Т/р
|
Чора-тадбирлар
|
Амалга ошириш механизми
|
Муддати
|
Масъул ижрочилар
|
I. БОЛАЛАРНИНГ ДАМ ОЛИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА СОҒЛОМЛАШТИРИШНИНГ
САМАРАЛИ ТИЗИМИНИ ЯРАТИШ, БОЛАЛАР СОҒЛОМЛАШТИРИШ
ОРОМГОҲЛАРИ ТАРМОҒИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
|
1.
|
Болалар соғломлаштириш оромгоҳларига малакали педагог кадрларни жалб этиш.
|
1. Болалар соғломлаштириш оромгоҳларнинг педагог кадрларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш, фаолият олиб борадиган тарбиячи, етакчи ва тўгарак раҳбарларининг энг муносибларини танлаш.
|
2023 йил
май
|
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Касаба уюшмалари федерацияси (келишув асосида), манфаатдор вазирлик ва идоралар
|
2. Оромгоҳларда тўгаракларни ташкил этиш, уларга малакали ўқитувчи-мутахассисларни жалб этиш.
|
2023 йил
июнь
|
3. Оромгоҳларда таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш юзасидан ўқув-услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш ҳамда семинарлар ташкил этган ҳолда иштирокчиларга етказилишини таъминлаш.
|
2023 йил
июнь
|
2.
|
Мавсум давомида оромгоҳларда сифатли тиббий хизмат кўрсатиш.
|
1. Оромгоҳларнинг ҳудудлар ва сменалар кесимида тиббий ходимларга бўлган талабини аниқлаш, бириктириладиган малакали шифокор ва ҳамширалар рўйхатини шакллантириш ҳамда уларни мавсум давомида бириктирилган болалар соғломлаштириш оромгоҳларида фаолиятини йўлга қўйиш.
|
2023 йил
май
|
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Касаба уюшмалари федерацияси (келишув асосида), манфаатдор вазирлик ва идоралар
|
2. Ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаларида болалар соғломлаштириш оромгоҳларига бириктирилган малакали шифокор ва ҳамширалар учун ўқув дастурлари ҳамда ўқув-семинарларни ташкил этиш.
|
2023 йил
май
|
3. Тиббиёт ходимларига методик ёрдам тариқасида тиббий қўлланмаларни тайёрлаш ва оромгоҳларга етказиш.
|
2023 йил
май
|
4. Илон ва қорақурт зардобларини эҳтиёжга қараб ҳар бир оромгоҳга етарли миқдорда ажратиш, дезинфекция қилиш ишларини назорат қилиш ва тиббий хоналар ташкил қилиб, уларга малакали мутахассислар ажратиш.
|
2023 йил
июнь-август
|
3.
|
Оромгоҳларга борувчи болаларнинг хавфсизлигини таъминлаш.
|
1. Оромгоҳларга олиб борувчи йўллар ҳолатини ўрганиш, тегишли ташкилотларга тақдимномалар киритиш ва аниқланган муаммоларнинг мутасаддилар томонидан ўз вақтида бартараф этилишини таъминлаш.
|
2023 йил
март-май
|
Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Касаба уюшмалари федерацияси (келишув асосида), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
2. Оромгоҳлар жойлашган ҳудудда ҳуқуқбузарлик ва жамоат тартиби бузилишининг олдини олиш бўйича алоҳида профилактик тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
|
2023 йил
май
|
3. Ҳудудлар ва сменалар кесимида ички ишлар ва миллий гвардия ходимларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш ва оромгоҳларга бириктириш.
|
2023 йил
июнь-август
|
4.
|
Оромгоҳларда электр энергияси ва табиий газ таъминоти узлуксизлигини таъминлаш.
|
1. Оромгоҳларда ичимлик суви, электр, табиий ва суюлтирилган газ таъминотининг узлуксизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар белгилаш ва амалга ошириш.
2. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда мавсумда оромгоҳларда электр энергияси таъминоти узлуксизлигини таъминлаш бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш.
3. Заруратга қараб, оромгоҳларни қўшимча равишда дизель ёқилғисида ишлайдиган генераторлар билан таъминлаш.
|
Мавсум давомида
|
Энергетика вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Касаба уюшмалари федерацияси (келишув асосида), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
II. БОЛАЛАРНИНГ ИНТЕЛЛЕКТУАЛ САЛОҲИЯТИ ВА МАЪНАВИЯТИНИ
ЮКСАЛТИРИШ, УЛАРНИНГ ИҚТИДОРИНИ НАМОЁН ҚИЛИШ
|
5.
|
Оромгоҳларда болалар ўртасида интеллектуал ўйинини ташкил этиш.
|
1. Ишчи гуруҳини тузиш ва оромгоҳларда интеллектуал ўйинлар ўтказиш тартибини белгилаш.
2. Мавсум давомида интеллектуал ўйинларни ўтказиб бориш.
3. ОАВ ва ижтимоий тармоқларда ёритиш.
|
2023 йил
май-август
|
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Касаба уюшмалари федерацияси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, "Заковат" интеллектуал клуби (келишув асосида)
|
6.
|
Оромгоҳларда болалар ўртасида миллий ва замонавий рақс турларини оммалаштиришга қаратилган "Рақс жилоси" кўрик-танловини ташкил этиш.
|
1. Танлов низомини ишлаб чиқиш.
2. Мавсум давомида болалар ўртасида танловни ташкил этиш.
3. ОАВ ва ижтимоий тармоқларда ёритиш.
|
2023 йил
май-август
|
Маданият ва туризм вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Касаба уюшмалари федерацияси (келишув асосида), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
7.
|
Болаларни оромгоҳларда мазмунли хордиқ чиқаришини таъминлаш мақсадида "Қувноқлар ва зукколар" кўрик-танлови жамоалари концертларини ташкил этиш.
|
1. "Қувноқлар ва зукколар" кўрик-танлови концертларини ташкил этишнинг намунавий тартибини ишлаб чиқиш.
|
2023 йил
май
|
Маданият ва туризм вазирлиги, Касаба уюшмалари федерацияси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (келишув асосида), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
2.Оромгоҳларга ташриф буюрадиган жамоалар рўйхатини шакллантириш.
3. Жамоаларни концерт ташкил этиш бўйича режа-жадвалини ишлаб чиқиш.
|
2023 йил
июнь
|
4. Режа-жадвал асосида ҳар мавсумда концерт дастурларини ташкил этиш ва ОАВ ва ижтимоий тармоқларда ёритиш.
|
2023 йил
июнь-август
|
8.
|
Болаларни ёзги дам олиш мавсумини мазмунли ташкил этиш мақсадида мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турлари бўйича турли тўгаракларга жалб қилиш.
|
1. Тўгарак режа-жадвалини ишлаб чиқиш.
2. Режа-жадвалга асосан тўгаракларни ташкил этиш.
3. Ёшларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб тўгаракларга жалб этиш.
|
2023 йил
май-август
|
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Маданият ва туризм вазирлиги
|
9.
|
Оромгоҳларда болалар учун "Ёшлар театр студиялари"нинг ижодий томошаларини ташкил этиш.
|
1. "Ёшлар театр студиялари"нинг театр томошалари режа жадвалини ишлаб чиқиш.
2. Жадвал асосида тасдиқланган сценарийлар бўйича театр намойишларини ташкил этиш.
3. Тадбирларни ижтимоий тармоқлар ва ОАВда ёритиш.
|
2023 йил
май-август
|
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Маданият ва туризм вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази (келишув асосида)
|
III. БОЛАЛАРДА МАФКУРАВИЙ ИММУНИТЕТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ,
УЛАРНИ УМУМИНСОНИЙ ВА МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАР РУҲИДА ТАРБИЯЛАШ
|
10.
|
"Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш" устувор ғоясини ёшлар онгига сингдириш, кейинги йилларда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, давлат раҳбарининг ёшларга кўрсатаётган эътибори, мамлакат келажагида ёшларнинг ўрнига бағишланган суҳбатлар ташкил этиш.
|
1. Ижтимой-иқтисодий ва сиёсий-маърифий суҳбатлар мавзуларини танлаш.
|
2023 йил
май
|
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Касаба уюшмалари федерацияси, Республика Маънавият ва маърифат маркази (келишув асосида)
|
2. Ҳар бир мавзу бўйича маълумотлар тайёрлаш.
|
2023 йил
июнь
|
3. Мавзулардан келиб чиқиб маъруза матнларини тайёрлаш ва оромгоҳлардаги болаларга етказиш чораларини кўриш.
|
2023 йил
июнь-август
|
11.
|
Таниқли шоир ва ёзувчилар иштирокида давра суҳбати ва учрашувлар ўтказиш.
|
1. Тадбир ўтказиш режа-жадвалини ишлаб чиқиш.
|
2023 йил
25 май
|
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази (келишув асосида)
|
2. Режа-жадвал бўйича тадбирларни ташкил этиш.
|
2023 йил
июнь-август
|
12.
|
Болаларни ёзги дам олиш мавсумини мазмунли ўтказиш мақсадида спектакллар намойишини ташкил этиш.
|
1. Тадбир ўтказиш режа-жадвалини ишлаб чиқиш.
|
2023 йил
25 май
|
Маданият ва туризм вазирлиги, Касаба уюшмалари федерацияси (келишув асосида), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
|
|
2. Режа-жадвал бўйича тадбирларни ташкил этиш.
|
2023 йил
июнь-август
|
13.
|
Болалар оромгоҳларида китоб савдо-ярмаркаларини ташкил этиш.
|
1. Нашриётлар ва китоб савдоси билан шуғулланувчи ташкилотлар рўйхатини шакллантириш.
2. Жойларда ўтказиладиган китоб савдо-ярмаркаларини ташкил этиш бўйича режа-жадвал ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
3. Тасдиқланган режа-жадвал асосида нашриётлар ва китоб савдоси билан шуғулланувчи ташкилотларнинг фаол иштирокини таъминлаш.
|
Режа-жадвал
асосида
|
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
14.
|
Ёзги дам олиш мавсумида болалар дам олиш масканлари ва оромгоҳларда болаларнинг мазмунли маданий дам олишларини ташкил этиш мақсадида ёшлар учун мўлжалланган бадиий, ҳужжатли ва анимацион фильмлар намойишини ташкил этиш.
|
1. Кинематогарфия агентлиги қошидаги қўшма комиссия томонидан тегишли контентни танлаб олиш.
2. Агентлик томонидан бадий, ҳужжатли ва анимацион фильмларни электрон ташувчи мосламаларда Касаба уюшмаси федерацияси, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига тақдим этиш.
3. Касаба уюшмаси федерацияси ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ёзги болалар дам олиш масканлари ва оромгоҳларда танлаб олинган бадиий, ҳужжатли ва анимацион фильмлар намойишини ташкил этиш.
|
2023 йил
июнь-август
|
Маданият ва туризм вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Касаба уюшмалари федерацияси (келишув асосида)
|
IV. БОЛАЛАР ЎРТАСИДА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ТАРҒИБ
ҚИЛИШ, СПОРТ ТУРЛАРИНИ ОММАЛАШТИРИШ
|
15.
|
Ўғил болалар ўртасида спортнинг футбол тури ва Қиз болалар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақалар ташкил этиш.
|
1. Мусобақаларни ўтказишнинг намунавий тартибини ишлаб чиқиш.
2. Тартибни болалар оромгоҳларига етказиш.
|
2023 йил
май
|
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Касаба уюшмалари федерацияси (келишув асосида), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
3. Спорт мусобақасини оромгоҳларда мавсум давомида ўтказиш чораларини кўриш.
4. ОАВ ва ижтимоий тармоқларда ёритиш.
|
Режа-жадвал
асосида
|
16.
|
Спортнинг баскетбол, шашка, енгил атлетика ва стол тенниси турлари бўйича мусобақалар ташкил этиш.
|
1. Мусобақаларни ўтказишнинг намунавий тартибларини ишлаб чиқиш.
2. Тартибларни болалар оромгоҳларига етказиш.
|
2023 йил
май
|
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Касаба уюшмалари федерацияси (келишув асосида), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
3. Спорт мусобақаларини оромгоҳларда мавсум давомида ўтказиш чораларини кўриш.
4. Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда ёритиш.
|
Режа-жадвал
асосида
|
17.
|
3 та соғломлаштириш оромгоҳида 954 нафар Меҳрибонлик (6 та) ва Оилавий болалар уйлари (121 та) тарбияланувчиларини ҳамда 48 та оромгоҳда 18 967 нафар болалар дам олишини таъминлаш.
|
1. Оромгоҳларга жалб этиладиган педагог ходимлар учун ўқувлар ўтказиш.
2. Тўгарак ва тарбиячиларнинг иш режа намуналарини ишлаб чиқиш ва ектазиш.
3. Оромгоҳнинг ҳар навбатида ўқувчиларнинг дам олишини мониторинг қилиш.
|
2023 йил
июнь-август
|
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Касаба уюшмалари федерацияси (келишув асосида), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
18.
|
"Yoshlar" телерадиоканалида "Оромгоҳларда бир кун" янги телелойиҳасини ташкил этиш.
Ёзги таътилда соғломлаштириш ва умумий ўрта таълим муассасаларидаги оромгоҳларда болаларнинг кун тартиби, қатнашадиган тўгараклари, шуғулланадиган машғулотлари, ташкил этиладиган маънавий, интеллектуал ва спорт тадбирларидаги иштирокини кенг ёритиб бориш.
|
1. Кўрсатув сценарийсини ишлаб чиқиш.
2. Тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда оромгоҳларда тасвирга олиш ва эфир сеткасига киритиш.
|
2023 йил
май
|
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Касаба уюшмалари федерацияси (келишув асосида), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
|
3. Кўрсатувни белгиланган муддатларда эфирга узатиш.
|
2023 йил
июнь-август
|