Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ички ишлар вазирининг 28.09.2022 й. 322-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун анкета шаклини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 05.10.2022 й. 3161-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.10.2022 й.

N 3161-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

28.09.2022 й.

N 322


БУЙРУҒИ



"Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш

биометрик паспортини расмийлаштириш учун анкета

шаклини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқни ўз кучини

йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 июндаги ПҚ-282-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини беришга доир давлат хизмати кўрсатиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2019 йил 10 майдаги 125-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун анкета шаклини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 3161, 2019 йил 22 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.05.2019 й., 10/19/3161/3164-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ички ишлар вазири                                                     П.Р. Бобожонов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 5 октябрь