Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.12.2022 й. ПҚ-448-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

23.12.2022 й.

N ПҚ-448



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Республикамизда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш тартибини такомиллаштириш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини назорат қилиш ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишнинг самарали механизмларини татбиқ этишга инвестицияларни жалб қилишни давом эттириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 23 декабрдаги

ПҚ-448-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 августдаги ПҚ-3924-сон қарори билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда (Тошкент вилоятидан ташқари) бошқа давлатлардан келган ва доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниш ҳуқуқига эга бўлган шахслар - чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари рўйхати қуйидаги мазмундаги 11-банд билан тўлдирилсин:

"11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги "Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5611-сон Фармонининг 5-банди ва мазкур Фармонга 6-иловага мувофиқ кўчмас мулк сотиб олган хорижий мамлакатлар фуқаролари".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 октябрдаги "Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида инвестициявий лойиҳани амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3989-сон қарорида:


а) 2-бандда:

иккинчи хатбошидаги "2018-2019" рақамлари "2018-2025" рақамлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги "унинг" сўзи "Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-банднинг биринчи хатбошиси "бузганлик учун" сўзларидан кейин "ундирилган" сўзи билан тўлдирилсин;


в) 7-банднинг еттинчи хатбошиси "текширувларини ўтказиш фаолияти" сўзларидан кейин "(шу жумладан асбоб-ускуналар), қурилиш-монтаж, лойиҳалаш ва лойиҳа-қидирув ишлари" сўзлари билан тўлдирилсин;


г) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Лойиҳани амалга ошириш доирасида қуйидагилар таъминласин:

а) Ички ишлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан:

йўл белгилари, ахборот кўрсаткичлари ва йўл ҳаракатини тартибга солишнинг бошқа техник воситалари ўз вақтида ўрнатилиши;

автомобиль йўлларида меъёрий ҳужжатлар талабларига мос равишда, узоқ вақт давомида хизмат кўрсатувчи чидамли йўл ҳаракати чизиқларининг чизилиши;

ташкилий, консультатив ва ахборот-таҳлилий кўмак кўрсатилиши;

б) Инвестор томонидан:

қурилиш ва монтаж ишларини амалга ошириш учун зарур бўлган лойиҳа ҳужжатлари, шу жумладан рухсат бериш ҳужжатларининг олиниши;

тегишли масъул давлат ташкилотлари ва идоралар билан лойиҳа ҳужжатларининг келишилиши;

тизимнинг муҳандислик, коммуникация ва электр тармоқларига уланиши;

ўз маблағлари ҳисобидан инвестициявий харажатлар сифатида лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ қурилиш ва монтаж ишлари лозим даражада амалга оширилиши ҳамда ташқи тармоқлардан автоматлаштирилган тизимнинг объектларигача электр узатиш линиялари ва телекоммуникация тармоқларини тортиш ишлари амалга оширилиши, шунингдек, барча ҳудудларда маълумотларни қайта ишлаш марказларининг ташкил этилиши;

в) Андижон, Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан тизимнинг муҳандислик, коммуникация ва электр тармоқларига уланиши, қурилиш ва монтаж ишлари ўз вақтида амалга оширилиши, шунингдек, йўл объектлари эксплуатацияга киритилишида Инвестор ва Корхонага ҳар томонлама ташкилий ва амалий кўмаклашиш".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 февралдаги "Ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика фаолиятини замонавий илм-фан ютуқларини кенг жорий этган ҳолда янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-122-сон қарорига 2-илованинг 6-позицияси чиқариб ташлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 майдаги "Айрим долзарб вирусли инфекциялар тарқалишига қарши курашиш чора-тадбирларини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-243-сон қарорига 1-илованинг 15-позицияси чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 23 декабрь