Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.08.2022 й. ПФ-183-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

08.08.2022 й.

N ПФ-183



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Сўнгги йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш харажатларини молиялаштириш, мева-сабзавотчилик соҳаси ва чорвачилик тармоқларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳамда қишлоқ хўжалигида кластер ва кооперация тизимини янада ривожлантириш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди.

Шу билан бирга, ушбу йўналишда амалга оширилаётган ислоҳотлардан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш харажатларини молиялаштириш, ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ижроси устидан назорат соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари нормаларини янада такомиллаштириш зарурати мавжуд.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 ноябрдаги "Пахта хомашёсини етиштириш ва унинг йиғим-терим харажатларини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2-сон, 2021 йил 10 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа давлат дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-43-сон ҳамда 2021 йил 15 декабрдаги "Мева-сабзавотчилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, тармоқда кластер ва кооперация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-52-сон қарорларига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

фермер хўжаликларининг ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини назорат қилиш, пахта хомашёси, буғдой ва мева-сабзавот етиштириш харажатларини молиялаштириш, чорвачилик тармоқларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилганлиги муносабати билан ушбу соҳага алоқадор қонунчилик ҳужжатларига тегишли аниқликлар киритиш;

Ўзбекистон Республикасининг Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа давлат дастурлари ижроси устидан назорат механизмларини такомиллаштириш;

"Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" миллий тадқиқот университети ташкил этилганлиги муносабати билан Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаси учун муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш бўйича олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг мувофиқлаштирувчи кенгаши таркибини қайта тасдиқлаш;

ғаллани етиштириш ва сотишда бозор тамойилларининг жорий этилиши, шунингдек, кластерларнинг молиявий ҳолати устидан доимий мониторинг йўлга қўйилиши муносабати билан Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг тузилмасини такомиллаштириш.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        Ш. Мирзиёев




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 8 августдаги

ПФ-183-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5199-сон Фармонида:


а) 3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


e) 6-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги "Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5812-сон Фармонида:


а) 3-илованинг 100-1, 102-1, 103-1-позициялари "Методик ёрдам кўрсатувчи олий таълим муассасаси" устунидаги "Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали" сўзлари "Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 6-илованинг 75-позицияси "Бино ва иншоотлари бериладиган олий таълим муассасалари номи" устунидаги "Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали" сўзлари "Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-6179-сон Фармонида:


а) 2-бандда:

"а" кичик банддаги "1 ноябридан" сўзлари "1 октябридан" сўзлари билан алмаштирилсин;

"б" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) Жамғарманинг кредит ресурслари ҳисобидан тижорат банклари томонидан пахта-тўқимачилик кластерлари ва Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги элита уруғчилик хўжаликларига пахта йиғим-теримини молиялаштириш учун пахта хом ашёси қийматининг 20 фоизигача 3 ойлик имтиёзли давр билан йиллик 10 фоиз ставкада (шундан, 2 фоизи банк маржаси) 12 ой муддатга кредитлар ажратилади";

қуйидаги мазмундаги "в" ва "г" кичик бандлар билан тўлдирилсин:

"в) пахта-тўқимачилик кластерларига пахта хом ашёси хариди бўйича якуний ҳисоб-китоб учун 12 ойгача муддатга миллий валютада ажратиладиган тижорат кредитлари бўйича фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, лекин 10 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун Жамғарма ҳисобидан компенсация тўланади. Бунда, якуний ҳисоб-китоб учун ажратиладиган тижорат кредитлари бўйича компенсация харажатлари Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан молиялаштирилади;

г) мева-сабзовотчилик соҳасини қўллаб-қувватлаш мақсадида ажратилган ресурслар тижорат банки томонидан кредит битимида белгиланган муддатда Жамғармага қайтарилмаса, кредитларнинг қайтарилмаган қисмига фоизлар Марказий банкнинг асосий ставкасига 6 фоиз пункт қўшиб ҳисобланади";


б) 3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

пахта хом ашёси ва буғдой етиштириш харажатларини ҳамда пахта йиғим-теримини молиялаштириш;

пахта хом ашёси харидининг якуний ҳисоб-китоби учун миллий валютада ажратилган тижорат кредитлари бўйича фоиз ставкасининг бир қисмини қоплаш учун компенсация тўлаш;

мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, маккажўхори дони, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш харажатларини молиялаштириш;

етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишга кредит ажратиш учун тижорат банкларига ресурс жойлаштириш;

ички бозорда дон ва нон маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш учун зарур ҳажмдаги буғдойни бозор нархларида харид қилиш ва биржа савдоларига қўйиш;

фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларига замонавий, юқори самарали қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб беришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;

қишлоқ хўжалигини молиялаштириш ва ҳисоб-китоб тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;

ривожланган давлатларнинг аграр соҳани молиялаштириш бўйича тажрибасини ўрганиш ҳамда уларни республикада жорий қилиш;

Жамғарма томонидан ажратилган маблағлардан самарали фойдаланилиши ва кластерларнинг молиявий ҳолати устидан доимий мониторингни ташкил этиш";


г) 6-бандда:

"б" кичик бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"пахта хом ашёси, буғдой, мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, маккажўхори дони, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш харажатларини ҳамда пахта йиғим-теримини молиялаштириш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишга кредит ажратиш учун тижорат банкларига ресурс жойлаштириш";

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"пахта хом ашёси харидининг якуний ҳисоб-китобига миллий валютада ажратилган тижорат кредитлари бўйича фоиз ставкасининг бир қисмини қоплаш учун компенсация тўлаш";

"в" кичик банддаги "Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти" сўзлари "Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги

Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш

жамғармасини бошқариш департаментининг

ТУЗИЛМАСИ

  










































Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси

Кенгаши

























































































































Департамент директори





















































































































Директор ўринбосари



Жамғарма маблағларидан самарали фойдаланилишини мониторинг қилиш бўлими

5



Бош юрисконсульт

1













































Аграр соҳани

молиялаштириш

бўлими

3



Дон қабул қилувчилар ва товар-хом ашё биржаси билан ишлаш бошқармаси

8



Ходимлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис

1





































Қишлоқ хўжалигини

техника билан жиҳозлашни молиялаштириш шўъбаси

2













Ахборот хавфсизлиги, ахборот коммуникация технологияларини татбиқ этиш бўйича бош мутахассис

1





Мева-cабзавот маҳсулотларини молиялаштириш шўъбаси

2

























































Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими

3

























Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича бош мутахассис

1






































  

Изоҳ:

бошқарув ходимларнинг чекланган сони - 29 нафар;

хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар сони белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади".


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқлари учун муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3003-сон қарорига 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаси учун муҳандис-техник

кадрлар тайёрлаш бўйича олий ва ўрта махсус,

касб-ҳунар таълими муассасаларининг

мувофиқлаштирувчи кенгаши

ТАРКИБИ


Ш.М. Ғаниев

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси

И.Ю. Абдурахмонов

-

инновацион ривожланиш вазири, Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси ўринбосари

Б.С. Мирзаев

-

"Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" миллий тадқиқот университети ректори, Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси ўринбосари

Лавозимига кўра

-

қишлоқ хўжалиги вазири

Ш.Р. Хамраев

-

сув хўжалиги вазири

Лавозимига кўра


Тошкент давлат аграр университет ректори

Ш.Т. Хасанов

-

Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиали директори

К.С. Комилов


Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ректори


Ш.Ж. Имомов


"Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" миллий тадқиқот университети қошидаги Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти

Э.Ш. Торениязов

-

Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ректори

Лавозимига кўра

-

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари

С.З. Мирзаев


Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти

Р.Р. Хакимов

-

олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари

Ф.Ж. Пулатов

-

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори

Н.Н. Обламуродов

-

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси

А.А. Сангинов

-

"Ўзбекгидроэнерго" АЖ раиси

Р.У. Маматкулов

-

"Агробанк" АТБ раиси

А.Б. Уразгелдиев

-

Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти директори

Д.Р. Нортаев

-

Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти директори

Ш.М. Бобомуродов

-

Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти директори

Б.А. Худаяров

-

"Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" миллий тадқиқот университетининг ўқув ишлари проректори

Д. Ходжаев

-

"Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" миллий тадқиқот университетининг ўқув-методик бошқармаси бошлиғи, Мувофиқлаштирувчи кенгаш котиби

     

Изоҳ. Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган шахслар ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади".


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3680-сон қарорида:


а) 5-банддан тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) 9-банднинг "а" кичик бандида:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи-олтинчи хатбошилар тегишинча учинчи-бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 сентябрдаги "Қурилиш соҳасига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4464-сон қарорининг 7-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда ушбу маблағларнинг 30 фоизи "Бюджет назорати" электрон дастурини такомиллаштириш ва қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади".


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги "Аграр таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4795-сон қарорида:


а) 1-илованинг "Олий таълим муассасаси номи" устунида:

1, 4, 10, 11 ва 13-позициялардаги "Тошкент давлат аграр университети, унинг Термиз, Нукус, Самарқанд филиаллари, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти" сўзлари "Тошкент давлат аграр университети, унинг Самарқанд филиали, Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти" сўзлари билан алмаштирилсин;

2-позициядаги "Тошкент давлат аграр университети, унинг Термиз филиали, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти" сўзлари "Тошкент давлат аграр университети, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти" сўзлари билан алмаштирилсин;

3-позициядаги "Тошкент давлат аграр университети ва унинг Нукус филиали" сўзлари "Тошкент давлат аграр университети ва Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти" сўзлари билан алмаштирилсин;

8 ва 9-позициялардаги "Тошкент давлат аграр университети ва унинг Термиз филиали" сўзлари "Тошкент давлат аграр университети ва Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-илованинг "Методик ёрдам кўрсатувчи олий таълим муассасаси" устунида:

9, 10 ва 10-1-позициялардаги "Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали" сўзлари "Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти" сўзлари билан алмаштирилсин;

рус тилидаги матнда 11-1-позициядаги "Термезский филиал Ташкентского государственного аграрного университета" сўзлари "Ташкентский государственный аграрный университет" сўзлари билан алмаштирилсин;

12-позициядаги "Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали" сўзлари "Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 августдаги "Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4805-сон қарорида:


а) 1-илованинг 102-позицияси "Олий таълим муассасалари кафедралари" устунидаги "Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали" сўзлари "Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-илованинг 43-позицияси "Кимё ва биология йўналишларига ихтисослашган олий таълим муассасалари кафедралари" устунидаги "Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали" сўзлари "Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги "Давлат қарзи ҳисобига амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг натижадорлигини таъминлаш тўғрисида"ги ПҚ-4883-сон қарорининг 9-бандида:


а) қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси номидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси кафолати остида жалб қилинадиган халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг қарз маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар доирасида лойиҳаолди ва тендер ҳужжатлари экспертизасини халқаро келишувларга мувофиқ ташкил этиш, бундан давлат ташқи қарзи ҳисобидан тижорат банклари орқали қайта молиялаштириладиган лойиҳалар мустасно";


б) тўртинчи - ўн биринчи хатбошилар тегишинча бешинчи - ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги "Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4910-сон қарорига 5-илованинг II бўлимида:


а) рус тилидаги матнда "2020/2021" рақамлари "2021/2022" рақамлари билан алмаштирилсин;


б) 7-позиция "Ташкил этиладиган ихтисослаштирилган мактаб/академик лицей номи" устунидаги "Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали ҳузуридаги академик лицей" сўзлари "Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти ҳузуридаги академик лицей" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-4975-сон қарорига 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва

инновациялар миллий марказининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ














Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази











































































































































Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти



Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти



Тошкент давлат аграр университети ва унинг Самарқанд филиали*



Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳудудий марказлари































































Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти



Шоличилик илмий-тадқиқот институти



Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти



Туман марказлари


















































Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти












Республика қишлоқ хўжалиги илмий кутубхонаси



Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти





Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти*






























Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти
































Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти*



Дон ва шоли илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси



Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаси иқтисодиёти илмий-тадқиқот институти


































Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институти

























Агротехнологиялар техникумлари*


































Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти















































Академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти



Агросаноат мажмуи тизимидаги давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг таркибидаги олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари*

















































Ингичка толали пахтачилик илмий-тадқиқот институти























































Сабзавот, полиз экинлари

ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти




































































































  

*) Миллий марказ мазкур таълим муассасаларининг илмий инновацион фаолиятини мувофиқлаштиради".


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 мартдаги "Чорвачилик тармоқларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5017-сон қарорининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) 2022 йил 1 январдан бошлаб 2024 йил 1 январга қадар қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган:

чорвачилик хўжаликларига - ўз хўжаликларида ва аҳоли хонадонлари билан биргаликда кооперация усулида етиштирилиб, гўшт учун сотилган йирик ва майда шохли моллар тирик вазнининг ҳар бир килограмми учун 4 000 сўм ҳамда сотилган сутнинг ҳар бир литри учун 400 сўм;

паррандачилик хўжаликларига - ўз хўжаликларида етиштирилиб, реализация қилинган парранда гўштининг ҳар бир килограмми учун 2 500 сўм миқдорида республика бюджетидан субсидиялар ажратилади.

Бунда, ушбу субсидиялар қўшилган қиймат солиғидан вақтинчалик озод қилиш бўйича имтиёз амалда бўлган давр учун ҳам тўланади;

б) 2021 йил 1 июндан бошлаб қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган:

паррандачилик хўжаликларига - ўз хўжаликларида етиштирилиб, сотилган тухумнинг ҳар бир донаси учун 50 сўм;

балиқчилик хўжаликларига - интенсив усулда етиштирилган совуқ сув балиқлари (лосос, форель ва осётр)нинг ҳар бир килограмми учун 3 000 сўм, қолган турдаги балиқлар учун 1 000 сўм миқдорида республика бюджетидан субсидия ажратилади.

Ушбу бандда назарда тутилган субсидиялар қўшилган қиймат солиғидан қарздорлиги мавжуд бўлмаган, шунингдек, контрагентларни танлашда лозим даражада эҳтиёткор бўлган корхоналарга уларнинг субсидиялар олиш тўғрисидаги аризаларига асосан кейинги ойнинг 25 санасигача ажратилади".


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 августдаги "Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўртасида таълим жараёни ҳамда тармоқ ташкилотлари билан ишлаб чиқариш амалиёти узвийлигини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5241-сон қарорига 2-илованинг "Олий таълим муассасалари" устунида:

141, 149 ва 150-позициялардаги "Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиали" сўзлари "Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти" сўзлари билан алмаштирилсин;

198-позициядаги "Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали" сўзлари "Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 ноябрдаги "Пахта хомашёсини етиштириш ва унинг йиғим-терим харажатларини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2-сон қарорининг 6-банди "маҳсулотларини етиштириш" сўзларидан кейин "ҳамда буғдойни бозор нархларида харид қилиш" сўзлари билан тўлдирилсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги "Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-144-сон қарорига 2-илова III бўлимининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Субсидияларнинг базавий ҳисоблаш миқдорлари тизим жорий этилган экин майдонининг ҳар бир гектари учун қуйидагича белгиланади:

минг сўм

Сувни тежайдиган суғориш тизими тури

Пахта

Дон экинлари

Сабзавот экинлари ва картошка

Полиз экинлари

Озуқабоп, мойли, дуккакли экинлар ва доривор ўсимликлар

Мевали экинлар

Узум

Томчилатиб суғориш

8 000*

х

1 500

1 300

2 500***

6 000

8 000

Кенг қамровли ва мобиль суғориш тизими

х

6 000**

1 200

х

2 500***

х

х

"Спринклер" тизими

х

8 000**

1 000

х

2 000***

х

х

Дискретли суғориш

2 000

х

х

х

х

х

х

       

*) Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги пахта майдонларида жорий этилган томчилатиб суғориш тизимлари учун 12 000 минг сўм этиб белгиланади.

**) Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги донли экинлар етиштириш майдонларида жорий этилган кенг қамровли ҳамда "спринклер" тизимлари учун 9 000 минг сўм этиб белгиланади.

***) Озуқа экин ер майдонларида томчилатиб суғориш, кенг қамровли ва мобиль суғориш ҳамда "спринклер" тизимларини жорий этган чорвачилик хўжаликларига 8 000 минг сўм этиб белгиланади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 8 август