Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

COVID 19 пандемияси даврида мактабгача таълим ташкилотларининг иш фаолиятига қўйиладиган вақтинчалик санитария-гигиеник талаблар (ЎзР санитария қоида, меъёр ва гигиеник нормативлари 06.06.2020 й. N 2)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

САНИТАРИЯ ҚОИДА, МЕЪЁР ВА

ГИГИЕНИК НОРМАТИВЛАРИ

06.06.2020 й.

N 2




COVID 19 пандемияси даврида

мактабгача таълим ташкилотларининг

иш фаолиятига қўйиладиган вақтинчалик

санитария-гигиеник талаблар

      

[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан

2020 йил 6 июнда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 1-сон]

       

Расмий нашр

      

Вақтинчалик санитария-гигиеник талаблари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги атроф-муҳитнинг салбий омиллари Регламентини белгилаш қўмита йиғилишида кўриб чиқилган ва маъқулланган (2020 йил 6 июндаги 2-сонли баённома).

       

Қисқартмалар рўйхати

         

МТТ - мактабгача таълим ташкилоти

СЭОваЖСХ - санитария-эпидемиологик осойишталик

ва жамоат саломатлиги хизмати.

УРИ - ўткир респиратор инфекция

         

        

I. УМУМИЙ ҲОЛАТ

        

1.1. Мазкур вақтинчалик санитария-гигиеник талаблар СанҚваМ 0355-18-сон "Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим муассасалари таркиби, тузилиши ва ишлаш тартибига қўйиладиган гигиеник талаблар"га қўшимча ҳисобланиб, (кейинги ўринларда СанҚваМ) COVID-19 инфекциясини тарқалиш ҳавфи билан боғлиқ санитария-эпидемиологик вазиятда, тури, ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъий назар, мактабгача таълим ташкилотларининг (МТТ) иш фаолиятига нисбатан тадбиқ этилади.


1.2. МТТ раҳбарияти ва минтақавий вилоят мактабгача таълим бўлими (МТБ) ходимлари, истиқомат қилиш жойи бўйича даволаш профилактика муассасалари (ДПМ) мутахассислари билан биргаликда ота-оналар орасида COVID-19 пандемияси ва бошқа юқумли касалликлар вақтида уй шароитида болаларни назорат қилишнинг афзалликлари тўғрисида тушунтириш ишларини ўтказишлари ва МТТларига ўта зарурият бўлмаганда ташриф буюришдан сақланишлари лозим


1.3. МТТ рахбарияти МТТ очилгунга қадар барча ходимларни санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги хизматининг ҳудудий марказларининг (СЭОваЖСХ) ходимлари томонидан санитария-гигиена ва эпидемияга қарши қоидалар бўйича ўқитишни ташкиллаштиради. Ўргатилганлик тўғрисида йўриқнома журнали юритилади. (1-илова).



II. COVID-19 ПАНДЕМИЯСИДА БОЛАЛАРНИ

ҚАБУЛ ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИ

         

2.1. МТТга болаларни қабул қилиш вақтида қуйидаги асосий қонун қоидаларга риоя этиш муҳим ҳисобланади:


2.1.1. Тарбияланувчини ота-онаси, уларнинг ўрнини босувчи шахс, ота-онанинг вояга етган фарзандлари, бобоси, бувиси ёки ота-она томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ота-онанинг вакили (кейинги ўринда - тарбияланувчини олиб келувчи ва олиб кетувчи шахс) ва тарбияланувчилар МТТга тиббий ниқоб тартибига риоя этган ҳолда ташриф буюради.


2.1.2. Тарбияланувчилар ўзлари билан ўйинчоқ, озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликларни олиб кириши тақиқланади.


2.1.3. Эшик олдида тарбияланувчилар ва тарбияланувчининг олиб келувчи ва олиб кетувчи шахсларни тўпланишини олдини олиш мақсадида, тарбияланувчиларни МТТга келиш ва кетиш жадвали тузилади ва тарбияланувчини олиб келувчи ва олиб кетувчи шахсларга бу тўғрисида маълум қилинади. Тарбияланувчилар кўрсатилган жадвалдаги вақт оралиғига қатъий риоя қилган холда олиб келинади ва олиб кетилади. Бунда иложи борича МТТга тарбияланувчиларни олиб келувчи ва олиб кетувчи шахсларнинг бири олиб келиши ва олиб кетиши мақсадга мувофиқдир.


2.1.4. Тарбияланувчининг олиб келувчи ва олиб кетувчи шахсларга МТТ ҳудудига кириши тақиқланади, тарбияланувчини МТТнинг масъул ходими қабул қилиб олади.


2.1.5. Тарбияланувчилар ва ходимларни контактсиз саломлашишга риоя этиши таъминланади.


2.1.6. Ҳар куни ходимлар ва тарбияланувчини МТТ ҳудудига қабул қилиш вақтида эшик олдида, мазкур МТТнинг тиббий ходими томонидан "эрталабки фильтр" ўтказилади ва кўрсаткичлар махсус журналга қайд қилинади (2-илова).


2.1.7. Тарбияланувчилар, ходим ва уларнинг оила аъзолари саломатлиги ҳолати (тана ҳароратини 37°С дан юқори бўлиши, холсизлик, йўтал ва ЎРИнинг бошқа белгилари бўлганда) тўғрисида тарбияланувчининг олиб келувчи ва олиб кетувчи шахсларидан эпидемиологик анамнез йиғилади.


2.1.8. Тарбияланувчи ва МТТ ходимларининг тана ҳарорати контактсиз пирометрлар ёрдамида ўлчанади ва қайд этилади. Тана ҳароратини 37°С дан юқори бўлиши ва/ёки ЎРИ ва бошқа касаллик белгилари аниқланганда - тарбияланувчилар ёки МТТ ходимлари МТТ ҳудудига киритилмайди ҳамда бу тўғрисида зудлик билан ҳудудий СЭОваЖСХга хабар берилади.


2.1.9. МТТ тарбияланувчиларининг қўллари ўз таркибида хлорли бирикмалар мавжуд бўлмаган антисептик воситалар билан тозаланади. МТТ ходимларнинг қўллари антисептик воситалар билан тозаланади.


2.1.10. Тарбияланувчининг олиб келувчи ва олиб кетувчи шахслар "эрталабки фильтр" натижаларини кутади ва болани МТТга қабул қилинганлигидан сўнг кетади.


2.2. МТТ ходимлари ишчи кийим кийиб юрадилар ва иш куни давомида тиббий ниқобларни ҳар икки соатда алмаштириш жадвалига риоя этадилар. Ишлатилган дока ниқоблари қайнатилади, кейин дазмолланади, бир марталик ишлатиладиган ниқоблар 30 дақиқа давомида 1% ли гипохлорит натрий ёки гипохлорит кальций эритмага бўктирилади (бошқа зарарсизлантирувчи воситалар ишлаб чиқарувчининг услубий кўлланмаси асосида ишлатилади), сўнгра утилизация қилинади.


2.3. Тарбияланувчи "эрталабки фильтр"дан ўтгандан кейин гуруҳга киришдан олдин тиббий ниқобни ечади, кийим ва пойафзалини алмаштиради, сўнгра МТТ ходими назорати остида 20 сониядан кам бўлмаган муддатда қўлларини совун билан яхшилаб ювади.


2.4. Тарбияланувчи ва ходимлар қўлини гигиеник тозалаш жадвали ишлаб чиқилади (ҳар соатда қўлларни совунлаб ювиш ёки таркибида спирт сақловчи антисептик эритмалар билан тозалаш), овқатланишдан аввал ва кейин, ҳожатхонадан чиққанда, ўйин ва сайрлардан сўнг қўллар мажбурий ювилади.


2.5. МТТда тарбияланувчиларнинг тана ҳарорати камида 2 марта (МТТга келганда ва уйга қайтишдан олдин) ва эхтиёж бўлганда ўлчанади.


2.6. Агарда тарбияланувчилар ёки ходимларда ўзини ёмон хис этиш, тана ҳароратини ортиши, ЎРИ белгиларини пайдо бўлиш холатлари кузатилса, тарбияланувчи ёки ходим изоляторга жойлаштирилади. Изолятор мавжуд бўлмаган ҳолларда тиббий ҳамшира хонасига ёки изоляция учун мос бўлган бошқа хонага жойлаштирилади. Тарбияланувчининг олиб келувчи ва олиб кетувчи шахсларни чақирилади ва бу тўғрисида ҳудудий СЭОваЖСХга хабар берилади.


2.7. Бир марта ишлатиладиган қоғоз сочиқлардан фойдаланиш тавсия этилади. Қоғоз сочиқлар, бир марта ишлатиладиган салфеткалар билан таъминлаш имконияти бўлмаганда, кўп марта қўлланиладиган индивидуал сочиқлардан фойдаланиш талаб этилади, уларга белги қўйилади, ҳар куни алмаштирилади ва бир-биридан 25 - 30 см масофада илинади.


2.8. Гуруҳларда таълим машғулотлари, овқатланиш ва уйқу вақтида болалар орасидаги масофа камида 1 метрда бўлиши таъминланиши лозим. Тарбияланувчилар ва ходимлар ўртасида узоқ муддатли тўғридан-тўғри жисмоний контакт чекланади.


2.9. Хонада мавжуд бўлган барча шахслар ўртасида камида 1 метр жисмоний масофани таъминлаш учун гуруҳларнинг тарбияланувчилар билан тўлдирилиши 15 нафар тарбияланувчилардан ошмаслиги тавсия этилади.


2.10. Тоза ҳаводаги машғулот ва сайрлар вақтида турли гуруҳлардаги болаларининг ўзаро мулоқоти ва аралашиши, ҳамда турли гуруҳлардаги тарбиячилар ва тарбиячи ёрдамчиларининг ўзаро мулоқотига йўл қўйилмайди.



III. ХОНАЛАР, ЖИҲОЗЛАРНИ САНИТАР САҚЛАШ

ВА ДЕЗИНФЕКЦИЯ ЧОРА ТАДБИРЛАРИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР

          

3.1. СанҚваМ 0355-18-сон "ЎзР МТМ ишининг таркиби, қурилмалари ва режимига қўйиладиган санитар-гигиеник талаблар" амалда бўлган санитар гигиеник қоидаларга мос ҳолда МТТда тоза сувнинг беш кунлик заҳираси мавжудлиги ҳамда ювувчи ва дезинфекция қилувчи воситалар (3-илова) билан таъминланади. Буларга қўшимча равишда МТТда бир ходимга бир кунда 20 мл, бир тарбияланувчига бир кунда 10 мл ҳисобидан қўлларни тозалаш учун таркибида спирт сақловчи антисептик воситаларнинг заҳирасини таъминланади.

Ходимлар ва тарбияланувчилар қўлларини тозалаш учун қулай бўлган жойларда антисептик воситалар билан диспенсерлар ўрнатиш тавсия этилади;

Овқат истеъмолидан олдин ва кейин, сайрдан сўнг, ҳожатхонага бориб келгандан сўнг ва қўлни ифлосланиши билан боғлиқ бошқа холатларда тарбияланувчилар қўлларини ўз вақтида ювиши (қўлларни совундан фойдаланган ҳолда ювиш) учун барча маъсулият тарбиячилар зиммасига юклатилади;


3.2. МТТ 50х30смли ўлчамдаги кўпикли материалдан тайёрланган дезинфекцияли гиламча билан таъминланади, МТТ ходимлари ва тарбияланувчилари ушбу гиламчани босиб, МТТ ҳудудига киради. Гиламча 3% гипохлорит натрий ёки гипохлорит кальций эритма ёки шунга ўхшаш препарат билан намланади, гиламча қуриганида яна дезинфекцияли эритма билан намланади, кунига камида 2 марта (бошқа зарарсизлантирувчи воситалар ишлаб чиқарувчининг услубий кўлланмаси асосида ишлатилади).


3.3. МТТ очилишидан аввал санитария-гигиеник талабларига мувофиқ белгиланган тартибда санитария-гигиена чора-тадбирлари ташкил этилади (МТТ ҳудуди ва барча хоналари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлатишга рухсат берилган дезинфекция воситаларидан фойдаланган ҳолда, умумий тозалаш ва дезинфекция қилиш ишлари амалга оширилади).


3.4. Кундалик самарали санитария ва дезинфекция қилиш имкониятини ҳисобга олган ҳолда ўйинчоқлар, дидактик материаллар ва бошқа ускуналарни рўйҳатини қайта кўриб чиқиш керак. Гуруҳлар ўртасида ўйинчоқлар, дидактик материаллар ва бошқа ускуналарни аралаштиришга йўл қўйилмайди.


3.5. Ҳар бир тарбияланувчи учун канцелярия буюмларини (қаламлар, қайчилар, альбомлар ва бошқалар) алоҳида шахсий қутиларда (қопчаларда) сақлаш ташкил этилади.


3.6. Сув, совун, ювувчи ва дезинфекцияловчи воситаларни қўллаган ҳолда барча хоналарни ҳар куни 4 мартадан намли тозалаш қуйидаги тартибда ташкил этилади:

сув, совун, ювувчи воситаларни қўллаган ҳолда 3 марта намли тозалаш;

иш кунининг охирида дезинфекцияловчи воситаларининг 1% гипохлорит натрий ёки гипохлорит кальций эритмаси ёрдамида барча хоналарни намли тозалаш (бошқа зарарсизлантирувчи воситалар ишлаб чиқарувчининг услубий кўлланмаси асосида ишлатилади) (4-илова).

Кўп ифлосланадиган юзаларни 4 мартадан дезинфекция қилиш ишлари ташкил этилади.


3.6.1. Хоналарни тозалаш очиқ форточка ва ойналарда ўтказилади. Кўп ифлосланадиган юзаларни (эшик тутқичлари, шкафлар, дераза токчаси, чироқни ёқиш қурилмаси, қаттиқ жиҳозлар, стол-стуллар, манежлар ва бошқалар) ва чанг йиғиладиган жойлар (плинтус олдидаги пол, мебелларнинг таги, радиаторлар, ёритиш қурилмаларининг арматуралари, вентиляция тўрлари ва бошқалар) эътибор билан ювилади.


3.6.2. Гуруҳ хоналар ва овқат хоналаридаги столлар ҳар овқатланишдан олдин ва кейин:

дастлаб, озик-овкат қолдиқлари ва ифлосланишини тозаланади;

кейин совунли сув билан ювилади;

1% гипохлорит натрий ёки гипохлорит кальций дезинфекцияли эритма билан ишлов берилади (бошқа зарарсизлантирувчи воситалар ишлаб чиқарувчининг услубий кўлланмаси асосида ишлатилади).

Ишлатиладиган махсус латталар ювилади, қуритилади ва қуруқ ҳолда махсус белгиланган қопқоқли идишда сақланади.


3.6.3. Таглик клеёнкалар, клеёнкали сўлакчалар ҳар куни совунли иссиқ сув ва антисептик воситалар билан артилади.

Маиший хожатда ишлатилган сув (хоналар, хожатхона ва бошқаларни тозалаш учун ишлатилган сув) фақат унитазга ёки ташқи хожатхонага қуйилиши лозим.


3.6.4. Гиламлар ҳар куни чанг ютгичда (чанг ютгич мавжуд бўлса) ва намли шётка билан тозаланади.


3.6.5. Санитар-техник жиҳозларни эпидемиологик кўрсатмалар бўйича кунига икки марта зарарсизлантирилади. Тувакларни ҳар бир қўллангандан сўнг шётка ва дезинфекцион эритмалар экспозицияси вақтига амал қилган ҳолда, ювувчи воситаларни қўллаш ёрдамида амалга оширилади.

Ванналар, раковиналар ва унитазларни кунига икки марта махсус шёткалар билан санитар - техник жихозларни тозалаш учун рухсат этилган ва хавфсизлиги кафолатланган ювувчи ва дезинфекцияловчи воситаларни қўллаган ҳолда амалга оширилади. Махсус шёткалар дезинфекцияловчи воситаларнинг 1% гипохлорит натрий ёки гипохлорит кальций эритмаси билан ҳар куни қайта тозаланади (бошқа зарарсизлантирувчи воситалар ишлаб чиқарувчининг услубий қўлланмаси асосида ишлатилади).


3.7. Хожатхонани тозалаш инвентарлари (супирги, челак, шёткалар) ёрқин ранглар билан белгиланади ва ҳожатхона хонасида махсус шкафда ёки алохида ажратилган жойда сақланади. Барча тозалаш инвентарлари фойдаланилгандан сўнг ювувчи восита ёрдамида иссиқ сув билан ювилади ва қуритилади.


3.8. Ҳар икки соатда хоналарни шамоллатиш ташкил этилади, об-ҳаво ҳолати қониқарли бўлган шароитларда тарбияланувчиларни очиқ ойналарда бўлиши таъминланади. Ноқулай об-ҳаво шароитида елвизак шамоллатиш болаларни хонада бўлмаган вақтида 15 дақиқадан кам бўлмаган муддатда таъминланади. Шамоллатиш тарбияланувчилар ҳавфсизлиги таъминланган холда, тарбиячилар назорати остида амалга оширилади (5-илова).


3.9. Ҳар куни, иш кунининг охирида, МТТ ҳудудидаги айвонлар ва ўйин майдончаларини тозалаш ва дезинфекция қилиш ташкил этилади.


3.10. Ходимлар ўртасидаги мулоқатни чегаралаш мақсадида овқат тайёрлаш блокидан овқатни олиш учун жадвал ташкил этилади. Овқатланиш учун фойдаланилган идиш-товоқлар ҳар куни ювиш учун дезинфекцияловчи воситани 1%ли гипохлорит натрий ёки гипохлорит кальций эритмаси экспозицияси қўлланилади (бошқа зарарсизлантирувчи воситалар ишлаб чиқарувчининг услубий кўлланмаси асосида ишлатилади).


3.11. Ўйинлар учун алохида майдончалар бўлмаганда (турар жой мажмуаси таркибида жойлашганда) сайрлар ўтказиш чегараланади.


3.12. Тарбияланувчи ёки ходимда COVID-19 тасдиқланса қуйидаги чора тадбирлар ўтказилади:

касалланган тарбияланувчи ёки ходим бўлган хонани ёпиш;

хонадаги ҳаво айланишини ошириш учун эшик ва деразаларни очиш;

касалланган тарбияланувчи ёки ходим бўлган барча хоналар, ванна ва умумий ишлатиш учун ажратилган хоналар хам тозаланиб дезинфекция қилинади;

агар касалланган тарбияланувчи ёки ходим МТТга қатнаётганлигига 14 кундан ортиқ вақт ўтган бўлса, барча хоналар, ванна ва умумий ишлатиш учун ажратилган хоналарда қўшимча тозалаш ва дезинфекция қилиш керак бўлмайди.



IV. ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРНИ ХАВФСИЗ

ТАЪЛИМ ОЛИШИ ВА ТАРБИЯЛАНИШИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

           

4.1. МТТ томонидан очилишидан олдин тарбияланувчилар ёки ходимлар учун гигиена қоидалари ва амалиётлари бўйича қисқа курс ишлаб чиқилади (шу жумладан, йўталиш пайтида оғиз ва бурунни бекитиш, қўл ювиш ва юзга тегмасликка ҳаракат қилиш).


4.2. Қулай об-ҳаво шароитида тоза ҳавода имкон қадар кўпроқ ўқув машғулотлари ва тадбирлар ўтказилади. Таълим дастурлари очиқ ҳавода таълим олиш учун мослаштирилади.


4.3. Ўйинларни ўтказишда тарбияланувчилар гуруҳи катта гуруҳлардаги ўзаро муносабатларни чеклаш орқали болалар ўртасидаги муносабатларни таъминлаш учун 2-3 боладан иборат кичик гуруҳларга бўлинади.



V. МТТ ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРИНИНГ ТАШҚИ

КЎРИНИШИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР

         

5.1. Юзлари ювилган, бурун ва қўллари тоза; тирноқлари олинган; покиза кўринишда, ички кийимлари озода; ва шахсий дастрўмолларининг мавжуд бўлиши лозим.


5.2. Тарбияланувчиларнинг МТТда бўлишлари учун зарур шарт - шароитларни яратиш учун қуйидагилар зарур:

ишлатилмаган ва ишлатилган сочик ва ички кийимлар учун алоҳида қопчалар;

камида иккита алмаштириладиган ички кийимлар жамламаси;

ухлаш учун шахсий пижама еки мослаштирилган кийимлар.

          

          




1-ИЛОВА



Карантин вақтидаги йўриқнома журнали

            

Сана


Гуруҳ

Ф.И.О.

        

Лавозим

Имзо





























            

         




2-ИЛОВА



Эрталабки фильтр журналининг формаси

             

Т/р

Тарбияланувчининг Ф.И.О.


Ёши

Ота-онадан олинган маълумотлар

(оила аъзоларининг касалланиши ҳолати)


Ким

олиб

келган

         

Болани эрталабки кўриги

       

Болани кечки

кўриги

      

Ким

олиб

кетган

     

ЎРИ белгилари бор

ЎРИ белгилари йўқ

Тана ҳарорати

37°С дан юқори

     

Тана

ҳарорати

      

ЎРИ

белгилари

бор

      

Тана

ҳарорати

        

ЎРИ

белгилари

     
























































               

      




3-ИЛОВА



МТТдаги ювиш ва дезинфекциялаш

воситаларининг сарфланиш меъёри

           

Т/р

Номи

     

Ўлчаш

усули

     

Кунига

бир бола

учун

       

Ойда

бир бола

учун

     

Йилда

бир бола

учун

    


1.

Хўжалик совуни


гр

2

42

506

2.

Кукун (оқликларни ювиш учун)


гр

4

84

1012

3.

Пардоз ёки суюқ совун


гр

2

42

506

4.

Кальцийланган сода (ошхона идиш товоқлари ва унитазларни ювиш учун)


гр

4

84

1012

5.

Дезинфекция воситаси (гипохлорит натрий ёки гипохлорит кальций), бошқа зарарсизлантирувчи воситалар ишлаб чиқарувчининг услубий кўлланмаси асосида ишлатилади


гр

1

22

264

6.

Оқлаш воситалари


гр

2

42

506

7.

Санитар-техник қурилмаларни ювиш учун воситалар


гр

3

66

792

8.

Ҳожатхона қоғози


шт

0

0

4

9.

Идишларни ювиш учун зарарсизлантирувчи гель


гр

1

21

253

10.

Ош содаси (ошхона идишларини ювиш учун)


гр

1

21

253

11.

Антисептик воситалар, спирт (камида 70%) таркибида хлор бўлмаган


мл

10

220

2640

           

         




4-ИЛОВА



Мактабгача таълим

ташкилотлари хоналарини намли

санитар тозалаш жадвали

             

Вақт

     

Хоналар

         

Ечиниш хонаси

Гуруҳ

Идиш ювиш жойи

билан буфет

      

Ухлаш хонаси

Ҳожатхона

7.00 - 7.30



+


+


8.00 - 8.30







9.30 - 10.00


+

+

+


+

11.00 - 12.00







13.00 - 14.00


+

+

+

+

+(Дезинфекция1%)

15.00 - 15.30







16.00 - 16.30


+


+

+

+

16.30 - 17.00







17.30 - 18.00


+(Дезинфекция1%)

+(Дезинфекция1%)

+(Дезинфекция1%)

+(Дезинфекция1%)

+(Дезинфекция1%)

           

             




5-ИЛОВА



Мактабгача таълим ташкилоти

хоналарини шамоллатиш жадвали

              

Вақт

Хоналар

         

Ечиниш хонаси

Гуруҳ

Буфет-идиш

ювиш жойи

       

Ухлаш хонаси

Ҳожатхона

7.00 - 7.10


+

+


+

+

9.10 - 9.20



+




9.30 - 9.45


+





11.00 - 11.15



+




11.20 - 11.30



+




11.30 - 11.55





+


13.15 - 13.30







13.30 - 13.40


+

+



+

15.40 - 15.50



+


+


17.50 - 18.00


+

+




18.30 - 18.45







18.45 - 19.00


+

+


+

+

         

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).