Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

COVID-19 пандемияси даврида чеклов тадбирларини қўллаш шароитида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бўйича санитария-эпидемиологик талаблар (СанҚваН N 0011-21) (ЎзР санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари 24.04.2021 й. N 0011-21)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

САНИТАРИЯ ҚОИДАЛАРИ, НОРМАЛАРИ

ВА ГИГИЕНА НОРМАТИВЛАРИ




COVID-19 пандемияси

даврида чеклов тадбирларини қўллаш

шароитида Ўзбекистон Республикаси олий

таълим муассасалари фаолиятини ташкил

этиш бўйича санитария-эпидемиологик

талаблар

        

ID-28538 (V-4)

СанҚваН N 0011-21

         

         

Мазкур санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, ходимлари ва талабаларининг соғлиғини сақлаш, қулай иш шароитларини яратиш ва меҳнат фаолиятини ташкил этилишини таъминлаш ҳамда COVID-19 коронавирус инфекциясининг тарқалиш хавфи билан боғлиқ эпидемиологик вазият шароитларида меҳнат ва ташқи муҳитни муҳофаза қилиш бўйича профилактик тадбирларни ўтказиш учун мўлжалланган.

Мазкур санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча олий таълим муассасаларига (кейинги ўринларда - таълим муассасалари) нисбатан татбиқ этилади.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

        

1. Мазкур санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ижтимоий масофа - шахслар ўртасидаги 2 метрдан кам бўлмаган масофа;


шахсий ҳимоя воситаси - ишлаб чиқаришнинг зарарли омиллари ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омиллари таъсирини камайтириш ёки уларнинг олдини олиш, шунингдек, ифлосланишлардан ҳимоя қилиш учун қўлланиладиган воситалар (махсус кийим, махсус пойабзал, ювувчи ва зарарсизлантирувчи воситалар, техник воситалар ва бошқалар);


блок - ўзига хос вазифага эга бўлган ўқув корпусининг бир қисми (аудиториялар, кафедра, спорт, кутубхона блоки ва бошқалар);


таълим муассасалари турар жой мажмуаси - профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабаларнинг яшаши учун таълим муассасаси таркибига кирувчи бинолар ва иншоатлар.


2. Таълим муассасалари раҳбарлари томонидан коронавирус (COVID-19) инфекциясини тарқалишига қарши курашишда қуйидаги профилактик тадбирларга эътибор қаратилиши лозим:

таълим муассасасига инфекциянинг ташқаридан кириб келишига йўл қўймаслик;

таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, ходимлари ва талабалари жамоаси орасида коронавирус (COVID-19) инфекциясининг тарқалишига қарши чоралар қўллаш;

профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабаларнинг зарарланишига қарши қўлланиладиган бошқа ташкилий чора-тадбирлар.


3. Таълим муассасаларига инфекциянинг ташқаридан кириб келишига йўл қўймаслик учун қуйидаги тадбирлар амалга оширилиши тавсия этилади:

Профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабаларни ҳар куни таълим муассасасига киритишдан олдин тана ҳароратини пирометр ёки шу каби воситалар ёрдамида ўлчаш, тана ҳарорати кўтарилган ва/ёки юқумли касаллик белгилари намоён бўлиб турган профессор-ўқитувчилар, ходимларни ёки талабаларни таълим муассасасига қўймаслик;

Профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабаларнинг саломатлик ҳолатини текшириш, улар билан мулоқотда бўлганлар тўғрисида маълумот тўплаш, уларнинг бошқа беморлар ёки эпидемиологик нохуш ҳудудлардан (хорижий мамлакат, республика, вилоят, туманлар) ташриф буюрган шахслар билан мулоқотда бўлганлигига аниқлик киритиш, бунинг учун алоҳида жавобгар шахс белгилаш (тиббий ходим, техника хавфсизлиги муҳандиси, кадрлар бўйича инспекторлари ва бошқалар);

тана ҳароратининг кўтарилганлиги ёки касаллик белгилари (йўтал, аксириш ва шу кабилар) мавжуд профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабаларни рўйхатини юритиш;

таълим муассасаларининг кириш жойига тери антисептиклари билан ишлов бериш ускунасини (дозаторли ускуна, нам салфеткалар ва шу кабилар) ўрнатиш;

таълим муассасалари ҳудудига ўқув жараёни билан боғлиқ бўлмаган шахсларнинг киришига йўл қўймаслик (таъмирлаш, техник хизмат кўрсатиш ва ҳоказолар бундан мустасно).


4. Таълим муассасаларининг кириш ва чиқиш қисмида профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабаларни тўпланиб қолишига йўл қўймаслик мақсадида, агар техник имконияти мавжуд бўлса қуйидагилар:

назорат ўтказиш пунктлари орқали профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабаларни таълим муассасасига киришни соддалаштириш;

назорат ўтказиш пунктлар орқали профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабаларни ўтказишда бино полига ёки кириш қисмидаги қаттиқ қопламга икки метр ўлчамдаги оралиқни белгиловчи нуқталарни кўрсатган ҳолда чизмалар чизиш.


5. Курьерлик хизматининг, корреспондентлик ҳужжатларини қабул қилишнинг контактсиз амалга оширилишига қаратилган услубларни жорий этиш (корреспондентлик ҳужжатларини қабул қилиш ойналарини ташкил қилиш, мобил алоқа воситаларидан фойдаланишни жорий этиш ва шу кабилар).


6. Таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабалари жамоаси орасида коронавирус (COVID-19) инфекциясининг тарқалишига қарши чоралар кўриш мақсадида қуйидагилар амалга оширилиши тавсия этилади:

ўқув жараёнининг умумий вазифалари билан боғлиқ бўлмаган факультет, кафедра ва бошқа бўлимларда мулоқотни чегаралаш (гуруҳлаш тамойили), гуруҳлар ичида ижтимоий масофа сақланишини таъминлаш;

ўқув жараёнларини турли қаватлар, алоҳида хоналар ва бир неча сменаларга бўлиш асосида профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабалар оқимини камайтириш, уй кийимини ишчи кийимга фақат шу мақсадларга мўлжалланган хоналарда (маиший хоналарда) алмаштиришни ташкил этиш;

тушлик ва танаффус пайтида профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабаларни ташкилот ҳудудидан бевосита вазифаларни бажариш билан боғлиқ бўлмаган бошқа жойларга, бўлимларга, биноларга ўтишини чеклаш;

заруриятга кўра факультетлар, кафедралар, бўлимлар ўртасида материаллар, маҳсулотлар ва ҳужжатларнинг ҳаракатланиши учун шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланган алоҳида ходим ажратиш (нафас олиш тизимини ҳимоя қилувчи воситалар ва қўлқоплар билан таъминланган алоҳида жавобгар ходимлар ажратиш);

маълумотларнинг электрон шаклда ёки ахборот-коммуникация воситалари орқали юборилишини жорий этиш;

жамоавий тадбирлар ўтказилишини тўхтатиш, бошқа жамоалар тадбирларига қатнашишни тақиқлаш;

умумий фойдаланиш жойларини тери антисептиклари бўлган дозаторлар билан таъминлаш, қўл ювиш учун совун, қўл ва юзни ювиш жойларини ташкил қилиш (овқатланиш жойлари, дам олиш хоналари, ҳожатхона, чекиш жойлари ва шу каби жойларда);

ўқув хоналари ва жамоат жойлари махсус ажратилган ходим томонидан рухсат этилган зарарсизлантириш воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳар куни (ҳар сменада) намли тозалаш ишлари олиб борилади;

ҳар тўрт соатда эшик тутқичлари, электр ўчиргичлар, тутқичлар, панжара, стол усти, стуллар, офис жиҳозлари артиб зарарсизлантирилади;

ўқув аудиторияларида мунтазам равишда шамоллатишни ташкил қилиш (ҳар икки соатда ёки сменада камида икки марта);

профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабалар томонидан шахсий ҳимоя воситаларини (ниқоблар, респиратор ва резина қўлқоплар) ишлатиш бўйича кучайтирилган ички назоратини ташкил этиш, ишлатилган шахсий ҳимоя воситаларини махсус контейнерларда тўплаган ҳолда белгиланган жойда йўқ қилиш;

овқатланиш хонаси мавжуд бўлмаганда, тушлик ва дам олиш вақтида профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабаларнинг ҳаракатланишини чеклаш учун бир марта ишлатиладиган идишлардан фойдаланган ҳолда махсус мўлжалланган хонада ёки хонанинг бир қисмини овқатланиш учун ташкил этиш.



2-БОБ. ТАШКИЛИЙ ВА ТЕХНИК ТАДБИРЛАР

         

7. Таълим муассасаси ҳудудида қуйидаги чекловлар киритилади:

одамлар йиғиладиган гавжум жойлар (назорат пункти, деканат, маъмурият, ошхона, ҳожатхона, касса олдида) ва бошқа жойларда "масофавий белги" чизиш;

ҳаво оқимининг бир қисмдан бошқасига ўтишининг олдини олиш (кирувчи ҳаво оқимидан сўрилувчи ҳаво оқими ҳажмини кўпайтириш);

тана ҳарорати юқорилиги ёки ўткир респиратор вирусли инфекциянинг (ЎРВИ) аломатлари (ҳид сезиш қобилиятининг йўқлиги, қуруқ йўтал, кўнгил айниши ва бошқалар) аниқланганда, шахсни бошқалардан ажратиш мақсадида тиббий (агар мавжуд бўлса тиббий пунктларда) изолятор ташкил этиш.


8. Коронавирус инфекцияси (COVID-19) тарқалишининг олдини олиш бўйича бошқа ташкилий тадбирлар қуйидаги чораларни ўз ичига олади:

а) таълим муассаса раҳбарлари (мансабдор шахслар), профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабаларга коронавирус инфекциясининг (COVID-19) олдини олиш қоидалари ва соғлиғи ёмонлашганда (иситма, йўтал, ҳид сезишнинг йўқолиши ва бошқалар), ўз вақтида изоляция қилиниши тўғрисида кўрсатма бериб боришлари мақсадга мувофиқ.

Таълим муассасаси раҳбари профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабалар иш жойида коронавирус инфекциясининг белгилари (CОVID-19) ёки ўткир респиратор вирусли инфекциянинг аломатлари аниқланган тақдирда, қуйидагиларга эътибор қаратган ҳолда профессор-ўқитувчилар ва ходимларни хабардор қилиши шарт:

кейинчалик изоляция қилиш ва беморни эвакуация қилиш учун ваколатли шахс билан боғланиш зарур;

беморни эвакуация қилиш усуллари тўғрисида қарор қабул қилишдан олдин (вақтинчалик изоляция қилинган жой бундан мустасно) таълим муассасанинг бутун ҳудудида мустақил ҳаракатни тақиқлаш.

б) профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабаларнинг профилактика чораларига, шахсий ва жамоат гигиенаси қоидаларига мунтазам риоя қилиш, қўлни камида 20 сония давомида совун билан мунтазам ювиш режимини ёки иш кунида, ҳар бир овқатланишдан олдин, ҳожатхонага боргандан кейин терини антисептиклар билан зарарсизлантириш зарурлиги тўғрисида доимий равишда хабардорлигини ташкил этиш.

в) агар таълим муассасанинг бирон-бир профессор-ўқитувчиларида, ходимлар ва талабаларда қуруқ йўтал, иситма, ҳолсизлик ва шунга ўхшаш клиник белгилар аниқланса, дарҳол тез тиббий ёрдамга (103) қўнғироқ қилиниши шарт.

Вирус юқтирган профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабалар билан алоқада бўлган барча юзаларни, шу жумладан, буюмлар, ҳожатхоналар, эшик тутқичлари ва телефон каби ифлосланган "юқори контакт" жойларини тозалаш керак.

Тозалаш учун спиртли ёки бошқа зарарсизлантирувчи воситаларидан фойдаланиш зарур.



3-БОБ. COVID-19 ПАНДЕМИЯСИ ВАҚТИДА

ТАЛАБАЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИ

          

9. Таълим муассасалари фаолияти COVID-19 тарқалишининг олдини олиш чораларига эътибор қаратилган ҳолда ташкиллаштирилиши зарур:

таълим муассасаларига ташқаридан инфекциянинг киришига йўл қўймаслик;

профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабалар орасида COVID-19 тарқалишининг олдини олиш чораларини кўриш.

а) таълим муассасаларида профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабалар санитария талабларига мувофиқ шарт-шароитлар билан таъминланади.

б) таълим муассасаси раҳбарлари, профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабалари яшаш жойидаги тиббий муассасаларнинг мутахассислари билан биргаликда ота-оналар ўртасида COVID-19 пандемияси ва бошқа юқумли касалликлар вақтида талабаларга уйда қолишнинг фойдали томонлари тўғрисида тушунтириш ишларини олиб боришлари ва талабаларнинг университетларга фавқулодда вазиятларда келмасликлари лозимлигини тушунтириши тавсия этилади.


10. Таълим муассасаси очилишидан аввал Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ҳудудий бўлинмалари ходимлари таълим муассасасининг барча ходимларини санитария-гигиена ва эпидемияга қарши қоида ва талаблар бўйича тайёргарликдан ўтказадилар. Бундан ташқари, техник ходимлар профилактик дезинфекция тадбирларини ўтказиш бўйича тайёргарликдан ўтадилар. Карантин даврида ўтказилган кўрсатмалар махсус журналда мазкур Талабларнинг 1-иловага мувофиқ қайд этиб борилади.


11. Ўқув биносига кириш жойида талабалар тўпланишига йўл қўймаслик учун талабаларнинг келиш ва кетиш жадвали тузилади.


12. Профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабалар таълим муассасаларига тиббий ниқоб тақиш тартибига риоя этган ҳолда ташриф буюрадилар.


13. Хонада бўлганларнинг барчаси ўртасида камида 2 метрли ижтимоий масофани таъминлаш зарур.


14. Ҳар куни профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабалар ҳудудга кириш вақтида тиббиёт ходимлари томонидан мазкур Талабларнинг 2-иловага мувофиқ "эрталабки филтр" амалга оширилади.

а) "эрталабки филтр" ўтказиш дарсларнинг бошланиш вақтига (дарс жадвалига) мосланади.

б) профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабаларнинг тана ҳарорати тегишли рўйхатга олинган ҳолда пирометрлар билан ўлчанади. Тана ҳарорати 370C дан юқори бўлса (ЎРВИ ва бошқа касалликларнинг аломатлари кузатилган), профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабаларга таълим муассасага киришга рухсат берилмайди, ҳудудий Санитария-эпидемиология хизмати хабардор қилинади ва тез тиббий ёрдам ходимлари (103) чақирилиб, шифохонага ётқизиш масаласи ҳал этилади.

в) профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабаларнинг тана ҳарорати икки маротаба ўлчанади (таълим муассасага келганда ва уйга қайтаётганда).

г) агар ўқиш вақтида талаба ёки ходимнинг аҳволи ёмонлашса, тана ҳарорати кўтарилса, ЎРВИ аломатлари аниқланса, талаба ёки ходим изоляторга жойлаштирилади. Изоляция хонаси бўлмаган тақдирда, талаба ёки ходим ҳамширанинг хонасига ёки изоляция учун мўлжалланган бошқа хонага жойлаштирилади. Шошилинч тиббий ёрдам чақириш ва ҳудудий Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига маълумот етказиш керак бўлади.

д) профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабаларнинг қўлларини гигиеник ишлов бериш жадвали ишлаб чиқилади (ҳар соатда қўлларни совун билан ювиш ёки антисептик спиртли эритмалар билан ишлов бериш, ҳар овқатланишдан олдин ва ҳожатхонага боргандан кейин, ҳар бир машғулотдан кейин қўлларни совун билан ювиш зарур).

е) бир марта ишлатиладиган қоғоз сочиқлардан ёки қуруқ ҳаво аралашмаси билан қуритиш ускунасидан фойдаланиш тавсия этилади.

ж) машғулотлар вақтида гуруҳларда талабалар орасида 2 метрдан кам бўлмаган масофани таъминлаш, профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабалар ўртасида узоқ муддатли тўғридан-тўғри жисмоний алоқаларни чеклаш зарур.

з) машғулотлар давомида турли гуруҳлар ёки кичик гуруҳлардаги талабаларнинг ўзаро яқин мулоқот қилишига йўл қўйилмайди.



4-БОБ. ХОНАЛАР, ЖИҲОЗЛАРНИНГ

САНИТАРИЯ ҲОЛАТИГА БЎЛГАН ТАЛАБЛАР

ВА ДЕЗИНФЕКЦИЯ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

          

15. Амалдаги санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари ва "Олий ўқув юртларини лойиҳалаштириш, қуриш, жиҳозлаш ва уларни эксплуатация қилишга доир гигиеник талаблар"и 0330-16-сон СанҚваНга мувофиқ олий ўқув юртлари ичимлик суви, ювиш воситалари ва дезинфекциялаш воситаларининг захиралари билан мазкур Талабларнинг 3-иловага мувофиқ таъминланади.

Шунингдек, таълим муассасалар кунига бир нафар талабага 20 мл ва ходимлар учун эса 40 мл миқдорда қўшимча равишда қўлга ишлов бериш учун таркибида спирт бўлган антисептик воситаларини 5 кунлик захираси билан таъминланади.

Талабалар ва ташриф буюрувчиларнинг қўлларига ишлов бериш учун антисептикли дозаторлар таълим муассасасининг кириш жойларига ўрнатилади.


16. Таълим муассасалар иш бошланишидан олдин белгиланган тартибда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ барча хоналар ва ҳудудда умумий тозалаш ва зарарсизлантириш ўтказади.


17. Ҳар куни барча ўқув хоналарида сув, совун, ювиш ва дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланган ҳолда тўрт марта нам тозалаш ишлари ташкил этилади, шундан бир мартаси дезинфекцияловчи воситалардан фойдаланилган ҳолда амалга оширилади. Ишчи юзаларни тўрт марта артилган ҳолда зарарсизлантириш ишлари ташкил этилади.


18. Ўқув хоналарида тозалаш ишлари дераза ва фрамугалар очиқ ҳолатида ўтказилади. Тез-тез ифлосланувчи юзалар (эшик тутқичлари, шкафлар, дераза токчалари, электр ўчиргичлар, қаттиқ мебеллар ва бошқалар) ва чанг тўпланадиган жойларни (плинтуслар ва мебелларнинг таглари, радиаторлар, ёритиш мосламалари, шамоллатиш панжаралари ва бошқалар) яхшилаб ювиш талаб этилади.


19. Ўқув аудиторияларидаги ўқув столлари ва стуллар дезинфекциялаш воситалари билан тозаланади, кейин совунли иссиқ сув билан ювилади. Чиқинди суви ҳожатхонага қуйилади.


20. Компьютер ва мебелларнинг юзалари ҳар куни чангдан тозаланади. Қоғоз, қўлланмалар, адабиётлар ва бошқаларни ёпиқ (ойналанган) шкафларда сақлаш тавсия этилади.


21. Санитария-техник жиҳозлар эпидемиологик кўрсатмаларга биноан кунига икки марта дезинфекция қилинади.


22. Ҳожатхонани тозалаш учун мўлжалланган инвентарлар (латта, челак, чўтка) ёрқин ранг билан белгиланади ва ҳожатхонада махсус шкафда ёки алоҳида ажратилган жойда сақланади. Ишлатилгандан кейин барча тозалаш инвентарлари ювиш воситалари қўшилган иссиқ сув билан ювилади ва қуритилади.


23. Ўқув юрти тиббиёт ходимлари ҳар куни машғулотлар тамом бўлиши билан намли тозалашдан сўнг барча аудиториялар, спорт залларида жадвалга мувофиқ кварцлаш ишларини олиб боришлари лозим.


24. Биноларни шамоллатиш ҳар 2 соатда ташкил этилади. Об-ҳаво яхши бўлганда, фрамугалар очиқ ҳолда бўлиши лозим. Ноқулай об-ҳаво шароитида талабалар хонада бўлмаганда, ўн беш дақиқа давомида шамоллатилади.



5-БОБ. ТАЛАБАЛАР ТУРАР ЖОЙЛАРИДА

ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

         

25. Объектнинг кириш қисмида дезинфекция мосламаларини (тўшамаларни) ўрнатиш, уларни доимий равишда дезинфекциялаш воситаси билан намлаш зарур.


26. Талабалар турар жойларига кириш жойларига қўлларни зарарсизлантириш учун антисептик модда бўлган дозаторлар ўрнатилади.


27. Талабалар турар жойларида хизмат кўрсатадиган ходимлар респиратор касалликлари бор беморларни, тана ҳарорати юқори бўлган шахслар, шунингдек, охирги икки ҳафта давомида "қизил" ёки "сариқ" ҳудуддан ёки чет элдан келганларни аниқлаш ва касаллик тарқалишининг олдини олиш мақсадида профилактик ишлар кучайтирилади.

Коронавирус инфекцияси бўйича карантин вақтида ходимлар ҳолатини тиббий кузатиш ва уларнинг ҳолати ва тана ҳароратини камида уч марта ўлчаш, натижаларни қайд этиш талаб этилади.


28. Хона ва инвентарларни дезинфекциялашда тавсия ва кўрсатмаларни қатъий бажариш талаб этилади.

Ҳар 4 соатда стол, стул ва бошқа юзаларга махсус дезинфекцияловчи воситалар билан ишлов берилади, ҳар куни 2 марта ҳожатхоналарда дезинфекция ишларини ўтказилади.


29. Талабалар турар жойларидаги яшаш хоналарига иккитадан талабани жойлаштириш, ижтимоий масофани сақлаш таъминланади.


30. Талабалар турар жойларидаги марказий кириш жойида барча талабалар ва ташриф буюрувчиларнинг тана ҳарорати пирометр ёрдамида ўлчанади.


31. Талабалар турар жойларига ташриф буюрувчиларнинг қўлларига дезинфекцияловчи воситалар билан ишлов берилгандан сўнг, ниқоблар билан киришга рухсат берилади.


32. Талабалар турар жойларидаги барча ётиш хоналари талабалар томонидан ҳар куни яхшилаб тозаланиши, ёрдамчи хоналар эса штатдаги фаррошлар томонидан дезинфекцияловчи воситалар ёрдамида тозаланиши лозим. Ошхонадаги музлаткич юзалари ҳар куни камида 3 марта дезинфекцияловчи воситалар билан артилган ҳолда зарарсизлантирилиши керак.


33. Идишлар 65°С ҳароратдаги иссиқ сув ва дезинфекцияловчи воситаларни қўллаган ҳолда зарарсизлантирилади.


34. Ҳар куни иш кунининг охирида (ёки камида 6 соатда 1 марта) хоналар дезинфекцияловчи воситалар билан зарарсизлантирилиши, шамоллатилиши ва намли тозалаш ишлари олиб борилиши лозим, хоналардаги эшик тутқичлари, тутқичлар, креслонинг тирсак қўйгичи дезинфекцияловчи салфеткалар ёки дезинфекцияловчи эритмалар билан артилади.


35. Талабалар турар жойларидаги ухлаш хоналари қишда фрамуга, ёзда эса ойна орқали 20 - 30 дақиқа давомида шамоллатилиши керак. Хоналар талабалар ўқишга кетганда, тозалаш вақтида ва ухлашдан олдин шамоллатилади.


36. Юмшоқ инвентарлар (матрас, ёстиқ, кўрпа, кўрпа жилдлари, чойшаб, ёстиқ жилди ва бошқалар) ҳар бир яшовчига алоҳида бириктирилган бўлиши керак, уларни қайта ювмасдан ва зарарсизлантирмасдан бошқаларга бериш тақиқланади.


37. Чойшаб ва сочиқларни алмаштириш ифлосланишига қараб амалга оширилади, аммо ҳар 7 кунда 1 мартадан кам бўлмаслиги керак.


38. Барча яшовчилар учун ётоқхоналар уларнинг кетиши ва машғулотлардан қайтишларидан қатъий назар, иссиқ сув билан таъминланган бўлиши керак.


39. Талабалар турар жойига яқин ҳудудлар кун давомида бир мартадан кам бўлмаган ҳолда тозаланиши керак.


40. Талабалар турар жойларида:

талабалар шахсий ҳимоя воситаларидан-ниқоблардан ва антисептиклардан фойдаланган ҳолда, барча профилактик ва эҳтиёт чораларига риоя қилиши лозим;

ижтимоий масофани сақлаш тадбирларига, бевосита ижтимоий мулоқотларни чегаралашга риоя қилиниши керак.

               

         

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва

жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи                                                     Б. Юсупалиев

          

           




Санитария-эпидемиологик талабларга

1-ИЛОВА



Карантин давридаги инструктаж журнали

          

Сана

  

Гуруҳ

     

Ф.И.О.

      

Лавозими

       

Имзо

      





























           

            




Санитария-эпидемиологик талабларга

2-ИЛОВА



"Эрталабки филтр" журналининг шакли

           

Т/р

Ф.И.О.

        

Гуруҳ/

Ёши

      

Ота-оналардан олинган маълумотлар

Оила аъзоларидаги касаллик

       

Ким олиб келган /

етказган / ўзи келган

      

Келгандан сўнг текшириш

       

Кетаётганда текшириш

    

Изоҳ

ОРИ

белгилари

бор

       

ОРИ

белгилари

йўқ

      

Тана ҳарорати

37° С дан юқори

      

Тана ҳарорати

     

ОРИ белгилари

     

Тана ҳарорати

      

ОРИ белгилари

       

1.











2.











3.











4.











5.











6.











           

            




Санитария-эпидемиологик талабларга

3-ИЛОВА



Ювиш ва дезинфекцияловчи воситаларнинг

сарфланиш нормалари

            

Т/р

Номи

Ўлчов

бирлиги

    

1 кунда

1 талабага

      

1 ойда 1 та

талабага

Йилда 1 та

талабага

1.

Кир совун


гр

2

42

506

2.

Атир совун ёки суюқ совун


гр

2

42

506

3.

Сода кули (унитазларни ювиш учун)


гр

4

84

1012

4.

Калций гипохлорит (ёки хлорамин)


гр

1

22

264

         

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).