Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.08.2022 й. ПҚ-354-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги "Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-147-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

16.08.2022 й.

N ПҚ-354



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2022 ЙИЛ 1 МАРТДАГИ

"МАҲАЛЛА ВА НУРОНИЙЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-

ҚУВВАТЛАШ ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА"ГИ ПҚ-147-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудининг географик жойлашуви ҳамда унинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олиб, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолияти самарадорлигини ошириш, ҳудудда қулай бошқарув муҳитини яратиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги "Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-147-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Вазирлар Маҳкамаси мазкур қарордан келиб чиқадиган вазифаларни амалга ошириш юзасидан зарур чораларни кўрсин.


3. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         Ш. Мирзиёев

         

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 16 августдаги

ПҚ-354-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2022 йил 1 мартдаги "Маҳалла ва нуронийларни

қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш

тўғрисида"ги ПҚ-147-сон қарорига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 1-банднинг "б" кичик бандида:


а) учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13 нафар штат бирлигидан иборат Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг тузилмаси  3-иловага мувофиқ;";


б) қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"156 нафар штат бирлигидан иборат вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаларининг намунавий тузилмаси 3а-иловага мувофиқ;";


в) тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


2. 3-илова қуйидаги мазмундаги 3 ва 3а-иловалар билан алмаштирилсин:


"Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 1 мартдаги

ПҚ-147-сон қарорига

3-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла

ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг

ТУЗИЛМАСИ

       


Вазир















































      

Вазирнинг нуронийлар масалалари

бўйича ўринбосари

     



Вазир ўринбосари















































































Нуроний ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ривожлантириш бўйича бош мутахассис

1



Маҳалла институтини ривожлантириш, маҳаллабай ишлаш тизимини ташкил этиш бўйича бош мутахассис

1



Ташкилий назорат, таҳлил ва мурожаатлар билан ишлаш бўйича

бош мутахассис

1



































Ёшлар таълим-тарбиясида кекса авлод вакилларининг иштирокини мустаҳкамлаш бўйича бош мутахассис

1



Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган шахсларга ёрдам кўрсатилишини мувофиқлаштириш

бўйича бош мутахассис

1



Бош юрисконсульт

1



































Маънавий-маърифий ишлар ва жамоатчилик назоратини ташкил этишга кўмаклашиш бўйича бош мутахассис

1



"Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойилини жорий этиш, маҳаллалар моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича бош мутахассис

1



Инсон ресурслари бўйича бош мутахассис

1























































Бош ҳисобчи

1


           

Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 13 нафар штат бирлиги.

     

       




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 1 мартдаги

ПҚ-147-сон қарорига

3а-ИЛОВА



Вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва нуронийларни

қўллаб-қувватлаш бошқармаларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

                 


        

Бошлиқ

    


















































































      

Бошлиқнинг нуронийлар масалалари

бўйича ўринбосари

        



















































































Нуроний ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ривожлантириш бўйича бош мутахассис

1



Маҳалла институтини ривожлантириш, маҳаллабай ишлаш тизимини ташкил этиш

бўйича бош мутахассис

1



Ташкилий назорат, таҳлил ва мурожаатлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис

1
























Ёшлар таълим-тарбиясида кекса авлод вакилларининг иштирокини мустаҳкамлаш бўйича бош мутахассис

1













Бош юрисконсульт

1



Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам

таъминланган шахсларга ёрдам

кўрсатилишини мувофиқлаштириш

бўйича бош мутахассис

1






















Маънавий-маърифий ишлар ва жамоатчилик назоратини ташкил этишга кўмаклашиш бўйича бош мутахассис

1





Инсон ресурслари бўйича бош мутахассис

1























"Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойилини жорий этиш, маҳаллалар моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича бош мутахассис

1






















Бош ҳисобчи

1













               

Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 12 нафар штат бирлиги, жами - 156 нафар штат бирлиги.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 17 август