Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Экстернат тартибида имтиҳонлар олиш учун аризалар қабул қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 01.06.2022 й. 295-сон қарорига 3-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 1 июндаги

295-сон қарорига

3-ИЛОВА



Экстернат тартибида имтиҳонлар

олиш учун аризалар қабул қилиш бўйича

давлат хизмати кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

         

        

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Регламент жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда - ариза берувчи) Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали экстернат тартибида имтиҳонлар олиш учун ариза қабул қилиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


давлат хизмати - ариза берувчига ЯИДХП орқали экстернат тартибида имтиҳонлар олиш учун ариза қабул қилиш бўйича давлат хизмати;


экстерн - умумий ўрта таълим ҳажмидаги ўқув дастурларини умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти доирасида мустақил ўзлаштирган ҳамда якуний давлат аттестациясидан ўтказиладиган шахс;


экстернат - умумий ўрта таълим ҳажмидаги ўқув дастурларини умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти доирасида мустақил ўзлаштириш жараёни;


экстернат мактаб - экстернларни якуний давлат аттестациясидан ўтказиш учун Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиғининг буйруғи билан белгиланган давлат умумий ўрта таълим муассасаси;


экстернат тартибидаги имтиҳонлар - умумий ўрта таълим ҳажмидаги ўқув дастурларини умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти доирасида мустақил ўзлаштирган экстернларни якуний давлат аттестациядан ўтказиш жараёни.


3. Давлат хизмати ЯИДХП орқали экстернат мактаблар томонидан кўрсатилади.


4. ЯИДХП ва экстернат мактаблар ўртасидаги ахборот алмашинуви фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.


5. Экстернат тартибида имтиҳонларда қуйидаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахслар қатнашиши мумкин:

умумий ўрта таълим ҳажмидаги ўқув дастурларини умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти асосида 9-синф доирасида мустақил ўзлаштирган, таянч ўрта таълим олмаган, тегишли йилда 16 ёшга тўладиган ва ундан катта ёшдаги фуқаролар;

умумий ўрта таълим ҳажмидаги ўқув дастурларини умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти асосида 11-синф доирасида мустақил ўзлаштирган, умумий ўрта таълим олмаган, тегишли йилда 18 ёшга тўладиган ҳамда ундан катта ёшдаги фуқаролар.


6. Давлат хизмати кўрсатилгани учун ариза берувчидан йиғим ундирилмайди.


7. Давлат хизмати мазкур Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ кўрсатилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


8. Экстернат тартибида имтиҳон оладиган экстернат мактаблар рўйхати ҳар йили 1 мартга қадар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги (кейинги ўринларда - вазирлик) томонидан тасдиқланади ва ўзининг расмий веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқларда эълон қилинади.


9. Ариза берувчига давлат хизматлари ҳар йили 1 мартдан 1 майгача (шу куни ҳам) кўрсатилади.


10. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун ушбу Регламентнинг 9-бандида кўрсатилган муддатда ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.


11. Ариза берувчи ЯИДХП орқали ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда мустақил тўлдиради.


12. Ариза берувчи сўровномага киритилган маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани тасдиқлайди.


13. Ариза берувчи сўровномани тасдиқлагандан сўнг сўровнома ЯИДХП орқали автоматик тарзда экстернат мактабларга юборилади.


14. Экстернат мактаблар томонидан ариза берувчининг сўровномаси ҳамда илова қилинган ҳужжатлари икки кун муддатда кўриб чиқилади.

Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши давлат хизмати кўрсатишни рад этишга асос ҳисобланади.


15. Экстернат мактаблар томонидан ариза берувчининг ҳужжатлари кўриб чиқилгандан сўнг ариза берувчи якуний давлат аттестациясига қўйиш ёки қўйиш рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотни ЯИДХП орқали автоматик тарзда тизимдан юклаб олади.


16. Экстернат тартибида имтиҳон ўтказиш жойи, санаси ва бошқа шартлари имтиҳон ўтказилишидан 10 кун олдин экстернат мактаб биносининг барча учун кўринарли жойига осиб қўйилади ҳамда вазирликнинг расмий веб-сайтида ҳамда ижтимоий тармоқларда эълон қилинади ва бу ҳақда ЯИДХП орқали ариза берувчига хабарнома юборилади.


17. Экстернат тартибидаги имтиҳон экстернат мактабларида ҳар йили 15 июнга қадар ўтказилади.


18. Экстернлар якуний давлат аттестациясидан умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестациясига мувофиқ ўтказилади.


19. Экстернлар қонунчилик ҳужжатларида умумий ўрта таълим муассасалари битирувчилари учун белгиланган ҳуқуқларга эга бўлади, якуний давлат аттестациясидан озод бўлиш ҳуқуқи бундан мустасно.


20. Экстерн 9, 11-синфлардаги баҳолар (ўзлаштириш) табелига асосан якуний давлат аттестацияси ўтказилмайдиган фанлардан ижобий баҳоланган бўлса, ушбу фанлардан имтиҳондан озод этилади.


21. Экстерннинг 9, 11-синфлардаги баҳолар (ўзлаштириш) табели бўлмаса, мазкур синфларда ўқитиладиган фанлардан имтиҳон топширади, "Чизмачилик", "Тасвирий санъат", "Мусиқа", "Технология", "Жисмоний тарбия", "Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик" фанлари бундан мустасно.


22. Узрсиз сабабларга кўра якуний давлат аттестациясига келмаган экстернлар жорий ўқув йилида ушбу фандан қайта якуний давлат аттестациясига қўйилмайди.


23. Узрли сабабларга кўра (якуний давлат аттестацияси даврида касал бўлганда, кўрик-танлов ва мусобақаларда иштирок этиш даврига тўғри келганда, яқин қариндоши вафот этганда) якуний давлат аттестациясида қатнаша олмаган экстернлар узрли сабабни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни тақдим этган тақдирда охирги якуний давлат аттестациясидан кейин икки ҳафта ўтгач қайта якуний давлат аттестациясидан ўтказилади.


24. Экстернат мактаб якуний давлат аттестацияси натижаларини якуний давлат аттестацияси ўтказилгандан сўнг 2 кун ичида эълон қилади.


25. Ариза берувчи экстернат тартибидаги имтиҳон натижалари тўғрисидаги маълумотни ЯИДХП орқали автоматик тарзда тизимдан юклаб олади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


26. Ариза берувчи мазкур давлат хизматини амалга оширишда масъул бўлган ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.


27. Ушбу Регламентни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.


28. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.

          

           




Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Экстернат тартибида имтиҳонлар

олиш учун аризалар қабул қилиш бўйича

давлат хизмати кўрсатиш

СХЕМАСИ

            

      

Босқичлар

      


     

Субъектлар

      


      

Тадбирлар

      


      

Бажариш

муддатлари

       





1-босқич


Ариза

берувчи


           

Экстернат тартибида имтиҳонга ариза бериш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтиш, сўровномани тўлдириш ва тасдиқлаш.

        


Ҳар йили

1 мартдан

1 майгача

(шу куни ҳам)





2-босқич


      

Ягона интерактив давлат хизматлари портали

         


Сўровномани экстернат мактабларга юбориш


Автоматик

тарзда





3-босқич


Экстернат

мактаб


         

1. Ариза берувчининг сўровнома бўйича ҳужжатларини кўриб чиқиш.


2. Аризага берувчига якуний давлат аттестацияга қўйиш ёки қўйиш рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотни бериш.

        


2 кун

муддатда





4-босқич


Ариза

берувчи


         

1. Якуний давлат аттестацияга қўйиш ёки қўйиш рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотни Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали автоматик тарзда тизимдан юклаб олиш.


2. Якуний давлат аттестацияга қўйилган ариза берувчининг экстернат тартибидаги якуний давлат аттестацияда иштирок этиши.

           


          

Автоматик

тарзда



Ҳар йили

15 июнга қадар








5-босқич


Экстернат

мактаб


      

Экстернат тартибидаги якуний давлат аттестацияси натижаларини эълон қилиш.

       


Имтиҳон

ўтказилгандан

сўнг 2 кунда








6-босқич


Ариза

берувчи


Экстернат тартибидаги якуний давлат аттестацияси натижалари тўғрисидаги маълумотни Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали автоматик тарзда тизимдан юклаб олиш.


        

давлат аттестацияси натижаларини эълон қилингандан сўнг

автоматик тарзда

      




         

           




Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Экстернат тартибида имтиҳонлар

олиш учун ариза қабул қилиш бўйича

СЎРОВНОМА

           

         

I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот:

        

1. Фамилияси


2. Исми


3. Отасининг исми


4. Паспорт (ID карта) маълумотлари (серияси, рақами)


5. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)


6. Туғилган санаси


7. Яшаш манзили


8. Телефон рақами


9. Ўқиган таълим муассасаси (туман, шаҳар ва мактаб рақами ёки номини кўрсатган ҳолда)*


10. Тугатган синфи


11. Тугатган йили


12. Таълим тили


13. Ўқиган чет тили


14. Экстернатга ариза бериш синфи (9- ёки 11-синф)


       

II. Илова қилинадиган ҳужжатлар

       

1. Тасдиқланган баҳолар (ўзлаштириш) табели ёки мактабнинг 9-синфини тамомламаганлиги тўғрисида тасдиқланган маълумотнома сканер қилиниб, рdf форматида сақланган нусхаси (9-синф доирасида экстернат тартибида имтиҳонда қатнашиш учун)


2. 9-синфни тамомлаганлиги тўғрисидаги шаҳодатнома сканер қилиниб, рdf форматида сақланган нусхаси (11-синф доирасида экстернат тартибида имтиҳонда қатнашиш учун)


3. 9-синфдан кейин мажбурий ўрта таълимни якунламаганлиги тўғрисида тасдиқланган маълумотнома сканер қилиниб, рdf форматида сақланган нусхаси (Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари томонидан тақдим этилган нусха)


            

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 2 июнь