Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Инсон саломатлиги, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки учун хавфлилиги ва сифатсизлиги аниқланган товарларни ишлаб чиқариш, республика ҳудудига импорт қилиш, реализация қилишни тўхтатиш, муомаладан чиқариш ва истеъмолчилардан мажбурий равишда қайтариб олиш тўғрисида ишлаб чиқарувчи ва сотувчиларга кўрсатмалар бериш тартиби ҳақида Низом (ЎзР ВМ 19.12.2022 й. 716-сон қарорига 2-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 19 декабрдаги

716-сон қарорига

2-ИЛОВА



Инсон саломатлиги, юридик ва жисмоний шахсларнинг

мол-мулки учун хавфлилиги ва сифатсизлиги аниқланган

товарларни ишлаб чиқариш, республика ҳудудига импорт

қилиш, реализация қилишни тўхтатиш, муомаладан чиқариш

ва истеъмолчилардан мажбурий равишда қайтариб олиш

тўғрисида ишлаб чиқарувчи ва сотувчиларга кўрсатмалар

бериш тартиби ҳақида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан (кейинги ўринларда - Агентлик) товар (иш, хизмат)ларнинг:

назорат хариди доирасида экспертиза қилиш ёки аккредитациядан ўтган синов лабораторияларида тестдан ўтказиш натижасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга номувофиқлиги аниқланган;

сақлаш қоидаларига риоя этилмасдан савдога чиқарилганлиги натижасида сифати ўзгарганлиги тасдиқланган;

истеъмол қилиниши, фойдаланилиши натижасида истеъмолчиларнинг соғлиги, мол-мулкига зарар етказилганлиги аниқланган ёки зарар етказиш хавфи тугилган ҳолларда уларни республика ҳудудига импорт қилиш, реализация қилинишини тўхтатиш, муомаладан чиқариш ва истеъмолчилардан мажбурий равишда қайтариб олиш бўйича ишлаб чиқарувчиларга ва сотувчиларга кўрсатма бериш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


товар эгаси (ишлаб чиқарувчи, сотувчи ва импорт қилувчи) - республика ҳудудида товарни муомалага киритган ва ушбу товарга нисбатан тасарруф этиш ёки эгалик қилиш ҳуқуқига эга юридик ва жисмоний шахс;


товарларни реализация қилишни тўхтатиш - хавфлилиги ва сифатсизлиги аниқланган товарларни уларнинг эгаси томонидан мустақил равишда ёки Агентликнинг талабига биноан улгуржи ёки чакана сотишни тўхтатиш;


товарларни истеъмолчилардан мажбурий равишда қайтариб олиш - хавфлилиги ва сифатсизлиги аниқланган товарларни йўқ қилиш (утилизация), шунингдек, ушбу товарлар оқибатида истеъмолчиларга салбий таъсирни истисно қилиши лозим бўлган ҳаракатлар;


хавфли ва сифатсиз товарлар - техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига номувофиқ деб топилган товарлар;


сақлаш қоидалари - сақлаш шароитларига нисбатан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда мажбурий талаблар белгиланган товарни сақлаш шартлари;


зарар етказиш - истеъмол қилиш, фойдаланиш натижасида истеъмолчиларнинг соғлиғи ёки мол-мулкига зарар етказиш ёки зарар етказиш хавфи.


3. Инсон саломатлиги, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки учун хавфлилиги ва сифатсизлиги аниқланган товарларни ишлаб чиқариш, республика ҳудудига импорт қилиш, реализация қилишни тўхтатиш, муомаладан чиқариш ва истеъмолчилардан мажбурий равишда қайтариб олиш тўғрисида ишлаб чиқарувчи ва сотувчиларга кўрсатмалар ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ берилади.



2-БОБ. ТОВАРЛАРНИНГ ХАВФЛИЛИГИ

ВА СИФАТСИЗЛИГИНИ АНИҚЛАШ


4. Товарларнинг хавфлилиги ва сифатсизлиги:

Агентлик томонидан назорат хариди тадбирларини ўтказиш;

оммавий ахборот воситаларидан тушган, ижтимоий тармоқлардаги маълумотлар ҳамда белгиланган тартибда ахборот-коммуникация технологиялари воситасида жамоатчилик фикрини ўрганиш натижалари;

жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан, давлат органлари ва ташкилотлардан тушадиган ахборотлар ва мурожаатлар асосида аниқланади.


5. Товарларни хавфли ёки сифатсиз деб топиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ товарлар (ишлар, хизматлар) хавфсиз бўлишини ва уларнинг сифатини назорат қилувчи давлат органлари томонидан, шунингдек, товарларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга номувофиқлиги ёки нуқсони яққол кўриниб турганлиги аён бўлган ҳолатларда Агентлик ва/ёки унинг ҳудудий органлари томонидан амалга оширилади.


6. Товарларни хавфли ёки сифатсиз деб топиш ҳақида Агентлик ёки унинг ҳудудий органлари ходими томонидан далолатнома расмийлаштирилади.



3-БОБ. ТОВАРЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ,

РЕСПУБЛИКА ҲУДУДИГА ИМПОРТ ҚИЛИШ,

РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШНИ ТЎХТАТИШ, МУОМАЛАДАН

ЧИҚАРИШ ВА ИСТЕЪМОЛЧИЛАРДАН МАЖБУРИЙ

РАВИШДА ҚАЙТАРИБ ОЛИШ ТАРТИБИ


7. Товарнинг хавфлилиги ёки сифатсизлиги аниқланган тақдирда, Агентлик ва/ёки унинг ҳудудий органлари томонидан товар эгасига ушбу товарни ишлаб чиқариш, республика ҳудудига импорт қилиш, реализация қилишни тўхтатиш, муомаладан чиқариш ва истеъмолчилардан мажбурий равишда қайтариб олиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилади.

Бунда кўрсатма бериш ва унинг ижросини назорат қилиш, ҳуқуқбузарга нисбатан иш қўзғатмаган ҳолда амалга оширилади ва Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сон қарори билан тасдиқланган Рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом талаблари қўлланилмайди.

Агентлик ва (ёки) унинг ҳудудий органлари томонидан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги мувофиқлаштирувчи орган сифатида товарлар (ишлар, хизматлар) хавфсиз бўлишини ва уларнинг сифатини назорат қилувчи давлат бошқаруви органларига хавфлилиги ва сифатсизлиги аниқланган товарларни ишлаб чиқариш, республика ҳудудига импорт қилиш, реализация қилишни тўхтатиш, муомаладан чиқариш ва истеъмолчилардан мажбурий равишда қайтариб олиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилиши мумкин.


8. Кўрсатмада қуйидаги маълумотлар акс эттирилиши шарт:

кўрсатма берилаётган ташкилот номи;

товар номи ва ўзига хос хусусиятлари;

кўрсатмани бажариш муддати;

кўрсатмани тузиш учун асос бўлган далолатномага ҳавола.


9. Кўрсатма ҳуқуқбузарликка йўл қўйган товар эгасига шахсан етказилади ёки почта орқали юборилганда қабул қилган кунда олган ҳисобланади.


10. Хавфлилиги ёки сифатсизлиги аниқланган товар эгаси кўрсатмани олган кундан бошлаб:

ўша куннинг ўзида кўрсатмада келтирилган товарни республика ҳудудига импорт қилиш, ишлаб чиқариш ва реализация қилишни тўхтатиш чораларини кўради;

уч кун муддатда кўрсатмада келтирилган товарни истеъмол қилишни зудлик билан тўхтатиш, унинг келтириб чиқариши мумкин бўлган оқибатлари ва эътирозлар мавжуд бўлганда, мурожаат қилиш учун уларни қабул қилиш жойи, вақти ва тартиби ҳақида истеъмолчилар эътиборига оммавий ахборот воситалари орқали хабар жойлаштиради;

бир ой муддатда кўрсатмада келтирилган товарни муомаладан чиқариш ва истеъмолчилардан мажбурий равишда қайтариб олишни таъминлайди ҳамда кўрсатмани ижро қилиш натижалари ҳақида асословчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда кўрсатма берган органга ёзма равишда ахборот киритади.


11. Кўрсатмани қабул қилувчи асосли сабабларни келтирган ҳолда уни бажариш муддатини бир ойга узайтириш ҳақида илтимоснома киритиши мумкин, бироқ бу илтимоснома товарнинг истеъмол муомаласида туришига рухсат бермайди.


12. Хавфлилиги ва сифатсизлиги аниқланган товарлар уларнинг эгаси ҳисобидан белгиланган тартибда ваколатли давлат органлари ҳамда жамоатчилик назорати вакиллари иштирокида йўқ қилинади.


13. Кўрсатманинг ижро этилиши ҳақидаги ёзма ахборотда қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши шарт:

реализация қилинган товарларнинг улгуржи ва чакана савдо объектларидан қайтариб олинган санаси, объект номи, ҳажми, суммаси;

истеъмолчилардан товар тўғридан-тўғри қайтариб олинган сана, ҳажми, суммаси, шунингдек, улар билан қайта ҳисоб-китоб қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари;

истеъмолчиларни аниқлаш имкони бўлмаган товарлар ҳажми ва суммаси.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


14. Кўрсатмани бажармаслик, лозим даражада бажармаслик ёки унинг бажарилганлиги ҳақида ёлғон маълумотларни тақдим этганлик белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.


15. Хавфлилиги ва сифатсизлиги аниқланган товарларни ишлаб чиқариш, республика ҳудудига импорт қилиш, реализация қилишни тўхтатиш, муомаладан чиқариш натижалари, ушбу ишларни амалга ошириш давомида тўпланган фото ва видеоматериаллар Агентлик расмий веб-сайтида ҳамда оммавий ахборот воситаларида жойлаштирилиши мумкин.


16. Хавфлилиги ва сифатсизлиги аниқланган товарларни ишлаб чиқариш, республика ҳудудига импорт қилиш, реализация қилишни тўхтатиш, муомаладан чиқариш бўйича тўпланган ҳужжатлар Агентлик ва/ёки унинг ҳудудий органларида беш йил сақланади.


17. Агентлик хавфлилиги ва сифатсизлиги аниқланган товарлар ҳамда товар эгаларининг электрон рўйхатини юритади ҳамда ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштиради.


18. Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ушбу Низомга мувофиқ Агентликка юкланган вазифаларни бажаришда, жумладан, барча зарур ҳужжатларни олиш ва тегишли хатти-ҳаракатларни амалга оширишда ўз ваколатлари доирасида амалий ёрдам кўрсатади.






Низомга

ИЛОВА



Инсон саломатлиги, юридик ва жисмоний шахсларнинг

мол-мулки учун хавфлилиги ва сифатсизлиги аниқланган

товарларни ишлаб чиқариш, республика ҳудудига импорт

қилиш, реализация қилишни тўхтатиш, муомаладан чиқариш

ва истеъмолчилардан мажбурий равишда қайтариб олиш

тўғрисида ишлаб чиқарувчи ва сотувчиларга

кўрсатмалар бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар



1-босқич

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари


Товарлар (ишлар, хизматлар) хавфлилиги ва сифатсизлиги ҳақидаги ахборот асосларини аниқлаш (шакллантириш).


Мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича қонунчиликда белгиланган муддатда









2-босқич

Назорат қилувчи давлат органлари, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари


1. Товарлар (ишлар, хизматлар)ни хавфли ёки сифатсиз деб топиш. Бунда:

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ товарлар (ишлар, хизматлар) хавфсиз бўлишини ва уларнинг сифатини назорат қилувчи давлат органлари томонидан;

товарларнинг номувофиқлиги ёки нуқсони кўриниб турганлиги аён бўлган ҳолатларда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари томонидан амалга оширилади.



Товарлар турига қараб техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган муддатда


2. Товарларни хавфли ёки сифатсиз деб топиш ҳақида далолатнома расмийлаштиради.


1 кун муддатда







3-босқич

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари, ваколатли органлар


Товарнинг хавфлилиги ёки сифатсизлиги аниқланган тақдирда, унинг эгасига ушбу товарни ишлаб чиқариш, республика ҳудудига импорт қилиш реализация қилишни тўхтатиш, муомаладан чиқариш ва истеъмолчилардан мажбурий равишда қайтариб олиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма беради.


2 кун муддатда









4-босқич

Товар эгаси


Хавфлилиги ёки сифатсизлиги аниқланган товар эгаси кўрсатмани олган кундан бошлаб ўша куннинг ўзида кўрсатмада келтирилган товарни республика ҳудудига импорт қилиш, ишлаб чиқариш ва реализация қилишни тўхтатиш чораларини кўради.


Кўрсатмани олган кунда









5-босқич

Товар эгаси


Кўрсатмада келтирилган товарни истеъмол қилишни зудлик билан тўхтатиш, унинг келтириб чиқариши мумкин бўлган оқибатлари ва эътирозлар мавжуд бўлганда мурожаат қилиш учун уларни қабул қилиш жойи, вақти ва тартиби ҳақида истеъмолчилар эътиборига оммавий ахборот воситалари орқали хабар жойлаштиради.


Кўрсатмани олгандан сўнг 3 кун муддатда









6-босқич

Товар эгаси


1. Кўрсатмада келтирилган товарни муомаладан чиқариш ва истеъмолчилардан мажбурий равишда қайтариб олишни таъминлайди.


2. Кўрсатмани ижро қилиш натижалари ҳақида асословчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда кўрсатма берган органга ёзма равишда ахборот киритади.


Кўрсатмани олгандан сўнг 1 ой муддатда









7-босқич

Товар эгаси, ваколатли давлат органлари, жамоатчилик назорати вакиллари


Хавфлилиги ва сифатсизлиги аниқланган товарлар уларнинг эгаси ҳисобидан белгиланган тартибда ваколатли давлат органлари ҳамда жамоатчилик назорати вакиллари иштирокида йўқ қилинади.


Товарлар турига қараб техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган муддатда









8-босқич

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги


Хавфлилиги ва сифатсизлиги аниқланган товарлар ҳамда товар эгаларининг электрон рўйхатини юритади ҳамда ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштиради.


Аниқланган куннинг ўзида



             

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 21 декабрь