Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш, аввал давлат рўйхатидан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилишига ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар киритиш, аввал давлат рўйхатидан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилишини бекор қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 06.10.2022 й. 572-сон қарорига илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 6 октябрдаги

572-сон қарорига

ИЛОВА



Эмиссиявий қимматли қоғозлар

чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш,

аввал давлат рўйхатидан ўтказилган қимматли

қоғозлар   чиқарилишига   ўзгартиришлар

ва (ёки) қўшимчалар киритиш, аввал давлат

рўйхатидан ўтказилган қимматли қоғозлар

чиқарилишини бекор қилиш бўйича

давлат хизматларини кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

         

         

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

          

1. Мазкур Маъмурий регламент Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш, аввал давлат рўйхатидан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилишига ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар киритиш ҳамда аввал давлат рўйхатидан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилишини бекор қилиш бўйича давлат хизматларини (кейинги ўринларда - давлат хизматлари) кўрсатиш тартибини белгилайди.

Ушбу Маъмурий регламент талаблари давлат қимматли қоғозларига нисбатан татбиқ қилинмайди.


2. Мазкур Маъмурий регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича ваколатли давлат органи - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (кейинги ўринларда - ваколатли орган);


эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишининг ягона давлат реестри (кейинги ўринларда - ЯДР) - рўйхатдан ўтказилган эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишининг рўйхати;


эмитент - эмиссиявий қимматли қоғозларни чиқарувчи ва улар юзасидан қимматли қоғозлар эгалари олдида мажбуриятлари бўлган юридик шахс.


3. Мазкур Маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизматлари туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали кўрсатилади.


4. Ваколатли орган ва эмитент (эмитентлар) ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар ўртасидаги ҳаракатлар электрон рақамли имзодан (кейинги ўринларда - ЭРИ) фойдаланилган ҳолда, идоралараро электрон ҳамкорлик орқали амалга оширилади.


5. Эмитент давлат хизматларидан фойдаланиш учун туман (шаҳар) давлат хизматлари марказларига бевосита ўзи ёки ишончли вакили орқали мурожаат этади ёхуд ЯИДХПда давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

Бунда эмитент туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этган тақдирда, туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари ходими эмитент номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилган ҳолларда эса - эмитент мустақил равишда ҳужжатларни электрон шаклда тўлдиради.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


6. Давлат хизматлари ушбу Маъмурий регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади.


7. Эмитент эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш учун мурожаат қилганда, қуйидаги ҳужжатларни тўлдиради:

а) мазкур Маъмурий регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги ариза;

б) акциялар чиқарилишида мазкур Маъмурий регламентга 3-иловага мувофиқ шаклдаги акциялар чиқарилиши (қўшимча, янги чиқарилиши) тўғрисидаги қарор;

в) облигациялар чиқарилишида мазкур Маъмурий регламентга 3а-иловага мувофиқ шаклдаги облигациялар чиқарилиши тўғрисидаги қарор;

г) эмитент бошқарув органи томонидан тасдиқланган ҳамда қуйидагиларни ўз ичига олган қимматли қоғозлар эмиссия рисоласи:

давлат ташкилотлари акциядорлик жамиятларига айлантирилаётганда - мазкур Маъмурий регламентга 4-иловага мувофиқ;

бошқа акциядорлик жамиятлари, шунингдек, масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар учун - мазкур Маъмурий регламентга 4а-иловага мувофиқ (қимматли қоғозлар оммавий жойлаштирилган тақдирда);

инвестиция фондлари учун - мазкур Маъмурий регламентга 4б-иловага мувофиқ.

Давлат корхонаси акциядорлик жамиятига айлантирилаётганда, қимматли қоғозлар эмиссия рисоласи акцияларни чиқариш тўғрисидаги қарори ҳисобланади.

Эмитент мазкур банднинг "б", "в", "г" кичик бандларида назарда тутилган ҳужжатлар аслининг биринчи саҳифаси нусхасини, қолган маълумотларни эса электрон шаклда тўлдирилган ҳолда юборади.

Бунда мазкур Маъмурий регламент ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш учун эмитент томонидан ваколатли органга тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар PDF (Portable Document Format) формат ва шаклида тўлиқ юкланиши (илова қилиши) лозим.


8. Қимматли қоғозларни жойлаштириш муддати давомида қимматли қоғозларни чиқариш натижалари бўйича билдиришнома тақдим этилишига қадар ва тақдим этилгандан кейин қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарорга ва рисолага ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатларда эмитентнинг аризаси асосида киритилади.


9. Эмитент туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этганда, туман (шаҳар) давлат хизматлари марказларининг ходими эмитент номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилганда эса - эмитентнинг ўзи мазкур Маъмурий регламентга 5-иловага мувофиқ шаклдаги aввал давлат рўйхатидан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилишига ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризани электрон шаклда тўлдиради.

Бунда эмитент мазкур Маъмурий регламент ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган аввал рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилишига киритилган ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ваколатли органга тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатларни PDF (Portable Document Format) формат ва шаклида тўлиқ юклаши (илова қилиши) лозим.


10. Қимматли қоғозлар чиқарилиши қимматли қоғозлар чиқарилишига аввал берилган давлат рўйхати рақамини бекор қилиш орқали қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатларда ЯДРдан чиқарилади.


11. Қимматли қоғозлар чиқарилиши ЯДРдан чиқаришга асослар пайдо бўлган кундан бошлаб ўн кун мобайнида эмитент туман (шаҳар) давлат хизматлари марказларига мурожаат этган тақдирда, туман (шаҳар) давлат хизматлари марказларининг ходими эмитент номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилган ҳолларда эса - эмитент мустақил равишда ушбу Маъмурий регламентга 6-иловага мувофиқ шаклда электрон аризани тўлдириши, тегишли сабабларни, қимматли қоғозлар чиқарилишига берилган, ЯДРдан чиқарилиши лозим бўлган давлат рўйхати рақамини кўрсатиб ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган керакли ҳужжатларни PDF (Portable Document Format) формат ва шаклида тўлиқ юкланиши (илова қилиши) лозим.


12. Эмитент давлат хизматларидан фойдаланиш учун туман (шаҳар) давлат хизматлари марказларига мурожаат этганда, унинг аризаси туман (шаҳар) давлат хизматлари марказларининг ходими томонидан тўлдирилиб, эмитент томонидан идентификация қилишнинг замонавий воситалари билан тасдиқлангандан сўнг реал вақт режимида дарҳол, ЯИДХП орқали мурожаат қилганда эса - ариза автоматик тарзда ваколатли органга электрон шаклда юборилади.


13. Эмитентнинг эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида йиғим (кейинги ўринларда - йиғим) ундирилади.

Эмитент давлат хизмат кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, йиғим суммаси 90 фоиз миқдорда ундирилади.


14. Йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда:

20 фоизи - Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

0,5 фоизи - ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун Aхборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар - ваколатли органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

11,25 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

0,5 фоизи - ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун Aхборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси махсус ҳисоб варағига;

қолган маблағлар - ваколатли органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади.

Давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.


15. Аввал рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилишига киритилган ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчаларни, аввал давлат рўйхатидан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилишини бекор қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим ундирилмайди.


16. Эмитент томонидан ушбу Маъмурий регламент ҳамда қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган давлат хизматларини кўрсатиш учун талаб қилинадиган керакли ҳужжатларнинг тўлиқ эмаслиги, қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган ва тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги ҳамда давлат хизматларини кўрсатиш учун қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган йиғимнинг тўланмаганлиги (эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш учун) давлат хизматлари кўрсатилишини рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.


17. Ваколатли орган ҳужжатлар келиб тушган кундан бошлаб ўттиз кун ичида давлат хизматлари кўрсатилиши ёки давлат хизматлари кўрсатилишини рад этиш тўғрисида асослантирилган хабарномани (кейинги ўринларда - хабарнома) эмитентга жўнатади.


18. Эмитент давлат хизматларидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Эмитент давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг аризаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади, давлат рўйхатидан ўтказилган ёки давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган ҳоллар бундан мустасно.

Бунда эмитент томонидан эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


19. Эмитент рад этишнинг асослантирилган сабабини ўз ичига олган хабарномани олган кундан бошлаб уч ой мобайнида туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХПда фақат кўрсатилган камчиликлар бартараф этилган ҳужжатларни юклаган (илова қилган) ҳолда, бу тўғрисидаги маълумотни аризада акс эттириб қайта мурожаат этади.

Эмитент белгиланган муддатда қайта мурожаат қилганда, эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш учун йиғим ундирилмайди.

Эмитент қайта мурожаат этиш муддати ўтгандан кейин мурожаат қилганда, мурожаат янгидан берилган деб ҳисобланади ва умумий асосларга кўра кўриб чиқилади.


20. Туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари ваколатли орган томонидан электрон шаклда хабарнома келиб тушган кунда уни эмитентнинг электрон манзилга юборади. Давлат хизматлари марказлари эмитентнинг сўровига кўра хабарномани қоғоз шаклида бериши мумкин.

Эмитент ЯИДХП орқали мурожаат қилганда, хабарнома ваколатли орган томонидан унга электрон шаклда автоматик равишда эмитентнинг электрон кабинетига юборилади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


21. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.


22. Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Aдлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳамда давлат хизматлари марказлари ушбу Маъмурий регламентнинг талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини доимий назорат қилади ва мониторинг олиб боради.


23. Эмитент давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчиликка мувофиқ шикоят қилиши мумкин.


24. Ушбу Маъмурий регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

           

             




Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Эмиссиявий қимматли қоғозлар

чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш,

аввал давлат рўйхатидан ўтказилган қимматли

қоғозлар чиқарилишига ўзгартиришлар ва (ёки)

қўшимчалар   киритиш,   аввал   давлат

рўйхатидан ўтказилган қимматли қоғозлар

чиқарилишини бекор қилиш

СХЕМАСИ

          

       

Босқичлар

        


      

Субъектлар

      


       

Тадбирлар

       


         

Муддати

        





1-босқич

Эмитент


        

1. Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш, аввал давлат рўйхатидан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилишига ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар киритиш,аввал давлат рўйхатидан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилишини бекор қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентида назарда тутилган рўйхатга мувофиқ зарур ҳужжатларни тайёрлайди.

     


1. Заруратга кўра




2. Эмитент эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш, аввал давлат рўйхатидан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилишига ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар киритиш,аввал давлат рўйхатидан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилишини бекор қилиш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун исталган туман (шаҳар) давлат хизматлари марказларига бевосита ўзи келиб ёки ишончли вакили орқали мурожаат этади ёхуд давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтиб, тегишли ҳужжатларни тақдим этиши лозим.

       


2. Эмитент хоҳишига кўра








2-босқич


Давлат хизматлари

марказлари ёки

ЯИДХП


          

Эмитент давлат хизматлари марказига бевосита ўзи ёки ишончли вакили орқали келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси давлат хизматлари марказлари ходими томонидан тўлдирилиб, эмитентнинг имзоси билан тасдиқлангандан сўнг ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилганда - сўровнома эмитент томонидан мустақил равишда тўлдирилиб, ваколатли органга электрон шаклда юборилади.

        


Туман (шаҳар) давлат

хизматлари марказлари

орқали дарҳол, ЯИДХП

орқали эса сўровнома

автоматик тарзда











3-босқич


Молия вазирлиги


       

1. Ваколатли орган эмитентнинг сўровномаси унга илова қилинган ҳужжатлар электрон шаклда келиб тушган кундан бошлаб кўриб чиқиш ёки кўриб чиқишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.



      

1. Сўровнома ваколатли

органга электрон шаклда

келиб тушган кундан

бошлаб 30 кун ичида




2. Эмитентнинг сўровномаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ эмаслиги аниқланса, ушбу ҳужжатлар эмитентга камчиликларни бартараф этиш учун қайтарилади.



2. Қарор қабул қилинган

санадан кейин дарҳол



3. Туман (шаҳар) давлат хизматлари маркази ваколатли органдан келиб тушган электрон шаклдаги хабарномани эмитентга у сўровномада кўрсатган электрон манзил бўйича юборади ва эмитентни бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.



3. Ваколатли органдан

электрон шаклда хабарнома

келиб тушган кунда



4. Агар хабарнома ваколатли орган томонидан эмитентга ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилса, эмитентнинг шахсий кабинетида намоён бўлади.

         


4. Автоматик равишда








4-босқич


Молия вазирлиги


         

1. Ваколатли орган давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарорни қабул қилгандан кейин белгиланган тартибда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган қарорни расмийлаштиради ва уни ўзи ЭРИси билан тасдиқлаб, тегишли туман (шаҳар) давлат хизматлари марказига (ўзи мурожаат этганда) ёки эмитентга ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат этганда) электрон шаклда юборади.



1. Ваколатли орган қарор

қабул қилганидан сўнг

дарҳол


Давлат хизматлари

марказлари


2. Туман (шаҳар) давлат хизматлари маркази ваколатли органдан хабарнома олгандан сўнг уни эмитентнинг электрон манзилига юборади ва эмитентни бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Туман (шаҳар) давлат хизматлари марказига эмитент ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, эмитентнинг сўровига кўра унга хабарномани электрон ёки қоғозга чиқарилган шаклда муҳрини босиб, масъул ходимнинг имзосини қўйиб бериши мумкин.

         


2. Ваколатли органдан

электрон шаклда хабарнома

келиб тушган кунда





3. Агар хабарнома ваколатли орган томонидан эмитентга ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилса, у эмитентнинг шахсий кабинетида намоён бўлади.

        


3. Автоматик равишда

            

              




Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Қимматли қоғозлар чиқарилишини

давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида

АРИЗА ШАКЛИ

             

        

Қимматли қоғозлар чиқарилишини

давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида

АРИЗА

         

1.

Эмитентнинг СТИРи



2.

Қимматли қоғоз кўриниши ва тури


3.

Қимматли қоғозлар сони


4.

Бир дона қимматли қоғознинг номинал қиймати


5.

Чиқаришнинг умумий ҳажми


6.

Қимматли қоғозлар чиқарилишининг тартиб рақами


7.

Эмитентнинг масъул ходими ҳақида маълумот ва унинг боғланиш учун маълумотлари


8.

Қимматли қоғозларни чиқариш учун камчиликларни бартараф этган ҳолда қайта мурожаат қилинмоқдами?


9.

Аввал топширилган ҳужжатлар ва рад жавоби ҳақидаги хабарнома тўғрисидаги маълумотлар (мавжуд бўлса, тўлдирилади)


10.

Давлат корхонаси акциядорлик жамияти сифатида қайта ташкил этилмоқдами?


            

            




Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



"ТАСДИҚЛАНГАН"

"РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛГАН"

__________________________________

___________________________________

(эмитентнинг номи)

(рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи)

__________________________________

___________________________________

(жамият кузатув кенгаши раисининг ёки бошқа

ваколатли шахснинг Ф.И.О. ва имзоси)

(рўйхатдан ўтказувчи орган ваколатли

шахсининг лавозими, Ф.И.О., имзо)

                               _________________

_____ -сон

                        ________________

______- сон

                    (сана)

           (сана)


"ТАСДИҚЛАНГАН"*

__________________________________

(баҳоловчи ташкилот номи)

__________________________________

(раҳбарнинг лавозими, Ф.И.О., имзо)

_________________

(сана)

           

АКЦИЯЛАР ЧИҚАРИЛИШИ

(ҚЎШИМЧА, ЯНГИ ЧИҚАРИЛИШИ)

ТЎҒРИСИДА ҚАРОР

          


(эмитентнинг тўлиқ номи кўрсатилади)

          

  Идентификация

  рақами берилди:











             


(акциялар тури ва сони, уларни чиқариш шакли, номинал қиймати кўрсатилади)

          


(акцияларни жойлаштириш усули кўрсатилади)

             

Акцияларнинг ушбу чиқарилиши


чиқарилишдир.


(чиқарилишнинг тартиб рақами)


            

Тасдиқланган



(эмитентнинг акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорини тасдиқлаган органи кўрсатилади)

            

20____ й. "____" ____________ ______-сон баённома,

          

20____ й. "____" ____________ даги____-сон баённома _______________________________________________________________________________________________

         


асосида

(эмитентнинг акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорни қабул қилган органи кўрсатилади)


             

Эмитентнинг жойлашган жойи, почта манзили, боғланиш учун телефон рақамлари ва электрон почта манзили:

         


        

Эмитентнинг раҳбари:



(Ф.И.О., имзо)

            

Бош бухгалтер:



(Ф.И.О., имзо)

            



Сана


         

Қимматли қоғозлар чиқарилишига доир ҳужжатларни тайёрлаш бўйича хизмат кўрсатган инвестиция маслаҳатчисининг номи:

         


        

Инвестиция маслаҳатчиси билан тузилган шартнома рақами ва санаси


            

Инвестиция маслаҳатчиси раҳбарининг Ф.И.О. ва имзоси:

            


_________________

__________________________

                                                 Сана

           

         

        

Тўлдириладиган катак номи ва рақами

      

        

Тўлдириладиган катак

       

1. Ушбу чиқарилишдаги эгасининг номи ёзилган акциялар тури

(оддий ёки имтиёзли)


2. Ушбу акциялар чиқарилишининг шакли:


3. Ушбу чиқарилишда акцияларнинг номинал қиймати (сўм):


4. Ушбу чиқарилишда акцияларнинг сони (дона):


5. Ушбу чиқарилишнинг умумий ҳажми (сўм):


6. Ушбу чиқарилишда акциялар эгаларининг ҳуқуқлари:


7. Ушбу чиқарилишда акцияларни олишга нисбатан жамият уставидаги ва/ёки чиқарилиш тўғрисидаги қарордаги ҳар қандай чеклашлар:


8. Жамият устав капиталининг миқдори (сўм):


9. Илгари жойлаштирилган акциялар сони (турлари бўйича тақсимланган ҳолда кўрсатилади):


10. Илгари жойлаштирилган облигациялар сони (турлари ва кўринишлари бўйича тақсимланган ҳолда кўрсатилади):


11. Ушбу чиқарилишда акцияларни жойлаштириш шартлари ва тартиби.



11.1.Ушбу чиқарилишда акцияларни жойлаштириш усули (очиқ ёки ёпиқ обуна):


11.2. Ушбу чиқарилишда акцияларни жойлаштириш муддати:


(Кўрсатилади: акцияларни жойлаштиришни бошлаш санаси ва тугатиш санаси ёки акцияларни жойлаштириш муддатини белгилаш тартиби.

Агар акцияларни жойлаштириш муддати акциялар чиқарилиши тўғрисидаги бирон-бир ахборотни ошкор қилиш санасини кўрсатган ҳолда белгиланса, бундай ахборотни ошкор қилиш тартиби ҳам кўрсатилади.)


11.3. Ушбу чиқарилишда акцияларни жойлаштириш тартиби:


(Кўрсатилади: акцияларни жойлаштирилишда фуқаролик-ҳуқуқий битимлар тузилишининг тартиби ва шартлари, жойлаштириш амалга ошириладиган бозорлар.

Агар эмитент томонидан акцияларни жойлаштириш эмитентга акцияларни жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатувчи қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларини (андеррайтерлар) жалб қилиш орқали амалга оширилса, ҳар бир бундай шахс юзасидан қўшимча равишда қуйидагилар кўрсатилади:

тўлиқ ва қисқартирилган фирма номлари, жойлашган жойи;

профессионал фаолиятни амалга оширишга доир лицензиянинг рақами, берилган санаси ва амал қилиш муддати, кўрсатилган лицензияни берган орган;

ушбу шахснинг асосий вазифалари, агарда эмитент ва унга қимматли қоғозларни жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатувчи шахс ўртасидаги шартномада шу каби шартнома билан белгиланган муддатларда жойлаштирилмаган акцияларнинг охиргиси ўз ҳисобидан олиниши назарда тутилган бўлса, ушбу муддат ва уни белгилаш тартиби.)


11.4. Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ва қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олишни амалга оширувчи инвестиция воситачисининг ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўз ичига олган тўлиқ фирма номи, жойлашган жойи, почта манзили, телефони:


11.5. Ушбу чиқарилишда жойлаштирилаётган акцияларни олишга бўлган имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш тартиби:

(жойлаштирилаётган акцияларни олишга бўлган имтиёзли ҳуқуқ тақдим этилган тақдирда, қуйидагилар кўрсатилади:


бундай имтиёзли ҳуқуққа эга шахсларнинг рўйхати тузилган сана (санани белгилаш тартиби);


жойлаштирилаётган акцияларни олишга бўлган имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш эҳтимоли тўғрисида билдириш тартиби;


жойлаштирилаётган акцияларни олишга бўлган имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш тартиби.)


11.6. Ушбу чиқарилишда акциялар баҳоси (баҳолари) ёки жойлаштириш баҳосини белгилаш тартиби:

(акциялар баҳоси (баҳолари) ёки жойлаштириш баҳосини белгилаш тартиби кўрсатилади.

Агар акцияларни жойлаштиришда акцияларни олишга бўлган имтиёзли ҳуқуқ тақдим этилса, қўшимча равишда бундай имтиёзли ҳуқуққа эга шахсларни баҳолаш ёки жойлаштириш баҳосини белгилаш тартиби кўрсатилади.).


11.7. Акцияларни тўлаш шартлари ва тартиби:

(акцияларни тўлаш шартлари, тартиби, шу жумладан ҳисоб-китобларнинг шакли, кредит ташкилотларининг тўлиқ ва қисқартирилган фирма номлари, уларнинг жойлашган жойи, акциялар тўланишига келиб тушадиган маблағлар кўчирилиши лозим бўлган ҳисобварақларнинг банк реквизитлари, тўлов шохобчаларининг манзили (нақд пул шаклида тўланганда.).

Акциялар пул бўлмаган воситалар билан тўланган тақдирда, акциялар тўланиши мумкин бўлган мол-мулк, тўлов шартлари бундай тўлов шароитида расмийлаштириладиган ҳужжатлар (мол-мулкни қабул қилиш-топшириш далолатномаси ва бошқалар) билан, шунингдек, бундай мол-мулкнинг бозор қийматини аниқлаш учун жалб қилинадиган баҳоловчи (баҳоловчилар) тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

баҳоловчининг тўлиқ ва қисқартирилган фирма номлари, жойлашган жойи;

баҳолаш фаолиятини амалга оширишга доир лицензиянинг рақами, берилган санаси ва лицензиянинг амал қилиш муддати, кўрсатилган лицензияни берган орган.)


11.8. Ушбу акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган тақдирда, эмитент томонидан акциялар тўлови сифатида олинган воситаларни қайтариш тартиби:


12. Эмитент томонидан қимматли қоғозлар чиқарилиши (қўшимча чиқарилиши) тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ошкор қилиш тартиби:


13. Бошқа маълумотлар.


         

          




Маъмурий регламентга

3а-ИЛОВА



"ТАСДИҚЛАНГАН"

"РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛГАН"

___________________________________

_____________________________________

(эмитентнинг номи)

(рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи)

___________________________________

_____________________________________

(жамият кузатув кенгаши раисининг ёки бошқа

ваколатли шахснинг Ф.И.О. ва имзоси)

(рўйхатдан ўтказувчи орган ваколатли

шахсининг лавозими, Ф.И.О, имзо)

                         _____________________

_______ -сон

                          ______________________

_______ - сон

                               (сана)


                               (сана)


        

"ТАСДИҚЛАНГАН"*

        

"ТАСДИҚЛАНГАН"**

__________________________________

____________________________________

(ушбу чиқарилиш бўйича таъминот

берган шахснинг номи)

(баҳоловчи ташкилот номи)

___________________________________

____________________________________

(раҳбарнинг лавозими, Ф.И.О., имзо)

(раҳбарнинг лавозими, Ф.И.О., имзо)

        

20____ й. "____" ____________________

        

20____ й. "_____" ____________________

         

         

ОБЛИГАЦИЯЛАР ЧИҚАРИЛИШИ

ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРОР

       


(эмитентнинг тўлиқ номи кўрсатилади)

          

  Идентификация

  рақами берилди:











             


(облигациялар тури, кўриниши ва сони, уларни чиқариш шакли, номинал қиймати кўрсатилади)

           


(облигацияларни жойлаштириш усули кўрсатилади)

           

             

Облигацияларнинг ушбу чиқарилиши


чиқарилишдир.


(чиқарилишнинг тартиб рақами)


            

Тасдиқланган



(эмитентнинг облигацияларни чиқариш тўғрисидаги қарорини тасдиқлаган органи кўрсатилади)

            

20____ й. "____" ____________ ______-сон баённома,

          

20____ й. "____" ____________ даги____-сон баённома _______________________________________________________________________________________________

         


асосида

(эмитентнинг акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорни қабул қилган органи кўрсатилади)


             

Эмитентнинг жойлашган жойи, почта манзили ва мулоқот телефонлари:


        

Эмитентнинг раҳбари:



(Ф.И.О., имзо)

            

Бош бухгалтер:



(Ф.И.О., имзо)

            



Сана


         

Қимматли қоғозлар чиқарилишига доир ҳужжатларни тайёрлаш бўйича хизмат кўрсатган инвестиция маслаҳатчисининг номи:

         


        

Инвестиция маслаҳатчиси билан тузилган шартнома рақами ва санаси


            

Инвестиция маслаҳатчиси раҳбарининг Ф.И.О. ва имзоси:

            


_________________

___________________________

                                                  Сана

           

         

       

Катакнинг рақами ва номи

     

        

Тўлдириладиган катак (жавоб вариантлари)

        

1.

Ушбу чиқарилишдаги облигацияларнинг кўриниши ва тури


2.

Ушбу облигациялар чиқарилишининг шакли


3.

Ушбу чиқарилишда облигацияларнинг номинал қиймати (сўм)


4.

Ушбу чиқарилишдаги облигацияларнинг сони (дона)


5.

Ушбу чиқарилишнинг умумий ҳажми (сўм)


6.

Ушбу чиқарилишда облигациялар эгаларининг ҳуқуқлари (Кўрсатилади: облигацияларни чиқариш тўғрисидаги қарорда белгиланган муддатда эмитентдан облигацияларнинг номинал қийматига тенг бўлган сумма миқдорини ёки бошқа мол-мулк эквивалентини олиш ҳуқуқи, шунингдек, облигацияларнинг номинал қийматининг белгиланган фоизини ёки облигациялар чиқариш тўғрисидаги қарор билан белгиланган бошқа мулкий ҳуқуқларни олиш ҳуқуқи; амалга ошириш шартлари, тартиби ва муддатлари кўрсатилган ҳолда, шу жумладан, эмитентнинг ўз капитали камайганида ва унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгарганида, эмитент томонидан облигацияларни қайтариб сотиб олишни талаб қилиш ҳуқуқи. Бунда, эмитентнинг ўз капиталининг камайиши тўғрисидаги маълумотни ошкор қилиш тартиби кўрсатилиши керак; бошқа ҳуқуқлар).


7.

Ушбу чиқарилишдаги облигацияларни сотиб олинишига нисбатан чекловлар (Бунда чекловлар кўрсатилаётганда чекловларга асос бўлган ҳужжат(лар) ва (ёки) қонунчилик ҳужжатларини кўрсатиш лозим)


8.

Устав миқдори (Жамият устав капиталининг миқдори (сўм))


9.

Илгари жойлаштирилган акциялар сони (турлари бўйича тақсимланган ҳолда кўрсатилади))


10.

Илгари жойлаштирилган облигациялар сони (турлари ва кўринишлари бўйича тақсимланган ҳолда кўрсатилади)


11.

Ушбу чиқарилишда облигацияларни жойлаштиришнинг шартлари ва тартиби

      

11.1.

Ушбу чиқарилишда облигацияларни жойлаштирилшнинг усули (очиқ ёки ёпиқ обуна) (ёпиқ обуна бўлган тақдирда, шунингдек, облигацияларни потенциал олувчилар доираси ҳам кўрсатилади.)


Тартиб рақами


Жисмоний ва юридик шахс маьлумотлари Ф.И.О.

       

Облигациялар

сони

       

Улуш (%)

        

11.2.

Ушбу чиқарилишда облигацияларни жойлаштиришнинг муддати: (Кўрсатилади: облигацияларни жойлаштиришни бошлаш ва тугатиш санаси ёки облигацияларни жойлаштириш муддатини белгилаш тартиби. Агар облигацияларни жойлаштириш муддати облигациялар чиқарилиши тўғрисидаги бирон-бир ахборотни ошкор қилиш санасини кўрсатган ҳолда белгиланса, бундай ахборотни ошкор қилиш тартиби ҳам кўрсатилади.)


11.3.

Ушбу чиқарилишдаги облигацияларни жойлаштириш тартиби (Кўрсатилади: облигацияларни жойлаштиришда фуқаролик-ҳуқуқий битимлар тузилишининг тартиби ва шартлари, жойлаштириш амалга ошириладиган бозорлар.

Агар эмитент томонидан облигацияларни жойлаштириш эмитентга облигацияларни жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатувчи қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларини (андеррайтерлар) жалб қилиш билан амалга оширилса, ҳар бир бундай шахс юзасидан қўшимча равишда қуйидагилар кўрсатилади:

тўлиқ ва қисқартирилган фирма номлари, жойлашган жойи;

профессионал фаолиятни амалга оширишга доир лицензиянинг рақами, берилган санаси ва амал қилиш муддати, кўрсатилган лицензияни берган орган;

ушбу шахснинг асосий вазифалари, агар эмитент ва унга қимматли қоғозларни жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатувчи шахс ўртасидаги шартномада шу каби шартнома билан белгиланган муддатларда жойлаштирилмаган облигацияларни ўз ҳисобидан сотиб олиниши назарда тутилган бўлса, шунингдек ушбу муддат ва уни белгилаш тартиби.)


11.4.

Маьлумот (Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ва қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга оладиган инвестиция воситачисининг ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўз ичига олган тўлиқ фирма номи, жойлашган жойи, почта манзили, телефони.)


11.5.

Овоз берувчи акцияларга айирбошланадиган жойлаштирилаётган облигацияларни олишга бўлган имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш тартиби (Овоз берувчи акцияларга айирбошланадиган жойлаштирилаётган облигацияларни олишга бўлган имтиёзли ҳуқуқ тақдим этилган тақдирда, қуйидагилар кўрсатилади: бундай имтиёзли ҳуқуққа эга шахсларнинг рўйхати тузилган сана (санани белгилаш тартиби); бу усулда жойлаштирилаётган облигацияларни олишга бўлган имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш эҳтимоли тўғрисида билдириш тартиби; бу усулда жойлаштирилаётган облигацияларни олишга бўлган имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш тартиби; облигацияларни овоз берувчи акцияларга айирбошлаш тартиби.)


11.6.

Ушбу чиқарилишдаги облигациялар баҳоси (баҳолари) ёки жойлаштириш баҳосини белгилаш тартиби (Облигациялар баҳоси (баҳолари) ёки жойлаштириш баҳосини белгилаш тартиби кўрсатилади. Агар ушбу чиқарилиш овоз берувчи акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариладиган бўлса, қўшимча равишда овоз берувчи акцияларга айирбошланадиган облигацияларни харид қилишда имтиёзли ҳуқуққа эга шахсларга облигацияларни жойлаштириш баҳоси ёки жойлаштириш баҳосини белгилаш тартиби кўрсатилади.)


11.7.

Облигацияларни тўлаш шартлари ва тартиби

(Облигацияларни тўлаш шартлари, тартиби, шу жумладан, ҳисоб-китобларнинг шакли, кредит ташкилотларининг тўлиқ ва қисқартирилган фирма номлари, уларнинг жойлашган жойи, облигациялар тўланишига келиб тушадиган маблағлари кўчирилиши лозим бўлган ҳисобварақларнинг банк реквизитлари, тўлов шохобчаларининг манзили (нақд пул шаклида тўланганда). Облигациялар пул бўлмаган воситалар билан тўланган тақдирда, облигациялар тўланиши мумкин бўлган мол-мулк, тўлов шартлари бундай тўлов шароитида расмийлаштириладиган ҳужжатлар (мол-мулкни қабул қилиш-топшириш далолатномаси ва бошқалар) билан, шунингдек бундай мол-мулкнинг бозор қийматини аниқлаш учун жалб қилинадиган баҳоловчи (баҳоловчилар) тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

баҳоловчининг тўлиқ ва қисқартирилган фирма номлари, жойлашган жойи;

баҳолаш фаолиятини амалга оширишга доир лицензиянинг рақами, берилган санаси ва лицензиянинг амал қилиш муддати, кўрсатилган лицензияни берган орган.)


11.8.

Ушбу облигациялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган тақдирда, эмитент томонидан облигациялар тўлови сифатида олинган воситаларни қайтариш тартиби


12.

Ушбу чиқарилишда облигациялар бўйича таъминот (Кўрсатилади: таъминот берган юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўз ичига олган тўлиқ фирма номи; таъминот берган жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва яшаш манзили; таъминот тури; пул кўринишидаги таъминот миқдори.)



Изоҳлар:

1. Курсивда берилган матн босма ҳужжатда акс эттирилмайди.

2. Агар таъминот иккита ёки ундан ортиқ шахслар томонидан тақдим этилган бўлса, шу шахслар имзоси, шунингдек, жалб этилган баҳоловчи ташкилот раҳбарларининг имзоси титул варағидан кейинги варақда кўрсатилади.

3. Ушбу облигациялар чиқарилишининг эмитенти масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамият бўлса, 9-банд тўлдирилмайди.

4. Облигацияларни чиқариш тўғрисидаги қарор давлат органи томонидан тасдиқланган тақдирда, ушбу қарор мазкур орган муҳри билан тасдиқланади.



13.

Облигациялар муомаласининг тартиби ва муддатлари


14.

Облигациялар бўйича сўндириш ва даромадларни тўлаш шартлари


14.1.

Облигацияларни сўндириш шакли (пул, мол-мулк, айирбошлаш ва бошқалар)


14.2.

Облигацияларни сўндириш муддатини ўз ичига олган сўндириш тартиби ва шартлари (Сўндириш муддати облигациялар чиқарилиши жойлаштирилган пайтдан бошлаб белгиланади ва қуйидагича белгиланиши мумкин: календарь сана билан (ушбу календарь санани белгилаш тартиби билан); муайян давр билан (ушбу муайян даврни белгилаш тартиби билан.)


14.3.

Облигацияларнинг ҳар бири бўйича тўланадиган даромадни белгилаш тартиби (даромад миқдори ёки уни белгилаш тартиби, шунингдек, ҳар бир купон бўйича тўланадиган даромад миқдори ёки уни белгилаш тартиби)


14,4.

Облигациялар бўйича даромадларни тўлаш тартиби ва муддати, ҳар бир купон бўйича даромадни тўлаш тартиби ва муддатини ўз ичига олган ҳолда


14.5.

Облигацияларни муддатидан олдин сўндириш эҳтимоли ва шартлари (хусусан: муддатидан олдин сўндиришнинг баҳоси (қиймати), облигациялар муддатидан олдин сўндиришга ундан олдин тақдим этилиши мумкин бўлмаган муддат, шу билан бирга, эмитент томонидан муддатидан олдин сўндириш тўғрисидаги ахборотни ошкор қилиш тартиби)


15.

Эмитент томонидан облигациялар чиқарилиши тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ошкор қилиш тартиби


          

           




Маъмурий регламентга

4-ИЛОВА



ХУСУСИЙЛАШТИРИЛАЁТГАН

КОРХОНАНИНГ ЭМИССИЯ РИСОЛАСИ

           

                

"ТАСДИҚЛАНГАН"

"РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛГАН"

_____________________________

_________________________________

(Давлат активларини бошқариш агентлиги

ёки унинг ҳудудий бошқармаси)

(рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи)

________________________________

________________________________

(тасдиқловчи орган ваколатли шахсининг

лавозими, Ф.И.О., имзо)

(рўйхатдан ўтказувчи орган ваколатли

шахсининг лавозими, Ф.И.О., имзо)

                20___ й. _________________


                          20___ й. _____________

.

М.Ў.

М.Ў.

         

         

ЭМИССИЯ РИСОЛАСИ

       


(эмитентнинг тўлиқ номи)

          

  Идентификация

  рақами берилди:











             


(акциялар тури, сони ва номинал қиймати)

          


(Давлат активларини бошқариш агентлиги директори ёки унинг ҳудудий

бошқармаси бошлиғининг буйруғи қабул қилинган санаси ва рақами)

          

Эмитентнинг жойлашган жойи, почта манзили ва боғланиш учун телефон рақамлари:


            

Эмитент масъул шахсларининг имзолари:

        

Эмитентнинг раҳбари:



(Ф.И.О., имзо)

            

Бош бухгалтер:



(Ф.И.О., имзо)

            



Сана


         

Қимматли қоғозлар чиқарилишига доир ҳужжатларни тайёрлаш бўйича хизмат кўрсатган инвестиция маслаҳатчисининг номи:

         


        

Инвестиция маслаҳатчиси билан тузилган шартнома рақами ва санаси


            

Инвестиция маслаҳатчиси раҳбарининг Ф.И.О. ва имзоси:

            


_________________

_____________________

                         Сана

           

         

Рўйхатдан ўтказувчи орган ушбу акциялар эмиссияси рисоласидаги ахборот ва далилларнинг тўғрилиги учун жавобгар бўлмайди шунингдек уни рўйхатдан ўтказиш жараёнида жойлаштирилаётган акцияларга нисбатан ўз муносабатини билдирмайди.

"Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 61-моддасига мувофиқ қимматли қоғозларни инвестиция объекти сифатида танлаш ва мувофиқ равишда ушбу танловнинг оқибатлари инвесторнинг таваккалчиликларидир.

          

        

1. Эмитент тўғрисидаги асосий маълумотлар


Эмитентнинг тўлиқ ва қисқартирилган номи


Тармоқ


Юқори турувчи ташкилот


Эмитент раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми


Бош бухгалтернинг фамилияси, исми, отасининг исми


2. Эмитентнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли


3. Жойлашган жойи ва банк реквизитлари


Тўлиқ почта манзили


Хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва жойлашган жойи


Эмитентнинг солиқ органининг номи ва СТИРи


4. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи, эмитентнинг давлат рўйхатидан ўтказилган санаси ва рақами:


Давлат статистика органи томонидан берилган кодлар


5. Асосий фаолият йўналиши ва ишлаб чиқариш (хизмат) турлари


6. Давлат активларини бошқариш агентлиги директори ёки унинг ҳудудий бошқармаси бошлиғининг буйруғига мувофиқ устав капиталининг улушлар бўйича тақсимланиши


7. Эмиссия рисоласи тасдиқланган пайтдаги эмитент ижро этувчи органининг барча аъзолари рўйхати:


Ижро этувчи органи аъзосининг

Ф.И.О.

Ҳозирги вақтда ва охирги уч йилдаги

эгаллаган лавозимлари

Эмитентнинг устав капиталидаги улуши

     

сони доналарда

       

улуш, фоизда

          





8. Эмитент аффилланган шахсларининг рўйхати:


Аффилланган-юридик шахсларнинг

тўлиқ номи ёки аффилланган-жисмоний

шахсларнинг Ф.И.О.

      

Аффилланган

шахс деб ҳисоб-

ланишининг

асоси

       

Аффилланган шаҳснинг эмитент устав капиталидаги улуши

      

сони доналарда


улуш, фоизда

      

оддий


имтиёзли













9. Эмиссия рисоласи тасдиқланган пайтдаги кузатув кенгаши барча аъзоларининг рўйхати:


Кузатув кенгаши аъзосининг

Ф.И.О

     

Ҳозирги вақтда

ва охирги уч йилдаги

эгаллаган лавозимлари

      

Эмитент устав капиталидаги улуши

       

сони доналарда


улуш, фоизда

       

1

2

3

4





10. Устав капиталида эмитент 5 ва ундан ортиқ фоиздаги улушга эга бўлган барча юридик шахсларнинг рўйхати:


Тўлиқ фирма номи

      

Ташкилий-ҳуқуқий

шакли

      

Жойлашган жойи

      

Эмитентнинг юридик шахс устав

фондидаги улуши, фоизда

       

11. Эмитентнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва ундан ташқарида жойлашган саноат, банк, молиявий гуруҳлар, холдинглар, концернлар, уюшмалар, қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларига тегишлилиги, товар, валюта, фонд, бошқа биржаларга аъзолиги, уларнинг тўлиқ номлари ва манзиллари кўрсатилган ҳолда:


Гуруҳларнинг турлари


Номи

  

Жойлашган жойи


Саноат гуруҳлари


Банк гуруҳлари


Молиявий гуруҳлар


Холдинг компаниялар


Уюшмалар


Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчилари


Биржалар


12. Эмитентнинг ваколатхоналари ва филиаллари рўйхати


Тўлиқ номи


Жойлашган жойи


Жойлашган жойи


13. Эмитентнинг барча шуъба ва буйсунувидаги жамиятларининг рўйхати


Тўлиқ номи


Жойлашган жойи


Очилган санаси


14. Ишчиларнинг (одамларнинг) ҳар бир тоифа бўйича охирги уч йил учун ўртача йиллик сони


20__ й.

      

20__ й.

      

20__ й.

        

Ишлаб чиқариш - корхонанинг асосий ишлаб чиқариш фаолиятида банд бўлган ишчилар сони (ишлаб чиқаришдаги ишчилар, сотувчилар)


Маъмурий-бошқарув ходимлари (бухгалтерия, режалаштириш бўлими, бошқа хизматлар)


Маъмурий-бошқарув ходимлари (бухгалтерия, режалаштириш бўлими, бошқа хизматлар)


Бошқалар


Жами:


15. Эмитентда мустақил рейтинг баҳоси, шунингдек, патентлар, лицензиялар ва шартномаларнинг мавжудлиги. Уларнинг қисқача тавсифи келтирилсин.


16. Охирги уч йил давомида илмий-тадқиқот ишлаб чиқаришларга воситаларни жойлаштириш, йил якунлари бўйича фойдага нисбатан сумма ва фоизларда.


2. Эмитентнинг молиявий ҳолати тўғрисидаги маълумотлар


17. Эмитентнинг охирги йил учун молиявий натижалари тўғрисидаги ҳисоботи ва бухгалтерия баланси нусхалари


18. Эмиссия рисоласи тасдиқланишидан олдин охирги чораклик якуни ҳолати бўйича эмитентнинг молиявий натижалари тўғрисидаги ҳисоботи ва бухгалтерия баланси.


19. Мустақил аудитор тўғрисидаги ахборот (агар мавжуд бўлса)


Аудиторнинг фамилияси, исми, отасининг исми


Лицензия рақами ва берилган санаси


Аудиторлик фирмаси номи ва унинг жойлашган жойи


20. Эмитент мол-мулкининг қисқача тавсифи, минг сўм:


Асосий фондлар гуруҳининг номи


Бошланғич қиймат (бухгалтерия балансининг асосий воситаларни охирги қайта ҳисоблаш бўйича маълумотларига кўра)

      

Эскириш суммаси


Қолдиқ қиймати


1. Бинолар


2. Иншоотлар


3. Узатиш мосламалари


4. Машина ва ускуналар


5. Бошқалар


Жами


21. Балансида бўлган ер участкасининг ўлчами (га)


22. Эмитентнинг балансида бўлган ижтимоий-маданий-маиший объектларнинг қисқача рўйхати (масалан: болалар боғчалари, турар жойлар, дам олиш уйлари, шифохоналар ва бошқалар), минг сўм:


Ижтимоий-маданий-маиший объектининг номи

   

Жойлашган жойи

      

Баланс қиймати, минг сўм

          




23. Устав бўйича фондининг миқдори, фоизда


Захира фондининг қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадаги ҳақиқий миқдори, минг сўм


24. Солиқлар тўлаш бўйича муддати ўтказиб юборилган қарзлар миқдори, минг сўм:


Солиқ тури

     

Қарз суммаси

         

25. Банк ва бошқа кредитлар бўйича қарздорлик тўғрисидаги маълумотлар (мол етказиб берувчиларга қарзлар кирмайди), минг сўм:


Кредиторнинг номи


Қарз воситаларидан

фойдаланиш

йўналиши

         

Кредит суммаси


Фоиз ставкаси


Фоизларни тўлаш

муддатлари

(сана / сумма)

       

Кредитларнинг тўлиқ

қайтарилиш санаси

(сана / сумма)

     

Гаровга қўйилган

мол-мулк






26. Охирги ҳисобот санасидаги бошқа кредиторлар бўйича қарзларнинг умумий суммаси (мол етказиб берувчилар ва бошқа нокредит ташкилотлар қарзларини ўз ичига олади, масалан, электр энергияси, иссиқлик таъминоти, бутловчи деталлар ва бошқалар) минг сўм



27. Дебитор қарздорлик тўғрисидаги маълумотлар, минг сўм:


Дебиторнинг номи

     

Жойлашган жойи

     

Қарз суммаси

       

Қайтариш муддатлари

        

Ундириш самарасиз бўлган

қарздорлик муддатлари

      











28. Маблағларнинг капитал қўйилмаларга йўналтирилганлиги тўғрисидаги маълумотлар:

а) охирги 3 йилдаги капитал қўйилмаларнинг миқдори, минг сўм:


Йил

       

Сумма

       

Йил

      

Сумма

    

Йил

      

Сумма

   







б) тугалланмаган қурилиш ҳажми, минг сўм


Объектнинг номи

        

Баланс қиймати

      

Қурилишнинг режадаги

муддатлари, ойларда

      

Объектнинг ўзлаштирилиш

даражаси, фоизда

         





в) ўрнатилган ускуналарнинг ҳажми, минг сўм:


Объектнинг номи

     

Харид қилинган йил

      

Баланс қиймати

        




29. Эмитентга ваколатли давлат органи томонидан охирги 3 йил мобайнида қўлланилган иқтисодий санкциялар тўғрисидаги маълумотлар


а) санкция қўлланилган саналар


б) санкцияни қўллаган орган


в) санкция қўллаш сабаблари


г) санкциялар миқдори, сўм


д) қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги қарор қабул қилинган пайтдаги санкциялар ижросининг даражаси


30. Эмитент жавобгар ёки даъвогар сифатида қатнашаётган суд жараёнларининг мавжудлиги тўғрисидаги ахборот.


31. Охирги уч йил мобайнидаги маҳсулот (кўрсатилаётган хизматлар) ишлаб чиқарилишининг қиёсий кўрсаткичлардаги (натурал кўринишдаги) динамикаси:


Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг асосий турлари

       

Йил

Маҳсулот ишлаб

чиқаришнинг ҳажми

(дона)

        

Йил

Маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ҳажми (дона)

       

Йил

Маҳсулот ишлаб

чиқаришнинг ҳажми

(дона)

    

1

2

3

4

5

6

7








32. Эмитентнинг устав капитали тўғрисидаги маълумотлар


а) устав капиталининг миқдори, сўм



б) бухгалтерия баланси маълумотлари бўйича устав капиталининг миқдори, сўм



в) устав капитали тўланган қисмининг миқдори, сўм



33. Келгуси акциялар чиқарилишини муомалага киритиш шартлари:


а) чиқарилишда акциялар тури


б) чиқарилишда акциялар сони


улардан: оддий акциялар, дона


имтиёзли акциялар, дона


в) чиқарилишда акцияларнинг номинал қиймати, сўм


г) чиқариладиган умумий ҳажми (номинал қиймати бўйича), сўм


д) чиқарилишда ҳар бир акция билан тақдим этиладиган ҳуқуқлар;


е) акцияни жойлаштириш усули;


ж) акцияни жойлаштиришнинг муддати ва тартиби


з) акцияни жойлаштиришнинг тахминий баҳоси;


и) акцияларни тўлаш шартлари ва тартиби, шу жумладан, ҳисоб-китоблар шакли, акциялар тўланишига келиб тушадиган маблағлар кўчирилиши лозим бўлган банк ҳисобварақлари;


к) Давлат активларини бошқариш агентлиги директори ёки унинг ҳудудий бошқармаси бошлиғининг корхонани хусусийлаштириш тўғрисидаги буйруғининг рақами ва санаси;


л) эмитент уставида акциялар чиқарилишига ўрнатилган ҳар қандай чекловлар, жойлаштирилаётган акцияларни сотиб олиши мумкин бўлганларга нисбатан чекловлар;


м) инвестор томонидан сотиб олинган акциялар бўйича олинган даромадни солиққа тортиш.


34. Қимматли қоғозлар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган тақдирда, эмитент томонидан қимматли қоғозлар тўлови сифатида олинган воситаларни қайтариш тартиби.


35. Гуруҳлар бўйича таваккалчилик омилларини пухта таҳлил этиш:


Таваккалчилик омиллари

     

Батафсил тавсиф

         


Иқтисодий (банк фаолияти соҳасининг инфляцияга мойиллиги, қайта молиялаштириш ставкасининг корхона айланма маблағларига таъсири ва бошқалар)


Рақобат (тармоқда худди шундай маҳсулотни пастроқ нархлар бўйича ишлаб чиқараётган корхоналарнинг мавжудлиги)


Ижтимоий (ушбу ҳудудда керакли мутахассисларнинг йўқлиги, ишчилар сонини қисқартириш эҳтимолининг ҳудуддаги вазиятга таъсири, ижтимоий-маданий аҳамиятга молик объектларни сақлашнинг корхона бюджетига таъсири ва бошқалар)


Техник (ускуна бир қисмининг эскириши ва бошқалар)


Экологик (экологик меъёрлар бузилганлиги учун корхонани ёпиш эҳтимоли ва бошқалар)


36. Акциялар чиқарилишидан мақсад:


37.Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ва қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга оладиган инвестиция воситачисининг ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўз ичига олган тўлиқ фирма номи, жойлашган жойи, почта манзили, телефон рақами:


38.Қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги қарор ва қимматли қоғозлар эмиссия рисоласининг асл нусхаси ва нусхалари билан танишиш тартиби ва жойи тўғрисидаги ахборот.

Қимматли қоғозлар чиқарилишининг шартлари жойлаштириладиган ахборот-маълумот тизимларининг, даврий босма нашрларнинг манзиллари ва номлари.


39. Қимматли қоғозлар сотиладиган асосий жойлар (жой).


40. Мазкур эмиссия рисоласида кўрсатилган барча ҳужжатлар унинг таркибий қисмидир ва улар бириктирилган, рақамланган ва тикилган бўлиши лозим.

             

           

        




Маъмурий регламентга

4а-ИЛОВА



"ТАСДИҚЛАНГАН" ________________________________________________________

                                                              (жамиятнинг номи)

_________________________________________________________________________________________________








(жамият кузатув кенгаши раисининг ёки бошқа

ваколатли шахснинг Ф.И.О. ва имзоси)

            

______________

N __________

        (сана)

         

         

(ТИТУЛ ВАРАҒИ)

(АКЦИЯЛАР, ОБЛИГАЦИЯЛАР)

ЭМИССИЯСИ РИСОЛАСИ

          


(жамиятнинг тўлиқ номи, жумладан, ташкилий-ҳуқуқий шакли)

          

  Идентификация

  рақами берилди:











             


(қимматли қоғозлар тури, миқдори, номинал қиймати

ва чиқарилишининг умумий ҳажми рақам ва ёзувда кўрсатилади)

            

Жамият раҳбари:



(лавозими, Ф.И.О., имзо)

            

Бош ҳисобчи:



(Ф.И.О., имзо)

            



(сана)


         

            _______________________________________________________

          

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗУВЧИ ОРГАН УШБУ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР ЭМИССИЯ РИСОЛАСИДАГИ АХБОРОТ ВА ДАЛИЛЛАРНИНГ ТЎҒРИЛИГИ УЧУН ЖАВОБГАР БЎЛМАЙДИ ШУНИНГДЕК УНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ЖАРАЁНИДА ЖОЙЛАШТИРИЛАЁТГАН ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРГА НИСБАТАН ЎЗ МУНОСАБАТИНИ БИЛДИРМАЙДИ.

"ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИНГ 61-МОДДАСИГА МУВОФИҚ, ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРНИ ИНВЕСТИЦИЯ ОБЪЕКТИ СИФАТИДА ТАНЛАШ ВА ШУНГА МУВОФИҚ УШБУ ТАНЛОВНИНГ ОҚИБАТЛАРИ ИНВЕСТОРНИНГ ТАВАККАЛЧИЛИКЛАРИДИР.

ЖАМИЯТЛАР РИСОЛАДА КЕЛТИРИЛГАН БАРЧА МАЪЛУМОТЛАР ИШОНЧЛИЛИГИНИ, ИНВЕСТОРЛАРНИ ЖАМИЯТЛАР ВА УЛАР ЖОЙЛАШТИРАДИГАН ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР МАСАЛАСИДА ЧАЛҒИТМАСЛИГИНИ ТАСДИҚЛАЙДИ.

           

          

          

1-БОБ. ЖАМИЯТ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ

        

Катанинг рақами ва номи


Тўлдириладиган катак номи ва рақами

          

1. Жамияти номи.


(Жамиятнинг тўлиқ ва қисқартирилган номи, жумладан, ташкилий-ҳуқуқий шакли)


2. Жамиятнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар.


(Кўрсатилади:а) бирламчи давлат рўйхатидан ўтган санаси ва рақами;

б) давлат рўйхатидан қайта ўтиш санаси ва рақами (қайта рўйхатдан ўтиш амалга оширилган бўлса);

в) номи ўзгарган бўлса, аввалги барча қисқартирилган ва тўлиқ номлари, шунингдек, ўзгартирилган саналар кўрсатилади;

д) агар жамият юридик шахс (шахслар)ни қайта ташкил этиш натижасида ташкил топган бўлса, қайта ташкил этилган шахслар ва (ёки) жамиятларнинг вориси эканлиги тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.

Маълумотлар хронологик тартибда келтирилади)


3. Жамиятнинг жойлашган жойи, телефон ва факс рақамлари, расмий веб-сайти ва электрон почта маълумотлари.


4. Жамиятнинг банк реквизитлари.


(Агар жамият тижорат банки бўлса, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида унинг вакиллик ҳисобварағи кўрсатилади)


5. Жамиятнинг солиқ органи номи ва СТИРи.


6. Давлат статистика органи томонидан берилган кодлар.


7. Рейтинглар мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар.


(Жамиятга рейтинг(лар) берилган тақдирда, жамиятга берилган ҳар бир рейтинг бўйича сўнгги _____ тугалланган ҳисобот йиллари учун қуйидагилар кўрсатилади:

а) рейтинг берилган объект (жамият, жамият қимматли қоғозлари);

б) ҳужжатларни рўйхатга олиш учун рўйхатга олувчи органга тақдим этиш санасигача бўлган сўнгги _____ тугалланган ҳисобот йиллари учун рейтинг баҳоларининг ўзгариш тарихи;

в) рейтингни берган ташкилотнинг тўлиқ ва қисқартирилган номи, юридик ва почта манзиллари;

г) рейтинг тўғрисида жамият билдиришни маъқул топган бошқа маълумотлар.

Бўш катакда жамият неча йиллик маълумотларни тақдим этаётганлиги кўсатилади)


8. Жамият филиаллари ҳамда вакилликлари тўғрисида маълумот.


(уларнинг тўлиқ номлари, жойлашган манзиллари ва боғланиш учун маълумотлар)


9. Шуъба ва (ёки) бўйсунувидаги юридик шахслар тўғрисида маълумот (мавжуд бўлган тақдирда).


(ҳар бир шундай юридик шахс бўйича қуйидаги ахборот тақдим этилади:

тўлиқ номи, солиқ тўловчининг индивидуал рақами, жойлашган манзиллари ва боғланиш учун маълумотлар;

юридик шахсни жамиятга нисбатан шуъба ва (ёки) бўйсунувдаги деб топиш учун асос;

шуъба ва (ёки) бўйсунувдаги юридик шахс устав капиталида жамият иштироки улуши, шуъба ва (ёки) бўйсунувдаги юридик шахс акциядорлик жамияти бўлган тақдирда, - бундай акциядорлик жамиятининг жамиятга тегишли овоз берувчи акциялари улуши)


10. Жамиятнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва ундан ташқарида жойлашган саноат, банк, молиявий гуруҳлар, холдинглар, концернлар, уюшмалар, қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларига тегишлилиги, товар, валюта, фонд, бошқа биржаларга аъзолиги, уларнинг тўлиқ номлари ва манзиллари кўрсатилган ҳолда.


(агар жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти натижалари ушбу ташкилотлар билан боғлиқ бўлса, бундай боғлиқлик хусусияти тўғрисида батафсил баён қилинади)


11. Жамиятнинг ташкилий тузилмаси.


(маълумотлар мазкур рисолага иловада кўрсатилиши мумкин.)



12. Ишчиларнинг охирги _____йил учун ўртача йиллик сони (одамлар):


(маълумот сонлар кесимида ошкор қилинади:

жамиятнинг асосий фаолияти бўйича банд бўлган ходимлар;

маъмурий-бошқарув ходимлари.

Бўш катакда жамият неча йиллик маълумотларни тақдим этаётганлиги кўрсатилади)


Асосий фаолият бўйича банд бўлган ходимлари сони:


20__ й.

     

20__ й.

        

20__ й.

      






Маъмурий-бошқарув ходимлари сони:






Жами:





13. Жамият устав капиталининг 5 ва ундан ортиқ фоизига эга бўлган ташкилотлар тўғрисидаги маълумотлар (ушбу илованинг 11-бандида кўрсатилган юридик шахслар бундан мустасно).


(ҳар бир юридик шахс бўйича қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

тўлиқ номи, солиқ тўловчининг индивидуал рақами, жойлашган манзиллари ва боғланиш учун маълумотлар;

жамиятнинг устав капиталидаги улуши, бундай ташкилот акциядорлик жамияти бўлса - жамиятга тегишли овоз берувчи акциялар улуши)


14. Корпоратив бошқарув кодексининг жамият томонидан қабул қилинган санаси (агар Низомда уни қабул қилиш кўзда тутилган бўлса).


15. Жамият қимматли қоғозларини харид қилиш ҳақида қарор қабул қилиш учун ошкор қилиниши муҳим деб билган бошқа маълумотлар.


          

2-БОБ. КЕЛГУСИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР

ЧИҚАРИЛИШИНИ МУОМАЛАГА КИРИТИШ ШАРТЛАРИ


16. Келгуси акциялар чиқарилиши шартлари.


а) чиқарилишдаги акциялар тури


(оддий ва/ёки имтиёзли):


б) чиқарилишдаги акциялар миқдори:


(Рақам ва ёзув билан кўрсатилади)


в) чиқарилишдаги акциянинг номинал қиймати, сўмда:


(Рақам ва ёзув билан кўрсатилади)


г) чиқарилишнинг умумий ҳажми, сўмда:


(Рақам ва ёзув билан кўрсатилади)


д) акцияларни жойлаштириш муддати ва тартиби:


(акцияларни жойлаштиришни бошлаш ва якунлаш санаси ёки акцияларни жойлаштириш санасини белгилаш тартиби кўрсатилади.

акцияларни жойлаштириш муддати акциялар чиқарилиши тўғрисидаги ахборотни ошкор қилиш санаси билан боғлиқ равишда белгиланса, бундай ахборотни очиқлаш тартиби ҳам кўрсатилади)


е) тўлов усули ва жойлаштириладиган акциялар нархи (қиймати):


(Бундан ташқари, акцияларни жойлаштириш нархини белгилаш тартиби кўрсатилиши мумкин.

Акциялар пул маблағлари билан тўланмаса, акциялар тўланиши мумкин бўлган мол-мулк рўйхати кўрсатилади)


ж) акцияларни тўлаш шартлари ва тартиби:


(Акцияларни тўлаш шартлари ва тартиби, шу жумладан, ҳисоб-китобларнинг шакли, акциялар тўланишига келиб тушадиган пул воситалари кўчирилиши лозим бўлган банк ҳисобварақлари кўрсатилади)


з) ушбу чиқарилишнинг акцияларини сотиб олишга бўлган чекловлар:


(Чекловлар кўрсатилаётганда, чеклов ўрнатишга асос бўлган ҳужжат(лар) ва (ёки) қонунчилик ҳужжатлари кўрсатилади)


и) инвестор томонидан сотиб олинган акциялар бўйича олинадиган даромадни солиққа тортиш тўғрисидаги маълумот:


к) акцияларни чиқаришдан мақсад:


л) акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган тақдирда акциялар тўлови сифатида жамият олган маблағларни қайтариш тартиби:


(Ушбу акциялар чиқарилишини амалга ошмаган деб топиш тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилиш тартиби ҳам кўрсатилади)


м) аввалги акциялар чиқарилиши тўғрисидаги маълумотлар:


(Кўрсатилади:

давлат рўйхатидан ўтиш санаси ва рақами, чиқаришнинг идентификация рақами;

жойлаштиришни бошлаш санаси;

жойлаштиришни якунлаш санаси;

муомалага чиқиш санаси;

акцияларнинг номинал қиймати, сўмда;

акциялар чиқарилишиниг умумий хажми, сўмда;

чиқарилган акцияларнинг умумий сони, дона;

чиқарилган акцияларнинг тури ва уларнинг турлари бўйича миқдори (оддий акциялар, дона, имтиёзли акциялар, дона);

умумий чиқарилиш ичидан жойлаштириладиган акциялар фоизи, тўлиқ жойлаштирмаслик сабаби (тўлиқ жойлаштирилмаган тақдирда);

акцияларни чиқаришдан мақсад.

Маълумот камида охирги уч йил ичидаги ҳар бир чиқарилиш бўйича кўрсатилади. Агар жамият фаолиятни уч йилдан камроқ муддат ичида амалга ошираётган бўлса, фаолият юритган даври мобайнидаги ҳар бир чиқарилиш бўйича маълумот кўрсатилади)


н) сўнгги _____ йил учун ҳисобланган ва тўланган дивидендлар тўғрисида маълумот:


(Бўш катакда жамият маълумотни ошкор қиладиган йиллар кўрсатилади.

Маълумот камида сўнгги уч йил учун кўрсатилади. Агар жамият фаолиятни уч йилдан камроқ муддат ичида амалга ошираётган бўлса, фаолият юритган даври мобайнидаги маълумотлар кўрсатилади)


о) мавжуд акцияларни бирлаштириш ёки тақсимлаш санаси ва сабаблари тўғрисидаги маълумотлар:


(Маълумот бундай ҳолат юз берганда кўрсатилади)


п) охирги йил учун акциялар нархларининг тақсимланиши, биржа ёки биржадан ташқарида савдоларда расмий рўйхатдан ўтказилган юқори ва пастки нархлар кўрсатилган ҳолда:


р) акциялар реализация қилинадиган жойлар (қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчисининг номи ва унинг маълумотлари):


17. Келгуси облигациялар чиқарилиши шартлари.


а) облигациялар чиқарилиши ҳақида маълумотлар:

облигациялар тури;

облигациянинг номинал қиймати, сўмда;


(Агар бир дона облигациянинг номинал қиймати индексация қилинган миқдор бўлса, қўшимча равишда бир дона облигациянинг номинал қиймати ҳисоблаш тартиби кўрсатилади. Рақамлар ва сўзлар билан кўрсатилади)


облигациялар сони;


(Рақамлар ва сўзлар билан кўрсатилади)

облигациялар чиқарилишининг умумий ҳажми;

(Рақамлар ва сўзлар билан кўрсатилади)

тўлов усули ва жойлаштириладиган облигациялар нархи (қиймати).

(Ундан ташқари, облигацияларни жойлаштириш нархини белгилаш тартиби кўрсатилиши мумкин.

Агар ушбу чиқарилиш овоз берувчи акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқарилиши бўлса, қўшимча равишда овоз берувчи акцияларга айирбошланадиган облигацияларни олиш имтиёзли ҳуқуқига эга бўлган шахсларга облигациялар нархи ва жойлаштириш нархини белгилаш тартиби кўрсатилади)


б) облигациялар бўйича даромад олиш:

облигациялар бўйича мукофотни аниқлаш тартиби;


(Агар облигациялар бўйича мукофотни аниқлаш тартиби индексация қилинган миқдор бўлса, қўшимча равишда бундай миқдорни ҳисоблаш тартиби кўрсатилади)


облигациялар бўйича мукофотни тўлаш даврийлиги ва (ёки) облигациялар бўйича мукофотни тўлаш санаси;

облигациялар бўйича мукофотни тўлашни бошлаш санаси;

облигациялар бўйича мукофотни тўлаш тартиби ва усуллари, облигациялар бўйича мукофотни олиш усуллари;


в) облигацияларни жойлаштириш тартиби ва шартлари:

жойлаштириш усули;

ушбу чиқарилишдаги облигацияларни сотиб олишга бўлган чекловлар;

(Чекловлар кўрсатилаётганда, чеклов ўрнатишга асос бўлган ҳужжат(лар) ва (ёки) қонунчилик ҳужжатлари кўрсатилади)

облигацияларни жойлаштириш муддати ва тартиби;

(Облигациялар жойлаштирилишининг бошланиш ва тугаш санаси ёки жойлаштириш санасини белгилаш тартиби кўрсатилади.

Aгар облигацияларни жойлаштириш муддати облигациялар чиқарилиши тўғрисидаги ҳар қандай маълумот ошкор қилинган сана кўрсатилиши билан белгиланса, бундай маълумотларни ошкор қилиш тартиби ҳам кўрсатилади)

облигациялар реализация қилинадиган жойлар (қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчисининг номи ва унинг маълумотлари)


г) облигациялар муомаласи тартиби ва шартлари;


(Облигациялар муомаласиининг бошланиш ва тугаш санаси ёки муомала санасини белгилаш тартиби кўрсатилади)


д) облигацияларни сўндириш тартиби ва шартлари:

облигацияларни сўндириш санаси;

облигацияларни сўндириш усули;


(Агар облигацияларни сўндиришда мукофот ва номинал қиймати тўловини амалга ошириш облигацияларни чиқарилиш рисоласига мувофиқ бошқа мулкий ҳуқуқлар билан амалга оширилса, ушбу ҳуқуқларнинг тавсифлари, уларни сақлаш усуллари, уларни баҳолаш тартиби ва ушбу ҳуқуқларни баҳолаш учун ваколатли шахслар кўрсатилади)


е) облигацияларни муддатидан олдин сўндириш имконияти ва шартлари;


(Муддатидан олдин сўндириш нархи (қиймати) (ёки муддатидан олдин сўндириш нархини (қйиматини) белгилаш тартиби), облигациялар муддатидан олдин сўндириш учун тақдим этилиши мумкин бўлган муддат, шунингдек, жамият томонидан муддатидан олдин сўндириш тўғрисидаги ахборотни ошкор қилиш тартиби кўрсатилади)


ж) қимматли қоғозлар чиқарилиши ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, жамият томонидан облигациялар учун тўлов сифатида олинган маблағларни қайтариш тартиби;


(Ушбу облигациялар чиқарилишини амалга ошмаган деб топиш тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилиш тартиби ҳам кўрсатилади)


з) айирбошланадиган облигациялар тўғрисида маълумот;


(Айирбошланадиган облигациялар чиқарилганда қўшимча равишда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

акцияларга айирбошланадиган облигациялар тури, сони ва жойлаштирилиш нархини аниқлашнинг тартиби, ушбу акциялар бўйича ҳуқуқлар;

облигацияларни айирбошлаш тартиби ва шартлари;

овоз берувчи акцияларга айирбошланадиган жойлаштирилган облигацияларни сотиб олишда имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш тартиби.

Овоз берувчи акцияларга айирбошланадиган жойлаштирилган облигацияларни сотиб олишда имтиёзли ҳуқуқ берилган тақдирда:

ушбу имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган шахсларнинг рўйхати тузилган сана (санани аниқлаш тартиби);

шу тарзда жойлаштирилган облигацияларни сотиб олишда имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиш имконияти тўғрисида хабардор қилиш тартиби;

шу тарзда жойлаштирилган облигацияларни сотиб олишда имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш тартиби;

облигацияларни овоз берувчи акцияларга айирбошлаш тартиби кўрсатилади)


и) ушбу чиқарилишдаги облигациялар бўйича таъминот;


(Кўрсатилади:

таъминот тури;

таъминотнинг пулдаги қиймати;

таъминотни тақдим этган юридик шахсга - тўлиқ фирма номи, жумладан, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, солиқ тўловчининг индивидуал рақами;

солиқ тўловчининг Ф.И.О., яшаш манзили ва индивидуал рақами (таъминотни тақдим этган жисмоний шахс учун.

Таъминот иккита ёки ундан ортиқ объект, таъминот тури билан, шунингдек, иккита ёки ундан ортиқ шахс томонидан тақдим этилган бўлса, ҳар бири бўйича ахборот алоҳида кўрсатилади)


к) гаров сифатида тақдим этилган мол-мулкни баҳолашда қатнашган баҳоловчи ташкилотлар тўғрисидаги маълумотлар;


(Кўрсатилади:

тўлиқ номи, шу жумладан, ташкилий-ҳуқуқий шакли;

жойлашган манзили ва боғланиш учун маълумотлар;

ташкилотга профессионал фаолиятни амалга ошириш учун берилган лицензия рақами ва санаси;

гаров сифатида тақдим этилган мол-мулкни баҳолаш учун жалб қилинган ташкилотлар билан тузилган шартноманинг санаси ва рақами)


л) банк кафолатини тақдим этган банк тўғрисидаги маълумотлар;


(Кўрсатилади:

тўлиқ номи, жумладан, ташкилий-ҳуқуқий шакли;

жойлашган манзили ва боғланиш учун маълумотлар;

кафолат шартномаси рақами ва санаси, шунингдек, кафолатнинг муддати ва шартлари)


м) облигацияларнинг ушбу чиқарилиши бўйича жамиятнинг мажбуриятларини суғурталаган суғурта ташкилоти тўғрисида маълумотлар;


(Кўрсатилади:

тўлиқ номи, жумладан, ташкилий-ҳуқуқий шакли;

жойлашган манзили ва боғланиш учун маълумотлар;

суғурта полиси ва суғурта шартномаси рақами ва санаси)


н) облигацияларни жойлаштиришдан олинган пуллардан фойдаланишнинг мақсади;


(Жамиятнинг облигацияларни жойлаштиришдан оладиган пуллардан фойдаланишининг аниқ мақсадлари кўрсатилади)


о) облигациялар эгасига бериладиган ҳуқуқлар;


(Кўрсатилади:

жамиятдан облигациянинг номинал қийматини олиш ёки облигацияларни чиқариш тўғрисидаги қарорда (эмиссия рисоласида) назарда тутилган бошқа мол-мулкка тенг бўлган ҳуқуқни, шунингдек, облигация номинал қийматининг белгиланган фоиз улушини ёки облигацияларни чиқариш тўғрисидаги қарорда (эмиссия рисоласида) назарда тутилган бошқа мулк ҳуқуқини олиш ҳуқуқи;

амалга ошириш шартлари, тартиби ва муддатлари кўрсатилган ҳолда, шу жумладан, жамиятнинг ўз капитали миқдори камайганида ва унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгарганида, жамият томонидан облигацияларни қайтариб сотиб олишни талаб қилиш ҳуқуқи. Бунда, жамиятнинг ўз капиталининг камайиши тўғрисидаги маълумотни ошкор қилиш тартиби кўрсатилиши керак;

бошқа ҳуқуқлар)


п) инвестор томонидан сотиб олинган облигациялар бўйича олинган даромадни солиққа тортиш тўғрисидаги маълумот;


р) рўй бериши оқибатида жамиятнинг облигациялари бўйича мажбуриятлар бажарилмаслиги эҳтимоли бўлган ҳодисалар тўғрисидаги маълумотлар;


(Кўрсатилади:

рўй бериши оқибатида жамиятнинг облигациялар бўйича мажбуриятларини бажарилмаслиги эҳтимоли бўлган ҳодисалар рўйхати;

облигациялар бўйича мажбуриятларни бажариш имконсиз бўлган тақдирда жамият томонидан кўриладиган чоралар, жумладан, облигациялар бўйича фоизларни тўлаш мажбуриятлари бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда облигация эгаларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тартиб-таомиллари, шу жумладан, мажбуриятларни реструктуризация қилиш тартиби ва шартлари;

жамият томонидан облигациялар эгаларига, шу жумладан, бажарилмаган мажбуриятларнинг миқдори, мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги сабаблари, облигациялар эгаларининг ўз талабларини қондириш бўйича мумкин бўлган хатти-ҳаракатлари рўйхати, облигациялар эгалари томонидан жамиятга, жамият зиммасидаги мажбуриятлар жамият томонидан бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда жамиятнинг мажбуриятлари бўйича солидар ёки субсидиар жавобгар бўлган шахсларга даъво билан мурожаат қилиш тартиби тўғрисидаги маълумотларнинг етказилиш тартиби, муддатлари ва усуллари;

облигациялар бўйича жамият зиммасидаги мажбуриятлар жамият томонидан бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда жамиятнинг мажбуриятлари бўйича солидар ёки субсидиар жавобгар бўлган шахслар билан тузилган шартнома санаси ва рақами, ушбу шахсларнинг тўлиқ номи, шунингдек уларнинг давлат рўйхатига олинган санаси (мавжуд бўлган тақдирда)


с) жамият облигациялар бўйича мажбуриятларини бажаришдан бош тортган тақдирда, облигациялар эгалари ҳаракатларининг тавсифи;


(Облигациялар бўйича даромадларни қайтариш ва тўлаш бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаслиги ёки лозим даражада бажарилмаслиги тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилиш тартиби, бунда бажарилмаган мажбуриятлар миқдори, мажбуриятларнинг бажарилмаслигининг сабаби, шунингдек, облигациялар эгаларининг ўз талабларини қондириш бўйича мумкин бўлган ҳаракатлари рўйхати кўрсатилади)


т) жамиятнинг тўлов агенти тўғрисидаги маълумот (мавжуд бўлган тақдирда);


(Кўрсатилади:

тўлов агентининг тўлиқ номи;

жойлашган манзили ва боғланиш учун маълумотлар;

жамият ва тўлов агенти ўртасидаги шартноманинг санаси ва рақами.

Агар облигациялар чиқарилишида облигациялар бўйича мажбуриятларнинг нақд пулда тўланиши кўзда тутилган бўлса, маълумотлар мажбурий равишда ошкор қилинади)


           

3-БОБ. ЭМИССИЯ ТЎҒРИСИДАГИ

ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТЛАР

         

18. Ушбу қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисида қарор қабул қилган жамият органи ва қарор қабул қилинган сана.


19. Ушбу чиқарилиш бўйича жамият томонидан жалб қилинган қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари ҳақида маълумот.


(Кўрсатилади:

тўлиқ номи, жумладан, ташкилий-ҳуқуқий шакли;

жойлашган манзили ва боғланиш учун маълумотлар;

ташкилот профессионал фаолият юритиши учун берилган лицензия рақами ва санаси. Жамият томонидан инвестиция маслаҳатчиси жалб қилинган тақдирда, рўйхатдан ўтказувчи органга фаолият бошланиши тўғрисида хабарнома юборганлиги тўғрисидаги маълумотлар ҳам кўрсатилади;

жамият ва қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси ўртасида тузилган шартномаси санаси ва рақами)


20. Мустақил аудитор тўғрисидаги ахборот.


(Кўрсатилади:

сўнги тугалланган _____ молия йилида жамият молия ҳисоботи аудитини амалга оширган аудиторлик ташкилотининг тўлиқ расмий номи (аудитор Ф.И.О.);

жойлашган манзили ва алоқа маълумотлари;

Бўш катакда жамият неча йиллик маълумотларни тақдим этаётганлиги кўсатилади)


21. Мазкур чиқарилиш билан боғлиқ тегишли хизматларни кўрсатиш бўйича шартнома тузилган юридик ва молия масалалари бўйича маслаҳатчиларнинг тўлиқ номи.


22. Қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олишни амалга оширувчи ташқилотлар тўғрисида маълумот.


(Кўрсатилади:

тўлиқ номи, жумладан, ташкилий-ҳуқуқий шакли;

жойлашган манзили ва боғланиш учун маълумотлар;

қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олишни амалга оширувчи ташкилот билан тузилган шартнома санаси ва рақами)


23. Рўйхатга олинган облигациялар чиқарилишлари тўғрисидаги маълумотлар.

(Кўрсатилади:

ҳар бир чиқарилишдаги облигацияларнинг умумий миқдори, тури ва номинал қиймати, облигациялар ҳар бир чиқарилишининг давлат рўйхатидан ўтган санаси, ҳар бир чиқариш бўйича жойлаштирилган облигациялар миқдори, шунингдек, облигацияларни жойлаштиришда жалб этилган маблағларнинг умумий миқдори, ҳар бир облигация чиқарилиши бўйича ҳисобланган ва тўланган мукофот миқдори, қайта сотиб олинган облигациялар миқдори;

жойлаштирилмаган облигациялар фоизи, жойлаштирмаганлик сабаби (агар бундай ҳолат бўлса);

жамиятнинг облигациялар эгалари олдидаги мажбуриятларини бажармаслиги ҳолатлари бўйича маълумотлар (облигациялар бўйича мукофотларни тўламаслик (тўловнинг кечиктирилиши), жумладан, бажарилмаган мажбуриятлар ҳажми ва қанча муддатга кечиктирилганлиги тўғрисидаги маълумотлар, қимматли қоғозлар бўйича ҳисобланган, аммо тўлаб берилмаган мукофот миқдори (тур ва чиқаришлар бўйича алоҳида);

маълум бир облигациялар чиқарилишини жойлаштириш ёки муомалага чиқариш тўхтатилган (тикланган) бўлса, бундай қарорни қабул қилган давлат органи, асос ва қарор қабул қилинган сана кўрсатилади.

Маълумотлар ушбу облигациялар чиқарилиши тўғрисидаги қарор қабул қилинган санагача жамиятнинг барча рўйхатга олинган облигациялари тўғрисида хронологик тартибда берилади.

Жамиятнинг сўндирилмаган айирбошланадиган облигациялари тўғрисидаги маълумотлар алоҳида кўрсатилади)


     

4-БОБ. ЖАМИЯТНИНГ БОШҚАРУВ ВА ИЖРО

ОРГАНЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТ

          

24. Жамият кузатув кенгаши аъзолари тўғрисидаги маълумотлар.


(Кўрсатилади:

кузатув кенгаши раиси ва аъзоларининг Ф.И.О. (кузатув кенгашида мустақил аъзо(лар) бўлса, улар ҳам кўрсатилади);

кузатув кенгаши аъзолари сайланган сана ва уларнинг сўнгги _____ йил ичидаги ва ҳозирги вақтдаги меҳнат фаолияти тўғрисидаги хронологик тартибдаги маълумотлар;

кузатув кенгаши ҳар бир аъзосига тегишли жамиятнинг овоз берувчи акцияларининг жамият устав капиталидаги овоз берувчи акцияларнинг умумий ҳажмига фоиз нисбати.

Бўш катакда жамият неча йиллик маълумотларни тақдим этаётганлиги кўсатилади.

Ахборот жамиятнинг Кузатув кенгаши мавжуд бўлса ошкор этилади)


25. Жамият кузатув кенгаши қўмиталари тўғрисидаги ахборот.


(Қўмита номи, унинг вазифа ва функциялари, шунингдек, таркиби кўрсатилади. Маълумот жамият кузатув кенгаши қўмитаси мавжуд бўлган тақдирда ошкор қилинади)


26. Жамиятнинг коллегиал (якка) ижроия органи тўғрисида маълумотлар.


(Кўрсатилади:

ижроия органи вазифасини якка бажарувчи шахснинг Ф.И.О. ёки коллегиал ижроия органи раҳбари ва аъзоларининг Ф.И.О;

ижроия органи вазифасини якка бажарувчи шахс сайланган сана, унинг ёки коллегиал ижроия органи аъзолари ваколатлари, сўнгги _____ йил ичидаги ва ҳозирги вақтдаги меҳнат фаолияти тўғрисидаги хронологик тартибдаги маълумотлар;

жамият ижроия органи вазифасини якка бажарувчи шахс ёки жамият коллегиал ижроия органига тегишли овоз берувчи акцияларнинг жамият устав капиталидаги овоз берувчи акциялар умумий ҳажмига фоиз нисбати.

Бўш катакда жамият неча йиллик маълумотларни тақдим этаётганлиги кўрсатилади)


27. Жамият ижроия органининг вазифаси топширилган ташкилот тўғрисидаги маълумот.


(Кўрсатилади:

бошқарув ташкилотининг тўлиқ номи, жумладан, ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган манзили ва алоқа маълумотлари;

бошқарув ташкилотининг ижроия органи вазифаларини якка тартибда бажарадиган шахснинг Ф.И.О., ёки бошқарув ташкилотининг коллегиал ижроия органи аъзолари ва кузатув кенгаши аъзоларининг Ф.И.О.;

бошқарув ташкилотининг ижроия органи вазифаларини якка тартибда бажарадиган шахсга ёки бошқарув ташкилотининг коллегиал ижроия органи аъзолари ва кузатув кенгаши аъзоларига тегишли бўлган бошқарув ташкилотининг овоз берувчи акциялари (устав капиталидаги улушлари) бошқарувчи ташкилотнинг овоз берувчи акцияларининг (устав капиталидаги улушларнинг) умумий сонига фоиз нисбати;

Маълумот ижроия органнинг ваколатлари бошқарув ташкилотига топширилган тақдирда ошкор қилинади)


28. Мукофот ҳамда иш ҳақининг умумий миқдори, шунингдек, сўнгги _____ йил учун мазкур Рисоланинг 24, 26 ва 27-бандларида кўрсатилган жамиятнинг шахсларига берилган ва тўланган имтиёзлар.


(Бўш катакда жамият неча йиллик маълумотларни тақдим этаётганлиги кўсатилади)


29. Жамиятнинг 5 ва ундан ортиқ фоиз акциялари (улуши)га эга бўлган акциядорлари (иштирокчилари).


(Кўрсатилади:

акциядорнинг/иштирокчининг Ф.И.О., солиқ тўловчининг индивидуал рақами (жисмоний шахс учун);

тўлиқ номи, солиқ тўловчининг индивидуал рақами, жойлашган манзили (юридик шахслар учун;

кузатув кенгаши ҳар бир аьзосига тегишли жамиятнинг овоз берувчи акцияларининг жамият устав капиталидаги овоз берувчи акцияларнинг умумий ҳажмига фоиз нисбати;

таъсисчи ёки йирик акциядор (иштирокчи) жамиятнинг овоз берувчи акцияларининг 5 ва ундан ортиқ фоизига ёки устав капиталидаги иштирок этиш улушига эгалик қилишни бошлаган сана)


Жисмоний ёки юридик

шахс маълумотлари

        

Эгалик қиладиган

акциялари сони

     

Улуши (% да)

     







30. Жамиятнинг бошқа аффилланган шахслари тўғрисидаги маълумотлар.


Аффилланган - юридик шахсларнинг тўлиқ номи ёки аффилланган - жисмоний

шахсларнинг

Ф.И.Ш.

       

Аффилланган

шахс деб ҳисоб-

ланишининг асоси

    

Аффилланган шахснинг эмитент

устав капиталидаги улуши

        

сони доналарда

     

улуш % да

      

Оддий

     

Имтиёзли

       

     

     

          

5-БОБ. ЖАМИЯТИНИНГ МОЛИЯВИЙ-ИҚТИСОДИЙ

ФАОЛИЯТИ КЎРСАТКИЧЛАРИ

          

31. Жамият фаолияти турлари.


(асосий фаолият тури ва ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар (хизматлар) турлари;

жамиятнинг лицензиялари (патентлари) тўғрисидаги маълумотлар)


32. Жамиятнинг бозордаги улуши тўғрисидаги маълумот.


33. Соҳанинг келажакдаги тараққиёти борасидаги прогнозлар ва ушбу соҳадаги жамиятнинг ўрни.


34. Сўнгги _____ йил ичида ёки жамиятнинг расмий фаолияти даврида сотилган маҳсулотлар (бажарилган иш, хизматлар) ҳажми.


(Бўш катакда жамият неча йиллик маълумотларни тақдим этаётганлиги кўсатилади.)


35. Жамиятнинг ўз маҳсулотлари (ишлари, хизматлари)ни сотишни ташкил этиш бўйича фаолияти.


(Кўрсатилади:

жамият истеъмол қиладиган товарлар (иш, хизмат) умумий ҳажмининг 10 ва ундан ортиқ фоизига тўғри келадиган етказиб берувчилар номи ва жойлашган манзили;

жамият ишлаб чиқарадиган товарлар (иш, хизмат) умумий ҳажмининг 10 ва ундан ортиқ фоизини истеъмол қиладиган истеъмолчилар номи ва жойлашган манзили)


36. Жамият фаолиятига таъсир қиладиган омиллар:


а) жамият фаолияти асосий турлари бўйича савдо (иш, хизмат) даромадлилигига ижобий ва салбий таъсир қиладиган омиллар;


б) жамиятнинг суд жараёнларидаги иштироки тўғрисидаги маълумотлар;


(Жамият фаолиятининг тўхтатилиши хавфи ёки ўзгариши, жамият активлари умумий ҳажмининг 10 (ўн) ва ундан ортиқ фоизи миқдоридаги пул ва бошқа мажбуриятларнинг ундирилиши билан боғлиқ суд жараёнларидаги иштироки тўғрисидаги маълумотларни кўрсатиш керак.

Жамият қимматли қоғозларини харид қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилишда муҳим деб билган бошқа суд жараёнлари тўғрисидаги маълумотларни ҳам ошкор қилиши мумкин)


в) ваколатли давлат органлари ва (ёки) суд томонидан сўнгги _____ йил давомида жамиятга ва унинг бошқарув органи аъзоларига нисбатан қўлланган барча маъмурий жазолар (санкциялар, жумладан молиявий) тўғрисидаги маълумотлар;


(Санкцияни белгилаган орган, сана, қўллаш сабаблари, ҳажми, шунингдек, ушбу санкциялар кимга нисбатан қўллангани ва рисола тасдиқланган санага уларнинг бажарилиши даражаси.

Бўш катакда жамият неча йиллик маълумотларни тақдим этаётганлиги кўрсатилади)


г) таваккалчилик омиллари:

жамият фаолияти билан боғлиқ хавф-хатарлар;


(Жамият фаолиятига хос ёки асосий молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ хавф-хатарлар, жумладан, қуйидагилар билан боғлиқ хатарлар тавсифланади:

Маълум турдаги фаолиятни юритиш учун ёки муомаласи чекланган объектлар (жумладан, табиий ресурслар)дан фойдаланиш учун лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш имкониятининг йўқлиги;

Учинчи шахслар, жумладан, жамиятнинг шуъба ташкилотлари бўйича жамият жавобгарлиги;

Савдо ҳажми маҳсулот (иш, хизмат)ни сотишдан олинадиган жами даромаднинг камида 10 (ўн) фоизига тўғри келадиган истеъмолчиларни йўқотиш эҳтимоли)


тармоқ хавф-хатарлари;


(Тармоқдаги вазият ёмонлашувининг жамият фаолияти ва ўз мажбуриятларини бажаришига таъсир қилиши мумкинлиги баён қилинади. Жамият фикрига кўра, тармоқда бўлиши мумкин бўлган энг аҳамиятли ўзгаришлар (ички ва ташқи бозорда алоҳида) кўрсатилади.

Жамият ўз фаолиятида фойдаланадиган хомашё, хизматлар (ички ва ташқи бозорда алоҳида) нархларининг ўзгариши билан боғлиқ хатарлар алоҳида баён қилинади.

Жамият маҳсулотлари ва (ёки) хизматлари нархларининг ўзгариши билан боғлиқ хатарлар (ички ва ташқи бозорда алоҳида), ва уларнинг жамият фаолиятига бўлган таъсири алоҳида баён қилинади)


молиявий хавф-хатарлар;


(Жамият молиявий аҳволининг фоиз ставкалари, хорижий валютани айирбошлаш курси, шунингдек, қимматли қоғозларга бўлган бозор нархларининг салбий томонга ўзгаришига алоқадор хатарларга боғлиқлиги баён қилинади.

Жамият молия активлари ва молия мажбуриятлари номувофиқлиги (жумладан, жамиятнинг бир ёки бир неча контрагентлари молия мажбуриятларини ўз вақтида бажармаслиги оқибатида) ва (ёки) кутилмаганда жамият молия мажбуриятларини зудлик билан бир вақтнинг ўзида амалга ошириш зарурати юзага келиши оқибатида жамият ўз мажбуриятларини тўла бажара олмаслиги билан боғлиқ хатарлар алоҳида баён қилинади.

Молия хатарлари таъсирида молия ҳисоботининг қайси кўрсаткичлари ўзгаришга кўпроқ мойиллиги, уларнинг пайдо бўлиш эҳтимоли ва ҳисоботда ўзгариши характери кўрсатилади)


ҳуқуқий хавф-хатарлар;

операцион хавф-хатарлар;

жамият қимматли қоғозларини харид қилиш ҳақида қарор қабул қилиш учун муҳим деб билган бошқа хавф-хатарлар.


37. Хатарларни бошқаришда жамият сиёсати тўғрисидаги маълумотлар.


38. Жамиятнинг устав капитали тўғрисидаги маълумотлар.


(Кўрсатилади:

уставга кўра устав капитали ҳажми, сўмда;

ҳисоб баланси бўйича устав капитали ҳажми, сўмда;

устав капиталининг тўланган қисми миқдори, сўмда;

Маълумот рақам ва ёзув билан кўрсатилади)


39. Жамиятнинг ўз капитали тўғрисидаги маълумотлар, сўмда.


4. Захира фонди тўғрисидаги маълумот.


(Кўрсатилади:

захира фондининг Устав бўйича миқдори, фоизда;

қимматли қоғозлар чиқариш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санага захира фондининг асл миқдори, минг сўм;

Қимматли қоғозлар чиқариш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санага қадар захира фонди шаклланмаган бўлса, ушбу ҳақида маълумот жавобда акс эттирилади)


41. Асосий молиявий кўрсаткичлар.


(Жамият фикрига кўра, қимматли қоғозларни харид қилиш ҳақида қарор қабул қилиш учун бундай маълумотларни ошкор қилиш муҳим бўлган молиявий коэффициентлар кўрсатилади)


42. Жамиятнинг ҳисоб юритиш сиёсати ҳақидаги маълумотлар.


43. Сўнгги _____ тугалланган молиявий йил учун даромаддан фойдаланиш асосий йўналишлари тўғрисидаги маълумотлар, минг сўм.


(Бўш катакда жамият неча йиллик маълумотларни тақдим этаётганлиги кўсатилади)


44. Мазкур Рисола тасдиқланган кунгача сўнгги йил учун аффилланган шахслар билан тузилган йирик битимлар тўғрисидаги маълумотлар.


(Жамият томонидан мол-мулкни олиш ёки уни бошқа шахсга бериш ёхуд мол-мулкни бошқа шахсга бериш эҳтимоли билан боғлиқ битим (шу жумладан қарз, кредит, гаров, кафиллик) ёки ўзаро боғланган бир нечта битим, агар бошқа шахсга берилаётган мол-мулкнинг ёки олинаётган мол-мулкнинг баланс қиймати бундай битимларни тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилинаётган санада жамият соф активлари миқдорининг 15 фоизидан ортиғини ташкил этса, йирик битим деб ҳисобланади, кундалик хўжалик фаолиятини юритиш жараёнида тузиладиган битимлар ҳамда акцияларни ва бошқа қимматли қоғозларни жойлаштириш билан боғлиқ бўлган битимлар бундан мустасно)


45. Жамият активлари умумий ҳажмининг 10 ва ундан ортиқ фоизини ташкил этадиган активлар, ҳар бир активнинг тегишли баланс қиймати кўрсатилади.


46. Жамият активлари баланс қийматининг 10 ва ундан ортиқ фоизи миқдоридаги дебиторлик қарзи.


(Кўрсатилади:

жамият олдидаги қарзи жамият активлари баланс қийматининг 10 ва ундан ортиқ фоизи миқдоридаги қарзга эга дебитор номи;

тўланиши лозим бўлган тегишли сумма (яқин 12 (ўн икки) ой ичида чораклар бўйича тақсимланади, қолган суммалар йиллар бўйича алоҳида, қарзни узиш муддатларини кўрсатган ҳолда) ва уни сўндириш муддатлари кўрсатилади)


47. Жамиятнинг аосий фаолиятини амалга ошириши билан боғлиқ ва жамият мажбуриятлари баланс қийматининг 10 ва ундан ортиқ фоизини ташкил этадиган кредиторлик қарзи.


(Кўрсатилади:

жамиятнинг кредиторлари номи;

тўланиши лозим лозим бўлган тегишли сумма (яқин 12 (ўн икки) ой ичида чораклар бўйича тақсимланади, қолган суммалар йиллар бўйича алоҳида, қарзни узиш муддатларини кўрсатган ҳолда) ва уни сўндириш муддатлари кўрсатилади)


48. Жамият томонидан асосий фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган, жамият мажбуриятларининг баланс қийматининг 10 ва ундан ортиқ фоизини ташкил этадиган кредиторлик қарзи.


(Кўрсатилади:

жамиятнинг кредиторлари номи;

тўланиши лозим лозим бўлган тегишли сумма (яқин 12 (ўн икки) ой ичида чораклар бўйича тақсимланади, қолган суммалар йиллар бўйича алоҳида, қарзни узиш муддатларини кўрсатган ҳолда кўрсатилади) ва уни сўндириш муддатлари)


49. Сўндирилмаган кредитлар (қарзлар) тўғрисидаги маълумотлар.


(Кўрсатилади:

кредит ташкилоти (қарз берувчи) номи;

кредит (қарз) шартномасининг асосий шартлари;

кредит (қарз) шартномасининг тугаш санаси;

кредит (қарз) шартномасининг сўндирилмаган тўлов қисми, сўмда)


Кредит ташкилоти

(қарз берувчи) номи

Кредит (қарз)

шартномасининг

асосий шартлари

       

Кредит (қарз)

шартномасининг

тугаш санаси

        

Кредит (қарз)

шартномасининг

сўндирилмаган тўлов

қисми, сўмда)

      









50. Солиқ тўловлари бўйича муддати ўтиб кетган қарз миқдори, сўмда.


51. Активлари баланс қийматининг 10 ва ундан ортиқ фоизини ташкил этган жамиятнинг инвестициялари тўғрисидаги маълумотлар.


(Барча инвестициялар миқдори жамият активлари баланс қийматининг 10 фоизни ташкил этганда ҳам, ушбу банд тўлдирилади)


         

6-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

          

52. Мазкур Рисола нусхалари ва асл нусхаси билан танишиш тартиби ва жойи тўғрисида маълумот.


53. Қимматли қоғозларнинг чиқарилиши шартлари жойлаштириладиган ахборот-маълумот тизимлари, даврий нашрлар манзиллари ва номлари.


54. Жамият қимматли қоғозларини сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун жамиятнинг фикрига кўра ошкор этилиши зарур бўлган бошқа маълумотлар.


             

             




Маъмурий регламентга

4б-ИЛОВА



ИНВЕСТИЦИЯ ФОНДИНИНГ

ЭМИССИЯ РИСОЛАСИ

          

"ТАСДИҚЛАНГАН"

____________________________________

(фонднинг номи)

______________________________________

(фонд кузатув кенгаши раисининг ёки бошқа

ваколатли шахснинг Ф.И.О. ва имзоси)

       

20___ йил "___" ___________ ___-сон


ЭМИССИЯ РИСОЛАСИ

______________________________________________

(фонднинг тўлиқ номи)

            

          

  Идентификация

  рақами берилди:











             


(акцияларнинг тури ва сони)

          

Инвестиция активларини ишончли бошқарувчи номи:




             

Инвестиция активларини ишончли бошқарувчи раҳбари:



(Ф.И.О., имзо)

             

Инвестиция активларини ишончли бошқарувчи бош бухгалтери:



(Ф.И.О., имзо)

             


_________________

_____________________

                        Сана

           

Акциялар чиқарилишига доир ҳужжатларни тайёрлаш бўйича хизмат кўрсатган инвестиция маслаҳатчисининг номи:

            


         

Инвестиция маслаҳатчиси билан тузилган шартнома рақами ва санаси:

          


         

Инвестиция маслаҳатчиси раҳбарининг Ф.И.О. ва имзоси:


         


         


_________________

_____________________

                      Сана

          

             

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗУВЧИ ОРГАН УШБУ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР ЭМИССИЯСИ РИСОЛАСИДАГИ АХБОРОТ ВА ДАЛИЛЛАРНИНГ ТЎҒРИЛИГИ УЧУН ЖАВОБГАР БЎЛМАЙДИ ШУНИНГДЕК УНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ЖАРАЁНИДА ЖОЙЛАШТИРИЛАЁТГАН ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРГА НИСБАТАН ЎЗ МУНОСАБАТИНИ БИЛДИРМАЙДИ.

"ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИНГ 61-МОДДАСИГА МУВОФИҚ, ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРНИ ИНВЕСТИЦИЯ ОБЪЕКТИ СИФАТИДА ТАНЛАШ ВА МУВОФИҚ РАВИШДА УШБУ ТАНЛОВНИНГ ОҚИБАТЛАРИ ИНВЕСТОРНИНГ ТАВАККАЛЧИЛИКЛАРИДИР.

         

         

1. Фонд тўғрисидаги асосий маълумотлар

         

Катакнинг рақами ва номи

       

Тўлдириладиган катак

     

1.

Фонднинг тўлиқ ва қисқартирилган номи (1. Фонд ишончли бошқарувчиси раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми.

2.Фонд ишончли бошқарувчиси бош бухгалтерининг фамилияси, исми, отасининг исми).


2.

Фонднинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва тури


3.

Фонднинг жойлашган ери ва банк реквизитлари


1. Тўлиқ почта манзили.

2.Электрон почта манзили.

3.Расмий веб-сайти.

4.Хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва унинг жойлашган ери.

5. Фонднинг солиқ органининг номи ва СТИРи).


4.

1. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи, фонднинг давлат рўйхатидан ўтказилган санаси ва рақами.

2. Давлат статистика органи томонидан берилган кодлар.


5.

Фонднинг фаолият муддати


6.

Фаолиятнинг асосий йўналишлари


7.

Устав капиталининг 5 ва ундан ортиқ фоизига эгалик қилаётган барча фонд акциядорларининг рўйхати (биринчи эмиссияда тўлдирилмайди)

Акциядорлар - юридик

шахсларнинг тўлиқ номи ёки

акциядорлар - жисмоний

шахсларнинг Ф.И.О.


Акциядорлар - юридик шахсларнинг жойлашган ери (почта манзили) ёки акциядорлар - жисмоний шахсларнинг паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта маълумотлари

        

Акциядорнинг устав

капиталидаги улуши

        



сони доналарда

       

улуш, фоизда

     

8.

Фонд ишончли бошқарувчиси тўғрисидаги маълумотлар:

1. Тўлиқ почта манзили:

2. Электрон почта манзили.

3. Расмий веб-сайти.

4. Жойлашган ери ва банк реквизитлари.

5. Тўлиқ почта манзили.

6. Хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва унинг жойлашган ери.

7. Фонднинг солиқ органининг номи ва СТИРи.

8. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи, давлат рўйхатидан ўтказилган санаси ва рақами.

9. Ўз маблағларининг миқдори, минг сўмда.

10. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчи сифатида профессионал фаолиятни амалга оширишга берилган лицензиянинг рақами ва санаси, шунингдек, лицензияни берган орган.



9.

Эмиссия рисоласи тасдиқланган пайтдаги фонд кузатув кенгаши барча аъзоларининг рўйхати


Кузатув кенгаши аъзосининг

Ф.И.О.

       

Ҳозирги вақтда ва охирги

3 йилдаги эгалланган лавозимлари

     

Фонд устав капиталидаги улуши

   



сони доналарда

      

улуш, фоизда

     

10.

Фонд таъсисчиларининг рўйхати (фақат акцияларнинг биринчи чиқарилишида тўлдирилади)

Таъсисчилар - юридик

шахсларнинг тўлиқ номи ёки

таъсисчилар - жисмоний

шахсларнинг

Ф.И.О.

     

Таъсисчилар - юридик шахсларнинг жойлашган ери (почта манзили) ёки таъсисчилар - жисмоний шахсларнинг паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта маълумотлари

    

Фонд устав капиталидаги улуши

      



сони доналарда

    

улуш, фоизда

      

11.

Фонднинг аффилланган шахслари рўйхати


Аффилланган - юридик

шахсларнинг тўлиқ номи ёки

аффилланган - жисмоний

шахсларнинг

Ф.И.О.

       

Аффилланган шахс деб

ҳисобланишининг асоси

   

Аффилланган шахснинг фонд

устав капиталидаги улуши

       



сони доналарда


улуш, фоизда

     

12.

Устав капиталида фонд 5 ва ундан ортиқ фоиздаги улушга эга бўлган барча юридик шахсларнинг рўйхати


Номи


Ташкилий- ҳуқуқий

шакли

     

Жойлашган ери

     

Фонднинг юридик шахс

устав капиталидаги

улуши

         




сони доналарда

         

улуш, фоизда

      

13.

Фонднинг барча ваколатхонал

ари ва филиаллари рўйхати


1. Тўлиқ номи.

2. Жойлашган ери .

3. Очилган санаси.


14.

Фонднинг барча шўъба ва тобе жамиятлари рўйхати


1. Тўлиқ номи.

2. Жойлашган ери.

3. Очилган санаси.



12, 13 ва 14-бандларини тўлдиришда салбий жавоб берилган ҳолда тўлиқ, тушунарли жавоблар бериш мақсадга мувофиқдир, масалан: фонд ваколатхоналар, шўъба ва бўйсунувдаги жамиятларга эга эмас

           

15.

Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция фонди сифатида профессионал фаолиятни амалга оширишга лицензия берилган санаси, рақами ва лицензия берган орган, шунингдек фондда

мустақил рейтинг баҳосининг мавжудлиги


2. Фонднинг молиявий ҳолати тўғрисидаги маълумотлар


16.

Охирги уч йил мобайнидаги ёки фонд ташкил топган пайтдан бошлаб,

агар бу муддат уч йилдан кам бўлса, ҳар бир тугалланган йил учун фонднинг

бухгалтерия баланслари ва молиявий натижалари тўғрисидаги

ҳисоботларининг нусхалари.

      

17.

Эмиссия рисоласи тасдиқланишидан олдинги охирги чораклик

якуни ҳолати бўйича фонднинг бухгалтерия баланси ва молиявий

натижалари тўғрисидаги ҳисоботининг нусхалари.

     

18.

Ташқи аудитор тўғрисидаги ахборот



1. Аудиторнинг фамилияси, исми, отасининг исми.

2. Лицензия берилган санаси ва рақами.

3. Фонднинг аудиторлик ташкилоти номи ва унинг жойлашган ери.


19.

Фонднинг олдинги ташқи аудиторлари тўғрисидаги ахборот (охирги тугалланган уч йил учун)


1. Аудиторнинг фамилияси, исми, отасининг исми.

2. Лицензия берилган санаси ва рақами.

3. Фонднинг аудиторлик ташкилоти номи ва унинг жойлашган ери.


20.

1. Устав бўйича захира фондининг миқдори, фоизда.

2. Захира фонининг акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадаги ҳақиқий миқдори, минг сўмда.

3. Бунда, соф фойдадан ажратмалар ҳисобига шакллантирилган захира фондининг улуши, минг сўмда.



Охирги уч йил учун захира фонди воситаларидан фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисобот, минг сўмда


Захира фонди воситаларидан

фойдаланилишининг йўналиши

       

20__й

20__й

20__й

Агар захира фонди акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарор қабул қилинган санада шаклланмаган бўлса, буни жавобда акс эттириш лозим.


21.

Охирги тугалланган уч молиявий йил учун фойда фойдалани-

лишининг асосий йўналишлари тўғрисидаги маълумотлар, минг сўмда


Тоифа

       

20__й

20__й

20__й

1

2

3

4

Ишончли бошқарувчига тўланган мукофотлар ва бошқа суммалар


Қимматли қоғозлар марказий депозитарияси ва инвестиция воситачисига кўрсатилган хизматлар учун тўланган суммалар


Дивидентлар


Фойдадан бошқа йўналишлар бўйича фойдаланилган суммалар (олдинги тоифаларга киритилмаган)


Жами


22.

Солиқ ва йиғимларни тўлаш бўйича муддати ўтказиб юборилган қарзлар миқдори, минг сўмда


Солиқ ва йиғимлар турлари


Қарз суммаси

      



23.

Охирги ҳисобот санасидаги бошқа кредиторлар бўйича қарзларнинг умумий суммаси, минг сўмда


24.

Дебитор қарздорлик тўғрисидаги маълумотлар, минг сўмда (базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 баравари миқдоридан ошган қарз кўрсатилади)


Дебиторлик номи


Жойлашган ери


Қарз суммаси


Қарз узиш

муддатлари


Ундириш умидсиз

бўлган қарздорлик

муддатлари

      






25.

Фондга давлат органлари томонидан охирги уч йил мобайнида қўлланилган иқтисодий санкциялар тўғрисидаги маълумотлар


а) санкция қўлланилган саналар;

б) санкция қўллаш сабаблари;

в) санкция қўллаш сабаблари;

г) санкциялар миқдори, сўмда.


26.

Фонд амалда жавобгар ёки даъвогар сифатида қатнашаётган суд жараёнларининг мавжудлиги тўғрисидаги ахборот (иштирок этаётган ишлар сони, даъво суммаси ва тарафлар)


27.


Фонднинг устав капитали тўғрисидаги маълумотлар



а) уставга кўра устав капиталининг миқдори, сўмда;


б) бухгалтерия баланси маълумотлари бўйича устав капиталининг миқдори, сўмда в) устав капитали тўланган қисмининг ҳажми, сўмда;


г) акциялар бўйича номиналига нисбатан охирги уч йил натижалари юзасидан фоиз ҳисобида тўланган даромадлар;


20__й

     

20__й

     

20__й

      

Оддий акциялар бўйича

         




д) мавжуд акцияларни йириклаштириш ёки паст номиналдаги акцияларга майдалаш (охирги уч йил учун).


Йириклаштириш


Майдалаш


эски баҳоси сўмда


янги баҳоси сўмда


эски баҳоси сўмда


янги баҳоси сўмда










28.

Аввалги акциялар чиқарилишлари тўғрисидаги маълумотлар (охирги уч йил учун), ҳар бир чиқарилиш учун алоҳида (биринчи чиқарилишда тўлдирилмайди)


а) акциялар чиқарилиши учун асос;

б) давлат рўйхатидан ўтказилган санаси, чиқарилишнинг идентификация рақами4

в) жойлаштиришни бошлаш санаси;

г) жойлаштиришни тугатиш санаси;

д) акциянинг номинал қиймати, сўмда;

е) номинал қиймати бўйича чиқарилиш ҳажми, сўмда;

ж) чиқарилган акцияларнинг умумий сони, донада;

з) жойлаштирилган акциялар расмий листингга киритилган савдолар ташкилотчисининг номи ва манзили;

и) охирги йил учун акциялар нархларининг тақсимланиши, биржа ёки биржадан ташқари савдоларда расмий рўйхатдан ўтказилган юқори ва пастки нархлар кўрсатилган ҳолда;

к) акцияларни чиқаришдан мақсад.



3. Келгуси акциялар чиқарилишини

муомалага киритиш шартлари

         

29.

Келгуси акциялар чиқарилишини муомалага киритиш шартлари


а) чиқарилишдаги акциялар тури;

б) чиқарилишдаги акциялар сони;

в) чиқарилишдаги акцияларнинг номинал қиймати, сўмда;

г) чиқарилишнинг умумий ҳажми (номинал қиймати бўйича), сўмда;

д) чиқарилишдаги ҳар бир акция билан тақдим этиладиган ҳуқуқлар;

е) акцияни жойлаштириш усули, шунингдек ёпиқ обуна бўлган тақдирда ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилиши амалга ошириладиган шахслар доираси кўрсатилади;

ж) акцияни жойлаштиришнинг муддати ва тартиби;

з) акцияларни тўлаш шартлари ва тартиби;

и) акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорни қабул қилган фонд бошқарув органи ва қабул қилган санаси;

к) фонд уставида акциялар эмиссиясига ўрнатилган ҳар қандай чеклашлар, жойлаштирилаётган акцияларни сотиб олиши мумкин бўлганларга нисбатан чеклашлар;

л) акцияларни чиқаришдан мақсад.


30.

Акцияларга тўлов пул бўлмаган воситалар билан тўланган тақдирда акциялар тўланиши мумкин бўлган мол-мулкнинг рўйхати кўрсатилсин. Акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган тақдирда фонд томонидан акциялар тўлови сифатида олинган воситаларни қайтариш тартиби.


31.

Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ва қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олишни амалга оширувчи инвестиция воситачисининг ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўз ичига олган тўлиқ фирма номи, жойлашган жойи, почта манзили, телефони.


32.


Акцияларни жойлаштиришда иштирок этувчи ташкилотлар (андеррайтерлар) тўғрисидаги маълумотлар (акцияларни жойлаштиришда иштирок этувчи ташкилотларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган ерларини (почта манзилларини) ўз ичига олган тўлиқ фирма номи, уларнинг вазифалари, жойлаштириш усуллари ва фонд билан ушбу ташкилотлар ўртасидаги шартноманинг (шартномаларнинг) муҳим шартлари, бадал шартлари, шунингдек қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширишга доир берилган лицензияларнинг рақамлари ва саналари ҳамда уларни берган орган.)


33.

Акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарор ва акциялар эмиссия рисоласи билан танишиш тартиби ва жойи тўғрисидаги ахборот. Акциялар чиқарилишининг шартлари жойлаштириладиган қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг расмий веб-сайти, даврий босма нашрларнинг манзиллари.


34.

Акциялар реализация қилинадиган жойлар (қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчисининг номи ва унинг маълумотлари).


35.

Ушбу акциялар чиқарилишининг листингга киритилиши режалаштирилаётган савдолар ташкилотчиси тўғрисидаги ахборот.


36.

Мазкур эмиссия рисоласида кўрсатилган барча ҳужжатлар унинг таркибий қисмидир ва улар рақамланган, тикилган бўлиши лозим.


            

          




Маъмурий регламентга

5-ИЛОВА



Аввал давлат рўйхатдан ўтказилган

қимматли қоғозлар чиқаришларига киритилган

ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчаларни давлат

рўйхатидан ўтказиш тўғрисида

АРИЗА ШАКЛИ

         

Аввал рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозлар

чиқаришларига киритилган ўзгартиришлар ва (ёки)

қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказишга

АРИЗА

           

1.

Эмитентнинг СТИРи



2.

Қимматли қоғоз тури


3.

Рўйхатдан ўтказилган тегишли қимматли қоғозлар чиқаришларининг давлат рўйхатидан ўтказилган рақами ва санаси:



4.

Ўзгартиришлар киритишнинг сабаби:


5.

Эмитентнинг масъул ҳодими ҳақида маълумот ва унинг алоқа маълумотлари


6.

Лицензиянинг рақами, берилган санаси ва лицензия бўйича фаолият тури


(агар қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси лицензияси мавжуд бўлса тўлдирилади)


7.

Аввал давлат рўйхатидан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқаришларига киритилган ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун камчиликларни бартараф этган ҳолда қайта мурожаат қилинмоқдами?


8.

Аввал топширилган хужжатлар ва рад жавоби ҳақидаги хабарнома тўғрисидаги маълумотлар

(8-банд "ҳа" бўлса тўлдирилади)



          

        




Маъмурий регламентга

6-ИЛОВА



Қимматли қоғозлар чиқарилишларини

эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларининг

ягона давлат реестридан чиқариш тўғрисидаги

АРИЗА ШАКЛИ

          

Қимматли қоғозлар чиқарилишларини эмиссиявий

қимматли қоғозлар чиқарилишларининг ягона

давлат реестридан чиқариш тўғрисидаги

АРИЗА

         

1.

Эмитентнинг СТИРи



2.

Рўйхатдан ўтказилган тегишли қимматли қоғозлар чиқаришларининг давлат рўйхатидан ўтказилган рақами ва санаси:


3.

Қимматли қоғозлар чиқарилишларининг эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларининг ягона давлат реестридан чиқаришнинг сабаблари:


4.

Эмитентнинг масъул ҳодими ҳақида маълумот ва унинг алоқа маълумотлари


             

              

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 6 октябрь