Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Деҳқон бозорларига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари (0035-22-сон СанҚваН)НИ тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори (ЎзР Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг 17.11.2022 й. N 30-сон)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИК ОСОЙИШТАЛИК

ВА ЖАМОАТ САЛОМАТЛИГИ ХИЗМАТИНИНГ

17.11.2022 й.

N 30-сон




ҚАРОРИ



Деҳқон бозорларига қўйиладиган

санитария-гигиена талаблари

(0035-22-сон СанҚваН)ни

тасдиқлаш тўғрисида


[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан

2022 йил 7 декабрда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 120]



Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 июлдаги ПФ-6035-сон "Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Деҳқон бозорларига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари (0035-22-сон СанҚваН) иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Деҳқон бозорлари таркибий қурилмаси ва фойдаланишга бўлган санитар-гигиеник талаблар (0308-14-сонли СанҚваН) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан келишилган.


4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Санитария-эпидемиологик осойишталик ва

жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи                                                     Б. Юсупалиев

        

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).