Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 30.12.2022 й. 30/24-сон "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 13.01.2023 й. 3415-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.01.2023 й.

N 3415




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

30.12.2022 й.

N 30/24


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

томонидан қабул қилинган айрим идоравий

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини

йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                          М.Б. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 24 февралдаги 7/11-сон "Тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари, микромолия ташкилотлари ҳамда кредит бюроларининг ижро органлари раҳбарларига нисбатан малака талабларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2989, 2018 йил 30 март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2018 й., 10/18/2989/0968-сон).


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 23 февралдаги 4/1-сон "Тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари, микрокредит ташкилотлари ҳамда кредит бюроларининг ижро органлари раҳбарларига нисбатан малака талабларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2989-1, 2019 йил 11 март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.03.2019 й., 10/19/2989-1/2734-сон).


3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 8 июлдаги 14/8-сон "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 3377, 2022 йил 1 август) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.08.2022 й., 10/22/3377/0696-сон) иловасининг 1-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 13 январь