Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.05.2022 й. 233-сон "Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ва ихтисослаштирилган мактаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.05.2022 й.

N 233




ПРЕЗИДЕНТ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ

АГЕНТЛИГИ ТИЗИМИДАГИ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН

МАКТАБ-ИНТЕРНАТЛАР ВА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН

МАКТАБЛАР ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида" 2022 йил 14 апрелдаги ПФ-106-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида" 2022 йил 14 апрелдаги ПФ-106-сон Фармонининг:

а) 2-бандига мувофиқ 2022/2023 ўқув йилида Агентлик мактабларининг аниқ фанлар йўналишига қабул 5 - 11-синфларга, табиий фанлар йўналишига 7 - 11-синфларга, кейинги ўқув йилларида 5 ва 7-синфларга амалга оширилиши;

б) 16-бандига мувофиқ:

2022 йилда Агентлик тизимига ўтказилаётган таълим муассасаларининг юқори турувчи биринчи даражали бюджет маблағлари олувчиларида бўшайдиган бюджет маблағлари ҳамда Агентликка Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилиши;

2023 йилдан бошлаб белгиланган тартибда Давлат бюджети параметрларида назарда тутилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ва ихтисослаштирилган мактаблар тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Президент таълим муассасалари агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) тизимидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ва ихтисослаштирилган мактабларнинг (кейинги ўринларда - ихтисослаштирилган мактаблар) асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартиби;

ихтисослаштирилган мактабларга аниқ ва табиий фанлар, инглиз тили фани ҳамда мантиқий фикрлаш бўйича ўтказиладиган кириш имтиҳонлари натижаларига кўра ўқишга қабул қилиш тартиби;

ихтисослаштирилган мактабларда таълимни аниқ фанлар йўналиши бўйича 5 - 11-синфлар, табиий фанлар йўналиши бўйича 7 - 11-синфлар ҳажмида амалга ошириш. Бунда ҳар бир синфдаги ўқувчилар сонини 24 нафаргача этиб белгилаш;

ўқувчиларни ихтисослаштирилган мактабнинг ўқувчилари сафидан чиқариш ёки четлаштириш асослари ва тартиби.


3. Президент таълим муассасалари агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Президент таълим муассасалари агентлиги директори Х.У. Умарова зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 5 май