Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2022 й. 309-сон "Наманган вилоятида замонавий мева-сабзавотчилик агросаноат кластерларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.06.2022 й.

N 309




НАМАНГАН ВИЛОЯТИДА ЗАМОНАВИЙ

МЕВА-САБЗАВОТЧИЛИК АГРОСАНОАТ

КЛАСТЕРЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Наманган вилоятининг Косонсой, Чортоқ ва Янги қўрғон туманларида мева-сабзавотчилик ва узумчиликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 11 январдаги ПҚ-4941-сон қарорига мувофиқ мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ҳажмини ошириш, қайта ишлаш ва сотишнинг замонавий усулларини жорий этиш, соҳага тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш, янги иш ўринларини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

2021 йил 17 ноябрда Наманган вилояти ҳокимлиги ва Россия Федерациясининг "Сибирское здоровье" компанияси ўртасида Наманган вилоятида мева-сабзавот маҳсулотларини етиштиришга ихтисослашган мева-сабзавотчилик кластерини ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида битим имзоланганлиги;

"Siberian Wellness-Namangan" МЧЖ хорижий корхонаси томонидан мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш қувватларини ташкил этиш мақсадида қиймати 20,9 млн АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилиниши;

"Siberian Wellness-Namangan" МЧЖ хорижий корхонасининг таъсисчиси бўлган "Сибирское здоровье" компанияси томонидан корхонанинг дастлабки устав фонди (капитали) шакллантирилиши;

"Namangan sharbati" МЧЖ қўшма корхонаси томонидан янги интенсив боғлар барпо этиш мақсадида 10 млн АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари жалб этилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Наманган вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Янги қўрғон туманида "Namangan sharbati" МЧЖ қўшма корхонаси ҳамда Чортоқ туманида "Siberian Wellness-Namangan" МЧЖ хорижий корхонаси томонидан мева-сабзавотчилик кластерларини (кейинги ўринларда - агросаноат кластерлари) ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


3. Агросаноат кластерларининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

мева-сабзавот ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришнинг замонавий усулларини, илм-фан ютуқларини ҳамдаилғор инновация ва сувни тежайдиган суғориш технологияларини кенг жорий этиш;

тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда, мева-сабзавот маҳсулотларини чуқур қайта ишлашнинг самарали усуллари ва технологияларидан фойдаланиш;

касалликлардан холи бўлган мевали дарахт кўчатларини етиштириш учун замонавий "in-vitro" лабораторияси ҳамда кўчатхоналарни ташкил этиш;

қўшилган қийматга эга бўлган ва рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш орқали экспорт ҳажмларини кўпайтириш;

тупроқ унумдорлигини ва қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ошириш, ерлардан оқилона ва самарали фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш.


4. Қуйидагилар:

мазкур қарорга 1-иловага мувофиқ Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги захирасидаги 301,4 гектар ер майдони "Namangan sharbati" МЧЖ қўшма корхонасига 25 йил муддатга;

мазкур қарорга 2-иловага мувофиқ Чортоқ тумани ҳокимлиги захирасидаги 679,2 гектар ер майдони "Siberian Wellness-Namangan" МЧЖ хорижий корхонасига 25 йил муддатга ижарага берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 24-моддасига мувофиқ чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар учун ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқининг бозор қиймати Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги захирасидаги 301,4 гектар ер майдони учун - 4 198,3 млн сўм ҳамда Чортоқ тумани ҳокимлиги захирасидаги 679,2 гектар ер майдони учун - 937,4 млн сўм этиб белгилансин.


5. Наманган вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигибилан биргаликда "Namangan sharbati" МЧЖ қўшма корхонаси ҳамда "Siberian Wellness-Namangan" МЧЖ хорижий корхонаси томонидан 4-бандда назарда тутилган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказилгандан сўнг Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ва "Namangan sharbati" МЧЖ қўшма корхонаси ўртасида ҳамда Чортоқ тумани ҳокимлиги ва "Siberian Wellness-Namangan" МЧЖ хорижий корхонаси ўртасида ер ижара шартномаси тузилишини, шунингдек, ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.


6. "Namangan sharbati" МЧЖ қўшма корхонаси томонидан 2022-2025 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳасининг прогноз кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ;

"Siberian Wellness-Namangan" МЧЖ хорижий корхонаси томонидан 2022-2025 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳасининг прогноз кўрсаткичлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Наманган вилояти ҳокимлиги икки ҳафта муддатда агросаноат кластерлари фаолиятини ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида ва самарали ташкил қилиш мақсадида мазкур қарорнинг 3 ва 4-иловаларига мувофиқ белгиланган прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши бўйича тармоқ жадвалини ишлаб чиқиб, тасдиқласин ва тармоқ жадвалида белгиланган тадбирларни амалга оширилишини назоратга олсин.


7. Белгилаб қўйилсинки:

а) "Namangan sharbati" МЧЖ қўшма корхонаси томонидан 10 млн АҚШ доллари миқдоридаги инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига:

Янгиқўрғон туманида 2022-2023 йилларда 301,4 гектар майдонда интенсив боғ барпо этилиб, йилига 12 минг тонна мева маҳсулотлари етиштирилади;

мева маҳсулотларини қайта ишлаш қуввати йилига 2 минг тонна бўлган завод фаолияти йўлга қўйилади;

ишлаб чиқарилган маҳсулот тўлиқ экспортга йўналтирилади ва йиллик хорижий валюта тушумлари 1,5-2,0 млн АҚШ долларига етказилади;

инвестиция лойиҳасини ишга тушириш натижасида 120 дан ортиқ иш ўринлари яратилади;

б) "Siberian Wellness-Namangan" МЧЖ хорижий корхонаси томонидан 20,9 млн АҚШ доллари миқдоридаги инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига:

Чортоқ туманида 2022-2023 йилларда 679,2 гектар майдонда интенсив боғ барпо этилиб, йилига 27 минг тонна мева маҳсулотлари етиштирилади;

ишлаб чиқарилган маҳсулот тўлиқ экспортга йўналтирилади ва йиллик хорижий валюта тушумлари 2,5-3,0 млн АҚШ долларига етказилади;

инвестиция лойиҳасини ишга тушириш натижасида 180 дан ортиқ иш ўринлари яратилади.


8. Белгилансинки:

"Namangan sharbati" МЧЖ қўшма корхонаси ва "Siberian Wellness-Namangan" МЧЖ хорижий корхонаси томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилмаганда ва ер ижара шартномасида назарда тутилган талабларга риоя қилинмаган тақдирда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-37-моддаларида назарда тутилган ҳолларда, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилинади;

агросаноат кластерларига фермер хўжаликлари учун минерал ўғит, уруғлик, ёнилғи-мойлаш материаллари, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ва бошқа моддий ресурсларни етказиб бериш, шу жумладан, лизинг асосида қишлоқ хўжалиги техникаларини сотиб олиш бўйича белгиланган тартиб татбиқ этилади.


9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Наманган вилояти ҳокимлиги буюртманомаларига кўра инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш визаларини консуллик ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилмаган ҳолда расмийлаштирсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Наманган вилояти ҳокимлиги буюртманомаларига кўра инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга визалар берилиши ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек, ушбу мутахассислар Ўзбекистон Республикасида яшаш жойида вақтинча рўйхатдан ўтказилишини ҳамда вақтинча рўйхатдан ўтказиш муддати белгиланган тартибда узайтирилишини таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги агросаноат кластерларининг объектлари электр тармоқларига уланишини ва энергия истеъмол қилувчи қурилмалари лойиҳа ташаббускорлари маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда зарур қувват билан таъминласин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 7 июндаги

309-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Namangan sharbati" МЧЖ қўшма

корхонасига Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги

захирасидан ажратиладиган ер майдонларининг

контурлар кесимидаги

РЎЙХАТИ


гектар

Т/р

Ер майдонлари

эгаси

Контур

рақами


Умумий ер

майдони


Шундан:


экин

ерлари


шундан,

кўп йиллик

дарахтзорлар


жами қишлоқ

хўжалигига

мўлжалланган

ерлар


сув ости

ерлари


йўл ости

ерлари


бошқа

ерлар


жами


шундан:


боғ


1

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги захирасида


26


17,7

17,5



17,5

0,1

0,1


2


32,1

31,5



31,5

0,1

0,5


6


20,0

19,2



19,2

0,4

0,4


8


13,9

12,8



12,8

0,7

0,2

0,2

1


2,0

1,2



1,2

0,8



459


5,2

5,0



5,0

0,1

0,1


461


8,6

7,3



7,3

0,6

0,2

0,5

462


13,0

12,0



12,0

0,3

0,4

0,3

465


10,5

9,5



9,5

0,4

0,6


480


31,1


27,0

27,0

27,0

1,5

2,6


481


4,5


3,0

3,0

3,0

0,5

1,0


482


9,3

9,0



9,0

0,3



484


1,1

1,0



1,0

0,1



485


7,8





0,3

0,3

7,2

508


21,4





0,4

0,6

20,4

509


9,0

8,1



8,1

0,3

0,6


510


16,1

10,7



10,7

0,3

0,3

4,8

511


8,3

7,5



7,5

0,4

0,4


512


4,0

3,5



3,5

0,2

0,3


514


2,9

2,6



2,6

0,2

0,1


513


19,8

5,0

11,3

11,3

16,3

0,7

1,0

1,8

516


28,3

27,6



27,6

0,5

0,2


518


2,1

1,8



1,8

0,2

0,1


519


3,8

3,4



3,4

0,2

0,2


505


7,7

7,0



7,0

0,3

0,4


506


1,2


1,0

1,0

1,0

0,1

0,1


Жами:



301,4


203,2


42,3


42,3


245,5


10,0


10,7


35,2


         





Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 7 июндаги

309-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Siberian Wellness-Namangan" МЧЖ хорижий корхонасига

Чортоқ тумани ҳокимлиги захирасидан ажратиладиган

ер майдонларининг контурлар кесимидаги

РЎЙХАТИ


гектар

Т/р

Ер майдонлари

эгаси


Контур

рақами


Умумий ер

майдони


Шундан:


экин

ерлари


бўз

ерлар


яйлов

ерлар


жами қишлоқ

хўжалигига

мўлжалланган

ерлар


сув ости

ерлари


йўл ости

ерлари


қури-

лиш-

лар


бошқа

ерлар


1

Чортоқ тумани ҳокимлиги захирасида


653


32,9



32,2

32,2

0,1

0,6



655


8,3



8,3

8,3





656


53,3

0,8



0,8

3,2

0,2

0,1

49,0

657


1,5



1,5

1,5





658


0,6

0,6



0,6





659


1,3





0,1



1,2

660


4,5



4,4

4,4


0,1



661


43,3



43,0

43,0

0,1

0,2



662


19,4





0,3

0,1


19,0

663


5,4



5,3

5,3


0,1



664


3,8



3,6

3,6

0,1

0,1



665


40,3


40,1


40,1

0,1

0,1



666


3,4

3,4



3,4





667


0,9





0,1



0,8

668


18,4

18,1



18,1


0,3



669


2,6

2,5



2,5


0,1



670


3,9

3,8



3,8


0,1



672


2,4

2,3



2,3


0,1



673


5,9


5,8


5,8


0,1



674


4,2


4,1


4,1


0,1



675


0,9






0,1


0,8

677


1,8





0,1

0,1


1,6

682


6,9





1,0

0,1


5,8

683


5,4






0,2


5,2

684


14,9


14,4


14,4


0,5



686


29,3





4,3

0,1


24,9

688


1,6



1,5

1,5

0,1




689


0,2








0,2

690


0,1



0,1

0,1





691


23,2



23,0

23,0


0,2



737


1,0








1,0

743


42,4





2,6

0,3


39,5

749


11,4





0,3

0,1


11,0

750


18,9


18,7


18,7

0,1

0,1



751


4,3

1,1

3,0


4,1


0,2



752


3,1





0,2



2,9

753


31,7


31,3


31,3

0,1

0,3



754


126,9



89,6

89,6

3,1

0,1


34,3

755


31,8



31,6

31,6

0,1

0,1



756


0,8





0,1



0,7

757


3,6



3,6

3,6





758


7,6


7,6


7,6





759


3,7



3,6

3,6


0,1



760


6,8


6,5


6,5


0,3



761


4,6



4,5

4,5


0,1



762


0,4



0,3

0,3


0,1



763


3,1



3,1

3,1





764


2,3



2,3

2,3





765


1,7



1,7

1,7





766


1,7



1,7

1,7





767


0,2



0,2

0,2





768


1,5



1,5

1,5





769


5,5



5,4

5,4

0,1




770


2,7



2,7

2,7





771


8,0



7,9

7,9

0,1




772


1,1



1,0

1,0

0,1




773


1,1



1,0

1,0


0,1



774


0,9



0,9

0,9





775


9,8



9,7

9,7

0,1




Жами:



679,2


32,6


131,5


295,0


459,1


16,6


5,5


0,1


197,9


          





Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 7 июндаги

309-сон қарорига

3-ИЛОВА



2022-2025 йилларда "Namangan sharbati"

МЧЖ қўшма корхонаси томонидан амалга

ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг

ПРОГНОЗ ПАРАМЕТРЛАРИ

Т/р

Инвестиция лойиҳасининг номи*


Лойиҳанинг

ҳисоблаб

чиқилган

қиймати

(млн АҚШ долл.)


Шу жумладан:


Амалга

ошириш

муддати


халқаро молия

институтларининг

маблағлари

(млн АҚШ долл.)**


лойиҳа

ташаббускорининг

ўз маблағлари

(млн АҚШ долл.)


1

Ерларни экишга тайёрлаш бўйича агротехник тадбирлар амалга ошириш


0,05


0,05

2022-2023

йиллар


2

Интенсив мевали дарахт кўчатларини сотиб олиш


3,14


3,14

2022-2023

йиллар


3

Сув чиқариш учун қудуқлар қазиш ва насос станциясини қуриш


0,11


0,11

2022-2023

йиллар


4

Томчилатиб суғориш тизимини жорий қилиш


0,80


0,80

2022-2023

йиллар


5

Кўчатчилик лабораториясини ташкил қилиш


0,02


0,02

2022-2024

йиллар


6

Мева маҳсулотларини қайта ишлаш заводини қуриш


5,77


5,77

2022-2025

йиллар


7

Қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатларини харид қилиш


0,09


0,09

2022-2025

йиллар


8

Бошқа харажатлар


0,03


0,03

2022-2023

йиллар



Жами:


10,0


10,0


                   

*) Инвестиция лойиҳаларининг прогноз параметрларига "Наманган Шарбати" МЧЖ қўшма корхонаси томонидан Наманган вилояти ҳокимлиги билан келишилган ҳолда ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

**) Инвестиция лойиҳаларининг якуний параметрлари бизнес-режаларни ишлаб чиқиш натижалари бўйича белгиланади. Зарурат бўлганда, уларни тузатиш ҳисобига кредит ажратиш миқдорлари қайта кўриб чиқилиши мумкин.







Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 7 июндаги

309-сон қарорига

4-ИЛОВА



2022-2025 йилларда "Siberian Wellness Namangan"

МЧЖ хорижий корхонаси томонидан амалга

ошириладиган инвестиция лойиҳасининг

ПРОГНОЗ ПАРАМЕТРЛАРИ

Т/р

Инвестиция лойиҳасининг номи*


Лойиҳанинг

ҳисоблаб чиқилган

қиймати

(млн АҚШ долл.)


Шу жумладан:


Амалга

ошириш

муддати


халқаро молия

институтларининг

маблағлари

(млн АҚШ долл.)**


лойиҳа

ташаббускорининг

ўз маблағлари

(млн АҚШ долл.)


1

Ерларни экишга тайёрлаш бўйича агротехник тадбирлар амалга ошириш ва чегара тўсиқларини ўрнатиш


1,18


1,18

2022-2023

йиллар


2

Интенсив мевали дарахт кўчатларини сотиб олиш


8,9


8,9

2022-2023

йиллар


3

Сув чиқариш учун қудуқлар қазиш ва насос станциясини қуриш


0,52


0,52

2022-2024

йиллар


4

Томчилатиб суғориш тизимини жорий қилиш


6,84


6,84

2022-2023

йиллар


5

Қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатларини харид қилиш


2,9


2,9

2022-2025

йиллар


6

Бошқа харажатлар


0,56


0,56

2022-2023

йиллар


Жами:


20,9



20,9



          

*) Инвестиция лойиҳаларининг прогноз параметрларига "SIBERIAN WELLNESS NAMANGAN" МЧЖ хорижий корхонаси томонидан Наманган вилояти ҳокимлиги билан келишилган ҳолда ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

**) Инвестиция лойиҳаларининг якуний параметрлари бизнес-режаларни ишлаб чиқиш натижалари бўйича белгиланади. Зарурат бўлганда, уларни тузатиш ҳисобига кредит ажратиш миқдорлари қайта кўриб чиқилиши мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 8 июнь