Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.12.2019 й. ПФ-5889-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясини ташкил этиш тўғрисида"ги ПФ-5519-сон Фармонига қўшимча ва ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

06.12.2019 й.

N ПФ-5889



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2018 ЙИЛ 26 АВГУСТДАГИ

"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ

АДМИНИСТРАЦИЯСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА"ГИ ПФ-5519-СОН ФАРМОНИГА

ҚЎШИМЧА ВА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг Иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясини ташкил этиш тўғрисида"ги ПФ-5519-сон Фармонига қўшимча ва ўзгартириш иловага мувофиқ киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                             Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 6 декабрдаги

ПФ-5889-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2018 йил 26 августдаги "Ўзбекистон Республикаси

Президенти Администрациясини ташкил этиш

тўғрисида"ги ПФ-5519-сон Фармонига

киритилаётган қўшимча ва ўзгартириш


1-илованинг рус тилидаги матнида:

"Сектор развития агропромышленного комплекса 3" блокидан кейин "Сектор международного экономического сотрудничества 3" блоки билан тўлдирилсин;


изоҳдаги "372" рақами "375" рақами билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 6 декабрь