Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.10.2022 й. 616-сон "Олий таълим аълочиси" ҳамда "Ўрта махсус ва профессионал таълим аълочиси" кўкрак нишонларини таъсис этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.10.2022 й.

N 616




"ОЛИЙ ТАЪЛИМ АЪЛОЧИСИ" ҲАМДА

"ЎРТА МАХСУС ВА ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМ

АЪЛОЧИСИ" КЎКРАК НИШОНЛАРИНИ

ТАЪСИС ЭТИШ ТЎҒРИСИДА

          

           

Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим соҳасида фидокорона меҳнат қилаётган, ўзининг юқори касб маҳорати, ёрқин истеъдоди ва ижоди, ватанпарварлик фазилатлари билан эл-юрт ўртасида ҳурмат қозонган, фаол ва ташаббускор, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасида алоҳида намуна кўрсатиб, соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган фуқароларни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Олий таълим аълочиси" ҳамда "Ўрта махсус ва профессионал таълим аълочиси" кўкрак нишонлари таъсис этилсин.


2. Қуйидагилар:

"Олий таълим аълочиси" кўкрак нишони тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

"Олий таълим аълочиси" кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тавсифлари ва 1б-иловаларга мувофиқ;

"Ўрта махсус ва профессионал таълим аълочиси" кўкрак нишони тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

"Ўрта махсус ва профессионал таълим аълочиси" кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тавсифлари ва 2б-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки:

"Олий таълим аълочиси" ҳамда "Ўрта махсус ва профессионал таълим аълочиси" кўкрак нишонлари мукофотланган шахсларга 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида топширилади;

"Олий таълим аълочиси" ҳамда "Ўрта махсус ва профессионал таълим аълочиси" кўкрак нишонлари билан мукофотлаш Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири буйруғи асосида амалга оширилади;

"Олий таълим аълочиси" ҳамда "Ўрта махсус ва профессионал таълим аълочиси" кўкрак нишонлари, уларнинг гувоҳномасини тайёрлаш ва мукофотланганларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.


4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги "Давлат белгиси" давлат унитар корхонаси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буюртмасига асосан "Олий таълим аълочиси" ҳамда "Ўрта махсус ва профессионал таълим аълочиси" кўкрак нишонлари ва уларнинг гувоҳномалари тайёрланишини белгиланган тартибда таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғликни сақлаш ва спорт масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 24 октябрдаги

616-сон қарорига

1а-ИЛОВА



"Олий таълим аълочиси"

кўкрак нишонининг

ТАВСИФИ


"Олий таълим аълочиси" кўкрак нишони диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлиб, мис қотишмасидан тайёрланади.

Кўкрак нишонининг олд томони марказий қисмида очиқ ҳолатдаги китоб устида магистрлик бош кийими ва устида юқорига таралаётган нурлар зарҳал рангда тасвирланган.

Кўкрак нишони айланаси бўйлаб юқори қисмида оқ эмаль фонида зарҳалланган "OLIY TA`LIM A`LOCHISI" ёзуви, қуйи қисмида эса битта саккиз қиррали юлдузга туташган иккита дафна новдаси жойлашган. Ҳарфлар баландлиги - 2 миллиметр, юлдузнинг диаметри - 2,2 миллиметр.

Кўкрак нишонининг орқа томонида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган.

Кўкрак нишонининг қалинлиги - 2,5 миллиметр.

Ёзув ва тасвирлар - бўртма.

Кўкрак нишонининг олд ва орқа томонларининг четлари қабариқ доира билан ўралган.

Кўкрак нишони ҳалқа ва илмоқчалар ёрдамида тўғри тўртбурчак шаклидаги қадағичга уланган. Қадағичнинг эни - 26 миллиметр, бўйи - 17 миллиметрдан иборат.

Қадағич эни 22 миллиметрли тўқ кўк рангдаги шойи лента қопланган бўлиб, ўртасидан 2 миллиметрли ҳамда икки четидан эни 1,5 миллиметрли сариқ рангли йўл вертикал ҳолатда ўтган.

Қадағичнинг орқа томонига кўкрак нишонини кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама ўрнатилган.

         

          

"Олий таълим аълочиси" кўкрак нишони

         

     

           

          




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 24 октябрдаги

616-сон қарорига

1б-ИЛОВА



"Олий таълим аълочиси"

кўкрак нишони гувоҳномасининг

ТАВСИФИ


"Олий таълим аълочиси" кўкрак нишонининг гувоҳномаси (кейинги ўринларда - гувоҳнома) 160х110 миллиметр ўлчамдаги китобча шаклида бўлиб, 240 г/кв.м. қалинликдаги офсет қоғоздан тайёрланади.

Гувоҳноманинг ташқи томони (биринчи ва тўртинчи бетлари) кўк рангда бўлиб, плёнка билан қопланган.

Гувоҳноманинг юқори чеккасидан (биринчи бети) 33 миллиметр пастда, марказда, оралиғи 6 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "OLIY TA`LIM A`LOCHISI" (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bold" шрифти, 14 кегль), иккинчи сатрда "ko`krak nishoni" ("Times new Roman Bold" шрифти, 14 кегль) сўзлари ёзилган. Ундан 9 миллиметр пастда "GUVOHNOMASI" (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bold" шрифти, 20 кегль) сўзи ёзилган.

Ёзувлар оқ рангда акс эттирилган.

Гувоҳноманинг ички томони (иккинчи ва учинчи бетлари) кўк-сариқ (медалдаги олтин ранг) - кўк рангдаги градиент 25% шаффофликда бўялган.

Гувоҳнома ички томонининг чап томонида (иккинчи бети), марказда, кўкрак нишонининг аслига тенг ўлчамдаги рангли тасвири акс эттирилган.

Гувоҳноманинг ички ўнг томони (учинчи бети) юқори чеккасидан 8 миллиметр пастда, марказда "GUVOHNOMA" (катта ҳарфларда, "Times New Roman" шрифти, 10-кегль) сўзи ҳамда гувоҳнома тартиб рақами учун "N" белгиси ва 16 миллиметрли чизиқ жойлашган.

Ундан 11 миллиметр пастда мукофотланган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи 9 миллиметрли учта чизиқ тортилган.

Пастки чизиқдан 10 миллиметр қуйида, марказда, оралиғи 2 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "O`zbekiston Respublikasi", иккинчи сатрда "oliy va o`rta maxsus ta`lim vazirining" ("Times new Roman Bold" шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.

Ундан 7 миллиметр пастда оралиғи 3,5 миллиметр бўлган икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "20___ yil "___" _________dagi", иккинчи сатрда "____-sonli buyrug`iga asosan" ("Times new Roman Bold" шрифти, 8 кегль) сўзлари ёзилган.

Ундан 5 миллиметр пастда, марказда, оралиғи 3 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "OLIY TA`LIM A`LOCHISI" (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bold" шрифти, 11 кегль), иккинчи сатрда "ko`krak nishoni bilan", учинчи сатрда "mukofotlandi" ("Times new Roman Bold" шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.

Сўнгги сўзлардан 9 миллиметр пастда, чап томонда, "Vazir" ("Times new Roman Bold" шрифти, 10 кегль) сўзи ёзилган.

         

"Олий таълим аълочиси" кўкрак нишони

ГУВОҲНОМАСИ

          

          

     




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 24 октябрдаги

616-сон қарорига

2а-ИЛОВА



"Ўрта махсус ва профессионал таълим аълочиси"

кўкрак нишонининг

ТАВСИФИ

          

"Ўрта махсус ва профессионал таълим аълочиси" кўкрак нишони диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлиб, мис қотишмасидан тайёрланади.

Кўкрак нишонининг олд томони марказий қисмида варақларига инновация ва касб-ҳунарни ифодаловчи белгилар туширилган очиқ ҳолдаги китоб ва унинг устида нур таратаётган қуёш шакли зарҳал рангда тасвирланган.

Кўкрак нишони айланаси бўйлаб оқ эмаль фонида зарҳалланган "O`RTA MAXSUS VA PROFESSIONAL TA`LIM A`LOCHISI" ёзуви битилган бўлиб, ёзувлар саккиз қиррали юлдуз билан ажратилган. Ҳарфлар баландлиги - 2 миллиметр, юлдузнинг диаметри - 2,2 миллиметр.

Кўкрак нишонининг орқа томонида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган.

Кўкрак нишонининг қалинлиги - 2,5 миллиметр.

Ёзув ва тасвирлар - бўртма.

Кўкрак нишонининг олд ва орқа томонларининг четлари қабариқ доира билан ўралган.

Кўкрак нишони ҳалқа ва илмоқчалар ёрдамида тўғри тўртбурчак шаклидаги қадағичга уланган. Қадағичнинг эни - 26 миллиметр, бўйи - 17 миллиметрдан иборат.

Қадағич эни 22 миллиметрли яшил рангдаги шойи лента қопланган бўлиб, ўртасидан 2 миллиметрли ҳамда икки четидан эни 1,5 миллиметрли сариқ рангли йўл вертикал ҳолатда ўтган.

Қадағичнинг орқа томонига кўкрак нишонини кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама ўрнатилган.

          

           

"Ўрта махсус ва профессионал таълим аълочиси"

кўкрак нишони

           

           

          

         




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 24 октябрдаги

616-сон қарорига

2б-ИЛОВА



"Ўрта махсус ва профессионал таълим аълочиси"

кўкрак нишони гувоҳномасининг

ТАВСИФИ

      

"Ўрта махсус ва профессионал таълим аълочиси" кўкрак нишонининг гувоҳномаси (кейинги ўринларда - гувоҳнома) 160х110 миллиметр ўлчамдаги китобча шаклида бўлиб, 240 г/кв.м. қалинликдаги офсет қоғоздан тайёрланади.

Гувоҳноманинг ташқи томони (биринчи ва тўртинчи бетлари) кўк рангда бўлиб, плёнка билан қопланган.

Гувоҳноманинг юқори чеккасидан (биринчи бети) 30 миллиметр пастда, марказда, оралиғи 4 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "O`RTA MAXSUS VA PROFESSIONAL" (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bold" шрифти, 12 кегль), иккинчи сатрда "TA`LIM A`LOCHISI" (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bold" шрифти, 12 кегль), учинчи сатрда "ko`krak nishoni" ("Times new Roman Bold" шрифти, 14 кегль) сўзлари ёзилган. Ундан 9 миллиметр пастда "GUVOHNOMASI" (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bold" шрифти, 20 кегль) сўзи ёзилган.

Ёзувлар оқ рангда акс эттирилган.

Гувоҳноманинг ички томони (иккинчи ва учинчи бетлари) кўк-сариқ (медалдаги олтин ранг) - кўк рангдаги градиент 25% шаффофликда бўялган.

Гувоҳнома ички томонининг чап томонида (иккинчи бети), марказда, кўкрак нишонининг аслига тенг ўлчамдаги рангли тасвири акс эттирилган.

Гувоҳноманинг ички ўнг томони (учинчи бети) юқори чеккасидан 8 миллиметр пастда, марказда "GUVOHNOMA" (катта ҳарфларда, "Times New Roman" шрифти, 10-кегль) сўзи ҳамда гувоҳнома тартиб рақами учун "N" белгиси ва 16 миллиметрли чизиқ жойлашган.

Ундан 11 миллиметр пастда мукофотланган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи 60 миллиметрли учта чизиқ тортилган.

Пастки чизиқдан 10 миллиметр қуйида, марказда, оралиғи 2 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "O`zbekiston Respublikasi", иккинчи сатрда "oliy va o`rta maxsus ta`lim vazirining" ("Times new Roman Bold" шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.

Ундан 4 миллиметр пастда оралиғи 3.5 миллиметр бўлган икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "20___ yil "___" __________dagi", иккинчи сатрда "___-sonli buyrug`iga asosan" ("Times new Roman Bold" шрифти, 8 кегль) сўзлари ёзилган.

Ундан 4 миллиметр пастда, марказда, оралиғи 2 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "O`RTA MAXSUS VA PROFESSIONAL" (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bold" шрифти, 11 кегль), иккинчи сатрда "TA`LIM A`LOCHISI" (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bold" шрифти, 11 кегль), кейинги иккита сатрнинг оралиги 3,5 миллиметрли бўлиб, учинчи сатрда "ko`krak nishoni bilan", тўртинчи сатрда "mukofotlandi" ("Times new Roman Bold" шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.

Сўнгги сўзлардан 9 миллиметр пастда, чап томонда, "Vazir" ("Times new Roman Bold" шрифти, 10 кегль) сўзи ёзилган.

              

"Ўрта махсус ва профессионал таълим аълочиси"

кўкрак нишони

ГУВОҲНОМАСИ

            

        

       

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 25 октябрь