Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.12.2022 й. ПФ-258-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

02.12.2022 й.

N ПФ-258



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ўз иқтидори ва салоҳиятини тўлиқ намоён этишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш, болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш асосларини такомиллаштириш, ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқлари учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантиришга қаратилган салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, ёшларга оид давлат сиёсати ҳамда бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини такомиллаштириш, дипломатик ва педагог кадрлар тайёрлаш, соҳадаги олий таълим муассасалари фаолиятини илмий-методик жиҳатдан таъминлаш билан боғлиқ масалаларни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари нормаларининг амалдаги ислоҳотларга мувофиқлигини таъминлаш зарурати мавжуд.

Ўзбекистон Республикасининг "Ёшлар билан ишлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги "Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6275-сон Фармони, 2022 йил 19 январдаги "Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-92-сон, 2022 йил 20 январдаги "Заковат" интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-96-сон, 2022 йил 21 июндаги "Педагогик таълим сифатини ошириш ва педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-289-сон ҳамда 2022 йил 23 июлдаги "Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини тизимли ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-330-сон қарорларига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

ёшлар билан ишлашнинг янгича ёндашув ва механизмлари жорий этилиши, уларнинг интеллектуал ривожланишга бўлган интилишларини рағбатлантириш, шунингдек, бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимининг такомиллаштирилиши муносабати билан қонунчилик ҳужжатларини сўнгги ўзгартиришларга мувофиқлаштириш;

педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларини тизимли ривожлантириш, мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти йўлида хизмат қилувчи юқори малакали мутахассислар тайёрлаш учун профессионал педагог кадрлар етказиб бериш тизимининг ривожлантирилиши билан боғлиқ бўлган қонунчилик ҳужжатлари қоидаларини такомиллаштириш;

дипломатик кадрлар тайёрлаш ҳамда мамлакатнинг ташқи иқтисодий ва ташқи сиёсий фаолиятини илмий-методологик ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш тизими такомиллаштирилганлиги, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузурида Дипломатик академия ҳамда Истиқболли халқаро тадқиқотлар институти ташкил этилганлиги муносабати билан қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

          

      

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев

        

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 2 декабрдаги

ПФ-258-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги "Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги ПФ-5106-сон Фармонининг 13-бандида:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи - еттинчи хатбошилар тегишлича иккинчи - олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги "Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5812-сон Фармонида:


а) 3-иловада:

38, 39-позицияларнинг "Методик ёрдам кўрсатувчи олий таълим муассасаси" устунидаги "Жиззах давлат педагогика институти" сўзлари "Жиззах давлат педагогика университети" сўзлари билан алмаштирилсин;

112, 113-позицияларнинг "Методик ёрдам кўрсатувчи олий таълим муассасаси" устунидаги "Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти" сўзлари "Чирчиқ давлат педагогика университети" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 5-иловада:

9-позициянинг "Бино ва иншоотлари бериладиган олий таълим муассасалари номи" устунидаги "Тошкент давлат аграр университети Андижон филиали" сўзлари "Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти" сўзлари билан алмаштирилсин;

13 ва 15-позицияларнинг "Бино ва иншоотлари бериладиган олий таълим муассасалари номи" устунидаги "Жиззах давлат педагогика институти" сўзлари "Жиззах давлат педагогика университети" сўзлари билан алмаштирилсин;

24-позициянинг "Бино ва иншоотлари бериладиган олий таълим муассасалари номи" устунидаги "Тошкент давлат педагогика университети Шаҳрисабз филиали" сўзлари "Шаҳрисабз давлат педагогика институти" сўзлари билан алмаштирилсин;

39-позициянинг "Бино ва иншоотлари бериладиган олий таълим муассасалари номи" устунидаги "Тошкент давлат техника университети Термиз филиали" сўзлари "Термиз муҳандислик-технология институти" сўзлари билан алмаштирилсин;

40-позициянинг "Бино ва иншоотлари бериладиган олий таълим муассасалари номи" устунидаги "Термиз давлат университети Денов филиали" сўзлари "Самарқанд давлат университети Денов тадбиркорлик ва педагогика институти" сўзлари билан алмаштирилсин;

55-позициянинг "Бино ва иншоотлари бериладиган олий таълим муассасалари номи" устунидаги "Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали" сўзлари "Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 6-иловада:

2-позициянинг "Бино ва иншоотлари бериладиган олий таълим муассасалари номи" устунидаги "Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали маркази" сўзлари "Қорақалпоғистон тиббиёт институти" сўзлари билан алмаштирилсин;

11-позициянинг "Бино ва иншоотлари бериладиган олий таълим муассасалари номи" устунидаги "Жиззах давлат педагогика институти" сўзлари "Жиззах давлат педагогика университети" сўзлари билан алмаштирилсин;

36 ва 37-позицияларнинг "Бино ва иншоотлари бериладиган олий таълим муассасалари номи" устунидаги "Тошкент давлат педагогика университети Шаҳрисабз филиали" сўзлари "Шаҳрисабз давлат педагогика институти" сўзлари билан алмаштирилсин;

70 ва 73-позицияларнинг "Бино ва иншоотлари бериладиган олий таълим муассасалари номи" устунидаги "Тошкент давлат педагогика университети Термиз филиали" сўзлари "Термиз давлат педагогика институти" сўзлари билан алмаштирилсин;

78-позициянинг "Бино ва иншоотлари бериладиган олий таълим муассасалари номи" устунидаги "Тошкент давлат техника университети Термиз филиали" сўзлари "Термиз муҳандислик-технология институти" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6017-сон Фармонининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифа ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

ёшлар билан боғлиқ соҳа ва йўналишларда ягона давлат сиёсати, стратегик йўналишлар ва давлат дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;

мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш;

ёшларни Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш, ўсиб келаётган ёш авлодни илм-фан ва инновацияларга кенг жалб этиш, уларни "Миллий тикланишдан - миллий юксалиш сари!" ғояси атрофида бирлаштиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчилик профилактикасини, шу жумладан, ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикасига қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишда фаол иштирок этиш;

ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш жараёнида нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ҳамкорлик қилиш;

ёшларга оид дастурлар, лойиҳалар ва илмий-тадқиқот ишларини молиялаштириш учун ижтимоий буюртма шаклида ажратиладиган давлат грантлари ва субсидияларни тақсимлаш, улардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлаш;

ижтимоий ҳимояга муҳтож, етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини ташкил этиш, шунингдек, ҳуқуқбузарликлардан жабрланганлар, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган, ҳуқуқбузарлик содир этган, шу жумладан илгари судланган ва озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган ёшларни ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш;

иқтидорли ёшларни етакчи хорижий олий таълим ташкилотларига таълим олиш учун юбориш, халқаро танловларда иштирок этишини таъминлаш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларнинг ахборот технологиялари бўйича саводхонлигини ошириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш вазифаларини қамраб олган бешта муҳим ташаббусни амалга оширишга қаратилган ишларни мувофиқлаштириш;

ёшларнинг интеллектуал ривожланишга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш ва бу соҳадаги ишларни мувофиқлаштириб бориш;

ёшларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб этиш, замонавий касб-ҳунарлар, рақамли иқтисодиёт кўникмаларини пухта эгаллашлари учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш, уларни иш билан таъминлаш жараёнларига кўмаклашиш;

ёшларга оид ягона ахборот сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш;

ёшлар аудиториясига мўлжалланган медиа маҳсулотлар яратишга кўмаклашиш;

ёшлар сиёсати соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, ёшлар соҳасидаги халқаро рейтингларда мамлакатимиз мавқеини ошириш бўйича зарур чоралар кўриш, хорижда таълим олаётган ёшлар билан олиб борилаётган ишларни тизимли йўлга қўйиш;

ёшлар фаолияти билан боғлиқ соҳаларга хорижий инвестициялар ва илғор технологияларни жалб қилиш бўйича манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда халқаро молия институтлари, донор мамлакатлар ҳамда хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш".


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги "Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6108-сон Фармонининг 13-банди "б" кичик бандида:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги "Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6110-сон Фармонининг 5-банди иккинчи хатбошисидаги "Жиззах давлат педагогика институти" сўзлари "Жиззах давлат педагогика университети" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 мартдаги "Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, "Саховат" ва "Мурувват" интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида"ги ПФ-6195-сон Фармонига 3-иловада:


а) "I. Ногиронлиги бўлган шахслар ва кексалар учун "Саховат" интернат-уйлари" бўлимида:

2 ва 4-позицияларнинг "Бириктирилган таълим муассасалари" устунидаги "Самарқанд давлат тиббиёт институти" сўзлари "Самарқанд давлат тиббиёт университети" сўзлари билан алмаштирилсин;

5-позициянинг "Бириктирилган таълим муассасалари" устунидаги "Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти" сўзлари "Чирчиқ давлат педагогика университети" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) "II. Ногиронлиги бўлган шахслар учун "Мурувват" интернат уйлари" бўлимида:

7-позициянинг "Бириктирилган таълим муассасалари" устунидаги "Жиззах давлат педагогика институти" сўзлари "Жиззах давлат педагогика университети" сўзлари билан алмаштирилсин;

8-позициянинг "Бириктирилган таълим муассасалари" устунидаги "Қарши давлат университетининг Педагогика институти" сўзлари "Шаҳрисабз давлат педагогика институти" сўзлари билан алмаштирилсин;

8, 11 ва 12-позицияларнинг "Бириктирилган таълим муассасалари" устунидаги "Самарқанд давлат тиббиёт институти" сўзлари "Самарқанд давлат тиббиёт университети" сўзлари билан алмаштирилсин;

17-позициянинг "Бириктирилган таълим муассасалари" устунидаги "Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти" сўзлари "Чирчиқ давлат педагогика университети" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) "III. Ногиронлиги бўлган болалар учун "Мурувват" интернат-уйлари" бўлимида:

3-позициянинг "Бириктирилган таълим муассасалари" устунидаги "Самарқанд давлат тиббиёт институти" сўзлари "Самарқанд давлат тиббиёт университети" сўзлари билан алмаштирилсин;

4-позициянинг "Бириктирилган таълим муассасалари" устунидаги "Термиз давлат университетининг Педагогика институти" сўзлари "Термиз давлат педагогика институти" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 апрелдаги "Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида"ги ПФ-106-сон Фармонига 2-илованинг 40-позицияси "Негизида ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этиладиган таълим муассасалари номи" устунидаги "Жиззах давлат педагогика институти" сўзлари "Жиззах давлат педагогика университети" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 28 майдаги "Малакали педагог кадрлар тайёрлаш ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини шундай кадрлар билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-1761-сон қарорига 2-илованинг рус тилидаги матни 4, 22-позициялари "Высшие образовательные учреждения" устунидаги "институт" сўзи "университет" сўзи билан алмаштирилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сон қарори билан тасдиқланган Вилоят ҳокимликлари бошқарув аппаратининг намунавий тузилмасида "Вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссия котиби 1" блоки "Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти 2" блоки билан алмаштирилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2833-сон қарорида:


а) 3-бандда:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг ягона мувофиқлаштирувчи органи этиб белгилансин";


в) 6-бандда:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи - олтинчи хатбошилар тегишинча учинчи - бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


г) 3 ва 4-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 июлдаги ПҚ-3142-сон қарори билан тасдиқланган Тошкент вилояти ҳокимлиги бошқарув аппаратининг тузилмасида "Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро ҳудудий комиссия котиби 1" блоки "Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти 2" блоки билан алмаштирилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги "Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3151-сон қарорининг 11-бандида:

саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўққизинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

саккизинчи хатбошидаги "олий таълим муассасасининг маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори" сўзлари "олий таълим муассасасининг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги "Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3152-сон қарорида:


а) 1-банддаги "Халқ таълими вазирлиги таркибида Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти" сўзлари "Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги таркибида Чирчиқ давлат педагогика университети (кейинги ўринларда - Университет)" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-банднинг биринчи хатбошиси, 9, 12, 13, 15 ва 16-бандларда тегишли келишикдаги "Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти" сўзлари тегишли келишикдаги "Университет" сўзи билан алмаштирилсин;


в) 2-банднинг олтинчи хатбошиси ва 8-банддаги "Институт" сўзи "Университет"сўзи билан алмаштирилсин;


г) 5-банднинг биринчи хатбошисидаги:

"Ўзбекистон Республикаси Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтида" сўзлари "Университетда" сўзи билан;

"Халқ таълими вазирлиги" сўзлари "Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 9-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 сентябрдаги "Олий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни мақсадли тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-3290-сон қарорига 2-иловада:

34-позициянинг "Олий таълим муассасаси номи" устунидаги "Жиззах давлат педагогика институти" сўзлари "Жиззах давлат педагогика университети" сўзлари билан алмаштирилсин;

36-позициянинг "Олий таълим муассасаси номи" устунидаги "Чирчиқ давлат педагогика институти" сўзлари "Чирчиқ давлат педагогика университети" сўзлари билан алмаштирилсин;

48-позициянинг "Олий таълим муассасаси номи" устунидаги "Тошкент давлат аграр университетининг Андижон филиали" сўзлари "Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3654-сон қарорининг 6-бандида:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишинча учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 июндаги "Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3795-сон қарорида:


а) 7-банднинг еттинчи хатбошисидаги "Олий мактабнинг" сўзлари "Дипломатик академиянинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, шартнома асосида хизматлар кўрсатиш тушумлари, илмий-техник дастурларга ажратилган грантлар, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Истиқболли халқаро тадқиқотлар институти (кейинги ўринларда - институт) фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади;

институтга илмий ходимлар сифатида, жумладан ўриндошлик асосида ишга жалб қилиш илмий ва амалий кўникмага эга, юқори малакали мутахассислар орасидан ўтказиладиган танлов асосида амалга оширилади;

институт олиб борадиган тадқиқот ишларини мувофиқлаштириш мамлакатнинг ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятининг асосий вазифаларини ҳисобга олган ҳолда Ташқи ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилади";


в) 10-банднинг "а" кичик банди биринчи хатбошиси, "б" ва "в" кичик бандлари, 11-банднинг учинчи хатбошиси, 12-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари, 13-банднинг биринчи хатбошиси ва 14-банддаги тегишли келишикдаги "Олий мактаб" сўзлари тегишли келишикдаги "Дипломатик академия" сўзлари билан алмаштирилсин.


18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 февралдаги ПҚ-4171-сон қарори билан тасдиқланган "Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигининг Москва давлат халқаро муносабатлар институти (университети)" Федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиали Академик маслаҳат кенгашининг таркибидаги "Халқаро иқтисодий ва сиёсий тадқиқотлар маркази раҳбари" сўзлари "Истиқболли халқаро тадқиқотлар институти директори" сўзлари билан алмаштирилсин.


19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 майдаги "Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-4342-сон қарорида:


а) 4-банднинг "б" кичик банди учинчи хатбошисидаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияга" ҳамда "д" кичик банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари, "е" кичик банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари, "ж" кичик банддаги тегишли келишикдаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссия" сўзлари тегишли келишикдаги "Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 6-бандда:

биринчи хатбошидаги "Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссияси" сўзлари "Болалар масалалари бўйича миллий комиссия" сўзлари билан алмаштирилсин;

"б" кичик банддаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар" сўзлари "болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиялари" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 10-банддаги "Вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар" сўзлари "Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиялари" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 11-банддаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар" сўзлари "Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиялари" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 12-банднинг иккинчи хатбошисидаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар" сўзлари "болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиялари" сўзлари билан алмаштирилсин.

21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 августдаги "Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4805-сон қарорида:


а) 1-иловада:

"Жиззах вилояти" бўлими "Олий таълим муассасалари кафедралари" устунидаги "Жиззах давлат педагогика институти" сўзлари "Жиззах давлат педагогика университети" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Тошкент вилояти" бўлими "Олий таълим муассасалари кафедралари" устунидаги "Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти" сўзлари "Чирчиқ давлат педагогика университети" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-илованинг 61, 71-позициялари "Кимё ва биология йўналишларига ихтисослашган олий таълим муассасалари кафедралари" устунидаги "Жиззах давлат педагогика институти" сўзлари "Жиззах давлат педагогика университети" сўзлари билан алмаштирилсин.


22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 февралдаги ПҚ-4995-сон қарори билан тасдиқланган Сурхондарё вилояти Узун тумани ҳокимлиги бошқарув аппаратининг намунавий тузилмасидаги "Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро туман комиссияси котиби 1" блоки "Болаларни ҳимоя қилиш масалалари шўъбаси 2" блоки билан алмаштирилсин.


23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 февралдаги "Сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4996-сон қарорига 5-илованинг 4-позицияси "Ташкилот номи" устунидаги "Алишер Навоий" сўзлари "Шароф Рашидов" сўзлари билан алмаштирилсин.


24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 мартдаги "Физика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5032-сон қарорида:


а) 6-илова 1-позициясининг "Илмий-ўқув марказлардан фойдаланадиган олий таълим муассасалари номи" устунидаги "Жиззах давлат педагогика институти" сўзлари "Жиззах давлат педагогика университети" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 7-иловада:

5-позициянинг "Олий таълим муассасалари номи" устунидаги "Жиззах давлат педагогика институти" сўзлари "Жиззах давлат педагогика университети" сўзлари билан алмаштирилсин;

15-позициянинг "Олий таълим муассасалари номи" устунидаги "Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти" сўзлари "Чирчиқ давлат педагогика университети" сўзлари билан алмаштирилсин.


25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги "Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5040-сон қарорининг 7-бандида:

биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;

иккинчи - тўртинчи хатбошилар тегишлича биринчи - учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

учинчи хатбошидаги "проректор (директор ўринбосари)" сўзлари "биринчи проректор (директорнинг биринчи ўринбосари)" сўзлари билан алмаштирилсин.


26. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 июндаги ПҚ-5168-сон қарори билан тасдиқланган Юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан юридик хизмат кўрсатиладиган давлат органларининг туман (шаҳар) бўлинмалари ва давлат ташкилотларининг рўйхати қуйидаги мазмундаги 20-позиция билан тўлдирилсин:

"20. Ёшлар ишлари агентлиги бўлими".


27. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 августдаги "Жиззах шаҳрида Қозон Федерал университети филиали фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5237-сон қарорининг номи, муқаддимаси ҳамда 1 ва 2-бандларидаги тегишли келишикдаги "Қозон Федерал университети" сўзлари тегишли келишикдаги "Қозон (Волгабўйи) федерал университети" федерал давлат автоном олий таълим муассасаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


28. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 августдаги "Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўртасида таълим жараёни ҳамда тармоқ ташкилотлари билан ишлаб чиқариш амалиёти узвийлигини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5241-сон қарорига 2-иловада:

50 ва 54-позициялар "Олий таълим муассасалари" устунидаги "Жиззах давлат педагогика институти" сўзлари "Жиззах давлат педагогика университети" сўзлари билан алмаштирилсин;

156, 157 ва 163-позициялар "Олий таълим муассасалари" устунидаги "Чирчиқ давлат педагогика институти" сўзлари "Чирчиқ давлат педагогика университети" сўзлари билан алмаштирилсин.


29. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 январдаги "2022-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-98-сон қарорига 19-иловада:

8-позициянинг "Олий таълим муассасалари" устунидаги "Бухоро Давлат Университетининг Педагогика институти" сўзлари "Бухоро давлат педагогика институти" сўзлари билан алмаштирилсин;

11-позициянинг "Олий таълим муассасалари" устунидаги "Термиз Давлат Университетининг Педагогика институти" сўзлари "Термиз давлат педагогика институти" сўзлари билан алмаштирилсин.


30. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги "Юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-173-сон қарорининг 2-бандида:


а) қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ёшлар ишлари агентлиги бўлими";


б) еттинчи - ўн биринчи хатбошилар тегишлича саккизинчи - ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

           

            




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 2 декабрдаги

ПФ-258-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Президентининг ўз кучини йўқотган деб

эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ

          

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги ПФ-5200-сон Фармонига 1-илованинг 6-банди.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги ПФ-5269-сон Фармонига илованинг 6-банди.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги "Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3152-сон қарорининг 3, 6-7, 10-11 ва 14-бандлари ҳамда қарорга 2-илова.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 июндаги "Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3795-сон қарорининг 3 ва 4-бандлари ҳамда қарорга 1 ва 2-иловалар.

         

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 3 декабрь