Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.03.2023 й. ПФ-43-сон "Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

25.03.2023 й.

N ПФ-43



ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ҚЎЛЛАБ-

ҚУВВАТЛАШ ДАВЛАТ ЖАМҒАРМАСИ ФАОЛИЯТИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ

АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-269-сон ҳамда 2023 йил 10 февралдаги "Тадбиркорлик субъектларини тоифаларга ажратиш мезонлари ҳамда солиқ сиёсати ва солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-21-сон фармонларига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан Фарғона вилояти Сўх туманида рўйхатга олинган ва фаолият юритаётган кичик тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларига тижорат банкларининг миллий валютада ажратиладиган, қиймати 10 миллиард сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган кредит (лизинг)лари бўйича фоиз ставкасининг 10 фоизлик пунктидан юқори қисмини қоплаш учун уч йил муддатгача компенсация тақдим этиш;

"аъло" кредит тарихига эга бўлган кичик тадбиркорлик субъектларига, улар аввал олган кредитлари бўйича Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кафиллигидан фойдаланаётган бўлишидан қатъи назар қўшимча кредитлар бўйича белгиланган умумий миқдор ва шартлар доирасида кафилликлар тақдим этиш;

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини бошқариш бўйича Кенгашнинг янгиланган таркибини тасдиқлаш.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ҳамда иқтисодиёт ва молия вазири Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.

        

         

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев

        

        




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 25 мартдаги

ПФ-43-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

           

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 июндаги "Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-150-сон Фармонида:


а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Белгилансинки, 2023 йил 1 январдан бошлаб:

а) Жамғарма томонидан кичик тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларига тижорат банкларининг миллий валютада ажратиладиган, қиймати 5 миллиард сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган кредит (лизинг)лари бўйича:

1-3 тоифадаги туман (шаҳар)ларда жойлашган кичик тадбиркорлик субъектлари лойиҳалари бўйича фоиз ставкасининг асосий ставкадан ошган, бироқ Марказий банк асосий ставкасининг 30 фоизидан кўп бўлмаган қисмини;

4-5 тоифадаги туман (шаҳар)ларда жойлашган кичик тадбиркорлик субъектлари лойиҳалари бўйича фоиз ставкасининг асосий ставкадан ошган, бироқ Марказий банк асосий ставкасининг 40 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун уч йил муддатгача компенсация тақдим этилади.

Фарғона вилояти Сўх туманида рўйхатга олинган ва фаолият юритаётган кичик тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларига тижорат банкларининг миллий валютада ажратиладиган, қиймати 10 миллиард сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган кредит (лизинг)лари бўйича фоиз ставкасининг 10 фоизлик пунктидан юқори қисмини қоплаш учун уч йил муддатгача компенсация тақдим этилади.

Бунда, компенсация "2+1" тамойили асосида аввал кредит (лизинг)нинг дастлабки икки йилига тақдим этилади, тадбиркорлар томонидан бизнес-режада кўзда тутилган маҳсулот (хизмат)ларни сотиш ҳамда иш ўринлари яратиш кўрсаткичлари тўлиқ бажарилган тақдирда, қўшимча бир йилга узайтирилади;

б) Жамғарма томонидан тижорат банклари кредит (лизинг)ларига кафиллик:

1-3 тоифадаги туман (шаҳар)ларда жойлашган кичик тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларига ажратиладиган кредит суммасининг 50 фоизигача (50 фоизи ҳам киради), бироқ умумий қиймати 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда;

4-5 тоифадаги туман (шаҳар)ларда жойлашган кичик тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларига ажратиладиган кредит суммасининг 75 фоизигача (75 фоизи ҳам киради), бироқ умумий қиймати 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда тақдим этилади.

Бунда, "аъло" кредит тарихига эга бўлган кичик тадбиркорлик субъектларига, улар аввал олган кредитлари бўйича Жамғарма кафиллигидан фойдаланаётган бўлишидан қатъи назар қўшимча кредитлар бўйича белгиланган умумий миқдор ва шартлар доирасида кафилликлар тақдим этилади";


б) 3-банддагиқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 7-бандда:

қуйидаги мазмундаги еттинчи ва саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Жамғарма томонидан тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича янги хизмат турларини жорий этиш ҳамда уларнинг тартиб ва қоидаларини белгилаш;

Жамғарма ҳисобидан компенсация тақдим этилиши орқали ажратилган кредит (лизинг) бизнес-режасида кўрсатилган иш ўринларини яратиш ва маҳсулот (хизмат)лар айланмаси кўрсаткичлари бажарилмаган ҳолларда компенсация тўловларини тўхтатиш юзасидан қарорлар қабул қилиш";

еттинчи хатбоши тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


г) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш

давлат жамғармасини бошқариш бўйича Кенгаш

ТАРКИБИ

      

Ж.А. Қўчқоров

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Кенгаш раиси


Ш.Д. Кудбиев

-

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири, Кенгаш раиси ўринбосари


И.И. Норқулов

-

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари


Ж.Р. Ўроқов

-

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари


Лавозими бўйича

-

уч нафар мустақил аъзо


А.М. Махаматов

-

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси директори, Кенгаш котиби

        

Изоҳ. Кенгаш раисига Кенгаш аъзолари таркиби ва уларнинг чекланган сонига ўзгартириш киритиш ҳамда мустақил аъзоларни белгилаш ваколати берилади".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-14-сон Фармонига 1-илованинг изоҳлар қисми 5.1-бандидагиқтисодиёт ва молия вазирлиги тизимида Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси департаменти" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 428-сон қарорида:


а) номланиши, 2 ва 3-бандлардагиқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) иловада:


номланиши ва 1-банддагиқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-бандда:

"а" кичик банднинг иккинчи хатбошисидагиқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

"б" кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги "при Министерстве экономического развития и сокращения бедности" сўзлари "при Министерстве экономике и финансов" сўзлари билан алмаштирилсин;

"в" кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги "Ministry of economic development and poverty reduction" сўзлари "Ministry of economy and finance" сўзлари билан алмаштирилсин;


10-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"тоифа - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПФ-287-сон Фармонига мувофиқ ихтисослашуви ҳамда кичик бизнес учун мавжуд шароитидан келиб чиқиб ажратилган Ўзбекистон Республикаси шаҳар ва туманларининг рўйхати";


16-бандда:

қуйидаги мазмундаги йигирма иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Жамғарма томонидан тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашнинг янги хизмат турларини жорий этади ҳамда уларнинг тартиб ва қоидаларини белгилайди";

йигирма иккинчи - йигирма тўртинчи хатбошилар тегишинча йигирма учинчи - йигирма бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


Низомга 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш

давлат жамғармаси томонидан кўрсатиладиган

молиявий ёрдам шакллари

          

1. Кичик тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларига тижорат банкларининг миллий валютада ажратиладиган, қиймати 5 миллиард сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган кредит (лизинг)лари бўйича:

1-3 тоифадаги туман (шаҳар)ларда жойлашган кичик тадбиркорлик субъектлари лойиҳалари бўйича фоиз ставкасининг асосий ставкадан ошган, бироқ Марказий банк асосий ставкасининг 30 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун уч йил муддатгача;

4-5 тоифадаги туман (шаҳар)ларда жойлашган кичик тадбиркорлик субъектлари лойиҳалари бўйича фоиз ставкасининг асосий ставкадан ошган, бироқ Марказий банк асосий ставкасининг 40 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун уч йил муддатгача;

Фарғона вилояти Сўх туманида рўйхатга олинган ва фаолият юритаётган кичик тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларига тижорат банкларининг миллий валютада ажратиладиган, қиймати 10 миллиард сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган кредит (лизинг)лари бўйича фоиз ставкасининг 10 фоизлик пунктидан юқори қисмини қоплаш учун уч йил муддатгача компенсация тақдим этилади.

Бунда, компенсация "2+1" тамойили асосида аввал кредит (лизинг)нинг дастлабки икки йилига тақдим этилади, тадбиркорлар томонидан бизнес-режада кўзда тутилган маҳсулот (хизмат)ларни сотиш ҳамда иш ўринлари яратиш кўрсаткичлари тўлиқ бажарилган тақдирда, қўшимча бир йилга узайтирилади.

2. Тижорат банклари кредит (лизинг)ларига:

1-3 тоифадаги туман (шаҳар)ларда жойлашган кичик тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларига ажратиладиган кредит сумманинг 50 фоизигача (50 фоизи ҳам киради), бироқ умумий қиймати 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда;

4-5 тоифадаги туман (шаҳар)ларда жойлашган кичик тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларига ажратиладиган кредит сумманинг 75 фоизигача (75 фоизи ҳам киради), бироқ умумий қиймати 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда;

2025 йил 1 январга қадар олис ва бориш қийин бўлган, шунингдек, меҳнат ресурслари ортиқча ҳудудлар ҳамда маҳаллаларга бириктирилган "етакчи" кичик тадбиркорлик субъектларига, шунингдек, касаначиликни ривожлантириш бўйича лойиҳаларга ажратиладиган кредитларнинг 75 фоизигача (75 фоизи ҳам шу жумлага киради), бироқ умумий қиймати 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда кафиллик тақдим этилади.

Бунда, "аъло" кредит тарихига эга бўлган кичик тадбиркорлик субъектларига, улар аввал олган кредитлари бўйича Жамғарма кафиллигидан фойдаланаётган бўлишидан қатъи назар қўшимча кредитлар бўйича белгиланган умумий миқдор ва шартлар доирасида кафилликлар тақдим этилади.

3. 2023 йил 1 апрелдан бошлаб бир йилда бир маротаба ўрта тадбиркорлик субъектларига мол-мулкни суғурта қилиш харажатларининг 50 фоизигача, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан ошмаган қисми Жамғарма томонидан қоплаб берилади.

Ўрта тадбиркорлик субъектларига мол-мулкни суғурта қилиш харажатлари Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини бошқариш бўйича Кенгаш томонидан тасдиқланган низом асосида қоплаб берилади.


Изоҳ: тадбиркорлик субъектларини, шу жумладан, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш Тадбиркорлик фаолиятини кўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан бош битимлар асосида ваколатли тижорат банклари орқали миллий валютада амалга оширилади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 25 март