Марказий банк Бошқарувининг 30.12.2022 й. 30/26-сон "Микромолия ташкилоти ва ломбард фаолияти соҳасидаги рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 07.03.2023 й. 3423-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
07.03.2023 й.
N 3423
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
30.12.2022 й.
N 30/26
ҚАРОРИ
Микромолия ташкилоти ва ломбард
фаолияти соҳасидаги рухсат бериш ва хабардор
қилиш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Микромолия ташкилоти ва ломбард фаолияти соҳасидаги рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М.Б. Нурмуратов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2023 йил 9 март