Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.11.2022 й. 636-сон "Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимларини хизмат уйлари билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.11.2022 й.

N 636




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИ

ХОДИМЛАРИНИ ХИЗМАТ УЙЛАРИ БИЛАН

ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, божхона органлари ходимлари учун кўп квартирали хизмат уйлари қурилишини ташкил этиш чора-тадбирларини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сон Фармонига мувофиқ божхона органлари ходимлари учун ҳудудларда хизмат уйларини қуриш бўйича топшириқ белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимларини 2022-2025 йилларда кўп квартирали хизмат уйлари билан таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда - Дастур) иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилаб қўйилсинки, Дастур доирасида:

"Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси кўп квартирали хизмат уйларини фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шарти асосида қуриш бўйича буюртмачи ҳисобланади;

қурилиш ишларини амалга оширишда бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланади;

кўп квартирали хизмат уйларини қуриш бўйича лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш, қурилиш-монтаж ва ҳудудни ободонлаштириш ишлари билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя ва божхона органларини ривожлантириш махсус жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.


4. Андижон, Фарғона, Сирдарё ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари Дастур ижроси доирасида божхона органлари ходимлари учун 2022-2025 йилларда кўп квартирали хизмат уйларини қуриш учун ер участкаларини белгиланган тартибда ажратиш чораларини кўрсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси иловага мувофиқ қуриладиган хизмат уйларида қурилиш-монтаж ишлари сифатли амалга оширилиши бўйича белгиланган тартибда назорат ўрнатсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси А.Ю. Мавлонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 2 ноябрдаги

636-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси давлат божхона

хизмати органлари ходимларини 2022-2025 йилларда

кўп квартирали хизмат уйлари билан таъминлаш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

Т/р

Хизмат уйи қуриладиган ҳудуд


Хонадон

сони*


Хизмат

уйларини

қуриш муддати


Молиялаштириш

манбаи


1.

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри

70

2022-2024

йиллар


Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси

2.

Фарғона вилояти Қўқон шаҳри

30

2023-2024

йиллар


Фарғона вилояти Фарғона шаҳри

50

2023-2024

йиллар


3.

Андижон вилояти Андижон шаҳри

60

2024-2025

йиллар


4.

Хоразм вилояти Урганч шаҳри


16

2023-2024

йиллар


5.

Тошкент шаҳар М.Улуғбек тумани Дархонтепа кўчаси 7-уй**

54

2024-2025

йиллар


ЖАМИ


280



    

*) Хизмат уйларининг сони ва уларни қуриш муддатларига ҳақиқий эҳтиёждан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона кўмитаси томонидан ўзгартиришлар киритилиши мумкин.


**) Кўп квартирали хизмат уйлари Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси тизимидаги Тошкент вилояти бўйича божхона бошқармасининг собиқ маъмурий биноси ўрнида қурилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 3 ноябрь