Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 18.07.2022 й. 14/6-сон "Молиявий хизматлар истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда микромолия ташкилотлари ва ломбардларнинг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 06.09.2022 й. 3384-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.09.2022 й.

N 3384




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

18.07.2022 й.

N 14/6


ҚАРОРИ



Молиявий хизматлар истеъмолчилари билан ўзаро

муносабатларни амалга оширишда микромолия

ташкилотлари ва ломбардларнинг фаолиятига

қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Молиявий хизматлар истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда микромолия ташкилотлари ва ломбардларнинг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 27 июндаги 15/3-сон "Молиявий хизматлар истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда микрокредит ташкилотлари ва ломбардларнинг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 3262, 2020 йил 30 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/3262/1091-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.


4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                                                     М.Б. Нурматов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 6 сентябрь