Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги экспертларни аккредитация қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 08.06.2022 й. 317-сон қарорига 1-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 8 июндаги

317-сон қарорига

1-ИЛОВА



Болаларни уларнинг соғлиғига

зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш

соҳасидаги экспертларни аккредитация қилиш

бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

             

        

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Регламент болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги экспертларни аккредитация қилиш бўйича давлат хизмати (кейинги ўринларда - давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ариза берувчи - болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги эксперт мақомини олиш мақсадида аккредитациядан ўтиш учун мурожаат қилган жисмоний шахс;

талабгор - аккредитацияга қўйилган ариза берувчи;


махсус ваколатли давлат органи (кейинги ўринларда - ваколатли орган) - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги;


аккредитация - болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасида эксперт мақомини олиш учун талабгорларнинг қўйиладиган талабларга мослигини ваколатли орган томонидан расман тасдиқлаш тартиб-таомили;


гувоҳнома - ваколатли орган томонидан талабгорнинг болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги эксперт сифатида аккредитациядан ўтказилганлигини тасдиқловчи расмий ҳужжат. Гувоҳноманинг шакли ваколатли орган томонидан белгиланади;


Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги экспертлар реестри (кейинги ўринларда - Экспертлар реестри) - болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборот маҳсулотларини ёшга оид таснифлаш мақсадида жалб этиладиган экспертлар тўғрисидаги ҳимояланган электрон маълумотлар базаси.


3. Давлат хизмати давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали ваколатли орган томонидан кўрсатилади.


4. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда - ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.


5. Давлат хизмати мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича кўрсатилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


6. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказларига бевосита ёки ЯИДХП орқали электрон тарзда мурожаат қилади.


7. Ариза берувчи бевосита мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса - мустақил тарзда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон тарзда тўлдиради.


8. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига бевосита мурожаат этганда, унинг сўровномаси ариза берувчининг имзоси билан тасдиқлангандан сўнг 10 дақиқада ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.


9. Сўровномада экспертиза қилиниши режалаштирилаётган ахборот маҳсулотининг турлари ва ариза берувчининг экспертлик фаолияти соҳалари (педагогика, ёшга оид психология, ёшга оид физиология, болалар психиатрияси, дин, маданият ва ҳк.) кўрсатилади.


10. Ариза берувчи бевосита мурожаат этган тақдирда, сўровномадаги тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан тасдиқланиши мумкин.


11. Ариза берувчилар олий маълумотга, махсус билимларга, жумладан, педагогика, ёшга оид психология, ёшга оид физиология, болалар психиатрияси соҳаларига оид билимларга эга бўлиши керак. Ариза берувчида ушбу билимларга эга эканлигини тасдиқловчи диплом ёки сертификат бўлиши зарур.


12. Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди.


13. Ариза берувчилар давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади.


14. Аккредитация қилиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш, аккредитацияни ташкил қилиш ва ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш мақсадида ваколатли орган томонидан Эксперт комиссияси (кейинги ўринларда - Комиссия) тузилади.


15. Комиссия ваколатли органнинг вакилларидан ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари, илмий ва бошқа ташкилотларнинг жалб этиладиган мутахассисларидан иборат таркибда шакллантирилади. Комиссия таркиби ваколатли орган раҳбари томонидан тасдиқланади.


16. Комиссия сўровнома қабул қилинган кундан эътиборан 7 иш кунида тақдим этилган ҳужжатлар асосида ариза берувчининг белгиланган талабларга мувофиқлигини текширади ва уни аккредитациядан ўтказиш ёки аккредитация ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Ариза берувчи аккредитациядан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарор юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда апелляция комиссиясига ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.


17. Комиссия қабул қилинган қарор тўғрисидаги хабарномани тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон тарзда юборади.


18. Давлат хизматлари маркази хабарнома келиб тушган куннинг ўзида уни ариза берувчининг (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) электрон манзилига юборади ва бу ҳақида уни ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.


19. Ариза берувчини аккредитация қилиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг талабгор бир кун ичида аккредитациядан ўтказилади.

Ваколатли орган эксперт аккредитация қилинганлиги тўғрисидаги гувоҳномани ёки аккредитациядан ўта олмаганлиги тўғрисидаги билдиришномани QR-код (матрик штрихли код) билан расмийлаштиради ва уни Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборади.


20. Давлат хизматлари маркази гувоҳнома ёки билдиришнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқада уни талабгорнинг электрон манзилига юборади ва бу ҳақида ариза берувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Талабгор ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, унинг сўровига кўра Давлат хизматлари маркази гувоҳнома(билдиришнома)ни электрон ёки қоғоз шаклида тақдим этади.


21. Эксперт аккредитация қилинганлиги тўғрисида гувоҳнома беш йил муддатга берилади.



3-БОБ. ТАЛАБГОРЛАРНИ АККРЕДИТАЦИЯДАН

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


22. Аккредитация 5 - 10 та саволдан иборат оғзаки суҳбат шаклида ўтказилади. Аккредитация жараёни аудио ва видеоёзувларда қайд этиб борилади.

Талабгорлар аккредитацияга шахсни тасдиқловчи ҳужжат асосида қўйилади.

Аккредитация саволлари Комиссия раиси ва масъул котибнинг имзолари билан тасдиқланади.


23. Талабгорнинг саволларга жавоблари қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:

ўз мутахассислиги бўйича тайёргарлик даражаси;

умумий ва махсус билим ҳамда амалий кўникмалари;

ўз мутахассислиги бўйича фаолиятини пухта таҳлил қила олиши.

Талабгорнинг ҳар бир саволга жавоби Комиссия аъзоларининг кўпчилик овози билан ўн баллик тизимда баҳоланади. Овозлар тенг бўлганда, Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.


24. Аккредитацияда талабгор тўпланиши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 65 фоизи ва ундан юқори балл олган тақдирда, Комиссия томонидан аккредитациядан ўтганлиги тўғрисида қарор қабул қилиниши учун асос бўлади.


25. Аккредитация натижаси ҳамда ҳар бир талабгор бўйича Комиссия қарори талабгорнинг аккредитация варақасига киритилади ҳамда ушбу варақа Комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланади.


26. Аккредитация давомида Комиссия котиби томонидан баённома юритилади. Баённомада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

аккредитация ўтказилган жой ва сана;

аккредитация бошланган ва тугалланган вақт;

аккредитацияда қатнашган Комиссия аъзоларининг фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда лавозими;

аккредитациянинг умумий натижалари;

аккредитация жараёнига тааллуқли бўлган бошқа маълумотлар.

Баённомага аккредитацияда ҳозир бўлган ва келмаган талабгорлар рўйхати киритилган жадвал илова қилинади. Мазкур жадвалда ҳар бир талабгорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган йили, иш жойи, лавозими, мутахассислиги, умумий иш стажи, мутахассислиги бўйича иш стажи, аккредитацияда олинган баллар ҳамда Комиссиянинг қарори кўрсатилади.

Баённома Комиссия раиси ва котиби томонидан имзоланади.



4-БОБ. ЭКСПЕРТЛАР РЕЕСТРИНИ

ЮРИТИШ ТАРТИБИ


27. Ваколатли орган Экспертлар реестрини юритади ва унга қуйидаги маълумотларни киритиб боради:

аккредитация қилинган эксперт тўғрисида;

аккредитация қилинган эксперт экспертизадан ўтказишга ҳақли ахборот маҳсулотларининг тури тўғрисида;

аккредитация тўғрисида қарор қабул қилинган сана;

аккредитация қилинганлиги тўғрисида гувоҳноманинг рақами ва берилган санаси;

аккредитациянинг амал қилиш муддати;

аккредитация қилинганлиги тўғрисида гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва қайта тиклаш тўғрисидаги қарорлар қабул қилиниши учун асослар ва улар қабул қилинган саналар;

аккредитация қилинганлиги тўғрисида гувоҳноманинг амал қилишини бекор қилиш учун асос ва бекор қилинган сана;

аккредитация қилинган экспертлар томонидан ўтказилган экспертизалар тўғрисида маълумот.


28. Экспертлар реестрига тегишли қайдни киритиш учун ваколатли орган томонидан белгиланган тартибда қабул қилинган қарор асос бўлади.


29. Экспертлар реестрига аккредитациядан ўтказиш, аккредитациянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, қайта тиклаш ва бекор қилиш тўғрисида қайдларни киритиш қарор қабул қилингандан сўнг автоматик равишда амалга оширилади.


30. Манфаатдор томонларнинг Экспертлар реестридаги маълумотлардан (экспертлар таркиби, уларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, лавозимлари, унвонлари, электрон почта манзиллари) фойдаланиш имконияти ваколатли органнинг расмий веб-сайти орқали таъминланади.


31. Ваколатли орган томонидан Экспертлар реестрини ишлаб чиқиш ҳамда уни кейинчалик техник жиҳатдан қўллаб-қувватлашни молиялаштириш ушбу орган томонидан ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


32. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган махфий маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.


33. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан доимий назорат ва мониторингни амалга оширади.


34. Талабгорлар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчиликка мувофиқ шикоят қилишлари мумкин.


35. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

         

       




Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Болаларни уларнинг соғлиғига зарар

етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги

экспертларни аккредитация қилиш бўйича

давлат хизмати кўрсатиш

СХЕМАСИ

           

       

Босқичлар

       


       

Субъектлар

        


      

Тадбирлар

        


      

Бажариш муддатлари

      











1-босқич


Ариза берувчи


      

Аккредитациядан ўтиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб ёки ЯИДХП орқали электрон тарзда мурожаат қилади.

          


Хоҳишига кўра











2-босқич


          

1. Давлат хизматлари маркази

       

2. ЯИДХП

         


     

1. Сўровнома шаклини тўлдириб, ваколатли органга юборади.

      

2. Тўлдирилган сўровнома ваколатли органга юборилади.

        


       

1. 10 дақиқада.

          

2. Автоматик тарзда











3-босқич


Ваколатли орган

(Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги)


         

1. Сўровномани кўриб чиқади ва ариза берувчини аккредитациядан ўтказиш ёки аккредитация ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.


2. Қабул қилинган қарор тўғрисидаги хабарномани Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон тарзда юборади.

          


7 иш кунида











4-босқич


Давлат хизматлари

маркази


          

Қабул қилинган қарор тўғрисидаги хабарномани ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва бу ҳақида талабгорни ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

          


Қарор келиб

тушгандан сўнг

дарҳол











5-босқич


Ваколатли орган


        

Талабгорни аккредитациядан ўтказади. Аккредитация ваколатли орган тузадиган Эксперт комиссияси томонидан 5 - 10 та саволдан иборат оғзаки суҳбат шаклида ўтказилади.

         


Қарор қабул

қилингандан сўнг

1 кун ичида











6-босқич


Ваколатли орган


       

Эксперт аккредитация қилинганлиги тўғрисидаги гувоҳномани ёки ўта олмагани тўғрисидаги билдиришномани Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.

          


10 дақиқада











7-босқич


Давлат хизматлари

маркази


       

Гувоҳномани ёки билдиришномани ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва бу ҳақида ариза берувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

        


Гувоҳнома ёки

билдиришнома

келиб тушган

куни




          

            




Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Болаларни уларнинг соғлиғига зарар

етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги

экспертларни аккредитация қилиш бўйича

давлат хизмати кўрсатиш юзасидан

СЎРОВНОМА

         

1. Фамилияси, исми ва отасининг исми (агар мавжуд бўлса)


          


        

2. Яшаш манзили


          


        

3. ЖШШИР


          


        

4. Телефон рақами


          


        

5. Электрон почта манзили


          


        

6. Экспертизадан ўтказилиши режалаштириладиган ахборот маҳсулотининг тури ва экспертиза фаолияти соҳалари

       


        


        

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 8 июнь