Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.02.2023 й. ПҚ-77-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

27.02.2023 й.

N ПҚ-77



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА

          

         

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 февралдаги "Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларида тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-143-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ҳамда экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

           

      

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    Ш. Мирзиёев

           

       




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 27 февралдаги

ПҚ-77-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Президентининг айрим қарорларига

киритилаётган ўзгартиришлар

          

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги "Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3693-сон қарори 9-бандининг биринчи хатбошисидаги "2023 йил 1 январга қадар" сўзлари "2026 йил 1 январга қадар" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 февралдаги "Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4982-сон қарори 3-бандидаги "2023 йил 1 январга қадар" сўзлари "2026 йил 1 январга қадар" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 28 февраль