Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2022 й. 179-сон "Бойсун-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" давлат унитар корхонасини тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.04.2022 й.

N 179




"БОЙСУН-ФАРМ" ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ

ЗОНАСИ ДИРЕКЦИЯСИ" ДАВЛАТ УНИТАР

КОРХОНАСИНИ ТУГАТИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Термиз" эркин иқтисодий зонаси ҳудудини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 21 декабрдаги ПФ-37-сон Фармони ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Бойсун-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" давлат унитар корхонасини (кейинги ўринларда - Дирекция) тугатиш комиссиясининг (кейинги ўринларда - Тугатиш комиссияси) таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Тугатиш комиссияси (О. Рустамов) Дирекцияни тугатиш бўйича комплекс чора-тадбирлар қонунчилик ҳужжатларда белгиланган тартибда амалга оширилишини таъминласин, шу жумладан:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда  бир ҳафта муддатда Дирекция тугатилиши муносабати билан унинг устав капиталидаги маблағларни Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасига ўтказиш чораларини кўрсин;

бир ой муддатда Дирекцияни тугатиш тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон бериш ҳамда унда кредиторлар талабларини билдириш тартиби ва муддатлари кўрсатиб ўтилишини;

оммавий ахборот воситаларида эълон берилган кундан эътиборан  икки ой муддатда Дирекциянинг кредиторлари ёзма равишда хабардор қилинишини ва уларнинг олдидаги мажбуриятларини аниқлаб, кредитлар тўлиқ қайтарилишини, дебиторлик қарзлар сўндирилишини;

оралиқ тугатиш ва тугатиш баланслари тасдиқланишини, уларда тугатилаётган корхона мол-мулкининг таркиби тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилишини;

уч ой муддатда Дирекция тугатилиши ҳақидаги ёзув белгиланган тартибда ягона давлат реестрига киритилишини таъминласин.


3. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Кишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда "Бойсун-фарм" эркин иқтисодий зонаси таркибига кирувчи қишлоқ хўжалигига мўлжалланган  ер майдонлари Бойсун тумани ҳокимлиги захирасига қайтарилишини  ва давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Дирекциянинг тугатилиши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинаётган ходимларнинг бандлигига кўмаклашиш чораларини кўрсин.


5. Тугатиш комиссияси (О. Рустамов) 2022 йил 1 августига қадар амалга оширилган ишларнинг натижадорлиги тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим хужжатларига ўзгартиришлар киритилсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокими Т.А. Боболов зиммасига юклансин.




Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 12 апрелдаги

179-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Бойсун-фарм" эркин иқтисодий зонаси

дирекцияси" давлат унитар корхонасини

тугатиш комиссиясининг

ТАРКИБИ

1. О.Б. Рустамов

-

инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари, Комиссия раиси

2. А.Х. Орипов

-

Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи, Комиссия раиси ўринбосари

3. С.Ҳ. Кариев

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори, Комиссия раиси ўринбосари

4. А.Ч. Жўраев

-

Сурхондарё вилояти Бойсун тумани ҳокими

5. Б.Н. Хурсандов

-

Сурхондарё вилояти Молия бош бошқармаси бошлиғи

6. С.М. Холиқов

-

Давлат активларини бошқариш агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи

7. М.А. Абдураҳмонов

-

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи

8. М.М. Очилов

-

"Бойсун-фарм" ЭИЗ дирекцияси директори, Комиссия котиби




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 12 апрелдаги

179-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Зомин-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси", "Косонсой-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси", "Сирдарё" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси", "Бойсун-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси", "Бўстонлиқ-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси", "Паркент-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" давлат унитар корхоналарининг уставларини тасдиқлаш тўғрисида" 2017 йил  25 июлдаги 542-сон қарорида:


а) номидаги "Бойсун-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) муқаддима ва 1-банддаги "Бойсун-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" ва "Бойсун-фарм" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 2-банддаги "Бойсун-фарм" сўзлари чиқариб ташлансин ҳамда "2-8-иловаларга" сўзлари тегишлича "2-5, 7 ва 8-иловаларга" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 1-илованинг номидаги "Бойсун-фарм" сўзлари чиқариб ташлансин;


д) 6-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 25 октябрдаги ПҚ-3356-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 16 январдаги 29-сон қарорида:


а) 2-банддаги "Бойсун-фарм" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 4-иловада:


номидаги "Бойсун-фарм" сўзлари чиқариб ташлансин;


5-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 5-иловада:


9-банднинг биринчи хатбошидаги "Бойсун-фарм" сўзлари чиқариб ташлансин;

"ж" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2019 йил 23 февралдаги 161-сон қарорига 1-илованинг 33-бандида:

биринчи хатбошидаги "Бойсун-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" сўзлари чиқариб ташлансин;

"д" кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш механизмларини ва донорлар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 29 декабрдаги 786-сон қарорига 3-илованинг 13-бандида:

биринчи хатбошидаги "Бойсун-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" сўзлари чиқариб ташлансин;

"б" кичик банддаги "3-8-иловаларда" сўзлари "3-5, 7 ва 8-иловаларда" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Термиз" эркин иқтисодий зонаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 13 мартдаги 148-сон қарорига 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Термиз" эркин иқтисодий зонаси таркибига

кирувчи ҳудудларнинг чегаралари


1-ер участкаси:


1-бошланғич нуқта Термиз туманидаги "Термиз халқаро савдо маркази" эркин савдо зонаси ҳудудининг ғарб томонида, "Термиз" эркин иқтисодий зонаси ҳудудида жойлашган.

1-нуқтадан чегара "Термиз халқаро савдо маркази" эркин савдо зонаси ҳудуди бўйлаб жанубий йўналишда 330,0 метр масофада 2-нуқтагача давом этади.

2-нуқтадан чегара Айритом автомагистрал йўлининг "Термиз" эркин иқтисодий зонаси ҳудуди бўйлаб ғарбий йўналишда 616,0 метр масофада  3-нуқтагача давом этади.

3-нуқтадан чегара "Термиз халқаро савдо маркази" эркин савдо зонаси ҳудуди бўйлаб шимолий йўналишда 1050,0 метр масофада 4-нуқтагача давом этади.

4-нуқтадан чегара "Аму-занг" канали муҳофаза зонасининг "Термиз" эркин иқтисодий зонаси ҳудуди бўйлаб шарқий йўналишда 320,0 метр масофада 5-нуқтагача давом этади.

5-нуқтадан чегара "Аму-занг" канали муҳофаза зонасининг "Термиз" эркин иқтисодий зонаси ҳудуди бўйлаб жанубий йўналишда 755,0 метр масофада 6-нуқтагача давом этади.

6-нуқтадан чегара "Термиз халқаро савдо маркази" эркин савдо зонаси ҳудуди бўйлаб ғарбий йўналишда 315,0 метр масофада 1-нуқтагача давом этади.


2-ер участкаси:


1-бошланғич нуқта Бойсун аҳоли яшаш пунктидан ғарбий йўналишда 1 950 метр масофада жойлашган Бойсун-Подан автомобиль йўлидаги нуқтадан жанубга қараб 755 метр масофада жойлашади.

1-нуқтадан чегара қуруқ ер бўйлаб 2-нуқтагача умумий йўналишда жанубий-шарққа қараб 610 метр масофага давом этади.

2-нуқтадан чегара умумий йўналишда қуруқ ер бўйлаб 3-нуқтагача жанубга қараб 230 метр масофага давом этади.

3-нуқтадан чегара 4-нуқтагача ғарбий-шимолий-ғарбий йўналишга қараб тўғри чизиқда қуруқ ер бўйлаб 650 метр масофага давом этади."



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 13 апрель