Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 13.04.2022 й. 223-мҳ-сон "Почта, курьерлик жўнатмалари почта хавфсизлиги юзасидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 27.04.2022 й. 2428-6-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.04.2022 й.

N 2428-6




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРИНИНГ

13.04.2022 й.

N 223-мҳ


БУЙРУҒИ



Почта, курьерлик жўнатмалари почта хавфсизлиги

юзасидан назоратни амалга ошириш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-685-сон "Санитария-эпидемиология хизмати такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 июлдаги ПФ-6035-сон "Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2013 йил 21 январдаги 6-мҳ-сон қарори (рўйхат рақами 2428, 2013 йил 18 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 8-сон, 107-модда) билан тасдиқланган Почта, курьерлик жўнатмалари почта хавфсизлиги юзасидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                             С.Х. Шерматов






Буйруққа

ИЛОВА



Почта, курьерлик жўнатмалари почта хавфсизлиги

юзасидан назоратни амалга ошириш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 1-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20. Табиий радиацион фоннинг йўл қўйиладиган даражаси сифатида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармалари томонидан белгиланган радиацион хавфсизлик нормалари қўлланилади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 27 апрель