Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.02.2023 й. 80-сон "2023 йил учун Статистика дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.02.2023 й.

N 80




2023 ЙИЛ УЧУН СТАТИСТИКА

ДАСТУРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


"Расмий статистика тўғрисида"ги Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 3 августдаги ПҚ-4796-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, расмий статистикани тайёрловчилар фаолиятини миллий статистика тизими доирасида мувофиқлаштириш ва уларнинг фаолият самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи:

а) 2023 йил учун Статистика дастури (кейинги ўринларда - Дастур) 1-иловага мувофиқ:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги (кейинги ўринларда - Статистика агентлиги) томонидан шакллантириладиган расмий статистика маълумотлари;

расмий статистиканинг тайёрловчилар томонидан шакллантириладиган расмий статистика маълумотлари;

маъмурий маълумотларни етказиб берувчилар томонидан тақдим этиладиган маъмурий маълумотлар;

норматив ва методологик асосларни такомиллаштириш, расмий статистика соҳасида мувофиқлаштириш ва функционал тартибга солиш;

расмий статистика маълумотларини эълон қилиш;

очиқ статистика маълумотларининг халқаро алмашинуви;

б) Маъмурий маълумотларни етказиб берувчиларнинг маълумотлар базаларини Статистика агентлигининг ахборот тизимига интеграция қилиш ва маълумотларни тақдим этиш режа-жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

вазирликлар ва идоралар маълумотлар базаларини Статистика агентлигининг ахборот тизимларига интеграция қилиш орқали расмий статистикани тайёрлаш жараёнларида маъмурий маълумотлардан фойдаланишни кенгайтириш;

маъмурий маълумотларни етказиб берувчилар билан алоқаларни мустаҳкамлаш ва маъмурий маълумотларнинг сифатини янада ошириш;

мавжуд маъмурий маълумот базаларидан ахборот тизимлари ёрдамида долзарб ва тезкор маълумотлар олиш тизимини такомиллаштириш ҳисобига қоғоз ёки жадвал кўринишидаги маъмурий маълумотлардан воз кечиш ҳамда уларни тақдим этиш ва қабул қилишда инсон омилини қисқартириш.


2. Мазкур қарорга 2-иловада келтирилган режа-жадвалга мувофиқ манфаатдор вазирликлар ва идоралар раҳбарлари ўзларининг маълумотлар базалари Статистика агентлигининг ахборот тизимига интеграция қилинишига ҳамда улардаги маълумотларнинг мазмунига, тўлиқлигига, ишончлилигига, ўз вақтида шакллантирилишига ва янгилаб турилишига масъул эканликлари белгилаб қўйилсин.


3. Статистика агентлиги 2023 йилдан бошлаб Дастур доирасида ташкил этиладиган статистика кузатувлари учун респондентлар рўйхатини маъмурий маълумотлар асосида уларнинг фаоллик ҳолатини аниқлаштирган ҳолда шакллантирилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:

Статистика агентлигига 2023 йил учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан Дастурни молиялаштирсин;

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларига мувофиқ 2023 молия йили давомида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори оширилганда Статистика агентлигининг ҳисоб-китобларига мувофиқ қўшимча зарур маблағлар ажратсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 27 февралдаги

80-сон қарорига

2-ИЛОВА



Маъмурий маълумотларни етказиб

берувчиларнинг маълумотлар базаларини

Статистика агентлигининг ахборот

тизимига интеграция қилиш ва

маълумотларни тақдим этиш

РЕЖА-ЖАДВАЛИ

        

      

Т/р

     

Тадбирлар номи

     

Бажариш

муддати

       

Масъул вазирликлар

ва идоралар

       

         

I. КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАРНИНГ МОЛИЯ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ

ВА БОШҚА КЎРСАТКИЧЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ БЎЙИЧА

         

1.

Корхона ва ташкилотларнинг молия-хўжалик фаолиятининг асосий кўрсаткичлари бўйича йиллик маълумотларни ҳамда корхонанинг бошқа ойлик маълумотларни (ходимлар сони, ҳисобланган иш ҳақи ва ҳоказо) интеграция орқали ҳар ойда Статистика агентлигига тақдим этишни йўлга қўйиш.


2023 йил

мартдан

бошлаб


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги


      

II. НАРХЛАР СТАТИСТИКАСИ КЎРСАТКИЧЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ БЎЙИЧА

          

2.

Товарлар ва хизматларнинг истеъмол нархлари тўғрисида онлайн назорат-касса тизимидаги маълумотларни интеграция орқали ҳар ойда Статистика агентлигига тақдим этишни йўлга қўйиш.


2023 йил

августдан

бошлаб


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси


         

III. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СТАТИСТИКАСИ КЎРСАТКИЧЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ БЎЙИЧА

         

3.

Онлайн маҳалла электрон платформасидаги қишлоқ хўжалигига оид маълумотларни интеграция орқали тақдим этишни йўлга қўйиш. Бунда:

малакали мутахассислардан иборат Идоралараро ишчи гуруҳ тузиш;

маълумотлар рўйхати, уларнинг шакллантириш (тўплаш, умумлаштириш, қайта ишлаш) услубияти, манбаларини хатловдан ўтказиш;

аниқланган маълумотларни тақдим этиш шаклларини белгилаш;

интеграция асосида узатиш бўйича Техник йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

Техник йўриқнома асосида тегишли интеграцияни йўлга қўйиш.


2023 йил

ноябрь

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


4.

E-ижара электрон платформасидаги қишлоқ хўжалигига оид маълумотларни интеграция орқали тақдим этишни йўлга қўйиш. Бунда:

малакали мутахассислардан иборат Идоралараро ишчи гуруҳ тузиш;

маълумотлар рўйхати, уларнинг шакллантириш (тўплаш, умумлаштириш, қайта ишлаш) услубияти, манбаларини хатловдан ўтказиш;

аниқланган маълумотларни тақдим этиш шаклларини белгилаш;

интеграция асосида узатиш бўйича Техник йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

Техник йўриқнома асосида тегишли интеграцияни йўлга қўйиш.


2023 йил

июль


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

5.

Геоахборот тизимидаги (қишлоқ хўжалиги экинлари экилган асосий ва такрорий майдонлар) маълумотларни интеграция орқали тақдим этишни йўлга қўйиш. Бунда:

малакали мутахассислардан иборат Идоралараро ишчи гуруҳ тузиш;

маълумотлар рўйхати, уларнинг шакллантириш (тўплаш, умумлаштириш, қайта ишлаш) услубияти, манбаларини хатловдан ўтказиш;

аниқланган маълумотларни тақдим этиш шаклларини белгилаш;

интеграция асосида узатиш бўйича Техник йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

Техник йўриқнома асосида тегишли интеграцияни йўлга қўйиш.


2023 йил

июль

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

          

IV. ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ СТАТИСТИКАСИ

КЎРСАТКИЧЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ БЎЙИЧА

      

6.

Хизматлар экспорти ва импорти бўйича маълумотлар сифатини ошириш мақсадида Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими (ТСОЯЭАТ) маълумотларини интеграция орқали тақдим этишни йўлга қўйиш. Бунда:

малакали мутахассислардан иборат Идоралараро ишчи гуруҳ тузиш;

маълумотлар рўйхати, уларнинг шакллантириш (тўплаш, умумлаштириш, қайта ишлаш) услубияти, манбаларини хатловдан ўтказиш;

аниқланган маълумотларни тақдим этиш шаклларини белгилаш;

интеграция асосида узатиш бўйича Техник йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

Техник йўриқнома асосида тегишли интеграцияни йўлга қўйиш.


2023 йил

июнь

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, Марказий банк

        

V. ҚУРИЛИШ СОҲА СТАТИСТИКАСИ КЎРСАТКИЧЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ БЎЙИЧА

        

7.

Қурилиш-монтаж ишларини бажараётган пудратчи ва ёрдамчи пудратчилар, буюртмачилар томонидан ойлик бажарилган қурилиш-монтаж ишлари тўғрисидаги ҳамда қурилиш фаолиятини амалга ошираётган корхона ва ташкилотларнинг ўз балансида мавжуд бўлган қурилиш машина ва механизмлари тўғрисидаги маълумотларни интеграция орқали тақдим этишни йўлга қўйиш. Бунда:

малакали мутахассислардан иборат Идоралараро ишчи гуруҳ тузиш;

маълумотлар рўйхати, уларнинг шакллантириш (тўплаш, умумлаштириш, қайта ишлаш) услубияти, манбаларини хатловдан ўтказиш;

аниқланган маълумотларни тақдим этиш шаклларини белгилаш;

интеграция асосида узатиш бўйича Техник йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

Техник йўриқнома асосида тегишли интеграцияни йўлга қўйиш.


2023 йил

август


Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

         

VI. ИЖТИМОИЙ СОҲА СТАТИСТИКАСИ КЎРСАТКИЧЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ БЎЙИЧА

       

8.

Мактабгача таълим ташкилоти фаолиятининг асосий кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотларни интеграция орқали тақдим этишни йўлга қўйиш. Бунда:

малакали мутахассислардан иборат Идоралараро ишчи гуруҳ тузиш;

маълумотлар рўйхати, уларнинг шакллантириш (тўплаш, умумлаштириш, қайта ишлаш) услубияти, манбаларини хатловдан ўтказиш;

аниқланган маълумотларни тақдим этиш шаклларини белгилаш;

интеграция асосида узатиш бўйича Техник йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

Техник йўриқнома асосида тегишли интеграцияни йўлга қўйиш.


2023 йил

октябрь

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача таълим агентлиги

9.

Тазйиқ ва зўравонлик натижасида жабрланганлар, шунингдек, тазйиқ ва зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотларни интеграция орқали тақдим этишни йўлга қўйиш. Бунда:

малакали мутахассислардан иборат Идоралараро ишчи гуруҳ тузиш;

маълумотлар рўйхати, уларнинг шакллантириш (тўплаш, умумлаштириш, қайта ишлаш) услубияти, манбаларини хатловдан ўтказиш;

аниқланган маълумотларни тақдим этиш шаклларини белгилаш;

интеграция асосида узатиш бўйича Техник йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

Техник йўриқнома асосида тегишли интеграцияни йўлга қўйиш.


2023 йил

сентябрь

Ички ишлар вазирлиги

        

VII. ТРАНСПОРТ СТАТИСТИКАСИ КЎРСАТКИЧЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ БЎЙИЧА

         

10.

Автотранспортда йўл-транспорт ҳодисалари (турлари бўйича), мавжуд ҳамда янги автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш ва автотранспорт воситалари сони (транспорт турлари, ёнилғи турлари, русумлари, техник кўрик натижаларига кўра соз ёки носозлиги тўғрисидаги бирламчи маълумотлар) тўғрисидаги маълумотларни интеграция орқали тақдим этишни йўлга қўйиш. Бунда:

малакали мутахассислардан иборат Идоралараро ишчи гуруҳ тузиш;

маълумотлар рўйхати, уларнинг шакллантириш (тўплаш, умумлаштириш, қайта ишлаш) услубияти, манбаларини хатловдан ўтказиш;

аниқланган маълумотларни тақдим этиш шаклларини белгилаш;

интеграция асосида узатиш бўйича Техник йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

Техник йўриқнома асосида тегишли интеграцияни йўлга қўйиш.


2023 йил

июнь

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати

11.

Божхона чегаралари орқали олиб ўтилган юклар (транспорт турлари бўйича) ҳамда автомобил транспортида халқаро юк ташишлар тўғрисида маълумотларни интеграция орқали тақдим этишни йўлга қўйиш. Бунда:

малакали мутахассислардан иборат Идоралараро ишчи гуруҳ тузиш;

маълумотлар рўйхати, уларни шакллантириш (тўплаш, умумлаштириш, қайта ишлаш) методикаси, манбаларини хатловдан ўтказиш;

аниқланган маълумотларни тақдим этиш шаклларини белгилаш;

интеграция асосида узатиш бўйича Техник йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

Техник йўриқнома асосида тегишли интеграцияни йўлга қўйиш.


2023 йил

июнь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси

12.

Автомобиль транспортида йўловчилар ва юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида ва йўналишлар бўйича корхона ва ташкилотларнинг мавжуд лицензия карточкалари тўғрисидаги маълумотларни интеграция орқали тақдим этишни йўлга қўйиш. Бунда:

малакали мутахассислардан иборат Идоралараро ишчи гуруҳ тузиш;

маълумотлар рўйхати, уларнинг шакллантириш (тўплаш, умумлаштириш, қайта ишлаш) услубияти, манбаларини хатловдан ўтказиш;

аниқланган маълумотларни тақдим этиш шаклларини белгилаш;

интеграция асосида узатиш бўйича Техник йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

Техник йўриқнома асосида тегишли интеграцияни йўлга қўйиш.


2023 йил

сентябрь

Транспорт вазирлиги

      

           




Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 27 февралдаги

80-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамаcининг "2015 йил учун давлат статистика ишлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида" 2014 йил 29 декабрдаги 370-сон қарори.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2015 йил 27 июндаги 171-сон қарорига илованинг 74-банди.


3. Вазирлар Маҳкамаcининг "2019 йил учун давлат статистика ишлари дастурини тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 5 февралдаги 91-сон қарори.


4. Вазирлар Маҳкамаcининг "2019 йил учун Давлат статистика ишлари дастурига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида" 2019 йил 7 декабрдаги 975-сон қарори.


5. Вазирлар Маҳкамаcининг "2020 йил учун Давлат статистика ишлари дастурини тасдиқлаш тўғрисида" 2020 йил 20 февралдаги 105-сон қарори.


6. Вазирлар Маҳкамаcининг "2021 йил учун Давлат статистика ишлари дастурини тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 11 февралдаги 62-сон қарори.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 27 февраль