Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.01.2023 й. ПҚ-3-сон "Ғиждувон" эркин иқтисодий зонасининг ҳудудини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

11.01.2023 й.

N ПҚ-3



"ҒИЖДУВОН" ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ

ЗОНАСИНИНГ ҲУДУДИНИ КЕНГАЙТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 ноябрдаги "Ғиждувон" эркин иқтисодий зонаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-13-сон қарорига мувофиқ, "Ғиждувон" эркин иқтисодий зонаси ҳудудини кенгайтириш, замонавий технологияларни жорий қилиш, тадбиркорлар учун қулай шароитлар яратиш ҳамда импорт ўрнини босувчи, экспортбоп ишлаб чиқариш қувватларини ташкил қилиш мақсадида:


1. Бухоро вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Кадастр агентлигининг:

иловага мувофиқ Ғиждувон туманидаги 150,8 гектар ҳамда Ромитан туманидаги 200 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган бўш турган яйлов ва бўз ер майдонларини қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат, транспорт, алоқа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиш;

Ғиждувон туманидан 150,8 гектар ва Ромитан туманидан 200 гектар, жами 350,8 гектар бўш ер участкаларини ажратиш ҳисобига "Ғиждувон" эркин иқтисодий зонаси ҳудудини кенгайтириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Бухоро вилояти ҳокимлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Кадастр агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда ушбу қарор талабларидан келиб чиқиб давлат ер кадастри маълумотларига тегишли ўзгартиришлар киритсин.


3. Бухоро вилояти ҳокимлиги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда "Ғиждувон" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" давлат унитар корхонаси маблағлари ҳисобига бир ой муддатда "Ғиждувон" эркин иқтисодий зонасининг янги ҳудудлари (кейинги ўринларда - "Ғиждувон" ЭИЗнинг янги ҳудудлари) бош режаси ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини таъминласин.

Бунда:

бош режа лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича буюртмачи этиб "Ғиждувон" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" давлат унитар корхонаси белгиланади;

бош режа лойиҳасини ишлаб чиқиш Бухоро вилояти маҳаллий бюджети маблағлари ҳамда Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

бош режа лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича лойиҳа ташкилоти тендер (танлов) савдолари натижасига кўра аниқланади.


4. Белгилансинки, "Ғиждувон" ЭИЗнинг янги ҳудудларида:

инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ер участкаларини ажратиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 декабрдаги "Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5600-сон Фармонига мувофиқ электрон онлайн-аукцион савдолари орқали амалга оширилади;

инфратузилма объектларини қуриш ишларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 декабрдаги "Ҳудудларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4929-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади;

инфратузилма объектларини қуриш-таъмирлаш ишлари бўйича буюртмачи вазифаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги "Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5101-сон қарорида белгиланган ташкилотлар томонидан амалга оширилади;

қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадларда фойдаланиш учун ажратиладиган ерларда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигининг ўрнини қоплаш учун компенсация тўловлари, истисно тариқасида, ундирилмайди.


5. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ, "Ўзсувтаъминот" АЖ ва Бухоро вилояти ҳокимлиги билан биргаликда "Ғиждувон" ЭИЗнинг янги ҳудудлари тасдиқланган бош режага асосан:

уч ой муддатда 2023-2024 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл инфратузилмаси билан таъминлаш лозим бўлган объектлар рўйхатини шакллантирсин ва тасдиқласин;

2023 йил 1 апрелга қадар амалга ошириладиган объектларнинг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқсин ва ўрнатилган тартибда келишиш ишларини якунласин.


6. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л.Ш. Қудратов ҳамда Бухоро вилояти ҳокими Б.К. Зарипов белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 11 январдаги

ПҚ-3-сон қарорига

ИЛОВА



Бухоро вилоятининг Ғиждувон ва Ромитан туманлари

ҳудудидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар

тоифасидан саноат, транспорт, алоқа ва бошқа

мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига

ўтказиладиган ер участкалари

РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳудудлар номи

Ердан фойдаланувчи номи

Контур

рақами


Жами ер

участкаси,

га


Шундан:


Тупроқ

бонитет

бали

бўз

ерлар, га


яйлов

ерлар, га


бошқа

ерлар, га


Ғиждувон туманидан танланган ерлар


150,8

119,9

25,6

5,1

Х

1.

"Барака" МФЙ ҳудуди

"Она Ер Саховати" ф/х

940


1,83

1,77


0,06

48

941


2,50

2,33


0,17

48

938


1,0

1,0



48

1019


4,19

3,99


0,2

48

1020


3,82

3,17


0,65

48

1021


2,80

2,63


0,17

48

1014(1015)


9,31

9,27


0,04

48

1016(1017)


9,98


9,98


48

994(993)


7,37


7,34

0,03

48

995


3,49


3,43

0,06

48

996


4,0


3,94

0,06

48

2.

"Барака" МФЙ ҳудуди

"Ражаб Жасур Замини" ф/х

1044


4,16

4,01


0.15

38

1048


4,24

4,04


0,20

38

1051к


4,50

4,50



38

1045


2,09

2,01


0,08

39

1046


3,96

3,81


0,15

39

1047


3,80

3,61


0,19

39

1051к


4,0

4,0



38

1053


7,68

6,60


1,08

38

2.

"Барака" МФЙ ҳудуди

"Ражаб Жасур Замини" ф/х

1060


4,71

4,59


0,12

39

1062


4,42

4,29


0,13

39

1063


4,20

4,07


0,13

39

1061


4,38

4,26


0,12

39

1066


3,82

3,70


0,12

38

1068


4,15

4,03


0,12

39

1072


6,14

6,01


0,13

39

1057


3,41

3,32


0,09

38

1070


4,12

4,01


0,11

39

3.

"Барака" МФЙ ҳудуди

"Мухаммад Сардор" ф/х

723


1,19

1,16


0,03

39

724


2,97

2,85


0,12

39

725


1,05


0,95

0,10

39

728


9,31

8,99


0,32

39

729


3,24

3,15


0,09

34

720


3,50

3,43


0,07

39

719


5,53

5,39


0,14

39

Ромитан туманидан танланган ерлар


200,0


200,0


Х

4.

"Қоқиштувон" МФЙ ҳудуди


"Ўлмас Сардор" ф/х

4


50,0


50,0



7


28,0


28,0



"Чориқулбой" ф/х

10


35,0


35,0



96


40,0


40,0



102


25,0


25,0



"Асл Омад" ф/х

7


22,0


22,0



ЖАМИ:


350,8

119,9

225,6

5,1

Х

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 13 январь