Молия вазирининг 29.03.2022 й. 9-сон "Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (13-сонли БҲС) "Консолидациялашган молиявий ҳисоботлар"ни тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 01.04.2022 й. 3361-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
01.04.2022 й.
N 3361
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
29.03.2022 й.
N 9
БУЙРУҒИ
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг
стандарти (13-сонли БҲС) "Консолидациялашган
молиявий ҳисоботлар"ни тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ва "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ ҳамда бюджет ҳисобини давлат секторида халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқлаштириш мақсадида БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (13-сонли БҲС) "Консолидациялашган молиявий ҳисоботлар" иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ 2023 йил 1 январдан кучга киради.
Вазир Т. Ишметов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2022 йил 1 апрель