология, кончилик-техник, гидрогеологик шарт-шароитлари, техник-иқтисодий баҳолашнинг асосий кўрсаткичлари, қидириб топилган фойдали қазилмалар захиралари билан таъминланганлиги;

давлат балансида ҳисобга олинган конлар учун - кончилик-геология ва техник-иқтисодий хусусиятнинг янги маълумотлари, фойдали қазилмаларнинг янги аниқланган қатламлари, қазиб чиқарилган фойдали қазилмалар миқдори тўғрисидаги маълумотлар, минерал хомашёдан комплекс фойдаланиш, геология-қидирув ишларини молиялаштириш манбаларини кўрсатган ҳолда, фойдали қазилмалар захираларининг кўпайтирилиши тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, балансдан ташқари захираларнинг ўзгариши (мавжуд бўлганда) ва захираларни ҳисобдан чиқариш сабаблари.

Фойдали қазилмани қазиб чиқариш тўғрисидаги маълумотларда фойдали қазилмани камайтирадиган бўш жинсларни ҳисобга олмаган ҳолда, агар улар балансдаги захираларга киритилмаган бўлса, ер қаъридан олинадиган минерал хомашёнинг барча миқдори ҳисобга олинади. Ҳисобот балансида қазиб чиқариб камайтирилган ва товар рудалари миқдори тўғрисидаги маълумотлар.

Қандайдир сабабларга кўра, ўтган йиллар учун илгари ҳисобга олинмаган фойдали қазилмани қазиб чиқариш ҳисобот йили учун қазиб чиқариш билан бирга кўрсатиш, бироқ ўтган йилда қазиб олинган хомашёни изоҳда кўрсатиш.

Агар давлат балансида ҳисобга олинган комплекс рудалардаги йўлдош компонентлар ер қаъридан асосий фойдали қазилма билан бирга қазиб чиқарилса, бироқ кейинги технологик қайта ишлашда йўқотилса, изоҳда ҳисобдан чиқариладиган захиралар қазиб олинганини, лекин технологик қайта ишлашда йўқотилганлигини кўрсатиш.


10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:


Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси


11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:


Ер қаъридан фойдаланувчилар ҳар йили 1 февралга қадар геологик ўрганиш натижасида фойдали қазилмалар захираларининг ҳисобот балансларини тақдим этади.


12.

Изоҳ:

Қуйидагилар Давлат балансини юритишнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

фойдали қазилмалар захиралари ҳолати тўғрисидаги маълумотлар, жумладан фойдали қазилмаларнинг миқдори, сифати, уларнинг саноат аҳамиятига эга бўлган ҳар бир тури бўйича ўрганилганлиги ва саноат йўсинида ўзлаштириш даражаси тўғрисидаги маълумотларни тўплаш ва туркумлаштириш;

республика ҳудудлари бўйича фойдали қазилмалар захираларининг ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда, конлар бўйича фойдали қазилмалар захираларининг ҳар йилги ҳаракатларини таҳлил қилиш ва ҳисобга олиш;

давлат ҳокимияти органларини республика ва алоҳида ҳудудлар минерал-хомашё базасининг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлаш.

  

       

";


ж) Низомга илова Низомга 3-илова деб ҳисоблансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 апрелдаги 315-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисидаги низомнинг 11-банди "ж" кичик бандида:

иккинчи хатбошидаги "лицензиялар" сўзи "рухсатномалар" сўзи билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "лицензияларда" сўзи "рухсатномаларда" сўзи билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги "лицензия" сўзи "рухсатнома" сўзи билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 майдаги 388-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси тўғрисидаги низомда:


а) 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ушбу Низом юридик шахслар томонидан тақдим этилган фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаб чиқишга оид материалларни (якуний геологик ҳисобот) Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясида (кейинги ўринларда Давлат комиссияси деб аталади) экспертизадан ўтказиб, натижада баённомани "Лицензия" ахборот тизими ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) бериш тартибини, шунингдек, Давлат комиссиясининг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги ва фаолиятининг ташкилий асосларини белгилайди";


б) 6-банд "б" кичик бандининг тўртинчи хатбошидаги "лицензия" сўзи "рухсатнома" сўзи билан алмаштирилсин.


в) қуйидаги мазмундаги 28-банд қўшилсин:

"28. Давлат комиссиясининг 5 та ҳудудий захиралар комиссияси (кейинги ўринларда ҲЗК деб аталади) мавжуд. ҲЗК кенг тарқалган фойдали қазилмалар геологик материалларини кўриб чиқади ва уларнинг захираларини белгиланган тартибда тасдиқлайди.

Қуйидагилар ҲЗКнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

ер қаъридан фойдаланувчиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан геология қидирув ишларини олиб боришда аниқланган, кенг тарқалган фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаш учун геологик материаллар ва кондицияларни кўриб чиқиш;

фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаш кондицияларни тасдиқлаш;

ер қаъридан фойдаланувчиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан геология қидирув ишларини амалга оширишда аниқланган ва кенг тарқалган фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш.

ҲЗКнинг низоми ва таркиби Давлат комиссиясининг раиси томонидан тасдиқланади.

ҲЗКга кўриб чиқиш учун тақдим этилган минерал-хомашё кондициялари, фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаш учун материаллар ва бошқа геологик материаллар лойиҳалари Давлат комиссияси экспертлари томонидан экспертизадан ўтказилади.

ҲЗК тегишли бланкалардан фойдаланади. ҲЗК баённомалари уларнинг муҳри билан тасдиқланади";


г) қуйидаги мазмундаги 5-боб қўшилсин:

"5-боб. Давлат комиссиясининг баённомасини тақдим этиш тартиби

29. Давлат комиссиясининг баённомасини олиш учун ариза берувчи Давлат геология қўмитасига "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали ҳисоботнинг электрон шаклини Давлат комиссиясида кўриб чиқиш учун тақдим этади.

Давлат комиссиясининг баённомаси ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича тақдим этилади.

Давлат комиссиясининг баённомасини тақдим этиш паспорти 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

30. Ҳисобот ариза берувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган бўлиши керак.

31. Материалларнинг тузилиш шакли, уларни текшириш, зарур бўлганда захираларни муаллифларнинг иштирокисиз қайта ҳисоблаш имконини таъминлаши керак.

32. Ҳисоботнинг матнли қисми қуйидагилардан тузилган бўлиши керак:

кириш;

коннинг геологик тузилиши;

геология-қидирув ишларининг услуби, уларнинг самарадорлигини баҳолаш;

фойдали қазилмаларнинг моддий таркиби ва технологик хусусиятлари;

конни ўзлаштиришнинг гидрогеологик шароитлари;

конни ўзлаштиришнинг тоғ-кон-геологик шарт-шароитлари ва кон-техник ўзига хослиги;

бирга учрайдиган фойдали қазилмалар;

атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари;

захираларни ҳисоблаш учун кондицияларни техник-иқтисодий асослаш;

захираларни ҳисоблаш;

конни қидириб чамалаш ва ўзлаштириш маълумотларини қиёслаш;

саноат миқёсида ўзлаштириш учун коннинг ўрганилганлик ва тайёрланганлик даражасини баҳолаш;

хулоса;

фойдаланилган адабиётлар рўйхати.

Матнли қисм амалга оширилган ишлар натижаларининг таҳлилини, ҳисоблаш параметрларини, баҳоланган ва қидириб чамаланган захираларнинг ишончлилигини ва конни (участкани) саноатда ўзлаштиришга тайёрланганлигини белгиловчи барча масалалар бўйича чиқарилган хулосалар асосланишини ўз ичига олиши зарур.

Захираларни ҳисоблаш материаллари матнли қисмининг ҳажми 120-150 бет билан чекланиши тавсия қилинади. Геологик тузилиши мураккаб бўлган объектлар учун ушбу ҳажм 170-200 бетгача кўпайтирилиши мумкин.

Матнли қисм ҳажмини қисқартириш учун муаллифлик концепциясининг асосий маъносини ёритиб берувчи жадваллар ва чизма материаллардан оқилона фойдаланиш тавсия этилади. Ҳисоботда келтириладиган умумлашмалар ва хулосаларнинг асоси бўлган ёрдамчи жадвалли материаллар иловаларда жойлаштирилади.

Ҳар бир бўлимнинг ҳажми муаллифлар томонидан мустақил тарзда, ўтказилган геология-қидирув ишларининг мақсадлари ва хусусиятларини, кўрилаётган масалаларнинг мураккаблигини ва конни саноат миқёсида ўзлаштириш учун тайёрланганлик даражасини ишончли геологик-иқтисодий баҳолаш учун уларнинг аҳамиятидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Услуби ва унинг натижалари ихтисослашган ташкилотлар томонидан тузилган, мустақил ҳисоботларда баён қилинган технологик, гидрогеологик, муҳандислик-геологик ва бошқа махсус тадқиқотлар турлари бўйича захираларни ҳисоблаш материалларининг матнли қисмида фақат тадқиқотларнинг услуби, ишончлилиги баҳоланган ҳолдаги умумлаштирилган хулосаларгина келтирилади.

33. Ҳисоботнинг чизма иловалари қуйидагилардан ташкил топган бўлиши керак:

кон ҳудудидаги сув тармоқлари, алоқа йўллари, аҳоли пунктлари,

кон ва бошқа фойдали қазилма конлари туширилган 1:100000-1:200000 масштабли изоҳли харитаси. Ўлчамлари кичик бўлганда, у ҳисоботнинг матнли қисмида (кириш) жойлаштирилиши мумкин;

ҳудуд, маъдан майдони ва коннинг геологик тузилишини акс эттирувчи материаллар;

фойдали қазилмаларнинг ўрганилганлик даражасини, уларнинг захираларини чегаралаш ва ҳисоблаш усулини акс эттирувчи график материаллар.

34. Ҳисобот билан биргаликда коннинг ўзига хос геологик тузилиши ва фойдали қазилмалар захиралари ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилган геология-қидирув ишлари натижалари тўғрисидаги қисқача маълумот тақдим қилинади ва ариза берувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланади.

35. Давлат геология қўмитасига юридик шахслар томонидан тақдим қилинган ҳисоботни кўриб чиқиш ва Давлат комиссияси баённомасини бериш шартнома асосида амалга оширилади.

Шартномада кўрсатилган тўлов миқдори қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) "Лицензия" ахборот тизими орқали мурожаат этилганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига;

0,5 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар тўлиқ рухсатнома берувчи органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига;

11,25 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар тўлиқ рухсатнома берувчи органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланади.

Давлат геология қўмитаси ўн кун муддатда шартномани ариза берувчига "Лицензия" ахборот тизими орқали тақдим этади.

36. Ариза берувчи ўн кун муддатда шартномада кўрсатилган маблағни Давлат геология қўмитасининг ҳисобварағига ўтказади ва ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали тақдим этади.

37. Давлат геология қўмитаси беш кун муддатда ҳисоботни Давлат комиссиясининг экспертига кўриб чиқиш учун тақдим этади.

38. Давлат комиссиясининг эксперти 30 кундан ошмаган муддатда фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаб чиқишга оид материалларни (якуний геологик ҳисобот) кўриб чиқиб, Давлат геология қўмитасига эксперт хулосасини тақдим этади.

39. Давлат геология қўмитаси Давлат комиссияси экспертининг ижобий хулосаси олингандан сўнг беш кун мобайнида ҳисоботни Давлат комиссиясида кўриб чиқиш учун Давлат комиссиясининг баённомаси лойиҳасини тайёрлайди.

Давлат геология қўмитаси фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаб чиқишга оид материаллар етарли бўлмаганда ва Давлат комиссияси экспертлари томонидан салбий хулоса олинган тақдирда, аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш учун экспертлар хулосаларини 3 кун муддатда "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига юборади.

40. Давлат комиссияси 10 кун муддатда Давлат комиссиясининг йиғилиш кунини белгилайди ва ҳисоботни йиғилишда кўриб чиқади.

41. Давлат геология қўмитаси 5 кун муддатда Давлат комиссиясининг тасдиқланган баённомасини "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига юборади.

42. Давлат комиссиясининг баённомаси қуйидаги талаблар ва шартлар асосида берилади:

Давлат комиссиясининг 2015 йил 3 апрелдаги 227-сон баённомаси билан тасдиқланган Металл ва нометалл фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблашга оид материалларнинг таркиби, расмийлаштирилиши ва уларни Давлат комиссиясига тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага мувофиқ;

Давлат комиссиясининг 2015 йил 13 ноябрдаги 268-сон баённомаси билан тасдиқланган Нефть ва ёнувчи газларнинг кон захиралари, истиқболли ва прогноз ресурслари таснифига мувофиқ;

Давлат комиссиясининг 2018 йил 18 августдаги 28-сон баённомасибилан тасдиқланган Қаттиқ фойдали қазилмалар конларида йўлдош фойдали қазилмалар ва улар билан боғлиқ фойдали компонентларни ўрганиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ.

43. Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати Давлат геология қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади";


д) Низомнинг 5-боби қуйидаги мазмундаги 6-боб билан алмаштирилсин:

"6-боб. Якунловчи қоидалар

44. Ариза берувчилар тайёрлаган ва Давлат геология қўмитасига тақдим этилган ҳисобот ва унинг иловаларининг ишончлилиги ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мослиги учун жавобгардирлар.

45. Ушбу Низомнинг талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар";


е) қуйидаги мазмундаги 1-илова қўшилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Давлат геология

ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги

Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат

комиссияси тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА



Давлат комиссиясининг баённомасини бериш

СХЕМАСИ

      

   

Босқичлар

    


    

Субъектлар

     


   

Тадбирлар

    


    

Муддатлари

    








1-босқич


Ариза берувчи


     

Давлат комиссиясига "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаб чиқишга оид материалларни (якуний геологик ҳисобот) Давлат комиссиясида кўриб чиқиш учун тақдим этади.

     


Хоҳишга кўра








2-босқич


Давлат комиссияси


     

Шартномани ариза берувчига "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали тақдим этади.

     


10 кунда








3-босқич


Ариза берувчи


     

Шартномада кўрсатилган маблағни Давлат геология қўмитасининг ҳисобрақамига ўтказади ва ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали тақдим этади.

      


10 кунда








4-босқич


Давлат комиссияси


      

Фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаб чиқишга оид материалларни (якуний геологик ҳисобот) Давлат комиссияси экспертига кўриб чиқиш учун тақдим этади.

     


5 кунда








5-босқич


Давлат комиссияси эксперти


     

Фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаб чиқишга оид материалларни (якуний геологик ҳисобот) кўриб чиқиб, Давлат комиссиясига эксперт хулосасини тақдим этади.

      


30 кунда








6-босқич


Давлат комиссияси


     

Давлат комиссияси экспертининг ижобий хулосаси олингандан сўнг фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаб чиқишга оид материаллар (якуний геологик ҳисобот) Давлат комиссиясида кўриб чиқиш учун Давлат комиссиясининг баённомаси лойиҳасини тайёрлайди.

     


5 кунда








      

Фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаб чиқишга оид материаллар етарли бўлмаганда ва Давлат комиссияси экспертлари томонидан салбий хулоса олинган тақдирда, аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш учун экспертлар хулосаларни "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига юборади.

     


3 кунда








7-босқич


Давлат комиссияси


      

Давлат комиссиясининг йиғилиш кунини белгилайди ва фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаб чиқишга оид материалларни (якуний геологик ҳисобот) йиғилишда кўриб чиқади.

    


10 кунда








8-босқич


Давлат комиссияси


      

Давлат комиссияси аъзолари билан келишилган ва унинг раиси томонидан тасдиқланган баённомани "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига юборади.

     


5 кунда

      

";


ж) қуйидаги мазмундаги 2-илова қўшилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Давлат геология

ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги

Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат

комиссияси тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА



Давлат комиссиясининг баённомасини бериш

ПАСПОРТИ

      

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:


Давлат комиссиясининг баённомаси.


2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):


Давлат комиссияси йиғилишида фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш ва Давлат балансига қўйиш.


3.

Ариза берувчилар тоифаси:


Юридик шахс.

4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:


Давлат комиссияси.

5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

Фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаб чиқишга оид материаллар (якуний геологик ҳисобот)

1. Ҳисоботнинг матни.

2. Ҳисоботнинг чизма иловалари.

3. Коннинг ўзига хос геологик тузилиши ва фойдали қазилмалар захираларини ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилган геология-қидирув ишлари натижалари тўғрисида қисқача маълумот.


6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:


Ҳисоботни Давлат комиссияси йиғилишида кўриб чиқиш ҳамда Давлат комиссияси баённомасини ариза берувчига топшириш шартнома асосида амалга оширилади.


7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори:


Ҳисоботни кўриб чиқиш учун тўлов миқдори кўрилаётган коннинг геологик тузилиши мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.


8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:


Давлат комиссиясига тақдим этилган материалларни кўриб чиқиш муддати уч ойдан ошмаслиги керак.


9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар :

Давлат комиссиясининг 2015 йил 3 апрелдаги 227-сон баённомаси билан тасдиқланган Металл ва нометалл фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблашга оид материалларнинг таркиби, расмийлаштирилиши ва уларни Давлат комиссиясига тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома.

Давлат комиссиясининг 2015 йил 13 ноябрдаги 268-сон баённомаси билан тасдиқланган Нефть ва ёнувчи газларнинг кон захиралари, истиқболли ва прогноз ресурслари таснифи.

Давлат комиссиясининг 2018 йил 18 августдаги 28-сон баённомаси билан тасдиқланган Қаттиқ фойдали қазилмалар конларида йўлдош фойдали қазилмалар ва улар билан боғлиқ фойдали компонентларни ўрганиш тартиби тўғрисидаги низом.


10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:


Мавжуд эмас.

11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:


Доимий.

12.

Изоҳ:

Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Давлат геология қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.


       

".


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 июндаги 436-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги низомда:


а) 5-банддаги "лицензияларда" сўзи "рухсатномаларда" сўзи билан алмаштирилсин;


б) 9-бандда:

"а" кичик бандининг еттинчи хатбошидаги "лицензиялари" сўзи "рухсатномалари" сўзи билан алмаштирилсин;

"б" кичик бандининг иккинчи хатбошидаги "лицензия" сўзи "рухсатнома" сўзи билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ер қаърини геологик ўрганиш, фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасидаги бошқарув ва назорат қилиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2018 йил 4 декабрдаги 983-сон қарорида:

барча матнлари бўйича тегишли сон ва келишикдаги "кон ажратиш" ва "кон ажратмаси" сўзлари тегишли сон ва келишикдаги "кон ажратмаси ажратиш далолатномаси" сўзи билан алмаштирилсин;


а) қарорга 1-иловада:


2-банддаги "лицензияда" сўзи "рухсатномада" сўзи билан алмаштирилсин;


3-бандда:

биринчи хатбошидаги "лицензияга" сўзи "рухсатномага" сўзи билан алмаштирилсин;


5-банддаги "лицензиясиз" сўзи "рухсатномасиз" сўзи билан алмаштирилсин;


6-8-бандлардаги "лицензия" сўзи "рухсатнома" сўзи билан алмаштирилсин;


9-банддаги "Давлат геология ва минерал ресурслари қўмитаси томонидан уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга бериладиган лицензия" сўзлари "Давлат геология ва минерал ресурслари қўмитаси томонидан "Лицензия" ахборот тизими орқали уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга бериладиган рухсатнома" сўзлари билан алмаштирилсин;


12 ва 13-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Фойдали қазилмаларни кавлаб олувчи ва фойдали қазилмалар конларини ишлатувчи корхоналарни қуриш учун ер участкасига кон ажратмаси далолатномаси берилгандан кейин маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ер участкасини ажратиш тўғрисидаги қарори талаб этилмайди.

Кон ажратмаси далолатномаси ер участкаси ажратилганлигини тасдиқловчи ҳужжатдир.

Уран ва углеводород конлари бўйича кон ажратмаси далолатномаси берилганда, конга ҳуқуқи бўлган шахс томонидан ер участкасининг чегаралари туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр органлари билан келишилади.

13. Ер қаъридан фойдаланувчи томонидан унга берилган кон ажратмасини бошқа юридик ва жисмоний шахсларга бериш тақиқланади.

Корхонанинг номи ўзгарган тақдирда, QR-код (матрик штрихли код) қўйилган кон ажратмаси далолатномаси ва топография режаси нусхасидаги ёзув қайта расмийлаштирилади ва уни ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди";


18-банднинг биринчи хатбошидаги "лицензия" сўзи "рухсатнома" сўзи билан алмаштирилсин;


20-банддаги "лицензияси" сўзи "рухсатномаси" сўзи билан алмаштирилсин;


26-банднинг иккинчи хатбошидаги "лицензияда" сўзи "рухсатномада" сўзи билан алмаштирилсин;


33-бандда:

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбоши тегишинча тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


34-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


35-бандда:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"36. Инспекция буюртманома олинган кундан бошлаб тақдим этилган материалларни 10 кун муддатда кўриб чиқади ва тегишли қарор чиқаради";


39-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"39. Инспекция томонидан 2 кун муддатда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган кон ажратмаси берилганлигини тасдиқловчи далолатнома расмийлаштиради ва "Лицензия" ахборот тизими орқали" берилади";


40-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


41-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"41. Инспекция томонидан фойдали қазилмалар конини ишлатиш учун берилган кон ажратмасини ҳисобга олиш ушбу Низомга 4-иловада келтирилган шаклда (реестр) электрон тарзда тўлдириб борилади.

Фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун кон ажратмаси далолатномасининг паспорти 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин";


43-банддаги "лицензияни" сўзи "рухсатномани" сўзи билан алмаштирилсин;


44-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


Низомга 1-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"

   

       

O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI DAVLAT

GEOLOGIYA VA MINERAL RESURSLAR QO`MITASI

HUZURIDAGI KON-GEOLOGIYA FAOLIYATINI

NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

      

KON AJRATMASI AJRATISH DALOLATNOMASI

   

SERIYASI                                                      TARTIB RAQAMI

    

O`zbekiston Respublikasi Davlat geologiya va mineral resurslar qo`mitasi huzuridagi Kon-geologiya faoliyatini nazorat qilish inspektsiyasi

tomonidan


    


(tashkilot yoki korxonaning to`liq nomi va uning mansubligi)

       


burchakli punktlarning ilova qilinayotgan rejasida belgilangan

     

chegaralardagi



(foydali qazilma nomi)

     


ni ishlatish

(shaxta, kon kar`er nomi)


         

va sanoat yo`li bilan razvedka qilish uchun kon ajratildi.

      

Ajratilgan kon



(qishloq, tuman, viloyat, respublika nomi)

        


da joylashgan.

      

Yer yuzasida


      


        


burchakli punktlar bilan belgilangan ajratilgan kon proektsiyasi maydoni

      


ni tashkil etadi.

(so`z bilan yoziladi)


        


Аjratilgan konning amal qilish muddati





(kun, oy, yil)


     

                           Dalolatnoma berilgan sana ________ y. "____" ______________

       








QR kod



";

          

Низомга 2-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Топографик режа нусхасидаги ёзув

НАМУНАСИ

      

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси томонидан кон ажратмаси бўйича 20___ йил "___" _________даги далолатномага асосан

      


(ер ости бойликларидан фойдаланувчининг номи ва унинг идоравий мансублиги)

         


га

        


даги

(қишлоқ, туман, вилоят, республика номи)


        


конни қазиш учун

(фойдали қазилма номи)


         

кон ажратмаси берилди.

Ушбу режада _________________________ бурчак нуқталари билан белгиланган ажратилган кон чегаралари доирасида қуйидагиларга ишлов берилиши керак:

         

Т/р

Қатлам, тоғ жинси, линза ва бошқалар номи

Узунлиги, м


Майдони, га

бўйламаси бўйича


қиялиги бўйича


1

    





2

  





3

  





         

Кон ажратмаси _______ м чуқурликда берилди.

       







QR kod















Ўзбекистон Республикаси Давлат геология

ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси








";

        

Низомга 3-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Фойдали қазилмаларни қазиб олиш

учун кон ажратмасини бериш тартиби

СХЕМАСИ

        

   

Босқичлар

  


  

Субъектлар

  


      

Тадбирлар

    


   

Бажариш

муддатлари

    








1-босқич


Ариза берувчи


Фойдали қазилмалар конини ёки унинг участкасини қазиш ҳуқуқини берадиган лицензияни олган юридик ёки жисмоний шахслар Инспекцияга "Лицензия" ахборот тизими орқали буюртма беради.


Зарур бўлганда








Инспекция


Инспекция буюртманома олинган кундан бошлаб тақдим этилган материалларни 10 кун муддатда кўриб чиқади ва тегишли қарор чиқаради.


10 кунда








2-босқич


Инспекция


QR-код (матрик штрихли код) қўйилган кон ажратмаси берилганлигини тасдиқловчи далолатномани расмийлаштиради ва "Лицензия" ахборот тизими орқали беради.


2 кунда

        

Низомга 4-иловада:

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фойдали қазилмалар конларини қазиб олиш учун берилган кон ажратмаларини электрон ҳисобга олиш реестри";

изоҳ чиқариб ташлансин;


Низомга қуйидаги мазмундаги 5-илова қўшилсин:


"Фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун

кон ажратмаларини бериш тартиби

тўғрисидаги низомга

5-ИЛОВА



Фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун

кон ажратмаси далолатномасининг

ПАСПОРТИ

        

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:


Фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун кон ажратмаси далолатномаси.


2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):


Фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун кон кон ажратмасини бериш.


3.

Ариза берувчилар тоифаси:


Юридик шахс.

4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:


Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси

5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:


Буюртманомада юридик ёки жисмоний шахсларнинг номланиши, уларнинг идоравий мансублиги ва манзили, кон жойлашган жой кўрсатилади.

Буюртманомага икки нусхада зарур иловалар билан биргаликда кон ажратмаси лойиҳаси илова қилинади.


6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:


Йиғим ундирилмайди.

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори:


Йиғим ундирилмайди.

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:


12 иш куни.

9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:

Тушунтириш хатида сўралаётган кон ажратмасини бериш назарда тутилган мақсад кўрсатилади ҳамда уни олиш зарурлиги асосланади, шунингдек, қуйидаги маълумотлар баён қилинади:

фойдали қазилмаларни қазувчи корхонани лойиҳалаштирувчи, лойиҳани келишган ва тасдиқлаган ташкилотнинг номи, шунингдек, кон ажратмаси лойиҳасини тайёрлаган ташкилотнинг номи;

сўралаётган кон ажратмаси ҳудуди тўғрисидаги умумий маълумотлар (географик ва маъмурий ҳолати, майдоннинг катталиги, қишлоқ хўжалиги экинлари ва ўрмонзорлар тавсифи, ободлиги, фойдаланишдалиги ва бошқалар);

коннинг қисқача геологик тавсифи (қатламлар, руда жисмлари, тоғ жинслари ва бошқаларнинг ўлчами ва элементлари), конни қазишнинг кон-геология ва гидрогеология шарт-шароитлари, ёндош кон ажратмалари тўғрисидаги умумий маълумотлар;

коннинг қидирилганлиги, асосий фойдали қазилмалар ва улар билан бирга жойлашган фойдали қазилмалар захираларининг қидирилган ва тасдиқланган, оператив ҳисобга олинган миқдори, сифати, тоифалилиги ва ашёвий таркиби тўғрисидаги маълумотлар, очиқ усулда қазишда эса фойдали қазилма устида жойлашган жинслар ҳақидаги маълумотлар;

кон ажратмаси чегараларини асослаш;

қазиш чоғида ва кейинчалик ишлов беришда минерал хомашёдан комплекс фойдаланиш чора-тадбирлари.


10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:


Мавжуд эмас.

11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:


Фойдали қазилмалар конларини ишлатиш учун кон ажратмасини бериш муддати чекланмаган ва чекланган муддатли бўлиши мумкин.

Фойдаланиш муддати чекланган ҳолларда кон ажратмаси рухсатномада кўрсатилган муддатга, нефть ва газ конлари учун эса - 5 йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади.


12.

Изоҳ:

Кон ажратмаси ер ости бойликларидан фойдаланувчига конни саноат йўли билан ўзлаштириш мақсадида бериш-қабул қилиб олиш далолатномасига асосан саноат йўли билан ўзлаштириш учун бериладиган тасдиқланган захиралар жойлашган бутун майдонга ва унинг чуқурлигига берилади.

Ушбу талаб фойдали қазилмаларнинг биргаликда жойлашган бир неча турларидан иборат бўлган комплекс конларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Йирик конларни ишлатиш учун кон ажратмаси мустасно холларда ушбу коннинг муайян участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензияси бўлган икки ёки бир неча ер қаъридан фойдаланувчиларга берилиши мумкин.

Бир майдонда жойлашган ҳар хил турдаги фойдали қазилма конларини ишлатиш зарурати туғилганда, кон ажратмаси ҳар бир конни ишлатиш учун алоҳида берилади. Ушбу ҳолда, шунингдек, йирик фойдали қазилма конлари бир неча ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан қазилганда, конни ёки унинг қисмларини қазиш изчиллиги ҳамда кон ишларининг ўзаро боғлиқлиги ер қаъридан топилган захираларнинг энг тўлиқ, комплекс ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ қазиб олинишини, ер ости бойликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва ишларни бехатар олиб бориш талаблари бажарилишини таъминлаши керак.

Бир майдондаги нефть ва газ горизонтлари иккита ер қаъридан фойдаланувчи томонидан қазиб олинган ҳолларда, ушбу Низомда белгиланган тартибда иккита мустақил кон ажратмаси расмийлаштирилиши зарур.


       

";


б) қарорга 2-иловада:


1-банддаги "лицензияга" ва "лицензияда" сўзлари тегишинча "рухсатномага" ва "рухсатномада" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-бандда:

биринчи хатбошидаги "лицензияга" сўзи "рухсатномага" сўзи билан алмаштирилсин;


5-банддаги "лицензияларга" сўзи "рухсатномаларга" сўзи билан алмаштирилсин;


12-банддаги "лицензия" сўзи "рухсатнома" сўзи билан алмаштирилсин;


13-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Корхонанинг номи ўзгарган тақдирда, QR-код (матрик штрихли код) қўйилган кон ажратмаси далолатномаси ва топография режаси нусхасидаги ёзув қайта расмийлаштирилади";


16-банддаги "лицензия" сўзи "рухсатнома" сўзи билан алмаштирилсин;


20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20. Ер қаъридан муддатли фойдаланишда кон ажратмаси лицензияда кўрсатилган муддатга, газни ер остида сақлаш ва нефтни ер остида сақлаш учун 8 йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади. Зарурат бўлганда, кон ажратмасининг амал қилиш муддати узайтирилиши мумкин.

Кон ажратмасининг амал қилиш муддати узайтирилганда, фақат кон ажратмаси далолатномаси ва топография режаларидаги ёзувлар қайта расмийлаштирилади.

Бунда ер қаъридан фойдаланувчи "Лицензия" ахборот тизими орқали Инспекцияга ариза беради.

Инспекция 10 кун муддатда аризани ўрганиб чиқиб, QR-код (матрик штрихли код) қўйилган кон ажратмаси далолатномасини расмийлаштиради";


30-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


33-банддаги "Лицензия олган корхона Инспекцияга буюртманома" сўзлари "Рухсатнома олган корхона Инспекцияга "Лицензия" ахборот тизими орқали буюртманома" сўзлари билан алмаштирилсин;


34 ва 35-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"34. Фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда кон ажратмаси ушбу Низомга 3-иловадаги схемага мувофиқ берилади.

35. Инспекция буюртманома олинган кундан бошлаб тақдим этилган материалларни 10 кун муддатда кўриб чиқади ва тегишли қарор чиқаради";


38-банддаги "кон ажратмаси" сўзлари чиқариб ташлансин;


39-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"39. Инспекция 2 кун муддатда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган кон ажратмаси берилганлигини тасдиқловчи далолатномани расмийлаштиради ва "Лицензия" ахборот тизими орқали беради";


40-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


41-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"41. Инспекция томонидан фойдали қазилмалар конини ишлатиш учун берилган кон ажратмасини ҳисобга олиш ушбу Низомга 4-иловада келтирилган шаклда (реестр) электрон тарзда тўлдириб борилади.

Фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун кон ажратмаси далолатномасининг паспорти 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.";


44-банддаги "лицензияни" сўзи "рухсатномани" сўзи билан алмаштирилсин;


45-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


Низомга 1-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"

       

        

O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI DAVLAT

GEOLOGIYA VA MINERAL RESURSLAR QO`MITASI

HUZURIDAGI KON-GEOLOGIYA FAOLIYATINI

NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

      

KON AJRATMASI AJRATISH DALOLATNOMASI

   

SERIYASI                                                      TARTIB RAQAMI

    

O`zbekiston Respublikasi Davlat geologiya va mineral resurslar qo`mitasi huzuridagi Kon-geologiya faoliyatini nazorat qilish inspektsiyasi

       


      


ga

(tashkilot yoki korxonaning to`liq nomi va uning mansubligi)


          


maqsadlarda foydalalnish uchun

(kon ajratmasi berilganligining maqsadi)


       

rejada burchak (o'ziga xos) nuqtalar bilan


           


shuningdek, tarkibiy xaritalar

(nuqtalar raqami)


         

va vertikal kesimlarda



(xaritalar va kesimlar raqami)

          

belgilangan chegaralarda kon ajratmasi berildi, rejada belgilangan kon ajratmasi proeksiyasining maydoni va yer osti kengligining hajmi

        


        


ni tashkil etadi.

(ming m2, ming m3 - yozuv bilan)


         

Kon ajratmasi


        


da joylashgan.

(qishloq, tuman, viloyat, respublika nomi)


          



Kon ajratmasining amal qilish muddati





(kun, oy, yil)


     

                           Dalolatnoma berilgan sana ________ y. "____" ______________

       








QR kod



";

       

Низомга 2-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ

бўлмаган мақсадлар учун кон ажратмаларини бериш

СХЕМАСИ

       

    

Босқичлар

    


    

Субъектлар

    


  

Тадбирлар

      


   

Бажариш

муддатлари

    








1-босқич


Ариза берувчи


Фойдали қазилмалар конини ёки унинг участкасини қазиш ҳуқуқини берадиган лицензияни олган юридик ёки жисмоний шахслар Инспекцияга "Лицензия" ахборот тизими орқали буюртма беради.


Зарур бўлганда








Инспекция


Инспекция буюртманома олинган кундан бошлаб тақдим этилган материалларни 10 кун муддатда кўриб чиқади ва тегишли қарор чиқаради.



10 кунда








2-босқич


Инспекция


QR-код (матрик штрихли код) қўйилган кон ажратмаси берилганлигини тасдиқловчи далолатномани расмийлаштиради ва "Лицензия" ахборот тизими орқали беради.



2 кунда

    

Низомга 3-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

       

"Топографик режа нусхасидаги ёзув

НАМУНАСИ

      

20___ йил "___" ___________ да Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси томонидан _______________________________________________________________

         


га

(ер қаъридан фойдаланувчининг номи ва унинг қайси идорага бўйсуниши)


         


(кон ажратмаси нима мақсадда берилганлиги)

      

мақсадларида ер қаъридан фойдаланиш учун кон ажратмаси берилди.

         

Берилган кон ажратмаси



(кон ажратмасининг маъмурий ҳолати, манзили)

   


        

да ушбу режада



(нуқталарнинг рақами)

     

нуқталари билан белгиланган чегараларда жойлашган, бунда қуйидагилардан фойдаланилиши керак:

     


(объектлар саналади, уларнинг ер юзасига чиқувчи проекцияси майдони,

      


кон ажратмасининг юқори ва қуйи чегаралари чуқурлиги)

           







QR kod















Ўзбекистон Республикаси Давлат геология

ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси








";

      

Низомга 4-иловада:

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фойдали қазилмалар конларини қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун кон ажратмаларини электрон ҳисобга олиш реестри";

изоҳ чиқариб ташлансин;


Низомга қуйидаги мазмундаги 5-илова қўшилсин:


"Фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ

бўлмаган мақсадлар учун кон ажратмаларини бериш

тартиби тўғрисидаги низомга

5-ИЛОВА



Фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ

бўлмаган мақсадлар учун кон ажратмаси далолатномаси

ПАСПОРТИ

        

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:


Фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун кон ажратмаси далолатномаси.


2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):


Фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун кон кон ажратмасини бериш.


3.

Ариза берувчилар тоифаси:


Юридик шахс.

4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:


Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси.

5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:


Буюртманомага ер қаъридан фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланадиган корхонанинг раҳбари ёки юқори турувчи ташкилот раҳбари имзо чекади.

Буюртманомага иловалар билан биргаликда икки нусхада кон ажратмаси лойиҳаси илова қилинади.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:


Йиғим ундирилмайди.

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори:


Йиғим ундирилмайди.

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:


12 иш куни.

9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:

Ер қаъридан фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш учун қон ажратмаси лойиҳаси қуйидаги бўлимлардан иборат бўлиши керак:

тушунтириш хати;

кон ажратмасининг уч ўлчамли чегараларини ва ўлчамлари ҳисоб-китобини асослаш;

сўралаётган кон ажратмаси чегараларида юза топографик режаси, геология хариталари ва кесимлари нусхалари.

Тушунтириш хатида қуйидагиларни кўрсатиш зарур:

кон ажратмасини сўрашдан мақсад, унинг маъмурий жойлашган жойи, ер ости иншоотини лойиҳалаштирган ва кон ажратмаси лойиҳасини тайёрлаган ташкилотнинг номи;

сўралаётган кон ажратмаси устидаги ҳудуд тўғрисидаги, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ер майдонлари, дарёлар, кўллар ва бошқа сув объектлари, аҳоли пунктлари ва саноат объектлари, алоҳида иморатлар ва иншоотлар, шунингдек, ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ер қайси тоифага киритилганлиги тўғрисидаги умумий маълумотлар;

кон ажратмаси доирасида, шунингдек, унга туташиб кетган зоналарда ер қаъри участкасининг қисқача геологик тавсифи, шунингдек, ушбу участканинг геологик тузилиши, кон-техника ва гидрогеологик шароитлар ҳамда уларнинг ўрганилганлиги даражаси акс эттирилиши керак;

унинг учун кон ажратмаси сўралаётган ер ости иншооти қурилиши мўлжалланаётган жойдаги фойдали қазилмалар конлари, шунингдек, фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун ва фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъридан фойдаланиш мақсадида берилган аралаш кон ажратмаси тўғрисидаги маълумотлар.


10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:


Мавжуд эмас.

11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:

Кон ажратмаси муддатсиз ёки муддатли фойдаланишга берилади.

Ер қаъридан муддатли фойдаланишда кон ажратмаси лицензияда кўрсатилган муддатга, газни ер остида сақлаш ва нефтни ер остида сақлаш учун 8 йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади. Зарурат бўлганда, кон ажратмасининг амал қилиш муддати узайтирилиши мумкин. Кон ажратмасининг амал қилиш муддати узайтирилганда фақат кон ажратмаси далолатномаси ва топография режаларидаги ёзувлар қайта расмийлаштирилади.


12.

Изоҳ:

Кон ажратмаси фақат ер қаърининг, геологик тузилишнинг, кон-техник ва гидрогеология шароитларининг зарур даражада синчиклаб ўрганилган қисмигагина берилади, ундан фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш эса шу яқин орадаги фойдали қазилма конларини қазишни қийинлаштирмайди ҳамда кон ишланмаларига, ер юзаси ва сув объектларига нефть, газ ва бошқа моддалар ва материалларнинг уларни сақлашда сингиб киришини, ер ости бойликларига ташланадиган оқова сувлар, ер қаърига кўмилган зарарли моддалар ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини истисно этади.

Кон ажратмаси чегаралари тоғ жинсларининг силжиш ва қулаш зоналарини, шунингдек, ушбу иншоотларнинг нормал ишлаб туришини таъминлайдиган сақловчи ва тўсувчи қисмларни (целикларни) ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаштирилаётган ер ости иншоотининг техник чегаралари билан белгиланади.

Зарарли моддаларни, радиоактив чиқиндилар ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини кўмишда, оқова сувларни чиқариб ташлашда кон ажратмаси контури уларни қатъий белгиланган чегараларда локализация қилиш мумкин бўлган ер қаъри қисми билан белгиланади.

Газни ер остида сақлаш учун тақдим этилган кон ажратмаси чегаралари бундай сақлаш жойи қурилиши учун лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ буғ қатламлари билан тугалланадиган газнинг энг кўп ҳажмда тарқалиш контурлари билан, пъезометрик қудуқлар мавжуд бўлган тақдирда эса - ушбу қудуқларни қамраб олувчи контурлар билан белгиланади. Газни ер остида сақлаш омборларини қуриш учун улар жойлашган бир майдонга тўғриланган бир ёки бир неча буғ қатламларидан, шунингдек, ишланган нефть, газ еки сувли қатламлардан (горизонтлардан) фойдаланиш мумкин.

Нефть, газ ҳамда бошқа моддалар ва материалларни ер остида сақлаш учун берилган кон ажратмаси чегаралари зарарли моддалар ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини кўмиш, оқова сувларни чиқариб юбориш аҳоли яшаш жойлари, халқ хўжалиги объектлари, табиий объектлар ва бошқа объектлар учун белгиланган санитария зоналарини ҳисобга олган ҳолда белгиланиши керак.

Фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўйича ишлаб турган корхоналарнинг кон қазилмаларида, шунингдек, фойдали қазилма конлари яқинидаги ер қаъри участкаларида ер ости иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланишга кон ажратмасини бериш учун фойдаланилаётган иншоотлар ва ишланаётган конларнинг ўзаро зарарли таъсири истисно этилган ҳолларда йўл қўйилади.


         

";


в) қарорга 3-иловада:


барча матнлари бўйича тегишли сон ва келишикдаги "лицензия" сўзи тегишли сон ва келишикдаги "рухсатнома" сўзи билан алмаштирилсин;


1-банддаги "фойдаланувчининг балансидан" сўзларидан кейин "Лицензия" ахборот тизими орқали" сўзлари қўшилсин;


7-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Фойдали қазилмалар захиралари ер қаъридан фойдаланувчининг ҳисобидан схема асосида ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ чиқарилади.

Фойдали қазилмалар захираларини ер қаъридан фойдаланувчининг ҳисобидан чиқариш паспорти 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин";


8-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Саноат учун аҳамиятини йўқотган ёки кейинчалик ўтказилган геология-қидирув ишларида ёхуд конни қазишда тасдиқланмаган фойдали қазилма захираларини ер қаъридан фойдаланувчининг балансидан чиқариш учун ер қаъридан фойдаланувчи "Лицензия" ахборот тизими орқали ДЗКга тушунтириш хатини тақдим этади. Тушунтириш хатида қуйидагилар бўлиши керак";

"г" кичик бандининг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


9 ва 10-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. ДЗК тушунтириш хати келиб тушган кундан бошлаб ўн кун муддатда уни Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси билан келишиш учун тақдим этади.

10. Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси йигирма кун муддатда тушунтириш хатини кўриб чиқиб, ДЗКга фойдали қазилма захираларини ер қаъридан фойдаланувчининг балансидан чиқариш тўғрисида хулоса беради.

Тақдим этилган материаллар ДЗКда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан ер қаъридан фойдаланувчи ўртасида тузиладиган шартнома асосида кўриб чиқилади.

ДЗК бир ҳафта муддатда шартномани ер қаъридан фойдаланувчига тақдим этади.

Ер қаъридан фойдаланувчи ўн кун муддатда шартномада кўрсатилган маблағни Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг ҳисобварағига ўтказади.

ДЗКга тақдим этилган кондициялар лойиҳаларини ва фойдали қазилмалар захиралари ҳисоб-китоби материалларини кўриб чиқиш, шунингдек, геологик материалларнинг давлат экспертизаси тегишли ташкилотлардан ҳамда жалб этиладиган экспертлар билан тузилган шартномага мувофиқ амалга оширилади.

Экспертлар томонидан материалларни кўриб чиқиш муддати уларнинг ҳажмига ва мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда белгиланади, бироқ бир ойдан ошмаслиги керак";


19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19. ДЗКнинг фойдали қазилмалар захираларини ер қаъридан фойдаланувчи балансидан чиқариш тўғрисидаги қарори баённома билан расмийлаштирилади ва бир ҳафта муддатда ер қаъридан фойдаланувчига унинг электрон нусхаси "Лицензия" ахборот тизими орқали юборилади.

Материалларни кўриб чиқиш муддати ер қаъридан фойдаланувчи билан тузилган шартномада белгиланади, бироқ уч ойдан ошмаслиги керак.

Тақдим этилган ҳужжатлар бўйича камчиликлар аниқланган ҳолларда, тегишли ер қаъридан фойдаланувчилар ўн иш кунида камчиликларни бартараф этишлари ва ДЗКга "Лицензия" ахборот тизими орқали бу ҳақда маълумот тақдим этишлари лозим";


20-банддаги "протоколи" сўзи "баённомаси" сўзи билан алмаштирилсин;


21-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


Низомга қуйидаги мазмундаги 1-илова қўшилсин:


"Ер ости бойликларини қазиб олиш жараёнида

қазиб олинган ва йўқотилган фойдали қазилмалар

захираларини ер қаъридан фойдаланувчининг ҳисобидан

чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА



Фойдали қазилмалар захираларини

ер қаъридан фойдаланувчининг ҳисобидан чиқариш

СХЕМАСИ

      


    

Босқичлар

      


     

Субъектлар

     


     

Тадбирлар

    


    

Муддатлар

  






1-босқич

Ер қаъридан фойдаланувчи

      

Саноат учун аҳамиятини йўқотган ёки кейинчалик ўтказилган геология-қидирув ишларида ёхуд конни қазишда тасдиқланмаган фойдали қазилма захираларини ер қаъридан фойдаланувчининг балансидан чиқариш учун "Лицензия" ахборот тизими орқали ДЗКга тушунтириш хатини тақдим этади.

    

Зарур бўлганда




Давлат захиралари комиссияси

      

Тушунтириш хатини Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси билан келишиш учун тақдим этади.

    

10 кунда




Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси

    

Тушунтириш хатини кўриб чиқиб, ДЗКга фойдали қазилма захираларини ер қаъридан фойдаланувчининг балансидан чиқариш тўғрисида хулоса беради.

      

20 кунда





2-босқич

    

Давлат захиралари комиссияси

    

Шартномани ер қаъридан фойдаланувчига тақдим этади.

7 кунда




Ер қаъридан фойдаланувчи

       

Шартномада кўрсатилган маблағни Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг ҳисобварағига ўтказади.

    

10 кунда





3-босқич

Давлат захиралари комиссияси

      

Тақдим этилган кондициялар лойиҳаларини ва фойдали қазилмалар захиралари ҳисоб-китоби материалларини кўриб чиқиш, шунингдек, геологик материалларнинг давлат экспертизасини ўтказиш учун экспертларни жалб қилади.

     

1 кунда




Экспертлар

     

Тақдим этилган материалларни кўриб чиқади ва эксперт хулосасини ДЗКга тақдим этади.

     

1 ойда




Давлат захиралари комиссияси

     

Баённомани расмийлаштиради ва ер қаъридан фойдаланувчига унинг электрон нусхасини "Лицензия" ахборот тизими орқали юборади.

   

7 кунда

";

    

Низомга қуйидаги мазмундаги 2-илова қўшилсин:

        

"Ер ости бойликларини қазиб олиш жараёнида

қазиб олинган ва йўқотилган фойдали қазилмалар

захираларини ер қаъридан фойдаланувчининг ҳисобидан

чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА



Фойдали қазилмалар захираларини

ер қаъридан фойдаланувчининг ҳисобидан чиқариш

ПАСПОРТИ

       

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:


Фойдали қазилмалар захираларини ер қаъридан фойдаланувчининг ҳисобидан чиқариш.


2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):


Саноат учун аҳамиятини йўқотган ёки кейинчалик ўтказилган геология-қидирув ишларида ёхуд конни қазишда тасдиқланмаган фойдали қазилма захираларини ер қаъридан фойдаланувчининг балансидан чиқариш.


3.

Ариза берувчилар тоифаси:


Юридик шахс.

4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:


Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси.


5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

Ер қаъридан фойдаланувчи Давлат захиралари комиссиясига Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси билан келишилган тушунтириш хатини тақдим этади. Тушунтириш хатида қуйидагилар бўлиши керак:

а) фойдали қазилмалар захираларининг мўлжалланган ҳисобдан чиқарилишини Давлат захиралари комиссияси томонидан тасдиқланган контурларда ҳамда геология ва маркшейдерлик ҳужжатлари маълумотларини тезкор ҳисобга олиш, захираларни синаб кўриш ва қайта ҳисоблаш контурларида алоҳида асослаш;

б) ушбу Низомнинг 4-банди "а" кичик бандида кўрсатилган сабаблар бўйича саноат аҳамиятини йўқотган фойдали қазилмалар захираларини ҳисобдан чиқаришда - тегишли техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар;

в) қазиб олинаётган кон тўғрисидаги қисқача маълумотлар (қазиб олиш тизими, фойдали қазилмаларни кавлаб олишда нобуд бўлиш ва яроқсиз ҳолга келиш кўрсаткичлари, нефть, газ, конденсат ва бошқаларни қазиб олиш коэффициентлари);

г) чизмалар ва бошқа иловалар:

фойдали қазилмалар захиралари улар бўйича ҳисобдан чиқариладиган участкалар, руда жисмларининг (ҳисобланган блоклар) жойлашиш схемаси, проекциялар, горизонт бўйича натижалар, қидирув ва ишлатиб синаб кўриш маълумотлари ҳамда ДЗК томонидан тасдиқланган фойдали қазилмалар захиралари контурлари, шунингдек, эксплуатация-қидирув ишлари натижалари бўйича ҳисоблаб чиқилган захиралар контурлари билан бирга;

кон ажратмаси нусхаси.


6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:


Ер қаъридан фойдаланувчи билан тузиладиган шартномада белгиланади.


7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори:


Ер қаъридан фойдаланувчи билан тузиладиган шартномада белгиланади.


8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:


Материалларни кўриб чиқиш муддати ер қаъридан фойдаланувчи билан тузилган шартномада белгиланади, бироқ уч ойдан ошмаслиги керак.


9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:

Фойдали қазилмалар захиралари:

а) қуйидагилар:

Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси томонидан янгидан тасдиқланган қидирув ёки фойдаланиш конденцияларига мувофиқ эмаслиги туфайли (нефть, нефть-газ, нефть-газ конденсати, газ конденсати, газ ва битум конлари учун - Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси томонидан янгидан тасдиқланган тегишли фойдали қазилмаларни ер остидан қазиб олиш коэффициентига мувофиқ эмаслиги туфайли);

айрим участкаларда аниқланган кон-геологик, гидрогеологик, муҳандислик-геологик, экологик мураккабликлар ва бошқа табиий шарт-шароитлар оқибатида захираларга техник-иқтисодий сабаблар бўйича ишлов беришнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги туфайли;

агар фойдали қазилмаларни қазиб олишда уларнинг сақланишини таъминлаш мумкин бўлмаса, аҳоли ҳаётига ва соғлигига ёки объектларга зарар етказиш хавфини туғдирса, уларни бузиб ташлаш ёки кон ишлари таъсири доираси чегарасидан ташқарига кўчириш мумкин бўлмаса ёки бу иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмаса, захираларни саноат иншоотлари, турар жойлар ва жамоат бинолари, тарих ва маданият ёдгорликлари, табиий объектлар учун сақлаш устунлари сифатида қолдириш туфайли;

б) фойдали қазилмаларнинг миқдори, сифати ва жойлашиш шарт-шароитлари тўғрисида янги маълумотлар олиниши натижасида захираларнинг кейинчалик геология-қидирув ишлари чоғида ва (ёки) фойдали қазилмалар конларини қазишда тасдиқланмаслиги туфайли ер қаъридан фойдаланувчилар балансидан чиқарилиши мумкин.

Фойдали қазилмаларни кавлаб олувчи корхоналарни қуришни лойиҳалаштириш, реконструкция қилиш, кенгайтириш ва консервация қилишда балансдаги захиралар балансдан ташқари захираларга ўтказилмайди.

Фойдали қазилмаларни кавлаб олувчи корхоналарни консервация қилишда фойдали қазилмалар захиралари ҳисобдан чиқарилмайди.


10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:


Мавжуд эмас.

11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:


Мавжуд эмас.

12.

Изоҳ:

Саноат учун аҳамиятини йўқотган фойдали қазилмаларнинг балансдаги захиралари ер қаъридан фойдаланувчи балансидан уларни балансдан ташқари захираларга ўтказишнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида белгиланган тартибда тасдиқланган техник-иқтисодий асослаш мавжуд бўлган тақдирда чиқарилади.

Фойдали қазилмалар захираларининг тасдиқланмаган захираларини ҳисобдан чиқаришда, ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ДЗК тасдиқлаган захиралар контурлари доирасида конни қидириш ва қазиб олиш маълумотлари қиёсланиши керак. Қиёслаш кон жисмлари (қатламлари), ҳисобланган блоклар, захиралар тоифалари бўйича алоҳида-алоҳида амалга оширилиши керак. Қиёслаш асосида конни қидириб топган (баҳолаган) корхона билан биргаликда фойдали қазилмалар захираларининг тасдиқланмаганлиги сабаблари таҳлил қилинади.

Фойдали қазилмалар балансдаги захираларининг ҳисобдан чиқарилганлари ва (ёки) ҳисобдан чиқаришга мўлжалланаётганларининг жами миқдори тасдиқланган захираларнинг (нефть ва газ, шу жумладан, уларнинг қазиб олинадигани учун) 20 фоизидан ортиқ бўлган ҳолларда, умуман кон бўйича захиралар белгиланган тартибда қайта ҳисоблаб чиқилади ва қайта тасдиқланади.

ДЗКнинг фойдали қазилмалар захираларини ер қаъридан фойдаланувчи балансидан чиқариш тўғрисидаги қарори баённома билан расмийлаштирилади, унинг нусхалари экспертиза материаллари билан биргаликда бир ҳафта муддатда ер қаъридан фойдаланувчига ва Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига юборилади.

ДЗКнинг фойдали қазилмалар захираларини ер қаъридан фойдаланувчи балансидан чиқариш тўғрисидаги қарори Фойдали қазилмалар захираларининг давлат балансига белгиланган тартибда зарур тузатишлар киритиш учун асос ҳисобланади.


        

";


г) қарорга 4-илованинг 7-банди иккинчи хатбошидаги ва 10-бандининг ўн тўққизинчи хатбошидаги "лицензияларда" сўзи "рухсатномаларда" сўзи билан алмаштирилсин;


д) қарорга 5-иловада:


3-банднинг иккинчи хатбошидаги, 5 ва 7-бандларнинг биринчи хатбошиларидаги "лицензия" сўзи "рухсатнома" сўзи билан алмаштирилсин;


6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Фойдали қазилмаларни қазиб оладиган ва фойдали қазилмалар конларини ишлатадиган корхоналарни қуриш учун ер участкасига кон ажратмаси далолатномаси берилгандан кейин маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ер участкасини ажратиш тўғрисидаги қарори талаб этилмайди";


8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Кон ишларини ривожлантириш режаси ер қаъридан фойдаланувчи томонидан тузилади ва "Лицензия" ахборот тизими орқали Инспекцияга ва Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига келишиш учун тақдим этилади.

Кон ишларини ривожлантириш режалари ер қаърининг муҳофаза қилинишини таъминлаш қисми бўйича - Инспекция билан ва саноат хавфсизлигини таъминлаш қисми бўйича - Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси билан келишилади.

Инспекция ва Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси тақдим этилган материалларни бир вақтнинг ўзида 10 кун муддатда кўриб чиқади ва кон ишларини ривожлантириш режасини ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаб, "Лицензия" ахборот тизими орқали юборади.

Кон ишларини ривожлантириш режалари лойиҳага мувофиқ бир йилга ишлаб чиқилади.

Кон ишларини ривожлантиришнинг йиллик режасига ҳар бир ер ажратмаси бўйича ҳисобланган нобудгарчилик ва сифатнинг бузилиш нормативлари киритилади.

Кон ишларини ривожлантириш режаларида қазиб чиқариш, қазишга жалб этишда фойдали қазилмаларнинг камайиши ва сифатининг бузилишини оптималлаштириш чора-тадбирлари, зарур бўлганда илгари консервация қилинган ва балансдан ташқари захиралар, биргаликда жойлашган фойдали қазилмалардан фойдаланиш ва юзаси очилган жинслар, махсус ағдарилган тупроқдаги нокондицион минерал хомашёнинг йиғилиши, фан ва техника ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий этиш, шунингдек, истиқболли технологик қарорлар ва ер қаърини муҳофаза қилиш соҳасидаги илмий-тадқиқот ва тажриба ишларининг натижалари назарда тутилиши лозим.

Кон ишларини ривожлантириш режалари ҳамда камайиш ва сифатнинг бузилиш нормативларини тузиш ва келишиш тартиби Инспекция томонидан тасдиқланган намунавий методик кўрсатмалар, шунингдек, вазирликлар ва идоралар томонидан Инспекция билан келишган ҳолда тасдиқланган тармоқ методик кўрсатмалари билан белгиланади";


22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"22. Корхона лойиҳаси ва конни тажриба-саноат йўли билан қазиш лойиҳаси ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ишлаб чиқилади ва "Лицензия" ахборот тизими орқали Инспекцияга ва Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига келишиш учун тақдим этилади.

Корхона лойиҳаси ва конни тажриба-саноат йўли билан қазиш лойиҳаси ер қаърининг муҳофаза қилинишини таъминлаш қисми бўйича - Инспекция билан ва саноат хавфсизлигини таъминлаш қисми бўйича - Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси билан келишилади.

Инспекция ва Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси тақдим этилган материалларни бир вақтнинг ўзида 10 кун муддатда кўриб чиқади ва корхона лойиҳаси ва конни тажриба-саноат йўли билан қазиш лойиҳасини ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаб, "Лицензия" ахборот тизими орқали юборади";


150-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Корхона ёки унинг бир қисмини тугатиш ва консервация қилиш махсус лойиҳа асосида амалга оширилади. Махсус лойиҳа ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ишлаб чиқилади ва "Лицензия" ахборот тизими орқали Инспекцияга ва Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига келишиш учун тақдим этилади";

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Инспекция ва Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси тақдим этилган материалларни бир вақтнинг ўзида 10 кун муддатда кўриб чиқади ва махсус лойиҳани ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаб, "Лицензия" ахборот тизими орқали юборади";

иккинчи-тўққизинчи хатбошилар тегишича учинчи-ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


152-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 29-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомда:


а) 11-банднинг "г" кичик банди "7" кичик бандининг учинчи хатбошидаги "лицензияларни" сўзи "рухсатномаларни" сўзи билан алмаштирилсин;


б) 13-банд "28" кичик бандининг учинчи хатбошидаги "лицензияларни" сўзи "рухсатномаларни" сўзи билан алмаштирилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ер қаъридан фойдаланиш шартларини ишлаб чиқиш бўйича давлат комиссияси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 12 декабрдаги 989-сон қарорида:


а) қарорга 1-илованинг 6-банди "б" кичик бандининг ўнинчи хатбошидаги "лицензияни" сўзи "рухсатномани" сўзи билан алмаштирилсин;


б) қарорга 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ер қаъридан фойдаланиш шартларини

ишлаб чиқиш бўйича давлат комиссиясининг

ТАРКИБИ

       

Ж.А. Қўчқоров

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Комиссия раиси


лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи, Комиссия раисининг ўринбосари


Б.Ф. Исламов

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси, Комиссия раисининг ўринбосари


А.С. Султанов

-

Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири


Л.Ш. Қудратов

-

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари


О.З. Насритдинходжаев

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари


А.К. Абдиназаров

-

Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари


лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори


Ш.К. Мирхадиев

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти бош мутахассиси, Комиссия котиби


Изоҳ.

Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, комиссия таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.

Комиссия ишига заруратдан келиб чиқиб, вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари ҳамда тижорат банклари раҳбарлари жалб этилиши мумкин".


10. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 февралдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган Экологик хавфсизлик тўғрисида умумий техник регламентнинг 44-банди еттинчи хатбошидаги "лицензиянинг" сўзи "рухсатноманинг" сўзи билан алмаштирилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ер ости сувларидан фойдаланишга оид рухсат этувчи ҳужжатларни бериш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 8 январдаги 9-сон қарорида:


а) қарорга 2-иловада:


барча матнлари бўйича тегишли сон ва келишикдаги "Давлат хизматлари марказлари" сўзлари тегишли сон ва келишикдаги "Лицензия" ахборот тизими" сўзи билан алмаштирилсин;


8-бандидаги "Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади" сўзлари "Лицензия" ахборот тизими" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-бандда:

биринчи хатбошидан "Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан," сўзлари "Лицензия" ахборот тизими ёки" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

"ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш учун лойиҳа ҳужжатларининг электрон нусхалари;";

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишинча бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


10-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Давлат хизматларини кўрсатиш учун ундирилган йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) "Лицензия" ахборот тизими орқали мурожаат этилганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига;

0,5 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар тўлиқ рухсатнома берувчи ваколатли органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига;

11,25 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар тўлиқ рухсатнома берувчи ваколатли органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланади";


16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Ариза берувчи томонидан ариза тасдиқлангандан сўнг ушбу Регламентнинг 9-бандида назарда тутилган маълумотлар илова қилинган ҳолда, автоматик тарзда Давлат геология қўмитасига электрон шаклда юборилади";


18-бандидаги "уч" сўзи "икки" сўзи билан алмаштирилсин;


19-бандидаги "Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда)" сўзлари "Лицензия" ахборот тизими ёки" сўзлари билан алмаштирилсин;


21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21. Рухсатнома "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали автоматик тарзда электрон шаклда ариза берувчининг электрон манзилига юборилади";


26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"26. Техник паспорт "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали автоматик тарзда электрон шаклда ариза берувчининг электрон манзилига юборилади";


35-банддаги "ва Давлат хизматлари марказлари" сўзлари чиқариб ташлансин;


Маъмурий регламентга 1-иловада "Бажариш муддатлари" бўлимида "3 кун" сўзлари "2 кун" сўзлари билан алмаштирилсин;


Маъмурий регламентга 2-иловада:

учинчи қисмидаги "3. Реквизитлари (СТИР ёки ИНН)" сўзлари "3. Юридик шахснинг номи, СТИРи, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмидаги "Ариза берувчи билан боғланиш маълумотлари (телефон, электрон почта ва бошқалар)" сўзлари "4. Тегишли мутахассисининг (гидрогеолог) Ф.И.О., диплом серияси рақами ва санаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) қарорга 3-иловада:


"Давлат хизматлари марказлари" сўзлари тегишли равишда "Лицензия" ахборот тизими" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимидаги гидрогеология корхоналари (кейинги ўринларда - гидрогеология корхоналари) томонидан "Лицензия" ахборот тизими" ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали берилади";


8-банддаги "Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади" сўзлари "Лицензия" ахборот тизими" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-банддаги "Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан," сўзлари "Лицензия" ахборот тизими ёки" сўзлари билан алмаштирилсин;


10-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Давлат хизматларини кўрсатиш учун ундирилган йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) "Лицензия" ахборот тизими орқали мурожаат этилганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига;

0,5 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар тўлиқ рухсатнома берувчи Ваколатли органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига;

11,25 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар тўлиқ рухсатнома берувчи Ваколатли органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланади";


16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Ариза берувчи томонидан ариза тасдиқлангандан сўнг ушбу Регламентнинг 9-бандида назарда тутилган маълумотлар илова қилинган ҳолда, автоматик тарзда гидрогеология корхоналарига электрон шаклда юборилади";


17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Гидрогеология корхонлари бир иш куни мобайнида ариза, рухсатнома лойиҳалари ва ҳужжатларни Давлат геология қўмитасининг ҳудудий гидрогеология станцияларига (кейинги ўринларда - гидрогеология станциялари) уларда келтирилган маълумотларни ўрганиб чиқиш, шунингдек, тегишли сув хўжалиги эксплуатация ташкилотларига уларнинг ўз ваколатлари доирасида суғориш мақсадларида сув олиш лимитларини келишиш учун юборади";


18-бандда:

биринчи хатбошидаги "Гидрогеология корхоналари" сўзлари "гидрогеология станциялари" сўзлари билан алмаштирилсин;


19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19. Гидрогеология корхоналари сув хўжалиги эксплуатация ташкилотларининг тегишли маълумотлари асосида бир иш куни мобайнида рухсатнома бериш ёки беришни рад этиш бўйича хулоса тайёрлаб, рухсатномани мазкур Регламентга 4-иловага мувофиқ шаклда QR-код (матрик штрихли код) қўйиб расмийлаштиради ва уни ўз ЭРИси билан тасдиқлайди ҳамда "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали юборади";


20-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Давлат хизматлари марказига" сўзлари "Лицензия" ахборот тизими" сўзлари билан алмаштирилсин;


21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21. Рухсатнома "Лицензия" ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали автоматик тарзда электрон шаклда ариза берувчининг электрон манзилига юборилади.";


24-банднинг олтинчи хатбошидаги "Давлат хизматлари марказига" сўзлари "Лицензия" ахборот тизими" сўзлари билан алмаштирилсин;


28-банддаги "Давлат хизматлари марказлари" сўзлари "Давлат хизматлари агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


29-банддаги "ва Давлат хизматлари марказлари" сўзлари чиқариб ташлансин;


Маъмурий регламентга 1-иловада:

"Субъектлар" бўлимида:

"Давлат хизматлари маркази" сўзлари тегишли равишда "Лицензия" ахборот тизими" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Давлат геология қўмитаси" сўзлари тегишли равишда "Гидрогеология корхоналари" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Гидрогеология корхоналари" сўзлари "Гидрогеология станциялари" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Тадбирлар" бўлимида:

1-босқичдаги "Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда" сўзлари "Лицензия" ахборот тизими" сўзлари билан алмаштирилсин;

2-босқичдаги "Давлат геология қўмитасига" сўзлари "Гидрогеология корхоналарига" сўзлари билан алмаштирилсин;

3-босқичдаги "Давлат геология қўмитасига" сўзлари "Гидрогеология корхоналарига" сўзлари билан алмаштирилсин;

4-босқичдаги "Давлат хизматлари марказига" сўзлари "Лицензия" ахборот тизимига" сўзлари билан алмаштирилсин;

5-босқичдаги "2. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилганда, рухсатномани электрон ёки қоғоз шаклда ариза берувчига тақдим этади." сўзлари чиқариб ташлансин;

"Бажариш муддатлари" бўлимининг 5-босқичидаги "2. Ариза берувчининг сўровига кўра" сўзлари чиқариб ташлансин.


Маъмурий регламентга 4-иловада "O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI DAVLAT GEOLOGIYA VA MINERAL RESURSLAR QO`MITASI" сўзларидан кейин қуйидаги таҳрирдаги хатбоши қўшилсин:

     

"



(gidrogeologiya korxonasining nomi)";

      

Маъмурий регламентга қуйидаги мазмундаги 6-илова қўшилсин:


"Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш

ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун

рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари

кўрсатишнинг маъмурий регламентига

6-ИЛОВА



Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни

махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш

ПАСПОРТИ

       

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:


Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш.


2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):


Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш.


3.

Ариза берувчилар тоифаси:


Жисмоний ва юридик шахс.

4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:


Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимидаги гидрогеология корхоналари.


5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:


Маъмурий регламентга 3-иловага мувофиқ маълумотлар.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:


Йиғим ундирилмайди.

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори:


Базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдори.

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:


6 иш куни.

9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:

Рухсатнома олган ер ости сувларидан фойдаланувчилар ёки уларни истеъмол қилувчилар рухсат беришнинг қуйидаги талаб ва шартларига риоя қилиши шарт:

сув объектларидан рухсатномада келтирилган мақсадларда фойдаланиши;

белгиланган ер ости сув олиш лимитларига риоя этиши;

ифлослантирувчи моддалар мавжуд бўлган оқова сувларнинг сув объектларига чиқариб юборилишини бутунлай тугатиш чораларини кўриши;

сув объектлари техник қурилмаларини техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаши, уларни ишлатиш сифатини яхшилаши ҳамда улардан фойдаланишнинг белгиланган қоидаларига риоя этиши;

сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳилбўйи минтақалари ва санитария муҳофазаси зоналарини сақлашнинг белгиланган режимига риоя қилиши;

ер ости сувларининг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этадиган фавқулодда вазиятлар юзага келганлиги тўғрисида гидрогеология корхоналари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларини ўз вақтида хабардор қилиши, уларнинг оқибатларини бартараф этиш ишларини амалга оширишда, шунингдек, сув объектларида таъмирлаш ва тиклаш ишларида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда иштирок этиши;

ер ости сувларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга оширувчи органларнинг вакилларини ўз сув хўжалиги объектларига белгиланган тартибда киритиши ҳамда уларга зарур ахборотни тақдим этиши;

ер ости сувларини олиш ва беришда сув миқдори ҳисобини юритиши, шунингдек, гидрогеология корхоналарига йиллик ҳисоботни йил якунлари бўйича кейинги йилнинг 15 февралига қадар Маъмурий регламентга 5-иловага мувофиқ шаклда тақдим этиши.


10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:


Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимидаги ҳудудий гидрогеология станциялари.


11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:

Рухсатноманинг амал қилиш муддати ер ости сувларини олиш технологияси ва лимити, санитария-гигиена ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш талабларига риоя қилган ҳолда, якка қудуқлар ёки захиралари тасдиқланган гуруҳли сув олиш иншоотлари учун 5 йил (бунда ер ости сувлари захиралари баҳоланмаган ҳолларда 2 йил) муддатга берилади.

Гуруҳли сув олиш иншоотлари бўйича ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун 2 йил муддатда ер ости сувлари захираларини баҳолаш мажбурийдир.


12.

Изоҳ:

Рухсатнома беришнинг асосий мақсади ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш билан боғлиқ жараёнларни тартибга солиш, ер ости сувларидан оқилона фойдаланиш, ер ости сувлари захираларининг камайиб кетиши ёки сатҳининг кўтарилиб кетишининг олдини олиш, сув олиш миқдори ва сифатини назорат қилиб бориш ҳамда ер ости сувларидан фойдаланувчилар ёки уларни истеъмол қилувчилар ҳисобини юритишдан иборат.

Икки ва ундан ортиқ сув олиш объектлари битта тизимга уланганда ва бир объектнинг сув таъминоти учун ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун ишлатилганда, ягона рухсатнома расмийлаштирилади. Агар жисмоний ва юридик шахсларнинг сув олиш иншоотлари бир тизимга уланмаган ҳолларда ёки икки ва ундан ортиқ объектларнинг сув таъминоти учун ишлатилганда, алоҳида рухсатномалар олинади.

Ушбу Регламент талаблари коммунал сув қувурлари ва канализациянинг марказлаштирилган тармоқларидан фойдаланишга, жисмоний шахслар томонидан чуқурлиги 25 (йигирма беш) метргача бўлган қудуқлардан суткасига 5 (беш) куб метр ҳажмдаги ер ости сувларидан умумий фойдаланилганда татбиқ этилмайди (бунда қудуқда ўрнатилган асбоб-ускуналарнинг техник қуввати кўрсаткичлари асос қилиб олинади).

Рухсатнома олмасдан ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш қатъиян тақиқланади, бунда зах қочириш (дренаж) мақсадлари учун рухсатнома олиш талаб қилинмайди.


         

".

     

        




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 25 мартдаги

133-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф

этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ

      

1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ғишт хом ашёсини геологик жиҳатдан ўрганиш, тажриба-саноат ва саноат асосида кавлаб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензиялар беришнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида" 2009 йил 27 октябрдаги 284-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2010 йил 17 декабрдаги 301-сон қарорига илованинг 37-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сон қарорига 1-илованинг 36-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2019 йил 16 мартдаги 224-сон қарори.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун 2019 йилда фойдаланишга бериладиган ер қаъри участкаларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 16 мартдаги 225-сон қарори.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш жараёнини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 1 июлдаги 546-сон қарори.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 90 ва 278-бандлари.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 23 июндаги 403-сон қарори.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2020 йил 26 июндаги 411-сон қарорига 1-илованинг 68-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 26 март