Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.07.2022 й. 411-сон "Ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасаларида сиртқи ва кечки таълимни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.07.2022 й.

N 411




ЎРТА ВА ЎРТА МАХСУС ПРОФЕССИОНАЛ

ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА СИРТҚИ

ВА КЕЧКИ ТАЪЛИМНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон Фармонига мувофиқ меҳнат бозорида кадрларга бўлган реал эҳтиёж, иш берувчиларнинг таклифлари ҳамда фуқароларнинг хоҳиш-истакларини ҳисобга олган ҳолда коллеж ва техникумларда сиртқи ва кечки шаклларда таълим жараёнини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасаларида таълимнинг сиртқи ва кечки шаклларига ўқишга қабул қилиш, ўқитишни ташкил этиш, масофадан туриб ўқитиш элементларидан фойдаланиш, якуний давлат аттестациясини ташкил этиш ҳамда ўқув жараёнларини бошқариш тартибини назарда тутувчи:

Ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасаларида сиртқи таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасаларида кечки таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги сиртқи ва кечки таълим шаклидаги ўқув жараёнлари талаб даражасида ташкил этилишини қатъий назоратга олсин.


3. Тизимида ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар ушбу муассасаларда сиртқи ва кечки таълим шаклида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг ўқув адабиётлари ва бошқа материаллар билан таъминланишини ташкил этсин ҳамда уларга сифатли таълим олишлари учун зарур шарт-шароитлар яратсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Ҳ. Тошкулов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 29 июль