Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.04.2022 й. 196-сон "Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.04.2022 й.

N 196




ҚУЙИ БЎҒИНДА СУВ РЕСУРСЛАРИНИ

БОШҚАРИШ САМАРАДОРЛИГИНИ

ОШИРИШ  БЎЙИЧА  ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш ҳамда сув истеъмолчилари орасидаги муносабатларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 1 мартдаги ПҚ-145-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда сув ресурсларини самарали бошқариш, уларнинг ҳисоби ва ҳисоботини тўлақонли юритиш, сув истеъмолчилари ўртасидаги сув муносабатларини такомиллаштириш, ушбу жараёнларга хусусий секторни кенг жалб қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

5. Қуйидагилар:

Давлат сув хўжалиги объектларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида бошқарувга оладиган кластерлар рўйхати 2-иловага мувофиқ;

Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида хусусий сектор бошқарувига бериладиган давлат сув хўжалиги объектларининг туманлар кесимидаги асосий кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига 2-иловага мувофиқ кластерлар, битта сув истеъмолчисига хизмат кўрсатаётган, шунингдек, 3-иловага мувофиқ сув хўжалиги объектлари берилаётган хусусий сектор билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш асосида тендер ўтказмасдан давлат шериги қарорига мувофиқ битим тузишга рухсат берилсин.


7. Давлат сув хўжалиги объектларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида хусусий шерикка бериш ҳамда хусусий шерикнинг инвестиция салоҳиятини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби (кейинги ўринларда - ДХШ бўйича ишчи гуруҳ) 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

ДХШ бўйича ишчи гуруҳ 2 ва 3-иловаларга мувофиқ давлат сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш учун хусусий секторни кенг жалб қилишга масъул эканлиги белгилансин ҳамда ушбу сув хўжалиги объектларини 2023 йил 1 апрелга қадар давлат-хусусий шериклик шартлари асосида хусусий секторга беришни ташкил қилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги:

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, "Ўзсувлойиҳа" АЖ ҳамда Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти билан биргаликда икки ой муддатда фермер ҳўжаликлари ва бошқа сув истеъмолчиларининг бош сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш бўйича намунавий ишчи чизмаларни ишлаб чиқсин ҳамда жойларга етказсин;

Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги билан биргаликда уч ой муддатда хусусий шерикка берилган объектларда мониторинг юритувчи масъул ходимлар учун давлат-хусусий шериклик шартларининг асосий мезонларини мониторинг қилиш тартиби юзасидан тренинглар (ўқув машғулотлари) ташкил этсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва туманлар ҳокимликлари:

а) уч ой муддатда қуйи бўғиндаги барча суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари ҳамда бошқа сув хўжалиги объектларини хатловдан ўтказсин. Хатлов натижаларига асосан:

қишлоқ хўжалиги ер участкалари мавжуд бўлган кластерларга - уларга тегишли майдонлардаги барча ҳўжаликлараро ва ички суғориш ҳамда коллектор-дренаж тармоқлари, улардаги бош ва ички сув олиш ҳамда бошқа сув хўжалиги объектларини ички сув хўжалиги хизматини ташкил қилиш, улардан мақсадли фойдаланиш, таъмирлаш-тиклаш ва реконструкция қилиш учун;

сув истеъмолчиларига - уларга бевосита хизмат кўрсатувчи ички суғориш ҳамда коллектор-дренаж тармоқлари, улардаги бош ва ички сув олиш ҳамда бошқа сув хўжалиги объектларини улардан мақсадли фойдаланиш, шунингдек, таъмирлаш-тиклаш учун далолатномалар асосида хўжаликларга берилишини ташкил қилсин;

б) кластерлар, фермер ҳўжаликлари ва бошқа сув истеъмолчиларининг бош сув олиш жойларини намунавий ишчи чизмалар асосида сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситаларини ихтисослашган ташкилотлар томонидан ишлаб чиқиш ва қуриш, уларни фойдаланишга қабул қилиш, сувни ҳисоби ва ҳисоботини юритиш ҳамда молиялаштириш тартиби юзасидан ҳар бир вилоятда жадвал бўйича кўргазмали амалий семинарлар ўтказсин;

в) маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан кластерлар, фермер ҳўжаликлари ва бошқа сув истеъмолчиларининг бош сув олиш жойларида сувни ҳисобга олиш ва ҳисоботини юритишни рақамли технологиялар асосида амалга ошириш бўйича 2022-2023 йилларда намунавий участкаларни ташкил қилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси, Сув хўжалиги вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:

сув хўжалиги объектларини бошқарувига оладиган субъектларга нисбатан татбиқ этиладиган солиқ имтиёзлари юзасидан таклифларни;

сув истеъмолчилари томонидан шартнома асосида сув хўжалигининг махсус хизматига тўланиши лозим бўлган маблағларни сувдан фойдаланганлик учун солиқ ҳисобидан қоплаш ва уни жорий қилиш механизмларини ишлаб чиқсин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 19 апрелдаги

196-сон қарорига

2-ИЛОВА



Давлат сув хўжалиги объектларини давлат-хусусий

шериклик шартлари асосида бошқарувга

оладиган кластерлар

РЎЙХАТИ


Т/р

Туманлар номи

Кластерлар номи

Кластер ҳисоби

даги ер майдони,

га

кластерлар бошқарувига ўтказиладиган

сув хўжалиги объектлари

каналлар

Коллекторлар

насос станциялари сони,

та

суғориш қудуқлари сони,

та

сони,

та

узунлиги,

км

сони,

та

узунлиги,

км

Жами республика бўйича

290 311

194

1 641

1 007

3 402

104

229

Андижон вилояти

1.

Жалақудуқ

"Ishonch zamin klaster" MCНJ

902



1

2,0



2.

Марҳамат

"Марҳамат текстил агро" МЧЖ

2 533

1

3,5





3.

Улуғнор

"Бунёдкор магистрал" МЧЖ

2 168



1

2,8



Жами

5 603

1

3,5

2,0

4,8



Бухоро вилояти

4.

Пешку

"Buxoro Agro cluster" МЧЖ

8 657

10

139,3

77

234,4

3

24

Жами

8 657

10

139,3

77

234,4

3

24

Қашқадарё вилояти

5.

Ғузор

"Китоб ип йигирув" АЖ

576

5

44,1




6

6.

"Canadian Soy Integrated Pro" МЧЖ

2 151

1

2,0





7.

Қарши

"Қарши Агрокластер" МЧЖ

423

1

6,2





8.

"Қарши Хилал кластер" МЧЖ

93

1

16,4





9.

Касби

"Индорама агро" МЧЖ

12 014

2

16,6

15

50



10.

Миришкор

"Mirishkor textiles group kluster" МЧЖ

3 125

2

23,9





11.

Нишон

"Индорама агро" МЧЖ

252

4

24,8

227

163



12.

Чироқчи

"Чироқчи ғалла кластер" МЧЖ

305

1

18,6




1

13.

Шаҳрисабз

қсарой кластер" МЧЖ

1 262

8

64,4




13

14.

Яккабоғ

"Yakkabog Boshoqlari Agro" МЧЖ

78

4

75,2



1


Жами

20 279

29

292,2

242

212,6

1


Наманган вилояти

15.

Мингбулоқ

"Art Soft Нolding" МЧЖ

4098



16

18,2



16.

Поп

"Art Soft Нolding" МЧЖ

23579

25

144

17

104,5

25


17.

Тўрақўрғон

"Наманган Тўқимачи" МЧЖ

705



1

1,2



18.

Чуст

"Наманган Тўқимачи" МЧЖ

1271



5

11,5



Жами

29 653

25

144,0

39

135,4

25


Самарқанд вилояти

19.

Булунғур

"Самарқанд Гарден Пласт" МЧЖ

1 314



1

0,3



20.

Иштихон

"Мароканд Сифат Текстил" МЧЖ

2 438



25

14,9


5

21.

Каттақўрғон

"Амина голд инвест" МЧЖ

6 367

2

3,2

1

5,0


1

22.

"Аминаголд кластер" МЧЖ

4 338



4

15,0

2


23.

"Файз баширбек юксалиш" МЧЖ

100



2

5,0



24.

Оқдарё

"Prestij don" МЧЖ

3 500






1

25.

Пахтачи

"Пахтачи класте




15

20,0



26.

Пайариқ

"Samarqand Сotton klaster" МЧЖ




21

38,0



27.

Пастдарғом

"Самарқанд камалак текстил" МЧЖ

2 463



40

70,0



28.

Тойлоқ

"Боғизағон" МЧЖ

3 260



5

2,0



Жами

23 780

2

3

114

170,2

2

7

Сурхондарё вилояти

29.

Ангор

"Замин Ангор кластер" МЧЖ

9 213

6

58,8

16

107,7



30.

Бандихон

"Бандихон текстил кластер" МЧЖ

354





1


31.

Жарқўрғон

"Термиз Жайхун кластер" МЧЖ

6 480

2

13,0

2

13,9



32.

Қизириқ

"Сурхон Коттон текстил" МЧЖ

22 402

2

53,4

13

125,0

4


33.

Қумқўрғон

"Термиз Жайхун кластер" МЧЖ

494

1

10,0





34.

"Бек агро кластер" МЧЖ

372

1

18,0





35.

Музработ

"Музработ РЕС" МЧЖ

365

2

34,0



4


36.

"Музработ Инденим" МЧЖ

8 700



17

164,8



37.

"Сурхон Бошоқли дон" МЧЖ

11 200





3


38.

Олтинсой

"Денов текстил кластер" МЧЖ

84



7

65,9



39.

Термиз

"Термиз Кластер" Агрофирмаси

473



1

2,0



40.

Шеробод

"Сурхондарё Агрохизмат" МЧЖ

329



4

38,7



41.

"Баракали Дунё-М экспорт" МЧЖ

226



9

41,0



42.

"Сурхон-Шеробод кластер" МЧЖ

55



4

26,8



43.

Шўрчи

"Шўрчи инденим кластер" МЧЖ

586



1

14,0

5


Жами

61 332

14

187,2

74

599,8

17


Сирдарё вилояти

44.

Мирзаобод

"Bek Cluster" МЧЖ

11 148



73

397,6

1


45.

Оқолтин

"Apk Okoltin" УК

4 077



8

85,0



46.

"Indorama Agro" МЧЖ

11 558



7

62,9



47.

Сардоба

"Indorama Agro" МЧЖ

12 600



11

92,7

1


48.

Sardoba universal claster МЧЖ

800



2

8,4



49.

Сирдарё

"Гулистон агро груп" МЧЖ

240



2

6,0

1


Жами

40 423



103

652,6

3


Тошкент вилояти

50.

Бекобод

"АРК Бекобод" МЧЖ

6 306

6

108,0

13

170,0

14


51.

Бўка

"АРК Бўка" МЧЖ

4 500

3

56,0

7

35,1

3


52.

Чиноз

"АРК Чиноз" МЧЖ

4 250

4

58,2

6

112,0

5


53.

"Чиноз Олтиндон" МЧЖ

5 800

20

73,0

16

116,0



54.

Қуйичирчиқ

"ТСТ Agro cluster" МЧЖ

40 071

23

160,8

39

234,0



55.

Оққўрғон

"ABC Oqqorgon Agro Classter" МЧЖ

9 241

11

42,0

9

55,0



56.

Ўртачирчиқ

"Real Agro Cotton" МЧЖ

1 514

5

43,3

3

25,0

1


Жами

71 681

72

541,3

93,0

747,1

23


Фарғона вилояти

57.

Бағдод

"Ferghana Spinning" МЧЖ

57

1

1,5

1

2,0



58.

Дангара

"Мусавартех" МЧЖ

377





1


59.

Олтиариқ

"Хамза Экспо Арт Текстил" ХК

277

2

2,4



1

2

60.

Қўштепа

"Global Textile Solutions" МЧЖ

1 219

2

5,9

71

105,0

2

3

61.

Риштон

"Замин голд инвест 2020" МЧЖ

28

1

0,2





62.

"Русўзбектекс" МЧЖ

177

1

0,4



3


63.

Тошлоқ

"Ехро Коллор Принт Текс" МЧЖ

53



2

2,8



64.

Ўзбекистон

"Bulut textile" МЧЖ

350






10

65.

Учкўприк

"Учкўприк" МЧЖ

32

1

0,4





66.

Фарғона

"Фергана Осеана" МЧЖ

6 695

4

11,9



8

154

67.

Фурқат

"Истиқболли Ғалла Экспорт" МЧЖ

6 630

4

27,5

138

306,0


29

Жами

15 895

16

50,2

212

415,8

15

198

Хоразм вилояти

68.

Боғот

"Kobotex" МЧЖ

4 000

2

22,6

12

84,0



69.

Гурлан

"Gurlan Global Teks" МЧЖ

560

1

35,2

7

12,1

1


70.

Қўшкўпир

"WBM Qoshkopir kaster" МЧЖ

1 177

2

74,3

2

8,3

3


71.

Урганч

"Урганч Халқ Нурафшони" МЧЖ

2 495

5

24,7

5

41,2



72.

Хазорасп

"Хазорасп текс" МЧЖ

912

3

25,5

9

25,1

5


73.

Хонқа

"Xorazm Tex" МЧЖ

1 116

1

8,0

2

5,0



74.

"Хонқа чорва насл" МЧЖ

218

1

4,0





75.

Хива

"Khiva Cluster" МЧЖ

1 020

2

10,1

5

17,7

3


76.

Янгиариқ

"Yangiariq Tex" МЧЖ

1 102

5

43,2

6

27,5

3


77.

Янгибозор

"Yangibozor textile Agro Kluster" МЧЖ

167

1

12,0

2

3,2



78.

Тупроққалъа

"Тuproqqala textile" МЧЖ

240

2

20,6

1

5,0



Жами

13 007

25

280,2

51

229,1

15


     

Изоҳ. Кластерлар рўйхати ва кластерлар бошқарувига бериладиган сув хўжалиги объектларига ўрганиш ва хатлов жараёнида аниқлик киритилиши мумкин.




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 19 апрелдаги

196-сон қарорига

3-ИЛОВА



Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида хусусий

сектор бошқарувига бериладиган давлат сув хўжалиги

объектларининг туманлар кесимидаги

АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Туманлар номи

Суғориладиган майдон,

га

Хусусий сектор бошқарувига ўтказиладиган

сув хўжалиги объектлари

каналлар

Коллекторлар

насос станциялари сони,

та

суғориш қудуқлари сони,

та

сони,

дона

узунлиги,

км

сони,

дона

узунлиги,

км

Жами республика бўйича

1 008 309

753

6 204,1

845

4 328,2

315

331

Қорақалпоғистон Республикаси

1.

Тўрткўл

27 920

16

288,7

3

42,1



2.

Беруний

26 910

22

323,2

5

53,8



3.

Элликқалъа

27 450

15

248,0

1

32,4



4.

Амударё

32 030

24

296,6

2

31,2

49


5.

Нукус

23 020

8

116,4

7

146,7

5


6.

Мўйноқ

3 740

12

271,6

1

36,3



7.

Бўзатов

4 540

4

153,6

3

75,7



Жами

145 610

101

1698,1

22

418,2

54


Андижон вилояти

8.

Андижон

20 000

27

249,1

14

56,9

28

8

9.

Асака

16 996

31

103,9

34

71,1

15

3

10.

Булоқбоши

12 500

14

66,5

17

78,4

3


11.

Хўжаобод

11 700

20

121,6

21

68,2

1


Жами

61 196

92

541

86

275

47

11

Бухоро вилояти

12.

Бухоро

16 400

10

36,4

4

74,3



Жами

16 400

10

36,4

4

74,3



Жиззах вилояти

13.

Бахмал

15 870

5

41,2

3

19,5



14.

Ғаллаорол

14 400

6

84,5

14

138,9



15.

Зомин

18 600

10

32,9

14

34,1



16.

Фориш

2 395

5

26,4

2

9,7



17.

Янгиобод

3 928





4


Жами

55 193

26

185,0

33

202,2

4


Қашқадарё вилояти

18.

Деҳқонобод

2 215

4

19,1





19.

Қамаши

23 100

6

34,5

15

65


3

20.

Китоб

15 323

22

129,2

13

44,6


6

21.

Чироқчи

19 587

25

124,1

25

80


5

22.

Шаҳрисабз

19 979

7

54,1

16

91


3

23.

Яккабоғ

39 247

13

78,6

18

101,2



Жами

119 450

77

440

87

382


17

Навоий вилояти

24.

Хатирчи

16 700

20

202,1

6

59,4

1


Жами

16 700

20

202,1

6

59,4

1


Наманган вилояти

25.

Косонсой

17 963

30

172,3

8

56,4

4


26.

Тўракўрғон

12 264

16

100,2

6

35,1

1


27.

Чортоқ

13 432

25

170,4

2

23,4



28.

Янгиқўрғон

9 527

26

283,6

13

107,8

5

10

Жами

53 186

97

726,5

29

222,7

10

10

Самарқанд вилояти

29.

Булунғур

29 859

4

50,1

34

110,2

2

36

30.

Жомбой

31 600

8

66,4

21

78,1


37

31.

Самарқанд

17 769

9

42,6

19

80,9

7

2

32.

Тайлоқ

16 284

7

32,6

46

102,8


55

33.

Ургут

30 447

6

82,2

2

18,1

24

18

34.

Қўшробод

5 745






15

Жами

131 704

34

273,9

122

390,1

33,0

163,0

Сурхондарё вилояти

35.

Ангор

21 120

8

75,0

16

107,7

3


36.

Бойсун

2 938

5

45,4





37.

Денов

30 281

12

144,0

13

86,4

3

15

38.

Олтинсой

19 923

3

39,0

7

65,9

4


39.

Сариосиё

13 700

6

70,0

1

5,0

4

22

40.

Термиз

11 927

8

70,1

11

77,3

3


Жами

99 889

42

443,5

48

342,3

17

37

Тошкент вилояти

41.

Бўстонлиқ

12 849

22

140,0

14

34,6

14


42.

Зангиота

10 637

19

87,2

42

153,0

4


43.

Оҳангарон

32 374

13

90,0

49

191,6

10


44.

Паркент

13 805

8

48,6

17

52,1

8


45.

Тошкент

10 221

15

83,7

43

171,5

4


46.

Қибрай

13 408

40

309,5

36

150,2

3


47.

Янгийўл

18 788

31

170,4

52

204,6

39

2

Жами

112 082

148

929,4

253

957,6

82

2

Фарғона вилояти

48.

Қувасой ш

13 744

13

55,0

6

23,5

1

60

49.

Фарғона ш

3 216






17

50.

Олтиариқ

25 900

8

46,7

8

34,1

1

6

51.

Риштон

24 000

15

65,4

12

65,3

1

4

52.

Сўх

4 638

11

57,0





53.

Ўзбекистон

25 400

8

36,4

5

33,5


3

54.

Фарғона

29 700

6

45,0

3

25,1


1

Жами

126 598

61

305,5

34

181,5

3

91

Хоразм вилояти

55.

Боғот

22 000

10

140,0

20

175,2

17


56.

Урганч

28 600

16

110,8

43

316,6

29


57.

Хива

19 700

19

172,3

58

331,1

18


Жами

70 300

45

423,1

121

822,9

64


    

Изоҳ. Туманлар рўйхати ҳамда хусусий сектор бошқарувига бериладиган сув хўжалиги объектларига ўрганиш ва хатлов жараёнида аниқлик киритилиши мумкин.




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 19 апрелдаги

196-сон қарорига

4-ИЛОВА



Давлат сув хўжалиги объектларини давлат-хусусий

шериклик шартлари асосида хусусий шерикка бериш

ҳамда хусусий шерикнинг инвестиция салоҳиятини

ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

1. Ғаниев Ш.

-

Бош вазир ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари

2. Хамраев Ш.

-

Сув хўжалиги вазири, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

3. Мирзаев А.

-

Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари

4. Исаков О.

-

Молия вазирининг ўринбосари

5. Мирзаев Т.

-

Молия вазирлиги департамент бошлиғи

6. Каримов А.

-

Адлия вазирининг ўринбосари

7. Усмонов Б.

-

Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг ўринбосари

8. Бозоров З.

-

Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги директори в.в.б

9. Дувланов А.

-

Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги бўлим бошлиғи

10. лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазири ва вилоят ҳокимликлари молия бошқармалари бошлиқлари

11. лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазири ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари бошлиқлари

12. Джураев И.

-

Сув хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи - Ишчи гуруҳ котиби

Изоҳ. Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтганда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахс киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 20 апрель