Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.04.2022 й. ПҚ-207-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

15.04.2022 й.

N ПҚ-207



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Пробация хизматининг фаолият самарадорлигини ошириш ҳамда назорат остидаги шахслар билан ишлаш амалиётини такомиллаштириш орқали бу борадаги фаолиятни янада самарали ташкил этиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 15 апрелдаги

ПҚ-207-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 ноябрдаги "Жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4006-сон қарорида:


а) 3-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"туман (шаҳар) пробация бўлинмалари раҳбарлигига пробация хизматида камида уч йиллик иш стажига эга бўлган ички ишлар органлари ходимлари тайинланади";

тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 6-бандда:

биринчи хатбошидаги "50" рақами "100" рақами билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"озодликни чеклаш, ахлоқ тузатиш ишлари, мажбурий жамоат ишлари ва муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоларини ўтаётган, шартли ҳукм қилинган ҳамда жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахслар сонини ҳисобга олган ҳолда, Жамоат хавфсизлиги департаментининг асосланган таклифлари бўйича пробация бўлинмалари ходимлари, ишчи ва хизматчиларининг қўшимча штат бирликларини жорий этиш";

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банклари депозит ҳисобларига жойлаштириш";

бешинчи - тўққизинчи хатбошилар тегишинча олтинчи - ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4079-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 34-банди биринчи хатбошисидаги "озодликни чеклашга маҳкум этилган" сўзлари "озодликни чеклаш жазоси тайинланган ва шартли ҳукм қўлланилган" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги "Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5076-сон қарорида:


а) 1-иловада:


5-позициянинг "Йўналиш (мутахассислик) номи" устунидаги "Жиноий жазоларни ижро этиш" сўзлари "Жазони ижро этиш фаолияти" сўзлари билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги 5-1-позиция билан тўлдирилсин:

"

5-1.

Пробация фаолияти


юрист-психолог


кундузги


3 йил


";

б) 2-иловада:


3-позициянинг "Мутахассислик номи" устунидаги "Патруль-пост фаолияти" сўзлари "Жамоат тартибини сақлаш фаолияти" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-позициянинг "Мутахассислик номи" устунидаги "Жазоларни ижро этиш фаолияти" сўзлари "Жазони ижро этиш фаолияти" сўзлари билан алмаштирилсин.


Изоҳ: мазкур илованинг 1-банди "б" кичик банди иккинчи хатбошиси 2023 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 15 апрель