Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.10.2022 й. 594-сон "Янги Ўзбекистон юлдузлари" маданият ва санъат миллий мукофоти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.10.2022 й.

N 594




"ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ЮЛДУЗЛАРИ"

МАДАНИЯТ ВА САНЪАТ МИЛЛИЙ

МУКОФОТИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида" 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони ҳамда "Маданият ва санъат соҳасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 2 февралдаги ПҚ-112-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 2 февралдаги ПҚ-112-сон қарори 10-бандига мувофиқ маданият ва санъат соҳасидаги ижодкорларни ҳар йили бир маротаба тақдирлаш мақсадида Маданият ва санъат миллий мукофоти таъсис этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин, шунингдек, Маданият вазирлигининг ушбу Миллий мукофотни "Янги Ўзбекистон юлдузлари" деб номлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи "Янги Ўзбекистон юлдузлари" маданият ва санъат миллий мукофоти тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

"Янги Ўзбекистон юлдузлари" маданият ва санъат миллий мукофоти (кейинги ўринларда - Миллий мукофот) билан тақдирлашни ҳар йили анъанавий тарзда бир марта ижодкорлар ўртасида ўтказиш;

Миллий мукофот номинацияларини (жами 20 та номинация) Миллий мукофот комиссияси хулосаси ва кенг жамоатчилик танлови асосида ҳар йили 10 январдан 10 февралгача танлаб олиш;

танлаб олинган Миллий мукофот номинацияларини ҳар йили 1 мартгача оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда эълон қилиш;

мукофотлаш учун номзодларни ҳар йили 1 ноябргача Маданият вазирлиги (ишчи орган)га тақдим этиш;

ишчи орган томонидан ҳар йили 1 - 10 ноябрь кунлари номзодларга оид ҳужжатларни кўриб чиқиб, қарор қабул қилиш учун Комиссияга тақдим этиш;

Комиссия томонидан ҳар йили 10 - 15 ноябрь кунлари номзодларга оид ҳужжатларни кўриб чиқиб, энг яхши натижа кўрсатган 3 нафар номзодларни (ҳар бир номинация бўйича) саралаш;

энг яхши натижа кўрсатган 3 нафар номзодлар рўйхатини (ҳар бир номинация бўйича) Миллий мукофот ғолибини аниқлаш учун ҳар йили 15 декабрдан келгуси йилнинг 10 январь кунига қадар ижтимоий тармоқларга кенг жамоатчилик овоз бериши учун жойлаштириш;

жорий йил ғолибларининг Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг буйруғи асосида тақдирланишини келгуси йил 25 январь куни ташкил этиш.


3. "Янги Ўзбекистон юлдузлари" маданият ва санъат миллий мукофотига тақдим этилган номзодларни кўриб чиқиш бўйича комиссия таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Ўзбекистон Бадиий академияси ва Ёзувчилар уюшмаси билан биргаликда 2022 йил 1 ноябрга қадар Миллий мукофотнинг статуэткаси ва сертификатлар намунасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


5. Белгилаб қўйилсинки, мукофотлаш ва сертификат бланкасини тайёрлаш учун зарур маблағлар 2022 йил учун Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда Маданият вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари доирасида, шунингдек, Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ажратилади.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - туризм ва маданий мерос вазири А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О.А. Назарбеков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                        А. Арипов




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 14 октябрдаги

594-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Янги Ўзбекистон юлдузлари" маданият ва

санъат миллий мукофотига тақдим этилган

номзодларни кўриб чиқиш бўйича комиссия

ТАРКИБИ

1. А. Абдухакимов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Комиссия раиси

2. О. Назарбеков

-

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири, Комиссия раиси ўринбосари

3. М. Ҳожиматов

-

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари

4. А. Нуридинов

-

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси

5. С. Сайидов

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси

6. Р. Абдуллаев

-

Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси раиси

7. М. Йўлчиева

-

Ўзбекистон қаҳрамони, Ўзбекистон халқ артисти

8. Ф. Зокиров

-

Ўзбекистон халқ артисти

9. А. Исмоилов

-

Юнус Ражабий номидаги Мақом ансамбли бадиий раҳбари, Ўзбекистон халқ артисти

10. З. Мадраҳимова

-

"Баҳор" давлат рақс ансамбли бадиий раҳбари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист

11. О. Матёқубов

-

Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти доценти, бахши, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист

12. К. Ўринбоев

-

Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист

13. И. Юлдашев

-

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори

14. Ш. Тохтасимов

-

Ўзбекистон давлат хореография академияси ректори

15. А. Мансуров

-

Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти ректори

16. Б. Абдулпаттаев

-

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Кадрлар бошқармаси бошлиғи, Комиссия масъул котиби

  

Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 15 октябрь