Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Умумий ўрта таълим тўғрисидаги расмий давлат ҳужжатлари дубликатини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 01.06.2022 й. 295-сон қарорига 4-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 1 июндаги

295-сон қарорига

4-ИЛОВА



Умумий ўрта таълим тўғрисидаги

расмий давлат ҳужжатлари дубликатини бериш

бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

        

       

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Регламент жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда - ариза берувчи) Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома (сертификат) дубликатини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.

Умумий ўрта таълим тўғрисида давлат намунасидаги расмий ҳужжат ва унинг дубликати бир хил юридик кучга эга бўлади.


2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


архив ҳужжатлари - шаҳодатномаларни ҳисобга олиш ва тарқатиш дафтари, синф журналлари, педагогик кенгаш мажлиси баённомалари дафтари, буйруқлар дафтари, ўқувчилар ҳаракати дафтари;


давлат хизмати - ариза берувчиларга ЯИДХП орқали шаҳодатнома (сертификат) дубликатини бериш бўйича давлат хизмати;


дубликат - шаҳодатнома (сертификат)ни йўқотган ёки фамилиясини ўзгартирган шахсларга ёхуд шаҳодатнома (сертификат) яроқсиз ҳолга келган, бузилган ҳолларда бериладиган ҳужжат;


таълим ташкилоти - давлат умумий ўрта таълим муассасаси, нодавлат таълим ташкилоти, бошқа вазирлик, идора ва ташкилотларнинг тизимида бўлган умумий ўрта таълим муассасалари;


шаҳодатнома (сертификат) - таълим ташкилотини тамомлаганлик тўғрисида таянч ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома, умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб (мактаб-интернат)ни тамомлаганлик тўғрисидаги сертификат.


3. Давлат хизмати ЯИДХП орқали Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари (кейинги ўринларда - туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари) томонидан кўрсатилади.


4. ЯИДХП ва туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда - ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.


5. Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун ариза берувчидан йиғим ундирилмайди.


6. Давлат хизмати мазкур Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ кўрсатилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


7. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.


8. Ариза берувчи ёки унинг ишончли вакили ЯИДХП орқали мазкур Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда мустақил тўлдиради. Ариза берувчи ишончнома асосида ҳаракат қилаётганда, сўровномага нотариал тасдиқланган ишончнома нусхаси илова қилинади.


9. Ариза берувчи сўровномага киритилган маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани тасдиқлайди.


10. Ариза берувчи томонидан тасдиқланган сўровнома автоматик тарзда туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига юборилади.


11. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими сўровнома тушган вақтдан бошлаб бир иш куни мобайнида уни таълим ташкилотига кўриб чиқиш учун юборади.


12. Таълим ташкилоти туман (шаҳар) халқ таълими бўлимидан келиб тушган сўровномани уч иш куни мобайнида ўрганиб чиқиб, архив ҳужжатлари асосида дубликат бериш ёки беришни рад этиш бўйича хулоса тайёрлайди ва туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига юборади.


13. Хулосада ариза берувчининг ўқишни тамомлаган йили ва таълим ташкилоти номи, ўзлаштирган фанлари, шаҳодатнома (сертификат) тури, серияси ва рақами ёки дубликатни беришни рад этиш асоси кўрсатилади.


14. Ариза берувчи шаҳодатнома (сертификат) олган таълим ташкилоти тугатилган ҳолларда, хулоса архив ҳужжатларини сақлаш бўйича масъул этиб белгиланган ташкилот томонидан тайёрланади.


15. Дубликат бериш учун қўшимча ўрганиш талаб этиладиган (таълим ташкилоти фаолияти тугатилган, қайта ташкил этилган, номи ёки почта манзили ўзгарган, давлат архивларига ёки вазирлик ва идораларга қўшимча сўров юборилган) ҳолларда, давлат хизматини кўрсатиш муддати қўшимча беш иш кунига узайтирилиши мумкин.


16. Заруратга кўра, туман (шаҳар) халқ таълими бўлими ёки таълим ташкилоти тегишли давлат архивларига архив ҳужжатлари бўйича электрон шаклда сўров юборади.

Давлат архивлари томонидан уч иш куни ичида белгиланган тартибда архив ҳужжатлари тўғрисида маълумотлар бепул тақдим этилади.


17. Дубликат бериш архив ҳужжатларида тегишли қайдлар мавжуд бўлмаган тақдирдагина рад этилади.


18. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими таълим ташкилотининг хулосаси келиб тушган вақтдан бошлаб бир иш куни мобайнида мазкур Регламентга 3 ва 3а-иловаларга мувофиқ шаклдаги QR-код (матрик штрихли код) қўйилган дубликатни расмийлаштиради ёки дубликат беришни рад этиш тўғрисидаги маълумотни шакллантиради.

Расмийлаштирилган дубликат ёки уни беришни рад этиш тўғрисидаги маълумот туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирининг ЭРИси билан тасдиқланади ва ЯИДХП орқали электрон равишда юборилади.


19. Ариза берувчи расмийлаштирилган дубликат ёки рад этиш тўғрисидаги маълумотни ЯИДХП орқали автоматик тарзда тизимдан юклаб олади.


20. Расмийлаштирилган дубликатда хатоликлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, ариза берувчи белгиланган тартибда илгари юборилган ариза рақамини кўрсатиш орқали қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Ммурожаат мазкур Регламентда назарда тутилган давлат хизматини кўрсатиш учун белгиланган тартибда қайта кўриб чиқилади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


21. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ва таълим ташкилотлари ушбу Регламент талабларига риоя қилиниши ҳамда расмийлаштириладиган дубликат ёки уни беришни рад этиш тўғрисидаги маълумотда киритилган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўғрилиги учун масъул ҳисобланади.


22. Ушбу Регламентни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.


23. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.

          

         




Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Умумий ўрта таълим тўғрисида давлат

намунасидаги расмий ҳужжатларнинг дубликатини

бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш

СХЕМАСИ

        

       

Босқичлар

     


     

Субъектлар

     


    

Тадбирлар

      


       

Бажариш

муддатлари

    





1-босқич


Ариза

берувчи


          

Дубликатни олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтиш, сўровномани тўлдириш ва тасдиқлаш.

       


Заруратга

кўра





2-босқич


           

Ягона интерактив давлат хизматлари портали

          


Сўровномани туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига юбориш.


Автоматик

тарзда





3-босқич


       

Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари

         


Таълим ташкилотларига кўриб чиқиш ва хулоса тайёрлаш учун юбориш.


1 иш

кунида





4-босқич


Таълим

ташкилотлари


       

Сўровномани ўрганиб чиқиб, архив ҳужжатлари асосида дубликат бериш ёки беришни рад этиш бўйича хулоса тайёрлаш ва туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига юбориш.

      


3 иш кунида

(5 иш куни

қўшимча)





5-босқич


Туман

(шаҳар)

халқ

таълими

бўлимлари


         

QR-код (матрик штрихли код) қўйилган дубликатни расмийлаштириш ёки дубликат беришни рад этиш тўғрисида маълумотни шакллантириш ва электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон равишда юбориш.

         


1 иш

кунида











6-босқич


Ариза

берувчи


       

Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали автоматик тарзда тизимдан юклаб олиш.

        


Автоматик

тарзда

           

            




Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Умумий ўрта таълим тўғрисида давлат

намунасидаги  расмий  ҳужжатларнинг

дубликатини олиш учун

СЎРОВНОМА

         

          

I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот:

       

1. Фамилияси


1.1. Агар фамилияси ўзгарган бўлса, у ҳақда маълумот киритилади


2. Исми


2.1. Агар исми ўзгарган бўлса, у ҳақда маълумот киритилади


3. Отасининг исми


3.1. Агар отасининг исми ўзгарган бўлса, у ҳақда маълумот киритилади


4. Паспорт (ID карта) маълумотлари (серияси, рақами)


5. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)


6. Туғилган санаси


7. Яшаш манзили


8. Ўқиган таълим ташкилоти (туман, шаҳар ва мактаб рақами ёки номини кўрсатган ҳолда)


8.1. Таълим ташкилоти ҳақида қўшимча маълумот


9. Таълим ташкилотини тамомлаган йили


10. Таълим босқичи:

- таянч ўрта таълим (8- синф, 9-синф)

- умумий ўрта таълим (10-синф, 11-синф)


11. Электрон манзили ва телефон рақами


12. Дубликат олиш сабаби


         

II. Илова қилинадиган ҳужжат

      

1. Нотариал тасдиқланган ишончнома: (агар ишончли вакил томонидан ҳаракат қилинаётган бўлса)


           

        




Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



Умумий ўрта таълим тўғрисида давлат

намунасидаги расмий ҳужжатнинг

дубликати намунаси

         

Yagona interaktiv

davlat xizmatlari portali


O`zbekiston Respublikasi

Xalq ta`limi vazirligi

N 00000000000

Hujjat yaratilgan sana: ____________

Ariza raqami _____________



       

UMUMIY (TAYANCH) O`RTA TA`LIM

TO`G`RISIDA SHAHODATNOMANING

DUBLIKATI N DB 0000000

(_________ raqamli shahodatnoma o`rniga)

     

Ushbu dublikat (hujjat) fuqaro


ga


(familiyasi, ismi va otasining ismi)


          


tomonidan

(hudud, tuman (shahar), ta`lim muassasasi nomi)


          


yilda


berilganini tasdiqlaydi.

(hujjat berilgan yil)


(hujjat turi)


           

O`quv fanlari


Reyting baholari



O`quv fanlari


Reyting baholari

____________________


____________________



____________________


____________________

____________________


____________________



____________________


____________________

____________________


____________________



____________________


____________________

____________________


____________________



____________________


____________________

____________________


____________________



____________________


____________________

____________________


____________________



____________________


____________________

____________________


____________________



____________________


____________________

____________________

    


____________________



____________________


____________________

         

Xalq ta`limi bo`limi mudiri






(familiyasi, ismi va otasining ismi)


         

Mazkur hujjat Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qarori bilan tasdiqlangan "O`zbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali to`g`risidagi nizom"ga muvofiq shakllantirilgan elektron hujjatning nusxasi hisoblanadi.

Elektron hujjatning nusxasida ko`rsatilgan ma`lumotlar to`g`riligini tekshirish uchun repo.gov.uz veb-saytiga o`ting va elektron hujjatning noyob raqamini kiriting yoki mobil telefon yordamida QR-kodni skaner qiling.

Diqqat! Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentyabrdagi 728-son qaroriga muvofiq elektron hujjatlardagi ma`lumotlar qonuniy hisoblanadi. Davlat organlariga Yagona portalda shakllantirilgan elektron hujjatlarning nusxalarini qabul qilishni rad etishlari qat`iyan taqiqlangan.

Hujjatning

haqiqiyligini

tasdiqlovchi

QR - kod

         

          




Маъмурий регламентга

3а-ИЛОВА



Сертификатнинг дубликат намунаси

         

Yagona interaktiv

davlat xizmatlari portali


O`zbekiston Respublikasi

Xalq ta`limi vazirligi

N 00000000000

Hujjat yaratilgan sana: ____________

Ariza raqami _____________



       

SERTIFIKATNING DUBLIKATI

N DB 0000000

(___________ raqamli sertifikatning o`rniga)

             

    

Ushbu dublikat (hujjat) fuqaro


ga


(familiyasi, ismi va otasining ismi)


          


tomonidan

(hudud, tuman (shahar), ta`lim muassasasi nomi)


            


yilda


berilganini tasdiqlaydi.

(hujjat berilgan yil)


(hujjat turi)


           

O`quv fanlari


Reyting baholari



O`quv fanlari


Reyting baholari

____________________


____________________



____________________


____________________

____________________


____________________



____________________


____________________

____________________


____________________



____________________


____________________

____________________


____________________



____________________


____________________

____________________


____________________



____________________


____________________

____________________


____________________



____________________


____________________

____________________


____________________



____________________


____________________

____________________

          


____________________



____________________


____________________

         

Xalq ta`limi bo`limi mudiri






(familiyasi, ismi va otasining ismi)


         

Mazkur hujjat Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qarori bilan tasdiqlangan "O`zbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali to`g`risidagi nizom"ga muvofiq shakllantirilgan elektron hujjatning nusxasi hisoblanadi.

Elektron hujjatning nusxasida ko`rsatilgan ma`lumotlar to`g`riligini tekshirish uchun repo.gov.uz veb-saytiga o`ting va elektron hujjatning noyob raqamini kiriting yoki mobil telefon yordamida QR-kodni skaner qiling.

Diqqat! Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentyabrdagi 728-son qaroriga muvofiq elektron hujjatlardagi ma`lumotlar qonuniy hisoblanadi. Davlat organlariga Yagona portalda shakllantirilgan elektron hujjatlarning nusxalarini qabul qilishni rad etishlari qat`iyan taqiqlangan.

Hujjatning

haqiqiyligini

tasdiqlovchi

QR - kod

         

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 2 июнь