Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг тиббий-ижтимоий муассасаларида озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмолининг ўртача кунлик меъёрлари ва овқатланишни ташкил этишнинг гигиеник талабларини (0021-22-сон СанҚваН) тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори (ЎзР Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг 21.04.2022 й. N 0021-22-сон)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИК ОСОЙИШТАЛИК

ВА ЖАМОАТ САЛОМАТЛИГИ ХИЗМАТИНИНГ

21.04.2022 й.

N 0021-22-сон




ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш

агентлигининг тиббий-ижтимоий муассасаларида

озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмолининг ўртача

кунлик меъёрлари ва овқатланишни ташкил

этишнинг гигиеник талабларини

(0021-22-сон СанҚваН)

тасдиқлаш тўғрисида


[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан

2022 йил 24 майда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 87]



Ўзбекистон Республикаси "Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 июлдаги ПҚ-4790-сон "Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати қарор қилади:


1. Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг тиббий-ижтимоий муассасаларида озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмолининг ўртача кунлик меъёрлари ва овқатланишни ташкил этишнинг гигиеник талаблари (0021-22-сон СанҚваН) иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. "Ақлий заиф болалар учун интернат уйлари, санаторийлар, имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган коллежлар, реабилитация марказларидаги ногиронлар учун маҳсулотларнинг ўртача кунлик меъёри ва овқатланишни ташкил этишнинг гигиеник талаблари (0232-07-сон СанҚваН, 2007 йил 22 август) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги билан келишилган.


4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Санитария-эпидемиологик осойишталик ва

жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи                                                     Б. Юсупалиев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).