Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

"Моҳир алоқачи" кўкрак нишони тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.11.2022 й. 681-сон қарорига 1-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 29 ноябрдаги

681-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Моҳир алоқачи" кўкрак нишони тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Моҳир алоқачи" кўкрак нишони (кейинги ўринларда - кўкрак нишони) билан тақдирлаш тартибини белгилайди.


2. Кўкрак нишони билан ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини ривожлантириш, электрон давлат хизматларини кўрсатишнинг яхлит тизимини яратиш, давлат органлари ва ташкилотларининг аҳоли билан мулоқот қилишининг янги механизмларини жорий этиш, почта алоқаси хизматлари ва логистика тизимини модернизация қилиш ишларига катта ҳисса қўшган, ўзининг билими ва салоҳияти ҳамда юқори касбий маҳорати билан бошқаларга намуна бўлган, ёш мутахассис кадрларни тайёрлаш борасида самарали меҳнат қилган ҳамда ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида камида 15 йил меҳнат стажига эга бўлган фуқаролар тақдирланади.

Кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.


3. Кўкрак нишони билан тақдирлаш ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАШ

УЧУН ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ

ВА КЎРИБ ЧИҚИШ


4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (кейинги ўринларда - вазирлик) тизимидаги ташкилотлар кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни ҳар йили 1 апрелга қадар вазирликка тақдим этади.

Номзодлар бўйича тақдим этилган таклифларга илова сифатида номзод ҳақида маълумотнома, унинг сўнгги уч йил давомида ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширган ишлари акс эттирилган тавсифнома тақдим этилади.


5. Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири томонидан аъзолари 7 нафардан иборат таркибда комиссия (кейинги ўринларда - Комиссия) ташкил этилади.


6. Комиссия таркиби ва Комиссия тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири томонидан тасдиқланади.


7. Комиссия йиғилишида номзодларнинг тегишли ҳужжатлари ўрганилиб, ҳар йили 20 апрелга қадар энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса қабул қилинади.



3-БОБ. КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАШ ТАРТИБИ


8. Комиссия хулосаси асосида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи ҳар йили 1 майга қадар чиқарилади.


9. Кўкрак нишони ҳар йили 7 май - алоқа соҳаси ходимларининг касб байрами арафасида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири (ёки унинг топшириғига мувофиқ бошқа масъул шахслар) томонидан тантанали тарзда топширилади.


10. Кўкрак нишони билан тақдирланганларга базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт ярим баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти ёки эсдалик совғалари берилади.


11. Кўкрак нишони билан тақдирлаш, истисно тариқасида, Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг буйруғига асосан алоҳида ҳолатларда ҳам амалга оширилиши мумкин.


12. Кўкрак нишони билан тақдирланганлар рўйхати вазирликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.


13. Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта мукофотланади.


14. Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


15. Вазирлик ушбу Низомга мувофиқ кўкрак нишонига тавсия этилган номзодлар ҳужжатларининг холис кўриб чиқилиши учун бевосита масъулдир.


16. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.






Низомга

ИЛОВА



"Моҳир алоқачи" кўкрак нишони билан тақдирлаш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари









1-босқич

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимидаги ташкилотлар


Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни вазирликка тақдим этади.


Ҳар йили 1 апрелга қадар









2-босқич

Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича комиссия


Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича номзодлар ҳақидаги тегишли ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва якуний хулоса қабул қилади.


Ҳар йили 20 апрелга қадар









3-босқич

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири


Кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида буйруқ чиқаради.


Ҳар йили 1 майга қадар









4-босқич

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири (ёки унинг топшириғига мувофиқ бошқа масъул шахслар)


"Моҳир алоқачи" кўкрак нишони билан тақдирлайди.


Ҳар йили 7 май - алоқа соҳаси ходимларининг касб байрами арафасида



        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 30 ноябрь