Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.12.2022 й. 722-сон "Қувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси иштирокида "Намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши юзасидан қишлоқ массивларида муҳандислик инфратузилмасини ривожлантириш (2-босқич)" лойиҳасини амалга оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.12.2022 й.

N 722




ҚУВАЙТ АРАБ ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТ

ЖАМҒАРМАСИ ИШТИРОКИДА "НАМУНАВИЙ

ЛОЙИҲАЛАР БЎЙИЧА ЯККА ТАРТИБДАГИ УЙ-ЖОЙЛАР

ҚУРИЛИШИ ЮЗАСИДАН ҚИШЛОҚ МАССИВЛАРИДА

МУҲАНДИСЛИК ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

(2-БОСҚИЧ)" ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШГА

ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Илова. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда

"Намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар

қурилиши юзасидан қишлоқ массивларида муҳандислик

инфратузилмасини ривожлантириш (2-босқич)" лойиҳасини

амалга оширишга оид 2020-2022 йилларда ташқи муҳандислик

тармоқлари ва транспорт коммуникациялари қурилиши

бўйича йиғма кўрсаткичлар



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида" 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сон қарори ижроси юзасидан Қувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармасидан жалб қилинган маблағлардан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

2019 йил 27 ноябрда Ўзбекистон Республикаси билан Кувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) ўртасида Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида "Намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши юзасидан қишлоқ массивларида муҳандислик инфратузилмасини ривожлантириш (2-босқич)" лойиҳасини (кейинги ўринларда - лойиҳа) амалга ошириш бўйича 9,0 миллион Қувайт динори (эквивалентида 30,0 миллион АҚШ доллари) миқдорида қарз битими (кейинги ўринларда - қарз битими) имзоланганлиги;

Вазирлар Маҳкамасининг "Қувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси иштирокида "Намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши юзасидан қишлоқ массивларида муҳандислик инфратузилмасини ривожлантириш (2-босқич)" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 7 июлдаги 427-сон қарорига мувофиқ 2020-2021 йилларда лойиҳани амалга ошириш натижасида эквивалентида 5,8 миллион АҚШ долларига тенг маблағ иқтисод қилинганлиги;

Жамғарманинг 2022 йил 25 майдаги хатига асосан ушбу иқтисод қилинган маблағни "Қишлоқ қурилиш инвест" МЧЖ ИК буюртмачилигида Андижон, Бухоро, Жиззах, Навоий, Наманган, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида барпо этилган уй-жой массивларида муҳандислик инфратузилма объектларини қуриш ишларини молиялаштириш учун йўналтиришга розилик берилганлиги;

2022 йил 27 июль куни Молия вазирлиги ва Жамғарма томонидан қарз битимида қайд этилган лойиҳа тавсифига ва товарлар рўйхатига тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш мақсадида шартнома имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда "Намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши юзасидан қишлоқ массивларида муҳандислик инфратузилмасини ривожлантириш (2-босқич)" лойиҳасини амалга оширишга оид 2020-2022 йилларда ташқи муҳандислик тармоқлари ва транспорт коммуникациялари қурилиши бўйича йиғма кўрсаткичлар иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Қувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси иштирокида "Намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши юзасидан қишлоқ массивларида муҳандислик инфратузилмасини ривожлантириш (2-босқич)" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 7 июлдаги 427-сон қарорининг 2-банди иккинчи хатбошиси, 5-банди ва қарорга 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 26 декабрдаги

722-сон қарорига

ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда

"Намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги

уй-жойлар қурилиши юзасидан қишлоқ массивларида

муҳандислик инфратузилмасини ривожлантириш (2-босқич)"

лойиҳасини амалга оширишга оид 2020-2022 йилларда

ташқи муҳандислик тармоқлари ва транспорт

коммуникациялари қурилиши бўйича

ЙИҒМА КЎРСАТКИЧЛАР

Т/р

Ҳудудлар номи


Ташқи муҳандислик тармоқлари

ва транспорт коммуникациялари

қурилиши (км)*


шу жумладан:


2020 йил


2021 йил


2022 йил

кириш

ва ички

йўллар


ичим-

лик сув

тармоғи


оқова сув

тозалаш

иншооти

(дона)


оқова

сув

тармоғи


кириш

ва ички

йўллар


ичим-

лик сув

тармоғи


оқова сув

тозалаш

иншооти

(дона)


оқова

сув

тармоғи


кириш

ва ички

йўллар


ичим-

лик сув

тармоғи


оқова сув

тозалаш

иншооти

(дона)


оқова

сув

тармоғи


кириш

ва ички

йўллар


ичим-

лик сув

тармоғи


оқова сув

тозалаш

иншооти

(дона)


оқова

сув

тармоғи


Жами:


74,98

105,93

118

119,0

20,76

38,18

34

28,32

33,29

38,17

60

51,6

20,93

29,58

24

39,08

1

Қорақалпоғистон Республикаси


7,89

7,40

20

16,19

3,27

1,54

9

8,75

4,62

5,86

11

7,44




i 1

2

Андижон вилояти


2,10

1,83

3

1,74









2,10

1,83

3

1,74

3

Бухоро вилояти


4,93

6,10

5

8,40









4,93

6,10

5

8,40

4

Жиззах вилояти


0,70

0,81


0,60









0,70

0,81


0,60

5

Қашқадарё вилояти


7,69

13,70

26

19,54

4,59

10,38

13

14,55

3,10

3,32

13

4,99




i

6

Навоий вилояти


0,64

0,35


0,25









0,64

0,35


0,25 1

7

Наманган вилояти


5,94

12,34

4

12,95









5,94

12,34

4

12,95

8

Самарқанд вилояти


7,48

11,64

11

10,33

1,54

4,10

4

2,60

5,94

7,54

7

7,73





9

Сурхондарё вилояти


7,25

12,46

12

18,81

1,15

2,66



6,10

9,80

12

18,81





10

Сирдарё вилояти


0,85

0,57

1

1,77









0,85

0,57

1

1,77

11

Тошкент вилояти


11,73

16,95

15

9,75

4,50

9,20

2

1,27

7,23

7,75

13

8,48





12

Фарғона вилояти


12,01

14,20

10

5,30

5,71

10,30

6

1,15

6,30

3,90

4

4,15





13

Хоразм вилояти


5,77

7,58

11

13,37









5,77

7,58

1

13,37

          

*) Қурилиш массивларини танлаш, арзон уй-жойларнинг намунавий лойиҳаларини жойларга боғлаш ва ташқи муҳандислик тармоқлари ва транспорт коммуникациялари лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш якунларига кўра қурилиш параметрларига аниқлик киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 27 декабрь