Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.09.2022 й. 519-сон "Божхона божларидан озод қилинадиган технологик ва лаборатория ускуналари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, шунингдек, хомашё ва материаллар, тиббий буюмлар ва қадоқлаш материаллари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.09.2022 й.

N 519



БОЖХОНА БОЖЛАРИДАН ОЗОД ҚИЛИНАДИГАН

ТЕХНОЛОГИК  ВА  ЛАБОРАТОРИЯ  УСКУНАЛАРИ,

УЛАРНИНГ БУТЛОВЧИ ВА ЭҲТИЁТ ҚИСМЛАРИ,

ШУНИНГДЕК, ХОМАШЁ ВА МАТЕРИАЛЛАР,

ТИББИЙ БУЮМЛАР ВА ҚАДОҚЛАШ

МАТЕРИАЛЛАРИ РЎЙХАТИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

        

        

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2026 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 21 январдаги ПФ-55-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2026 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 21 январдаги ПФ-55-сон Фармонига мувофиқ фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари, фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар, ихтисослашган илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасалари томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган ва фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар томонидан фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар эҳтиёжи учун келтириладиган ҳамда фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи корхоналар томонидан дорихона ичида дори тайёрлаш мақсадида олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган технологик ва лаборатория ускуналари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, фармацевтика ишлаб чиқариш бинолари учун "тоза хоналар", сэндвич-панеллар ва вентиляция тизимлари, шунингдек, лаборатория ҳайвонларини боқиш, клиник-олди тадқиқотлар ва дори воситалари ишлаб чиқариш (шу жумладан дорихона ичида тайёрлаш) учун ишлатиладиган хомашё ва материаллар, тиббиёт буюмлари ва қадоқлаш материаллари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича 2025 йил 1 январга қадар божхона божларидан озод қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

2025 йил 1 январга қадар божхона божларидан озод қилинадиган фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар, фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар, ихтисослашган илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасалари томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган ва фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар томонидан фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар эҳтиёжи учун келтириладиган ҳамда фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи корхоналар томонидан дорихона ичида дори тайёрлаш мақсадида олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган лаборатория ҳайвонларини боқиш, клиник-олди тадқиқотлар ва дори воситалари ишлаб чиқариш (шу жумладан, дорихона ичида тайёрлаш) учун ишлатиладиган хомашё ва материаллар, тиббий буюмлар ва қадоқлаш материаллари рўйхати 1-иловага мувофиқ;

2025 йил 1 январга қадар божхона божларидан озод қилинадиган фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар, фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар, ихтисослашган илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасалари томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган ва фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар томонидан фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар эҳтиёжи учун келтириладиган ҳамда фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи корхоналар томонидан дорихона ичида дори тайёрлаш мақсадида олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган технологик ва лаборатория ускуналари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари рўйхати 2-иловага мувофиқ;

2025 йил 1 январга қадар божхона божларидан озод қилинадиган фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар, фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар, ихтисослашган илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасалари томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган ва фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар томонидан фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар эҳтиёжи учун келтириладиган ҳамда фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи корхоналар томонидан дорихона ичида дори тайёрлаш мақсадида олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган фармацевтика ишлаб чиқариш бинолари учун "тоза хоналар", сэндвич-панеллар ва вентиляция тизимлари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ушбу қарор билан тасдиқланган рўйхатларга мувофиқ олиб кириладиган технологик ва лаборатория ускуналари, улар учун бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, шунингдек, дори воситалари ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган хомашё ва материаллар, тиббий буюмлар ва қадоқлаш материалларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ товарлар шартли чиқариб юборилган пайтдан эътиборан уч йил ичида бошқа мақсадларда фойдаланилган тақдирда, берилган божхона имтиёзлари бекор қилиниб, божхона тўловларини тўлаш мажбурияти тикланиши инобатга олинсин.

Белгилаб қўйилсинки, ушбу қарор билан тасдиқланган технологик ва лаборатория ускуналари, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, шунингдек, дори воситалари ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган хомашё ва материаллар, тиббий буюмлар ва қадоқлаш материаллари белгиланган мақсадларда фойдаланилмаган тақдирда бўшаган маблағлар тўлиқ ҳажмда қонунда белгиланган жарималарни қўллаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундирилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Ж.А. Ходжаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси А.Ю. Мавлонов зиммасига юклансин.

      

        

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов

       

      




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 21 сентябрдаги

519-сон қарорига

1-ИЛОВА



2025 йил 1 январга қадар божхона божларидан

озод қилинадиган фармацевтика маҳсулотлари ишлаб

чиқарувчилар, фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи

савдоси билан шуғулланувчи корхоналар, ихтисослашган

илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасалари

томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган ва фармацевтика

маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар

томонидан фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар

эҳтиёжи учун келтириладиган ҳамда фармацевтика маҳсулотларининг

улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи корхоналар томонидан

дорихона ичида дори тайёрлаш мақсадида олиб кириладиган, Ўзбекистон

Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган лаборатория ҳайвонларини

боқиш, клиник-олди тадқиқотлар ва дори воситалари ишлаб чиқариш

(шу жумладан, дорихона ичида тайёрлаш) учун ишлатиладиган хомашё

ва материаллар, тиббий буюмлари ва қадоқлаш материаллари

РЎЙХАТИ

Т/р


ТИФ

тн кодлари*

   

Дори воситалари (шу жумладан, дорихонада тайёрлаш),

тиббий буюмлар ва қадоқлаш материалларини ишлаб чиқариш

учун ишлатиладиган хомашё ва материаллар номи


1.

3809 91 000 0


Оқартириш тезлаткичи

2.

3809 91 000 0


KNL юмшаткич

3.

3203 00 900 0

3204 11 000 0

3204 12 000 0

3204 13 000 0

3204 16 000 0

3204 19 000 0

3204 90 000 0


Бўёқлар, пигментлар ва бошқа бўёвчи моддалар

4.

3507 90 900 0


M-MLV ревертаза

5.

3809 91 000 0


RMP 180 СТ ҳўллантирувчи

6.

3809 91 000 0


STABILOL M-Neu - оқартириш стабилизатори

7.

3005 90 500 0


0,1% бензалконий хлоридли абсорбцияловчи ёстиқча, 110 гр/кв.м, 1,2 см, ўрам

8.

3507 90 900 0


Агараза (фермент)

9.

3402 90 100 9


Кўпик ҳосил бўлишини назорат қилиш учун агент (NF)

10.

3802 10 000 0


Фаоллаштирилган кўмир

11.

7612 90 300 0


Қоғоз билан комбинацияланган алюминий пакетча

12.

3105 10 000 0


Аммоний гидрофосфат

13.

3102 21 000 0


Аммоний сульфат

14.

3402 12 000 0


Бензалконий хлорид, бензалкониум хлорид

15.

3921 90 430 0


Ламинирланган блистер плёнка

16.

3920 20 800 0


Блистер ўров пленкаси (полипропилен рулонларда, қалинлиги 0,10 мм дан юқори)

17.

3204 13 000 0


"Бриллиант кўки R" ташхис тўпламини ишлаб чиқариш учун компонент

18.

3507 90 900 0


Бромелаин (фермент)

19.

4823 90 859 8


Қоғоз рулонлар, кенглиги 36 см дан кам эмас

20.

4805 19 900 0


Гофралаш учун қоғоз (рулонларда) ва оқартирилган

21.

4805 40 000 0


Ҳаво клапани учун фильтр қоғози

22.

4822 90 000 0


Қоғоз ва картон ғалтак (тикув маттериалларини ўраш учун)

23.

4819 40 000 0


Қоғоз-плёнка ўрами (пакетча) тикув материалини қадоқлаш учун

24.

2710 19 860 0**


Вазелин мойи

25.

3824 99 960 8

Фильм-қоплаш учун модда (лактоза моногидрат, гипромеллоза, титан диоксид, триацетин, қизил темир оксиди асосида)


26.

3404 90 000 9


Цетилэфир муми

27.

3404 90 000 9


Эмульсион мум

28.

2501 00 990 0


Гетероциклик бирикмалар

29.

2815 20 000 0


Калий гидроксид (Калий ишқори)

30.

3505 10 500 0


Гидроксипропилдикрахмалфосфат

31.

3505 10 900 0


Гидроксиэтилланган крахмал (гидроксиэтилкрахмал)

32.

1702 30 900 9


Сувсиз глюкоза

33.

1702 50 000 0


Глюкоза моногидрат (сувсиз)

34.

3404 90 000 9


Полиэтилен гомополимери, оксидланган

35.

2103 30 100 0


Хантал кукуни

36.

1302 32 900 0


Гуара муми (Гуара шираси елими)

37.

1302 19 900 0


Гугулипид (2,5% гуггультеронлар) ўсимлик экстракти

38.

3807 00 100 0


Оқ қайин қатрони

39.

1702 30 500 0**


Декстроза (глюкоза)

40.

1702 30 900 9


Декстроза моногидрат

41.

3105 30 000 0


Диаммоний фосфат

42.

3105 40 000 0


Аммоний дигидрофосфат (аммоний фосфат)

43.

9616 10 900 0


Назал ва/ёки орал спрей учун дозатор-пуркагич қопқоқчаси билан

44.

3503 00 100 9


Желатин

45.

9602 00 000 9


Ҳаводан намуна олиш учун желатин фильтрлар

46.

3203 00 100 0


Зеаксантин - ўсимликдан олинган пигмент

47.

2101 20 200 0


Кўк чой экстракти

48.

0910 12 000 0


Занжабил илдизи (туйилган)

49.

3204 12 000 0


Индигокармин (Индигокармин Е132)

50.

4016 99 970 9


Инъекцион тугун (латекс қисми)

51.

3501 10 900 0


Казеин

52.

3104 20 500 0


Калий хлорид

53.

2815 20 000 0


Калий гидроксид

54.

3105 10 000 0


Калий сульфат

55.

3104 20 900 0**


Калий хлорид

56.

3926 90 970 9


Сийдик тўплаш учун камера

57.

9602 00 000 9


Фармацевтика маҳсулотлари учун бўш желатин капсулалар

58.

3505 10 500 0


Натрий карбоксиметилкрахмал

59.

1521 10 000 0


Карнауб муми

60.

1515 30 900 0**


Канакунжут мойи

61.

2915 21 000 0


Концентрланган сирка кислотаси (музлатилган)

62.

3506 91 000 0


Полуретан асосидаги клей компонент А (Елим)

63.

3506 91 000 0


Полуретан асосидаги клей компонент В (қатиқлаштирувчи)

64.

3824 99 960 8


Коагулянт Wilkast

65.

3921 90 600 0


Комбинирланган (полимер) материал алюминий фольга билан (ламинант тубаларни тайёрлаш учун полибирикиш маҳсулотларидан плёнка)


66.

3926 90 970 9


Пешоб йиғгич учун коннектор, ностерил

67.

3402 20 900 0


Концентрланган ювиш эритмаси

68.

3507 90 900 0


Коэнзим

69.

8481 80 819 0


Узайтириш линияси учун уч йўлли кран, ностерил

70.

8481 80 819 0


Уч йўлли кран, ностерил

71.

3215 11 000 0


Оқимли босма учун бўёқ, қора (Компонент А), тўпламда эритувчиси билан (Компонент Б)


72.

3215 11 000 0


Маркалаш бўёғи (картриджда)

73.

3215 90 000 0


Маркалаш бўёғи (сиёҳ)

74.

3215 19 000 0


Флексографик бўёқ ва чуқур босма учун, рангли

75.

3215 11 000 0


Флексографик бўёқ ва чуқур босма учун, қора

76.

3215 19 000 0


Ипактрафарет бўёқ, рангли типографик

77.

1108 13 000 0**


Картошка крахмали

78.

1108 12 000 0


Маккажўхори крахмали

79.

3505 10 900 0


Желатилланган крахмал

80.

3923 50 900 0


Вакуум трубкаси қопқоғи (премиум ва оддий), стерил бўлмаган

81.

3923 50 900 0


Фиксаторли прастмасса қопқоқ, фиксаторли ва силикагелли прастмасса қопқоқ


82.

3203 00 100 0


Куркумин

83.

1702 11 000 0


Лактоза, сут шакари, Д-лактоза, лактоза моногидрат, лактоза ангидрид (сувсиз), DC, спрай драй, флоулак, лактопресс, D (+) лактоза моногидрат (99 мас. фоиз ёки ундак кўп лактоза сақлаган, сувсиз лактоза сифатида ифодаланган, қурук моддага нисбатан ҳисоблаганда)


84.

1505 00 900 0**


Сувсиз ланолин

85.

3507 90 900 0


Латекс (carica рарауа)

86.

4016 99 970 9


Y-порт учун латекс қисм (Y-порт учун инъекцион тугун)

87.

3402 11 900 0


Натрий лаурил сульфат (анион СФМ)

88.

3824 99 960 8


Лудипрссс

89.

3203 00 100 0


Лютеин - ўсимлик пигменти

90.

3402 13 000 0


Макрогол глицерил гидроксистеарат (Кремофор)

91.

3402 13 000 0


Макрогол глицеролгидроксистеарат

92.

1702 90 500 0


Мальтодекстрин

93.

1518 009100


Эпоксидланган соя мойи

94.

5603 14 100 9


Сирт зичлиги 150 г/м.кв. дан юқори бўлган, полимер материал (ПЭТ) қопламали вискоза материали (номато материал)


95.

3926 90 970 9


Суюқлик мембранали фильтр

96.

3926 90 920 0


Мембранали фильтр

97.

3204 19 000 0


Метилен кўки

98.

3505 10 900 0


Модифицияланган крахмал

99.

2501 00 990 0


Денгиз тузи

100.

3102 10 900 0


Мочевина (карбамид)

101.

3505 10 900 0


Натрий гидросиэтилкрахмал

102.

2815 11 000 0


Натрий гидроксид

103.

2501 00 310 0


Натрий гидрохлорид

104.

2815 11 000 0


Уйувчи натрий (Натрий гидроксид)

105.

3505 10 500 0


Натрий крахмал гликолят

106.

3102 50 000 0


Натрий нитрат

107.

2501 00 990 0**


Натрий хлорид

108.

3402 13 000 0


Ноионоген денатурацияланмаган ювиш воситаси

109.

3402 13 000 0


Ноионоген сирт актив модда Полисорбат, Тритон

110.

5004 00 900 0

5402 48 000 0

5402 49 000 0

5402 51 000 0

5402 62 000 0

5402 52 000 0


Ностерил жарроҳлик иплари:

кетгут (2 метрдан кам бўлмаган), ипак, лавсан (ПЭ), капрон (ПА), нейлон (ПА), полипропилен (ПП), полигликолид (ПГ), полилактид (ПЛ), гликолиднинг лактид билан сополимери (ПГЛ), гликолиднинг е-капролактон билан сополимери (ПГК), полидиоксанон (ПД) ва бошқа полимерлар ва сополимерлар рулонларда ёки ғалтакларда (50 метрдан кам бўлмаган)


111.

5603 12 900 0


Номато синтетик полотно - Мелтблаун, 25 гр/кв.м дан юқори зичликда

112.

5603 11 900 0


Номато синтетик полотно - Мелтблаун, 25 гр/кв.м гача зичликда

113.

5603 12 900 0


Номато синтетик полотно - Спанбонд, 25 гр/кв.м юқори зичликда

114.

5603 11 900 0


Номато синтетик полотно - Спанбонд, 25 гр/кв.м гача зичликда

115.

5603 92 900 0


Номато материал 31 гр/кв.м оғирликда, 52 см х 2300 м, рулон, ёғоч целлюлозаси асосида


116.

5603 12 900 0


Номато материал СММС (Спанбонд - Мелтблаун - Мелтблаун - Спанбонд), зичлиги 25-70 гр/м. кв.


117.

5603 13 900 0


Номато материал СММС (Спанбонд - Мелтблаун - Мелтблаун - Спанбонд), зичлиги 71-150 гр/м. кв.


118.

5603 11 900 0


Номато материал СММС (Спанбонд - Мелтблаун - Мелтблаун - Спанбонд), 25гр/м. кв. гача зичликда


119.

5603 12 900 0


Номато материал СМС (Спанбонд - Мелтблаун - Спанбонд), зичлиги 25 - 70 гр/м. кв.


120.

5603 13 900 0


Номато материал СМС (Спанбонд - Мелтблаун - Спанбонд), зичлиги 71 - 150 гр/м. кв.


121.

5603 11 900 0


Номато материал СМС (Спанбонд - Мелтблаун - Спанбонд), 25 гр/м. кв. гача зичликда


122.

5603 12 100 0


Номато материал Спанлейс зичлиги 25 - 70 гр/м. кв.

123.

5603 13 100 0


Номато материал Спанлейс зичлиги 71 - 150 rp/м. кв.

124.

5603 11 100 0


Номато материал Спанлейс зичлиги до 25 гр/м. кв.

125.

5603 12 900 0


Номато материал Спанбел, Акваспан, ДНМ (25 - 70 г/м. кв.)

126.

5603 13 900 0


Номато материал Сианбел, Акваспан, ДНМ (71 - 150 г/м. кв.)

127.

5603 11 900 0


Номато материал Спанбел, Акваспан, ДНМ (до 25 г/м. кв.)

128.

5603 14 100 9

Номато материал, клей билан қопланган, рулонларда, 150 г/м. кв. дан кўп бўлган сирт зичлигида


129.

5603 12 100 0

Номато материал, елим билан қопланган, рулонларда, 25 г/м. кв. дан кўп бўлган, 70 г/м. кв. гача сирт зичлигида


130.

5603 13 100 0


Номато материал, елим билан қопланган, рулонларда, 70 г/м. кв. дан кўп бўлган, 150 г/м. кв. гача сирт зичлигида


131.

1515 90 990 0


Чаканда мойи

132.

3923 29 900 0


Автоклав учун пакет

133.

3923 29 100 0


Поливинилхлориддан тиббий буюмлар учун пакет

134.

3507 90 900 0


Панкреатин

135.

3507 90 900 0


Папаин

136.

3504 00 900 0


Казеин пептон

137.

9612 10 100 0


Босма лентаси (Қора лента)

138.

3204 17 000 0


Пигментли кўк

139.

1702 11 000 0


Плацебо пеллетлари

140.

3919 10 800 0


Узи ёпишувчан ПВХ плёнка

141.

3921 90 410 0


Инфузион системалар учун ламинатланган пластик қадоқлаш плёнкаси

142.

3921 90 600 0


Комбинацияланган плёнка (PET-AL-PE FILM, дори воситаларини блистерлаш ва қадоқлаш учун)


143.

3920 43 100 0


ПВХ плёнка

144.

3921 90 600 0


ПВХ ПЕ ПВДХ бобина билан плёнка

145.

3921 90 600 0


ПВХ-ПЕ-ПВДХ (дори воситаларини блистерлаш учун) плёнка

146.

3920 10 400 0


Босма полиэтилен плёнка, рулонларда

147

3920 10 280 0


Соэкструзион уч қаватли босма полиэтилен плёнка, 20 - 40 мкм

148.

3921 90 600 0


Соэкструзион уч қаватли плёнка (полипропилен ва полиэтилен аралашмасидан тайёрланган)


149.

3402 11 900 0


Пахта толаси ва тола чиқиндиларини оқартириш ва қайнатиш учун ишлатиладиган сирт фаол моддаси


150.

3904 22 000 0


Пластиклаштирилган поливинилхлорид

151.

3904 10 000 9


Поливинилхлоридли қатрон

152.

3507 90 900 0


Полимераза

153.

3507 90 900 0


Полинуклеотидкиназа

154.

3902 10 000 0


Бир маротаба ишлатиладиган пластик шприц ишлаб чиқариш учун гранулаланган полипропилен


155.

3902 10 000 0


Полипропилен гранулалари (ташқи ва ички қалпоқлар учун)

156.

3402 13 000 0


Полисорбат-20, -80

157.

3901 20 900 0


Гранулалаштирилган полиэтилен

158.

3901 20 900 0


Гранулалаштирилган полиэтилен (НDPE), (LDPE), (LLDPE)

159.

3920 10 240 0


Полиэтилен қобиқ (чўзиладиган, қаватсиз қалинлиги 0,125 мм гача)

160.

3923 21 000 0


Полиэтилен қобиқ елим билан қопланган ўрамларда (12x18 см, 25x30 см, 30x45 см, 45x60 см, 60x75 см, 60x90 см)


161.

3919 90 000 0


Полиэтилен қобиқ, елим билан қопланган ўрамларда

162.

4016 99 970 9


Қопқоқлар учун резина проклаткалар

163.

1521 90 990 0


Асалари муми

164.

3809 91 000 0


Доғ кетказувчи РМП 480

165.

9616 10 100 0


Гигиеник мақсадлар учун мўлжалланган пластик пуркагич

166.

2815 12 000 0


Натрий гидроксид эритмаси

167.

3507 90 900 0


Рестриктаза

168.

4823 90 859 8


Плёнка билан комбинирланган қоғоз енг

169.

4016 99 970 9


Шприц учун резина салниклар

170.

1701 99 900 1


Сахароза

171.

2503 00 900 0**


Тозаланган олтингугурт

172.

3809 91 000 0


Сетилон РМС 1220

173.

8481 80 790 0


Пешобйиғгичнинг тўкиш клапани, ностерил

174.

3809 91 000 0


РМП 1109 ҳўллович

175.

3809 91 000 0


Оқартиришни тезлатувчи ҳўллович

176.

3901 30 000 0


EVA сополимери (этилвинилацетат)

177.

3902 30 000 0


Этилен билан биргаликдаги пропилен сополимери, гранулаларда

178.

3809 91 000 0


Водород пероксид стабилизатори

179.

3809 91 000 0


Стабилон стабилизатори

180.

1701 99 900 1


Сукроза

181.

3204 11 000 0


Поливинилхлорид учун суперконцентрат

182.

1702 11 000 0


Лактозанинг қуруқ кукуни

183.

3201 90 900 0


Танин

184.

3402 13 000 0


Тилоксапол

185.

5911 90 900 0


Суюқлик, қон ва вентиляцион мембрана фильтрлари учун матолар

186.

5603 12 100 0


Полимер асосдаги номато материал (25 г/м дан кўп, лекин 70 г/кв.м дан кам зичликда)


187.

5603 13 100 0


Полимер асосдаги номато материал (70 г/кв.м дан кўп, лекин 150 г/кв.м дан кам зичликда)


188.

5603 11 100 0


Полимер асосдаги номато материал (25 г/кв.м гача зичликда)

189.

3507 90 900 0


Трипсин

190.

3212 90 000 0


Тропеолин

191.

9019 20 000 0


Назал кислород канюлялари учун кўп каналли ПВХ трубка, трахеостомик трубка (манжетли, манжетсиз), эндотрахеал Мэрфи типи (манжетли, манжетсиз), эндотрахеал мустаҳкамланган (манжетли), ностерил


192.

3923 30 109 0


Ламинат туба

193.

3507 90 900 0


Фермент

194.

4823 20 000 9


Қоғоз фильтр

195.

4805 40 000 0


Қоғоз фильтр (кенглиги 36 см дан кўп эмас)

196.

8421 99 000 8


Суюқликлар учун фильтр

197.

9019 20 000 0


Қопқоқсиз нафас олиш фильтри, ностерил

198.

4805 40 000 0


Фильтр қоғози

199.

3212 10 000 0


Иссиқ босма нақш учун пигмент фольга

200.

3204 12 000 0


Хинолин сариғи

201.

3104 20 100 0


Калий хлорид 99,8% т.т.у.

202.

3824 99 960 8


Целлактоза

203.

3215 90 000 0


Шприцларнинг маркировкасини қўйиш учун шприц корпусига ўлчов шкаласини ёзиш учун сиёҳ, қора ранг


204.

3507 90 900 0


Ишкорий фосфатаза

205.

2101 20 200 0


Қора чой экстракти

206.

5603 13 100 0


Акрил елим билан қопланган, эластик нотўқима материал, рулонларда, юза зичлиги 86 г/м. кв.


207.

3402 90 100 9


Гидрокси-силикон мойи экстракти

208.

3402 12 000 0


Симетикон эмульсияси (Симетикон)

209.

3506 91 000 0


Инъекцион игналар учун эпоксидли елим

210.

3204 19 000 0


Эриохром кора

211.

1518 00 910 0


Кремофор EL

212.

3402 13 000 0


Октоксинол 40

213.

3824 99 960 8


Purite (оксихлор комплекс)

214.

3923 50 900 0


Флаконлар учун ўткир учли типли пластик дозатор

215.

7002 39 000 0


Дрот (шприцли ампула учун фармацевтик шишали най ва вакуумли тўлдирувчи, турли ўлчамларда)


216.

3926 90 970 9


Сийдик қабул қилгич ўтказгичи учун қалпоқ, ностерил

217.

2501 00 990 0


Нормал солин

218.

2207 10 000 0


Этанол

219.

3504 00 900 0


Соя пептони

220.

3504 00 900 0


Трик тўқима пептони

221.

7010 90 790 0


Боросиликатли тиббий флаконлар, 1 типи

222.

3920 99 900 0


Стерил парафильм

223.

5906 91 000 0


Прорезинли тўқима (неопрен)

224.

3502 90 700 0


Альбумин

225.

3502 90 200 0


Қуруқ альбумин ҳисобида альбумин эритмаси

226.

4016 99 970 9


Лиофилланган препаратлар учун резина тиқинлар

227.

7010 90 710 0

7010 10 000 0


Шиша ампулалар (бор-силикатли шиша,) 1 мл, 2 мл, 3 мл, 5 мл, 10 мл, 15 мл, 20 мл


228.

7010 90 710 0

7010 90 790 0


Шиша флаконлар (бор-силикатли шиша) 1 мл, 2 мл, 3 мл, 5 мл, 10 мл, 15 мл, 20 мл, 30 мл, 50 мл, 100 мл


229.

7010 90 210 0

7010 90 710 0

7010 90 790 0


Лиофилланган препаратлар учун шиша флаконлар 1 мл, 2 мл, 3 мл, 5 мл, 10 мл, 15 мл, 20 мл, 30 мл, 50 мл, 100 мл


230.

1505 00 900 0


Ланолини ангидриди

231.

3404 90 000 9


Полиэтилен мум

232.

3923 29 900 0


Плюматнинг иккиламчи пакетлари 100 мл,250 мл, 500 мл, 3000 мл

233.

3403 99 000 0


Ишлаб чиқариш линиясининг асептик қисмлари учун юқори ҳароратли мойловчи


234.

2710 19 840 0


Гидравлик мой (DIVINOL НLPIS046; DIVINOL L0)

235.

3402 11 900 0


Диспергатор, нафталин сульфон кислотаси натрийли тузи

236.

3204 12 000 0


Кармуазин Е122 (қизил кислота бўёғи 2С, тту)

237.

3402 13 000 0


Колифор 188

238.

3923 50 900 0


Препаратларни мустаҳкамлаш учун полипропилен пакетларда мажмуавий қопқоқлар


239.

3926 90 970 9


Вена ичи катетери учун қопқоқ периферик игнаси билан (қўшимча порти билан), (қўшимча портисиз), ностерил


240.

3926 90 970 9


Фолея катетери учун қопқоқ (2-каналли, 2-каналли аёллар учун ва 3-каналли), ноестерил


241.

3926 90 970 9


Узайтирувчи линия учун уч йўлли Луер-слип краниклар коннектори учун қопқоқ, ностерил


242.

3926 90 970 9


Дренаж қопча ўтказгичи учун қопқоқ, ностерил

243.

3926 90 970 9


Диализатор коннектори учун қопқоқ, ностерил

244.

3926 90 970 9


Луер-лок коннектори учун қопқоқ, (ностерил)

245.

3926 90 970 9


Узайтирувчи линия учун уч йўлли Луер-лок краниклар коннектори учун қопқоқ, ностерил


246.

3926 90 970 9


Узайтирувчи линия учун Луер-лок қопқоқ, ностерил

247.

3926 90 970 9


Уч йўлли краник учун Луер-лок, Луер-слип қопқоғи, ностерил

248.

3926 90 970 9


Игна -капалак учун Луер-слип қопқоғи, ностерил

249.

3926 90 970 9


"Луер-лок" типли коннектор учун қопқоқ, ностерил

250.

3926 90 970 9


Нафас фильтри қопқоғи, ностерил

251.

3923 50 900 0


SPC пакетлар SFC CAPS учун мажмуавий қопқоқлар

252.

3926 90 970 9


"Луер-лок" коннектори, ностерил

253.

3926 90 970 9


Диализатор коннектори (ностерил)

254.

3926 90 970 9


Дуоденал зонд учун коннектор, ностерил

255.

3926 90 970 9


Назал канюля учун коннектор, ностерил

256.

3926 90 970 9


Нелатон катетери учун коннектор, ностерил

257.

3926 90 970 9


Трахеостомик най учун коннектор (манжети билан), (манжетсиз), ностерил

258.

3926 90 970 9


Дренаж най учун коннектор, ностерил

259.

3926 90 970 9


Эндотрахеал най учун коннектор (Мерфи типи, манжета билан), (Мерфи типи, манжетсиз), ностерил


260.

3926 90 970 9


Меъда зонди коннектори, ностерил

261.

3926 90 970 9


Кичик веналарга юбориш учун "Капалак" игна коннектори, ностерил

262.

3926 90 970 9


Гемодиализ тўплами учун Луер-лок коннектори (ностерил)

263.

3926 90 970 9


Игна капалак учун Луер-лок коннектори, ностерил

264.

3926 90 970 9


Узайтирувчи линия краники учун Луер-лок коннектори, ностерил

265.

3926 90 970 9


Игна капалак учун Луер-слип коннектори, ностерил

266.

3926 90 970 9


Инфузияни узайтирувчи линия учун луер-слип коннектори, ностерил

267.

3926 90 970 9


Луер-слип коннектори гайкаси билан, ностерил

268.

3926 90 970 9


Кислород ниқоби коннектори, ностерил

269.

3926 90 970 9


Назогастрал озиқлантириш зонди коннектори, ностерил

270.

3926 90 970 9


Луер-лок қулф билан коннектор, ностерил

271.

3926 90 970 9


Гепарин линиясидаги "Луер-лок" типи коннектори, ностерил

272.

3215 19 000 0


Ампулага ёзиш учун бўёқ (кўк)

273.

3926 90 970 9


Фиксация учун мустаҳкамлагич (қаттиқ), ностерил

274.

3926 90 970 9


Фиксация учун мустаҳкамлагич (юмшоқ), ностерил

275.

3926 90 970 9


Дренаж система учун силиконли қопқоқ, ностерил

276.

4016 99 970 9


Флаконлар учун бураладиган қопқоқлар

277.

3402 13 000 0


Макрогол глицерилрицинолеат (Коллифор EL)

278

1516 20 100 0


Гидрогенизирланган кастор мойи

279

3824 99 960 8


Молекуляр элак, абсорбент

280.

3926 90 970 9


Дозаторлар учун учлик

281.

3923 29 900 0


Тиббий буюмларни этилен оксид билан стерилизация қилиш учун пакет

282.

3926 90 970 9


Дренаж қопча учун ўтказгич (коннектор), ностерил

283.

3926 90 970 9


Назаль кислородли канюля учун ўтказгич, ностерил

284.

3926 90 970 9


Кислородли назал канюля учун тишчали ҳалқа, ностерил

285.

3916 90 900 0


Юз ниқобларп учун пластик арқон

286.

3916 90 900 0


Пластик арқон, кўндаланг кесимли 1мм дан кўп

287.

1518 009100


Пластификатор ПВХ (ўсимлик мойлари асосида)

288.

3920 49 100 9


Плёнка ПВХ (0,2 -0,24 мм қалинликда)

289.

3920 43 100 0


Суппозиторияларни ўраш учун иссиқликка чидамли ПВХ плёнка (0,2 мм қалинликда)


290.

3926 90 970 9


Гемодиализ тўплами учун "JIyep-лок" типидаги айланадиган коннектор, ностерил


291.

3902 10 000 0


Полипропилен гранулалар

292.

3907 20 110 0


Полиэтиленгликоль 6000 (Макрогол 6000)

293.

3402 90 100 9


Кўпикка қарши эмульсия

294.

3920 62 190 1


ПЭТ плёнка, БОПЭТ плёнка (0,35мм дан катта бўлмаган қалинликда.)

295.

3926 90 970 9


Қонни йиғиш учун ПЭТ пробирка, ностерил

296.

4016 99 970 9


Лиофилизация қилинган препаратлар учун резинали тиқинлар

297.

3926 90 970 9


Фолея катетери учун резинали клапан

298.

3926 90 970 9


Рециркуляцион илгак - гемодиализ тўплами учун бириктирувчи. ностерил

299.

3824 99 960 8


Сесквиолеинат сорбитан

300.

3902 10 000 0


Сирпантирувчи қўшимча (амидэрук кислота)

301.

3403 99 000 0


Ёғ кислоталари мураккаб эфирлари асосидаги ёғловчи

302.

3926 90 970 9


Кислородли назал канюля учун бириктирувчи, ностерил

303.

3926 90 970 9


Гемодиализ учун Т-симон коннектор, ностерил

304.

3926 90 970 9


Гемодиализ тўпламнинг насос сегменти учун уч йўлли коннектор, ностерил

305.

3926 90 970 9


Назал канюля фиксатори, ностерил

306.

3926 90 970 9


Трансдуцер фильтри, ностерил

307.

7010 90 210 0


Лиофилланган кукунлар учун флаконлар 50 мл, 100 мл

308.

3926 90 970 9


Рангли резина фиксатори

309.

5004 00 900 0


Ипакли тўқилган иплар (қалинлиги 0,001 дан 1,29 мм гача, узунлиги 100 дан 5000 метргача, ўрамлар ёки бобиналарда)


310.

3926 90 970 9


Пробиркалар учун штатив 13 ва 16 мм

311.

1702 50 000 0


D-Фруктоза

312.

5806 32 100 0


Велкро ёпишгичи (нейлон-40%, полиэстер-60%); (нейлон-60%, полиэстер-40%); (нейлон-100%)


313.

3921 19 000 0


Этиленвинилацетатдан варақлар (EVA)

314.

5811 00 000 0


Неопрендан текстил кўп қаватли материал

315.

3206 49 700 0


Кобик Опадрай II сариқ 85Ғ62534

316.

3206 49 700 0


Кобик Опадрай II сариқ 32К620003

317.

3206 49 700 0


Кобик Опадрай II пушти 32К14834

318.

3206 49 700 0


Кобик Опадрай II сариқ 03Ғ12967

319.

3206 49 700 0


Кобик Опадрай II пушти 39К640000

320.

3206 49 700 0


Кобик Опадрай II пушти 03Ғ240121

321.

3206 49 700 0


Кобик Опадрай 14Ғ150002 тўқ қизил

322.

3206 49 700 0


Опадрай 04Ғ650000 тўқ қизил

323.

3206 49 700 0


Опадрай II яшил 32К510012

324.

3206 49 700 0


Опадрай II оқ 32К580012

325.

3206 49 700 0


Опадрай II яшил 32К510049

326.

3206 49 700 0


Опадрай сариқ 85Ғ42129

327.

3206 49 700 0


Опадрай II кўк 85G205004

328.

3206 49 700 0


Опадрай 03Ғ265027 жигарранг

329.

3206 49 700 0


Опадрай II 32К580012 оқ

330.

3206 49 700 0


Опадрай II 32К280000 оқ

331.

3206 49 700 0


Опадрай 11 85Ғ421129 сариқ

332.

3206 49 700 0


Опадрай 04Ғ650000 қизил

333.

3206 49 700 0


Опадрай II 85Ғ13912

334.

3901 90 800 0


Полиэтилен гомополимер

335.

3901 90 800 0

3812 20 900 0


Полиэтиленадипат, РЕА

336.

3402 20 900 0


Тозалагич

337.

3824 99 960 8


Полиоксиэтилен эфири, эмульгатор

338.

3502 90 700 0


Одам альбумини

339.

3507 90 900 0


Гиалуронидаза

340.

2815 11 000 0


Натрий гидроксид

341.

4016 99 970 9


Қопқоқлар учун резинали тиқин

342.

4016 99 970 1


Инсулинли резина тиқинлари

343.

7010 90 790 0


Шиша (боросиликат) флакон

344.

3502 90 700 0


Одам зардоби альбумини

           

*) ТИФ ТН бўйича товарларнинг якуний кодларига божхона расмийлаштируви вақтида аниқлик киритилади.


**) Хомашё ва материаллар, шу жумладан, фармацевтикада ишлаб чиқариш учун.

         

             




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 21 сентябрдаги

519-сон қарорига

2-ИЛОВА



2025 йил 1 январга қадар божхона божларидан

озод қилинадиган фармацевтика маҳсулотлари ишлаб

чиқарувчилар, фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи

савдоси билан шуғулланувчи корхоналар, ихтисослашган

илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасалари

томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган ва фармацевтика

маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар

томонидан фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар

эҳтиёжи учун келтириладиган ҳамда фармацевтика маҳсулотларининг

улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи корхоналар томонидан

дорихона ичида дори тайёрлаш мақсадида олиб кириладиган, Ўзбекистон

Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган технологик ва лаборатория

ускуналари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари

РЎЙХАТИ

Т/р

         

ТИФ

ТН коди*

      

Технологик ва лаборатория ускуналари,

уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари номи

       

1.

8481 80 190 0


Авария учун душ (бўй, кўз учун)

2.

8415 83 000 0


Автоматик вентиляцион камералар (кондиционер, қурилмайдиган совитиш мосламаси)


3.

8481 30 990 8


Тутунни олиб ташлаш тизимининг автоматик амортизаторлари

4.

8481 80 850 9


Ҳаво оқимини бошқаришнинг автоматик/яримавтоматик мосламалари

5.

8423 81 900 0


Аналитик тарозилар (0-220 гр)

6.

7309 00 590 0


Инъекцион сувларни сақлаш учун бак (эритмаларни тайёрлаш)

7.

4601 92 050 0


Полиэтилен пакет ишлаб чиқариш бўйича экструдер бамбук толаси

8.

8481 20 900 9


Вакуумли клапан

9.

8415 81 009 0


Ишлаб чиқариш биноларининг вентиляцион системаси (НVAC)

10.

9016 00 100 0


Аналитик тарозилар

11.

8423 82 900 0


Платформали тарозилар

12.

9406 90 900 1


Ҳаво берадиган шлюз

13.

3917 29 000 0


Термопласт-автомат-машина учун ҳаво шланги

14.

8414 59 400 0


Сўриб олувчи вентиляторлар

15.

8424 89 000 9


Аэрозол қисмларнинг генератори

16.

8543 70 900 0


Озон генератори

17.

8425 42 000 0


Гидравлик айлантирувчи мослама

18.

3926 90 970 9


ТПА учун стержен гильза

19.

3506 91 000 0


Полимер асосли тайёр елимлар

20.

8509 40 000 0


Гранулятор

21.

8540 89 000 0


ВЭЖХ учун Дейтерли лампа

22.

3920 61 000 0


Дозаторлар-турли ҳажмли пипеткалар (1-1000 ml)

23.

7309 00 590 0


Суюқликларни тайёрлаш учун идиш (зангламайдиган пўлат)

24.

7309 00 100 0


Азот сақлаш учун идиш

25.

8504 40 880 0


Инвертор

26.

9016 00 100 0


Инфрақизил тарози

27.

3926 90 970 9


Лаборатория ҳайвонларини сақлаш учун қафас

28.

4010 19 000 0


Конвейер тасмалари

29.

7309 00 590 0


Бўш контейнерлар (зангламайдиган пўлатдан 1000 л)

30.

8422 19 000 0


Лаборатория идишларини ювадиган машина

31.

9405 10 910 9


Лампалар тўплами

32.

8543 70 900 0


Ҳашаротларни йўқ қилиш лампаси

33.

8540 89 000 0


ВЭЖХ учун лампа, коробкаси билан

34.

5910 00 000 0


Ипак анадазали жиҳоз учун транспортер лентаси

35.

8428 10 200 1


Фармацевтика саноатида ишлатиладиган лифтлар

36.

8537 10 990 0


Қолиплар учун матрица

37.

8422 11 000 0


Қопқоқларни ва/ёки резина тиқинларни тозалаш, стерилизация қилиш ва қуритиш учун машина


38.

8481 80 739 9


Мембранали клапан

39.

7310 10 000 0


Унверсал ўлчагич (спирт/сув)

40.

3920 61 000 0


Сичқонлар, капамушлар, денгиз чўчқалари учун метаболик ҳужайралар

41.

7326 90 980 7


Шамоллатиш учун метапл панжара

42.

8543 70 900 0


Металл детекторлар

43.

8422 19 000 0


Инвентаризация учун ювиш жиҳозлари

44.

8501 10 910 0


Қувур ишлаб чиқариш бўйича экструдер учун мотор (инфузион системалар учун)


45.

3214 10 100 9


Эпоксид қатронлар эритмаси учун тўлдирувчи

46.

8413 70 810 0


Найчалар тизимили, марказдан қочувчи, бир поғонали насос

47.

4010 39 000 0


Қадоқловчи машина учун нейлон сим

48.

5608 19 190 0


Капсулаларни сайқаллаш учун нейлон сетка

49.

8523 21 000 0


Кириш назорати учун қурилма

50.

8424 89 000 9


Таблеткаларни қоплаш учун қурилма

51.

9403 10 910 0


Пуансонларни тозалаш учун қурилма (металл стеллаж-шкаф)

52.

9403 10 580 0


Пуансонларни тозалаш учун қурилма (металл стол)

53.

8414 60 000 0


Бир жойли ламинар шкаф

54.

7210 70 800 0


Бўялган рухли пўлат ўрам

55.

7210 49 000 0


Рухли пўлат ўрам

56.

3918 10 900 0


Ишлаб чиқариш цехини ва барча омборлар ва ёрдамчи хоналар полини қоплаш учун ПВХ


57.

7308 30 000 0


Топшириш ойнаси (металл) (Passbox)

58.

3917 32 000 9


Лаборатория асбоблари учун пластик шланглар

59.

3920 49 900 0


ПВХ дан тайёрланган плёнкалар, 20 смх50 м, 2 мм, рангсиз, ўрамда, богичлари билан комплектда


60.

6815 10 900 9


ВЭЖХ учун плунжер зичлаш

61.

9403 20 800 0


Айланадиган стол

62.

9403 20 800 0


Узатма стол (зангламайдиган)

63.

7020 00 800 0


Қоплама ойналар

64.

5911 90 900 0


Таблеткаларни зичлаш учун полировкалаш учлиги

65.

7308 90 980 9


Пол рельслари

66.

8413 70 810 0


Циркуляцион помпа-насос (марказдан қочувчи, бир поғонали)

67.

7308 90 980 9


Рангли пўлатдан тайёрланган шифт

68.

7020 00 800 0


Предмет ойнаси

69.

8423 81 900 0


Прецизион тарозилар

70.

8413 20 000 0


Дезинфекция воситаларини пуркаш учун асбоб

71.

7309 00 590 0


Ҳавони сақлаш учун қабул қилувчи резервуар

72.

8205 59 809 9


Қўлда олиб юриладиган металл намуна олувчи

73.

4016 93 000 8


Стерилизация эшигининг прокладкаси

74.

8472 90 990 0


Михли зичловчи ишлаб чиқариш аппарати комплектда

75.

8531 10 300 0


Ёнгинга қарши қурилма

76.

7320 20 200 9


ТПА ва экструдера учун пружина

77.

8207 30 900 0


Таблеткаловчи машина учун пуансонлар (комплект)

78.

8481 80 990 7


Тоза муҳит учун тақсимловчи тизим

79.

3214 10 100 9


Плинтус учун эпоксид қатрон эритмаси

80.

7309 00 590 0


Сақлаш ва тақсимлаш учун резервуар

81.

3214 90 000 9


Мустақил текисланадиган полни эпоксид қоплаш

82.

8507 90 300 0


Сепаратор

83.

3921 19 000 0


Компрессор учун сепаратор

84.

7326 90 980 7


Қадоқловчи дастгоҳ учун силикон таглик

85.

3926 90 970 9


Ипакни трафоретловчи жиҳозлар учун силиконли ролик

86.

3923 50 900 0


ВЭЖХ учун кўк винтли қопқоқчалар

87.

8415 82 000 0


Хонани кондиционерлаштириш тизими

88.

8424 90 000 0


Қобиқ қоплаш жиҳози учун алмаштириш қисми

89.

9403 20 800 0


Тарозилар учун махсус антивибратор стол

90.

9403 20 800 0


Асбоблар ва кимёвий реагентлар учун махсус стол

91.

9603 50 000 9


Капсулаларни сайқалловчи машина учун спирал чўтка

92.

7308 90 980 9


Зангламайдиган пўлатдан тайёрланган қафас учун стеллажлар

93.

9029 10 000 9


Микроорганизмлар колониялари ҳисоблагичи

94.

8302 10 000 0


Олинадиган шарнир (алюминий оксиди қотишмаси)

95.

8536 49 000 0


Йиғиш дастгоҳининг таймер реле-шприци

96.

9017 80 900 0


Плёнка қалинлиги (0,001 мм дан бошлаб)ни назорат қилиш учун қалинлик ўлчагич (рақамли)


97.

8516 80 200 9


Иситгич тугуни

98.

8501 20 000 9


Қадоқлаш машинасининг универсал двигатели

99.

3919 90 000 0


Полиэтилен пакетни кавшарлаш аппарати учун қадоқлаш тасмаси

100.

4016 93 000 8


Форсунка учун зичлаштирувчи манжет

101.

9032 10 890 0


Сувни совитиш учун мўлжалланган қурилмалар

102.

8505 11 000 0


Металл заррачаларини тутиш учун қурилмалар

103.

8543 70 900 0


УФ-камераси

104.

5911 90 900 0


ВЭЖХ учун тефлонли фильтр

105.

9603 40 900 0


Маркаловчи машина учун сиёҳли валиклар

106.

7318 24 000 9


ТПА учун штир

107.

9603 50 000 9


Йиғмада тақсимловчи чўткалар

108.

9405 10 980 9


Ишлаб чиқариш цехи учун электр ёритгич (шу жумладан жигарранг лампалар)/ Барча омборларни ва бошқа ёрдамчи хоналарни ёритиш


109.

8423 10 100 0


Электрон тарози 0,004 дан 100 кг гача

110.

4016 99 970 9


Вакцина учун тиқинлар

111.

8309 90 900 0


Мажмуавий алюминий қопқоқлар

112.

3923 10 000 0


Вакцина, зардоб ва бошқа дори воситаларини вақтинчалик сақлаш ва ташиш учун кўп маротаба қўлланиладиган термоконтейнер, тўпламда хладоэлемент билан


113.

7610 90 900 0


3-D Коннектор

114.

3403 99 000 0


Антикоррозияли суюқлик (BL3)

115.

7318 15 700 9


Rommelag жиҳози учун олти бошли винт

116.

7318 15 900 9


Зангламайдиган пўлатдан бураладиган тиқин винти

117.

8543 20 000 0


Нотўқима материалларни тикиш учун ультратовуш сигналлар генератори

118.

9032 89 000 0


Икки контурли ҳароратли, қуйиш шаклли контроллер

119.

7616 99 900 9


Ҳавони бериш учун вентиляцион диффузор

120.

7311 00 910 0


Газни ташиш ва сақлаш учун зангламайдиган пўлатдан идиш, 800 л.

121.

8481 80 510 0


Автоклав учун иссиқликни бошқарувчи клапан

122.

3926 90 970 9


Лаборатория ҳайвонларини сақлаш учун қафас

123.

3403 19 900 0


Консистент мойловчи (LE 4702; LE 3752 400g)

124.

8422 19 000 0


Флаконларнинг ультратовуш ювиш учун машина (жиҳоз)

125.

9403 10 980 0


Флаконларнинг ёруғлик назоратини амалга ошириш учун машина (жиҳоз)

126.

9403 10 980 0


Шприцларнинг ёруғлик назоратини амалга ошириш учун машина (жиҳоз)

127.

9032 10 890 0


Металл ячейкали термоетат (бактериал эндотоксин таҳлилни текшириш учун)

128.

8516 90 000 0


Иситиш элементи

129.

3926 90 970 9


Дори воситаларини ишлаб чиқариш учун йўналтирилган тиқин

130.

8481 80 870 0


Пневматик мембранали клапан

131.

8537 10 910 0


Кўринадиган зарраларни аниқлаш учун асбоб (светоконтроль)

132.

8481 40 900 0


Пропорционал электромагнит клапани

133.

8538 90 910 0


Қайтувчан осмосли кенгайтирувчи модуль (электрон)

134.

8536 49 000 0


Суюқлик йўналиши рельеси

135.

7616 99 900 9


Ҳавони тортиб олиш учун қопқокли решетка

136.

3403 99 000 0


Мойловчи материал (GEAR oil KLUBER GN)

137.

8481 90 000 0


Дори воситаларини ишлаб чиқариш жиҳози учун йўналтирилган тиқинни ҳаракатланиши учун клапан стержени


138.

7115 90 000 0


Олий қотишмали тигель, Платина 90%, Родий 10%

139.

8545 90 100 0


Юқори ҳароратли печ учун ТЭН

140.

4016 93 000 8


Компрессор корпусидан суюқлик оқишининг олдини олиш ёки камайтириш учун қурилмалар (Вал)


141.

8413 70 350 0


Циркуляцион насос

142.

9032 81 000 0


Рақамли электропневматик позиционер

143.

9612 20 000 0


Сиёҳли тасма

144.

3916 20 000 0


ПВХ полга қўйиладиган қопламаларни кавшарлаш учун шнур

145.

8415 83 000 0


Модулли кондиционер

146.

8481 40 900 0


Электромагнитли лопас клапани

147.

4010 36 000 0


Тишли ташиш камари

148.

7315 11 900 0


Пўлат занжир

149.

8481 80 591 0


Вакуумли регулятор

150.

9603 50 000 9


Тозаловчи чўткалар

151.

8504 40 880 0


Инверторлар

152.

3926 90 970 9


Тиқинлар

153.

7315 19 000 0


Ғилдиракчали занжир қисми

             

*) ТИФ ТН бўйича товарларнинг якуний кодларига божхона расмийлаштируви вақтида аниқлик киритилади.

         

          




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 21 сентябрдаги

519-сон қарорига

3-ИЛОВА



2025 йил 1 январга қадар божхона божларидан

озод қилинадиган фармацевтика маҳсулотлари ишлаб

чиқарувчилар, фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи

савдоси билан шуғулланувчи корхоналар, ихтисослашган

илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасалари

томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган ва фармацевтика

маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар

томонидан фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар

эҳтиёжи учун келтириладиган ҳамда фармацевтика маҳсулотларининг

улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи корхоналар томонидан

дорихона ичида дори тайёрлаш мақсадида олиб кириладиган, Ўзбекистон

Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган фармацевтика ишлаб чиқариш

бинолари учун "тоза хоналар", сэндвич-панеллар ва вентиляция тизимлари

РЎЙХАТИ

Т/р

        

ТИФ

ТН коди*

         

Фармацевтика ишлаб чиқариш бинолари учун "тоза хоналар",

сендвич-панеллар ва вентиляция тизимларининг номи

            

1.

9406 90 900 1

Тоза хона (фармацевтика ишлаб чиқариш учун асептик шароитни бир маромда сақлаб туриш учун материаллар, қурилма тизими) қуйидагилардан ташкил топган:

тоза хоналарни функциялаш учун мўлжалланган ажратувчи девор конструкциялар (каркас, ёпиқ ва ойнали девор панеллари, эшиклар, ойналар);

тоза хоналарни функциялаш учун мўлжалланган вентиляция ва кондиционерланган оқим билан тортиб олувчи тизим;

тоза хоналарни функциялаш учун мўлжалланган герметик панеллар ва ёритгичли кассетали шифтлар ва монтаж аксессуарлари;

тоза хоналарни функциялаш учун мўлжалланган антистатик поллар тизимли дренажлар билан;

ҳавони тайёрлаш тизими (тоза хоналарни функциялар мумкин бўлмаган оқимли, тортувчи ва қайта циркуляцияловчи вентиляцион қурилмаган берилган ҳарорат, намлик, босим, ҳаво ҳажми ва тозалиги кўрсаткичларини автоматик таъминлаш тизими билан, ҳавони йиғиш ва олиб ташлаш қурилмаси, ҳаво тақсимлагичлар якуний фильтрлари билан, ҳавони бошқарувчи қурилмалар, датчик аппаратуралар ва автоматика элементлари ва бошқалар);

тоза хоналарни совитувчи массалар билан таъминловчи совуқ ишлаб чиқарувчи қурилмалар, муҳандислик тизимлари бошқариш тизими;

тоза хоналарни ишлаб чиқарувчи ва технологик меблировка ҳаво шлюзлари; тоза хоналарни функциялаш учун мўлжалланган ҳаво балансини бир маромда сақлаб турувчи тизим;

тоза хоналар ичида тоза зоналарни ташкил қилувчи фильтрли вентилятор модуллар.


2.

7610 90 900 0


Сэндвич-панеллар учун ликоп

3.

7308 90 510 0

7308 90 590 0


Сэндвич-панеллар

          

*) ТИФ ТН бўйича товарларнинг якуний кодларига божхона расмийлаштируви вақтида аниқлик киритилади.

           

         




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 21 сентябрдаги

519-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

           

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 4-сон, 40-модда) билан тасдиқланган Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 26-бандида:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Дорихона сотув зали пештахталарининг камида 10 фоизида доривор ўсимликлар хомашёсидан тайёрланган биологик фаол қўшимчалар ва дори воситалари жойлаштирилади";

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 декабрдаги 993-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 1243-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низомнинг 9-банди "г" кичик банди иккинчи хатбошисидаги ", Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги давлат" сўзлари чиқариб ташлансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 мартдаги 213-сон қарори билан тасдиқланган Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 5-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Таркибида турли дори моддалари бўлган дори воситаларини бир хилдаги савдо номи остида давлат рўйхатидан ўтказишга йўл қўйилмайди";

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бир ишлаб чиқарувчи томонидан турли савдо номлари остида ишлаб чиқилган, таркиби бир хил бўлган дори воситалари рўйхатдан ўтказилиши мумкин";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Дори воситаларини, тиббий буюмларни ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказиш натижаларига кўра хорижий ишлаб чиқарувчиларга амал қилиш муддати беш йил, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга муддатсиз бўлган тегишли рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси берилади";


в) 36-банднинг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 481-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 6-банди "б" кичик банди қуйидаги мазмундаги ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"яратилаётган ҳар 10 гектар ер майдонидаги доривор ўсимликларнинг маданий плантацияларига сув чиқариш учун бурғиланган қудуқ қазиш, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортиш мақсадида насос станциясини қуришга сувни тежовчи технологияларни қўллаш шарти билан Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг тегишли далолатномасига асосан ҳар бир метри учун 600 минг сўмдан, аммо 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда".


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 августдаги 641-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 4-банди "г" кичик бандидаги "50" рақами "75" рақами билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Tashkent Pharma Park" инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерининг фаолиятини ташкил этиш ва молиялаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 17 февралдаги 78-сон қарорининг 1-бандидаги "Қибрай" сўзи "Зангиота" сўзи билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 29-илованинг 9-бандида:

"в" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"в) дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига, жумладан, Зарур фармацевтика (дорихона) амалиёти давлат стандартларига, шунингдек, дори воситалари ва тиббий буюмлар муомаласини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мажбурий риоя этиш";

"л" кичик банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"дорихона сотув зали пештахталарининг камида 10 фоизини доривор ўсимликлар хома шёсидан тайёрланган биологик фаол қўшимчалар ва дори воситалари учун ажратиш керак".

            

             

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 21 сентябрь